ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 29.06.2013 й. 13/9-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.07.2013 й. 1834-3-сон билан рўйха га олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2013 й.

N 1834-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.06.2013 й.

N 13/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Банкларда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар билан боғлиқ тўлов ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) ҳамда нақд пул билан боғлиқ операциялар бўйича тўлов ҳужжатлари Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) назарда тутилган шаклларга асосан тўлиқ ва тўғри тўлдирилиб, расмийлаштирилиши шарт.".


2. 122-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"122. Шахсий ҳисобварақларда амалга ошириладиган операцияларда фойдаланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида назарда тутилган шартли рақам белгиларига (шифрлар) мувофиқ аниқланади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ шаклдаги 8-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

банкларида бухгалтерия ҳисобини

юритиш ва бухгалтерия ишларини

ташкил қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

8-ИЛОВА



Шахсий ҳисобварақлар орқали амалга

оширилган операцияларда фойдаланиладиган тўлов

ҳужжатларининг турини кўрсатувчи шартли рақам

БЕЛГИЛАРИ (ШИФРЛАР)

    

Шартли рақам белгилари

(шифрлар)


Шартли рақам белгилари

(шифрлар) номи



01

Тўлов топшириқномаси



02

Тўлов талабномаси



03

Касса ҳужжатлари



05

Аккредитив учун ариза



06

Мемориал ордер



08

Хатоликларни тузатувчи мемориал ордер



11

Инкассо топшириқномаси



14

Тижорат банкларнинг ҳисоб-китоб чеки


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 22 июль, 29-сон, 375-модда





























Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск