ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1996 й. 263-I-сон "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1996 й.

N 263-I



ХОРИЖДАН МАБЛАҒ ЖАЛБ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"хориждан маблағ жалб қилиш" - Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, шу жумладан, активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши;


"давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши" - активларни чет эл манбаларидан (хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахсларидан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитлари (заёмлари)ни тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;

"резидентнинг ташқи қарзи" - унинг хориждан маблағ жалб қилиши натижасида юзага келган мажбуриятлари йиғиндиси;

"умумий ташқи қарз" - резидентларнинг давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзлари ҳамда давлат ташқи қарзи суммаси;


"қарз олувчи" - хориждан маблағ жалб қилган ёхуд хориждан маблағ жалб қилиш ниятини ҳужжат билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки резидент;

"кредит берувчи" - хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича активлар берган ёки активлар бериш ниятида бўлган хорижий давлат ёки норезидент (хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари). Агар норезидентлар бир нечта бўлса, у ҳолда кредиторлар гуруҳидаги ваколатли бошқарувчи вазифасини бажарувчи норезидент кредит берувчи ҳисобланиши мумкин.



2-модда. Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонунчилик

Хориждан маблағ жалб қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Давлат қарзи билан боғлиқ муносабатлар алоҳида қонун билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонунчилигида баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.


3-модда. Хориждан маблағ жалб қилиш

Хориждан маблағ қуйидаги йўллар билан жалб қилинади:

давлат ёки Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан заёмлар, товарлар ёки хизматларни импорт қилиш шаклида кредитлар жалб этилиши;

норезидентлар маблағларининг Ўзбекистон Республикаси молия институтлари томонидан депозитларга жалб этилиши;

лизинг операциялари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва резидентларнинг облигациялар, векселлар ҳамда бошқа хил қимматли қоғозлар чиқариб, чет эл бозорларида жойлаштириши;

бошқа тур ва шакллардан фойдаланиш.

Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар томонидан ваколат берилган орган эгадир. (ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлат ташқи қарзининг энг юқори миқдори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари қабул қилинаётганда белгиланади. (ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномаларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



5-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари

(ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати (бундан буён матнда давлат кафолати деб юритилади) қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бериш келишувларида белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаш мажбуриятидир.

Давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзлари олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти сифатида берилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича давлат кафолатлари берилмайди.

Кредитлар (қарзлар) бўйича давлат кафолатлари қарз олувчи билан тузилган шартнома шартлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра берилади.


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом 4-бандининг биринчи хатбоши


Кафил олдидаги шартнома мажбуриятлари қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда, у кафил билан келишмай туриб фойдани тақсимлашга ҳамда бошқа қарзлар бўйича тўловларни амалга оширишга ҳақли эмас.


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом 11-бандининг биринчи хатбоши, "в"-кичик банди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат кафолатларини расмийлаштириш бўйича ваколатли органдир.


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги берилган давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач, амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди

Давлат кафолатларини расмийлаштириш, бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича мажбуриятларни бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом

Агар резидентларнинг қарз мажбуриятлари кафолатланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси улар юзасидан жавобгар бўлмайди.



ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунига мувофиқ 6-модда ўз кучини йўқотган


6-модда. Кафолат фонди


Давлатнинг ташқи қарзи бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан тўловларни бажариш учун кафолат фонди тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўзи кафолатлаган ташқи қарз бўйича мажбуриятлари билан боғлиқ барча тўловлар кафолат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Кафолат фондининг маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаётган сумма давлат бюджети ҳисобидан тўлдирилади.

Кафолат фондини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



7-модда. Қарз олувчининг мажбуриятлари

Қарз олувчи қуйидагиларни бажариши:

ўзи тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;

хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида тузилган шартномалар ҳамда улар юзасидан операциялар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, кафолатланган қарзлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳам ҳисоботлар тақдим этиши;

ҳар бир алоҳида ташқи қарз бўйича қарзнинг тўлиқ тўланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хабар бериши шарт.


Хориждан маблағ жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколатларига қуйидагилар киради:

хориждан маблағ жалб қилиш масалалари юзасидан халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш;

давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича лойиҳаларни баҳолаш;


ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи-саккизинчи хатбошилари тўртинчи-еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича шартномаларни ва давлат кафолатларини рўйхатдан ўтказиш;


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди

давлат ташқи қарзини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;


Қаранг: ВМнинг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон Қарори билан тасдиқланган “Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-банди

давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш, давлат кафолатларини бажариш;


Қаранг: ВМнинг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақида”ги Низом 9-бандининг биринчи, ўттиз учинчи хатбошлари

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



9-модда. Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг ваколатлари

Хориждан маблағ жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатларига қуйидагилар киради:

хориждан маблағ жалб қилиш масалалари бўйича халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш;

хориждан маблағ жалб қилишга доир операцияларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш;

умумий ташқи қарзнинг ҳисобини юритиш;

хориждан маблағ жалб қилиш бўйича маълумотлар базасини яратиш;

Вазирлар Маҳкамасига резидентларнинг ташқи қарзи бўйича ахборотлар тақдим этиш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар.

(ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш ҳажмларини ва унинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш бўйича олинадиган маблағлардан самарали ҳамда оқилона фойдаланилиши, шунингдек давлат ташқи қарзларига ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш;

давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асосланганлигини баҳолаш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатлар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



10-модда. Халқаро молия ташкилотларига ахборот тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро молия ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг тузилган шартномаларга мувофиқ хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.



11-модда. Хориждан маблағларни жалб қилиш билан

боғлиқ масалалар юзасидан баҳсларни ҳал этиш

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ масалалар юзасидан қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасида чиққан баҳслар, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суд тартибида ёки тарафларнинг келишувига кўра - холислар текшируви тартибида ҳал этилади.



12-модда. Қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов































Время: 0.1697
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск