ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.09.1999 й. ПФ-2385-сон "Республика Маънавият ва маърифат Кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.09.1999 й.

N ПФ-2385



РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ

КЕНГАШИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб боришда юксак маънавият ва маърифатли, миллий ва умуминсоний қадриятларни чуқур эгаллаган, демократик тамойиллар ҳамда фуқаролик жамияти асосларини ҳар томонлама ўзлаштирган, шахсий ва умуммиллий манфаатларни ўзаро уйғун кўра оладиган эркин шахс ва онгли авлод тарбиясининг ўта муҳимлигини ҳисобга олиб ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устивор йўналиши эканлигини таъкидлаган ҳолда:


1. "Маърифатчилар", "Файласуфлар", "Тарихчилар" жамиятлари, "Соғлом авлод учун", "Маҳалла", "Камолот", "Нуроний", "Наврўз", "Олтин мерос", Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва демократлаштириш жамғармалари., Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар, "Тасвирий ойина" уюшмалари, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Маданият ишлари вазирликлари каби мақсад ва вазифалари маърифий-маънавий тарбия, тарғибот билан боғлиқ қатор давлат ва нодавлат ташкилотларининг Республика Маънавият ва маърифат Кенгашини таъсис этганликлари қўллаб-қувватлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Маънавият ва маърифат кенгашлари ташкил этилгани инобатга олинсин.


2. Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг таъсис конференциясида Кенгашнинг фаолият дастури, Низоми ва ташкилий тизими тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


3. Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши "Жаҳолатга қарши маърифат" ғоясига таянган ҳолда Кенгашга аъзо ташкилотларнинг маърифий тарғибот йўналишидаги имкон ва салоҳиятларини бирлаштириш, фаолиятларини мувофиқлаштириш ва замонавий талаблар асосида ташкил этишда қуйидагиларни ўзининг бирламчи мақсад ва вазифалари этиб белгилагани маъқуллансин:

- мамлакат аҳли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва тафаккурида миллий ғоя, миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга, демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантириш;

- жамоатчилигимиз онгига истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она диёрга меҳр-муҳаббат, озод ва обод Ватан барпо этишдек улуғ ва олийжаноб мақсадга эътиқод, жасурлик ва фидойилик руҳини янада чуқур сингдириш;

- миллий қадриятларимиз ва улуғ мутафаккирларимиз меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам баҳраманд бўлишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси, ғоялари ёш авлод қалбидан жой олишига кўмаклашиш;

- ҳар бир фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқи, имконияти ва иродасига таяниш, ўз тақдирининг бунёдкори бўлиш, мамлакатда кечаётган янгиланишлар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларнинг маъно-моҳияти, мақсадини теран англаган тарзда унинг фаол иштирокчиси ва курашчисига айланиш тафаккурини камол топтириш;

- маърифий тарғибот ишларининг шаклан ва мазмунан уйғунлиги ва мунтазамлигини, халқчил ва ҳаққонийликка, жамоатчилик фикри ва кучига, барча соҳалардаги соғлом фикрловчи фуқаролар салоҳияти ва ҳаракатига асосланишини таъминлаш.


4. Республика Маънавият ва маърифат Кенгашига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, Кенгашнинг жойлардаги бўлимларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари раҳбарликка сайланганликлари инобатга олинсин.


5. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши қарорларини жойларда амалга ошириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини уюштирувчи ташкилий гуруҳга айлантирилгани, "Олтин мерос жамғармаси", "Маънавият" нашриёти, "Тафаккур" ва "Жаҳон адабиёти" журналлари Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳузуридаги ташкилотлар сифатида тасдиқланганидан келиб чиққан ҳолда мазкур ташкилотларнинг низом ҳамда меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши тавсия этилсин.


6. Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг ҳамда унинг таркибидаги "Маънавият ва маърифат" марказининг жойлардаги бўлимлари тегишли ҳудуд ҳокимликлари биносида жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан тегишли қарор тайёрласин.


8. Ушбу Фармонни амалга оширишни назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчилари Т. Алимов ва А. Зиё зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов




















































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск