Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 1993-1995 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 31.08.1995 й. 118-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.08.1995 й

N 118-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда):


175-моддада:

модданинг номи "юритиш тартибини" деган сўзлардан кейин "шунингдек тўлов интизомини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмнинг тавсиф қисми "шу жумладан, дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳолларда бузиш ҳамда корхоналарнинг ҳисоб рақамида тегишли маблағлар бўлгани ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари тижорат банкларининг шуъбалари томонидан бузилиши" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 84-модда; 1992 йил, N 10, 397-модда; 1993 йил, N 6, 242-модда) 19-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:


"4-1. Тижорат банклари шуъбаларининг раҳбарлари томонидан тўловлар ўз вақтида ўтказилмаган ва уларнинг гумашталик ҳисоб рақамлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки уларга нисбатан қуйидаги жазоларни қўллаши мумкин:

банк шуъбасининг Қонунга хилоф ҳаракати натижасида олинган қўшимча даромади миқдорида ундан жарима пули ундириш;

корхоналарнинг ҳисоб рақами орқали тўловлар ўтказилиши кечикишига мунтазам равишда йўл қўйиб келаётган шуъба тугатилишини тижорат банкидан талаб қилиш, башарти юқорида қайд этилган талабни бажаришдан асоссиз равишда бош тортилган тақдирда, банк операцияларини бажариши учун мазкур банкка берилган лицензияни қайтариб олиш".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 132-модда) 4-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга".


IХ. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 17-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1. Ашёлар, қимматли қоғозлар, пул маблағлари, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун кимошди савдоси асосида олинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, тураржой бинолари улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, бошқа мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин".


ХI. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда):


1) 3-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш";


2) 4-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган объектлар ҳамда корхоналарнинг рўйхати Олий Мажлис томонидан белгиланади";


3) 7-моддада:

3-банддаги "икки ой ичида" деган сўзлар "ўн кун ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


модда қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Давлат корхонасини очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади";


4-банд 5-банд деб ҳисоблансин;

4) 8-модданинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат корхонаси очиқ типдаги акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда корхона раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Комиссия бир ойлик муддатда зарур ҳужжатларни тайёрлаб, давлат мулки объектини тасарруф этувчига тақдим этади. Зарур ҳужжатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди";


5) 9-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш объектининг сотув нархини давлат мулки объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим";


6) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ва маҳаллий давлат бошқарув органлари номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари".


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов
























































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск