Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2013 й. ПҚ-1990-сон "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2013 й.

N ПҚ-1990


ЮРИДИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Тошкент давлат юридик институти Тошкент давлат юридик университети этиб қайта ташкил этилсин (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади).

ТДЮУ 1-иловага мувофиқ "юриспруденция" мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий давлат олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгилансин.


2. ТДЮУнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, жиноят ҳуқуқи ва процесси, фуқаролик ҳуқуқи ва процесси, тадбиркорлик ҳуқуқи (бизнес ҳуқуқи), халқаро, халқаро тижорат (хусусий) ҳуқуқи ва юридик таълимнинг бошқа устувор йўналишлари бўйича талабаларнинг фундаментал базавий, шунингдек амалий касбий тайёргарлигини таъминлайдиган дастур ва ўқув режалари асосида бакалаврлар, магистрлар тайёрлаш;

ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини, талабаларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришни таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий шакл ва методлари, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологиялар асосида ташкил этиш;

давлат қурилиши ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришнинг долзарб ҳуқуқий муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш; ҳуқуқни қўллаш амалиётига, ўқув жараёнига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этишни таъминлаш;

мамлакатдаги ўрта махсус, касб-ҳунар, шунингдек олий юридик таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар бўйича дарс бераётган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар учун замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлар, ўқув-методик материаллар яратиш;

талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш;

Университетнинг ўқув ва илмий бўлинмаларини ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини эгаллаган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик бўлинмаларида амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали илмий, педагогик кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш; шартнома асосида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим, тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жалб этиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, прокуратура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни юриспруденция соҳасига қабул қилиш ва мутахассисларни тайёрлаш режалари билан узвий боғлаган ҳолда чуқур ўрганишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ТДЮУда замонавий ўқув ва моддий-техник базани яратиш, ўқув, илмий-методик бўлинмаларни, кафедраларни ўқитишнинг замонавий техник воситалари, ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий мажмуалари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда замонавий юридик фаннинг ютуқларини, давлат-ҳуқуқий, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ҳуқуқни қўллаш соҳаларидаги демократик ўзгаришлар тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар муаллифлари меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини назарда тутган ҳолда ҳуқуқий фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;

ТДЮУ ўқитувчиларини Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат органларида ҳар йиллик асосда стажировка ўташ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда етакчи хорижий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказларининг мутахассисларини Университетда маъруза ўқиш, тадқиқотлар ўтказишга жалб этишга доимий асосда кўмаклашсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлардан ТДЮУнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида илмий тадқиқотларни ўтказишга, профессор-ўқитувчилар таркибининг Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида стажировка ўташини ташкиллаштириш учун белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети бир ой муддатда давлат таълим стандартлари, ТДЮУнинг бакалавр ва магистрларни тайёрлаш дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта ишлаб чиқсин:

ўқув жараёнини таълим беришнинг модулли тизимини қўллаган ҳолда умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда талабаларда таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил қилиш ва юридик фаолиятнинг тегишли соҳаларини бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган таълим дастурлари асосида олиб бориш;

талабаларнинг давлат-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, халқаро-ҳуқуқий, тадбиркорлик-ҳуқуқий (бизнес ҳуқуқи) ва бошқа юридик фаолият соҳаларида билим ва амалий кўникмаларни чуқурроқ эгаллаш заруратини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган ҳолда таълим бериш дастурлари доирасида махсус ҳуқуқий фанлар бўйича ўқув юкламаси ҳажмини ошириш;

замонавий шаклларни ("кейс-стади", илмий презентациялар, жамоада ишлаш ва бошқ.) жорий этган ҳолда амалий машғулотлар ҳажмини, шунингдек бакалавр ва магистрларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ишлаб чиқариш, хўжалик, тижорат корхоналари, молия-банк ҳамда бошқа муассасаларда малака амалиёти давомийлигини ошириш.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий аттестация комиссияси юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган диссертация ишларининг тематикаси ва асосий ҳолатларини танқидий таҳлил қилган ҳолда инвентаризациядан ўтказсин, уларни замонавий талаблар, ҳуқуқий фан ва юридик амалиётнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.


9. Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Адлия вазирлиги билан биргаликда:

ўқув амалиётининг ўқув дастурларига мувофиқ талабаларнинг ўқиш даврида олган амалий ва назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тегишли бўлинмаларида мажбурий стажировкаларини ташкил этишда Университетга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин;

идоравий тузилмаларнинг раҳбар таркиблари, масъул ходимлари томонидан Университетда махсус юридик фан ва предметлар, қонун ижодкорлиги назарияси ва амалиётининг долзарб масалалари, ҳуқуқни қўллаш фаолияти бўйича маъруза ўқиш (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш шартларида), машғулотлар ўтказишни амалиётга жорий этсин.

Икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

10. ТДЮУ:

қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

Университетнинг ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг назорат нусхаларини (бир нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ТДЮУнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ўқув жараёнини ташкил этишда зарур хоналар ажратиш, ўқув-спорт комплексини ташкил этиш, махсус юридик тайёрлашнинг ўқув-методик базасини яратиш чораларини назарда тутувчи қарор қабул қилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон миллий университети, шунингдек Самарқанд давлат университетининг "юриспруденция" ихтисослиги ва йўналишлари бўйича магистрлар ва бакалаврлар тайёрлашни тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон миллий университети, шунингдек Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультетининг 2013/2014 ўқув йилида бакалавриатнинг II - IV курсларига ва магистратуранинг II курсига ўтувчи талабаларига юқорида кўрсатилган олий таълим муассасаларида ўқишни якунлаш ва диплом олиш имкони берилади.


13. Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 28 июндаги

ПҚ-1990-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университетида бакалаврлар

тайёрлаш бўйича соҳа мутахассисликлари

РЎЙХАТИ


1. Давлат-ҳуқуқий фаолият;


2. Фуқаролик-ҳуқуқий фаолият;


3. Жиноий-ҳуқуқий фаолият;


4. Халқаро-ҳуқуқий фаолият;


5. Тадбиркорлик-ҳуқуқий фаолият (бизнес ҳуқуқи).






        

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 22 июль, 29-сон, 372-модда
























Время: 0.1778
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск