Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш тиббий таъминоти бўйича Қоидалар (АВ томонидан 24.10.2002 й. 1182-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлининг 03.09.2002 й. 231-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 24 октябрда 1182-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички  ишлар вазирининг

2002 йил 3 сентябрдаги

231-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов хибсхоналари

ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган

шахслар тиббий таъминоти бўйича

ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси 87-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий таъминотини белгилайди.



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


I БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ ТЕРГОВ ХИБСХОНАЛАРИ ВА ЖАЗОНИ

ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

ТЕРГОВ ХИБСХОНАЛАРИДА ВА ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

МУАССАСАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРГА

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ.


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан кейин ИИВ деб юритилади) тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари (бундан кейин ЖИЭМ деб юритилади) тиббий хизматларининг асосий вазифаси, бу тергов хибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар (бундан кейин махсус контингент деб юритилади) соғлиғини сақлаш ва саломатлигини тиклашдан иборатдир.


2. Тиббий хизматларнинг асосий вазифалари:

Махсус контингентга зарур бўлган тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уни ташкиллаштириш.

Махсус контингентни вақти-вақти билан профилактик тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш йўли билан улар саломатлигини назорат қилиш, даволашга ва доимий тиббий кузатувга мухтож бўлган шахсларни аниқлаш, улар меҳнат қобилиятини мустаҳкамлашга, ҳамда улар томонидан касаллиги туфайли сақлаш тартибини бузиш ва қайта жиноят содир этиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган даволаш-соғломлаштириш тадбирларини олиб бориш.

ЖИЭМ ва тергов хибсхоналари махсус контингентига нисбатан санитария тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш.

Махсус контингент орасида тиббий ва гигиена билимларини тарғиб қилиш, ҳамда уларга соғлом турмуш тарзини сингдириш.

Махсус контингент орасида касалланиш ва меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолларини тахлил қилиш натижасида, уларга нисбатан даволаш-профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Тергов хибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни 10% ва ундан ортиғида юқумли касалликлар тарқалиши ҳамда улар орасида бир гуруҳ овқатдан захарланиш ёки касб касалликлари (улар қандай оғирликда кечишидан қатъий назар) қайд этилган ҳолларда, шунингдек бир ёки бир неча киши жарохатланиш ёки захарланиш оқибатида оғир касалланса ёки вафот этса, қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига (бундан кейин ЖИЭББ деб юритилади), Тиббиёт бошқармасига, унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади.


II БЎЛИМ. МАХСУС КОНТИНГЕНТНИ САНИТАРИЯ

ВА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАЪМИНОТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


II БОБ. ТЕРГОВ ХИБСХОНАЛАРИДА ВА ЖАЗОНИ

ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА САНИТАРИЯ

НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида санитария назоратини олиб бориш, санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинишини кузатиб бориш ва махсус контингентнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилашга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга ошириш, улар орасида касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиш ва камайтириш, ташқи муҳитнинг (сув ҳавзалари, ер, ҳаво атмосфераси) соғлиққа зарарли бўлган оқавалар ва хўжалик маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш ва бартараф этишнинг доимий равишда назорат қилиш тизимидан иборат.


5. Тергов хибсхоналари ва ЖИЭМ тиббий бўлимлари (бундан кейин тиббий бўлимлар деб юритилади) санитария қонунчилиги талабларини бажарилиши устидан қуйидаги санитария назоратини амалга оширадилар:

а) яшаш жойлари, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, коммунал-маиший, озиқ-овқат объектлари, сув билан таъминлаш манбалари ва муассаса худудини сақлаш ва санитария холати бўйича;

б) муассасанинг барча объектлари санитария-гигиеник ҳолатини ҳамда санитария-техник ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирларни ўтказиш буйича;

в) муассасаларда махсус контингентни жойлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, ҳаммом, кир ювиш ва меҳнат шароитларининг санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши бўйича.



III БОБ. ТЕРГОВ ХИБСХОНАЛАРИ ВА ЖАЗОНИ ИЖРО

ЭТИШ МУАССАСАЛАРИ ОБЪЕКТЛАРИ УСТИДАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА НАЗОРАТИ


Ҳ УДУДНИ ТОЗАЛАШ УСТИДАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА НАЗОРАТИ


6. Муассасалар худудини тозалаш-бу чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, олиб кетиш ва зарарсизлантириш бўйича режали равишда ўтказиладиган санитария-техник ва хўжалик тадбирларидан иборатдир. Тозалашнинг икки асосий тизими мавжуд: олиб кетиш тизими-барча чиқиндилар уларни зарарсизлантириш хамда утилизация қилиш жойларига махсус транспорт билан олиб кетилади ва оқизиладиган ёки канализация тизими.

7. Муассасалардаги канализация иншоотларини ҳисобга олиш, ўз вақтида таъмирлаш ва ундан фойдаланиш масъулияти интендант ва хўжалик таъминоти бўлими (гуруҳи) бошлиғи зиммасига юкланади.

8. Муассасалар объектлари ва худудини тозалаш,хамда канализация тармоқлари тузилиши ва улардан фойдаланиш устидан санитария назорати муассасанинг тиббий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларнинг меъёрий хужжатлари асосида огоҳлантириш ҳамда жорий санитария назорати шаклида амалга оширилади.

9. Огоҳлантирувчи санитария назорати масалаларини хал қилишда муассаса тиббий бўлими ИИВ, Ички ишлар Бош бошқармаси(бундан кейин ИИББ деб юритилади), Ички ишлар бошқармасининг(бундан кейин ИИБ деб юритилади) санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ)нинг методик кўрсатмаларига амал қилади, улардан ва жойлардаги соғлиқни сақлаш идоралари санитария-эпидемиология хизматларидан канализация тармоқлари ва иншоотлари қуриладиган, чиқиндиларни зарарсизлантирадиган ва улардан қайта фойдаланиладиган ерларни танлашда; шунингдек уларни фойдаланиш учун қабул қилиб олишда, ер ости ва ер устки сувлари ва тупроқларининг зарарли саноат чиқиндилари ва бошқа оқавалар, хўжалик-маиший чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ўтказиш масалаларида маслаҳат ва амалий ёрдам оладилар.

10. Муассаса худуди тозалиги устидан жорий санитария назоратини ўрнатиш қуйидагиларни ўз ичига олади: чиқиндиларни мунтазам равишда четга олиб чиқиб кетиш, худуднинг санитария ҳолати, канализация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланишда, қаттиқ чиқиндиларни зарарсизлантиришда санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий кузатув ишларини олиб бориш. Муассаса бошқа вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларга тааллуқли бўлган канализация тизими ва қаттиқ чиқиндиларни зарарсизлантириш бўйича қурилмалар билан таъминланганда, тиббий бўлим фақат муассаса худудида жойлашган канализация тармоқлари ва иншоотларидан фойдаланиш устидан жорий санитария назоратини амалга оширади. Агар канализация тармоқларга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш муассасанинг ўз кучи ва маблағи билан амалга оширилаётган бўлса, тиббий бўлим канализациянинг барча тармоқлари ва иншоотлари устидан, шу жумладан оқава сувларни тозалаш бўйича иншоотлар устидан ҳам жорий санитария назоратини ташкил этади ва амалга оширади, хамда муассасада СЭХ тавсияларини бажарилишини назорат қилади.

11. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи канализация тармоқлари ва иншоотларининг аҳволи, оқава сувларни тозалашнинг самараси, қаттиқ чиқиндиларни тўплаш, йўқотиш ва утилизация тизими тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши, камчиликларни аниқлаши ва масъул лавозимдаги шахслар билан биргаликда уларни бартараф этиш муддатларини белгилаши лозим.

12. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи мунтазам равишда муассаса бошлиғига худуднинг санитария ҳолати ва уни янада яхшилаш чоралари туғрисида маълумот бериб туриши, сув таъминоти манбаининг ифлосланиши хавфи туғилганда ёки худудда санитария қоидалари бузилганда эса зудлик билан муассаса рахбариятига ва ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХга хабар қилиши лозим.

13. Ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа жамоат бинолари жойлашган жойдан коммунал, санитария-техник ва бошқа объектларгача бўлган оралиқ жой санитария-ҳимоя минтақаси Санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚваМ) ҳужжатларида келтирилган ўлчовлардан кам бўлмаслиги лозим.



СУВ ТАЪМИНОТИ УСТИДАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА НАЗОРАТИ


14. Муассасалар бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли корхона ва ташкилотларнинг сув қувурларидан, шунингдек ички ишлар идораларига қарашли сув қувурларидан сув билан таъминланади.

15. Муассасаларни хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш интендант ва хўжалик таъминоти бўлими (гуруҳи)нинг кучи ва воситалари ёрдамида амалга оширилади. Бу бўлим: -сув манбаини топиш ва уни қайта ишлашни амалга оширади; - сув қувурлари қурилмаларининг санитария гигиеник ҳолатига ва санитария-химоя минтақасида талаблардаги меъёрларга риоя қилинишига жавоб беради; -марказий сув таъминоти тизими сувининг сифати устидан ишлаб чиқариш назоратини олиб боради.

16. Сув таъминоти қурилмалари ва улардан фойдаланиш устидан санитария назорати муассасаларнинг тиббий бўлими томонидан амалдаги Давлат стандарти ва ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа меъёрий-методик хужжатлари талабларига мос ҳолда ташкил этилади ва амалга оширилади.

17. Ички ишлар идоралари бўлинмаларининг сув қувурларидаги барча қурилма ва сув тармоқларининг санитария назорати тиббий бўлими томонидан амалга оширилади. Бошқа вазирликлар ва идораларга тегишли сув қувурларини фақат муассаса худудида жойлашган сув қувурлари ва сув қувури тармоқларигина назорат қилинади.


18. Муассасаларнинг тиббий бўлими ИИВ, ИИББ, ИИБнинг санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) раҳбарлиги остида сув таъминоти бўйича огоҳлантирув ва жорий санитария назоратини амалга оширади. Зарурат туғилганда улар соғлиқни сақлаш идоралари худудий санитария-эпидемиология марказларидан маслаҳат ва амалий ёрдам оладилар.


19. Муассасаларнинг тиббий бўлими вазифасига қуйидагилар киради:

а) сув таъминоти манбаини танлаш ва санитария-химоя минтақасини ўрнатиш;

б) сувнинг сифати ва сув таъминоти объектининг санитария ҳолатини назорат қилиш;

в) сув таъминоти объектларида ишловчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш;

г) муассаса тиббий бўлимининг бошлиғи сув таъминоти объектларида ишловчи шахсларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишни таъминлашга мажбурдир.

20. Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун ажратилган манбанинг истеъмолга яроқлилик масаласини ҳал этишда, амалдаги Давлат стандарти қўлланилиб, унинг асосида қайта ишлашгача бўлган сувнинг сифат кўрсаткичлари аниқланганидан кейингина сув манбаи хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун фойдаланилиши мумкин. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган сувнинг сифати "Ичимлик суви" 950-2000 Давлат стандартига мос келиши керак.

21. Сув олиш жойларидаги лаборатория назорати "Ичимлик суви" 950-2000 Давлат стандарти талаблари доирасида ўтказилади. Тармоққа берилишидан олдинги сувнинг сифатини лаборатория назорати микробиологик, кимёвий ва органолептик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади. Тақсимловчи тармоқларнинг лаборатория назорати қуйидаги кўрсатгичлар бўйича ўтказилади: коли-индекс (1 см. куб. сувдаги микроорганизмларнинг умумий сони); сувнинг лойқалиги, ранги, ҳиди, таъми ва бегона мазаси.

Микроблар билан ифлосланиш йўл қўйиладиган меъёрдан юқорилиги аниқланганида ифлосланиш сабабини аниқлаш мақсадида қайта намуна олинади ва бактерияларнинг мавжудлиги, янги гўнг ва нажас, азот сақловчи минерал моддалар ва хлоридлар билан сувнинг ифлосланиши қўшимча текширилади.

22. Ер ости сув манбаидан таъминланадиган сувнинг санитария назорати сув манбаини топиш, сувнинг миқдори ва сифатини баҳолаш, уни қайта ишлаш жадвали, санитария химоя минтақасини (СХМ) белгилашдан бошланади. Мазкур ишлар барча сув қувурларида ташкил этилади. Санитария химоя минтақасининг асосий мақсади сув манбаларини, шунингдек сув қувурлари қурилмаларини ва атроф худудни ифлосланишидан сақлаш ҳисобланади.


23. Санитария химоя минтақаси учта доира (пояс) таркибида тузилади:

а) қаттиқ тартибдаги биринчи минтақа (пояс) сув олиш жойлари худудида барча сув қувурлари қурилмаларининг майдонини ўз ичига олади. Сув қувурлари санитария-ҳимоя минтақаси билан таъминланади.

б) санитария химоя минтақаси амалдаги қўриқлаш ва санитария меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолда ташкил этилади.

в) СХМларни ташкил этиш имконияти хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаини танлаш босқичида "Xўжалик-ичимлик сув таъминоти" Давлат стандарти асосида ҳал қилинади.

24. СХМнинг биринчи минтақа чегараси ер ости манбаларининг ҳимояланган ер ости сувларидан фойдаланилганда сув олиш жойидан камида 30 метр бўлган масофада, етарлича ҳимояланмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда эса камида 50 метр масофада белгиланади. Тупроқнинг ифлосланишига йўл қўйилмайдиган объектлар худудидаги якка ҳолдаги ер ости сув олиш жойларидан ўраб олинган жойгача бўлган масофани мос ҳолда 15 ва 25 метрга камайтириш мумкин. Ер ости манбалари суви билан таъминлашда жорий санитария назоратини амалга оширишда сув олиш қурилмалари, сув қувурларини ва сув ўтказувчи горизонтни ифлосланишдан ҳимоялаш тадбирлари назорат қилинади. Шу мақсадда СХМнинг биринчи минтақа худудида қуйидагилар режалаштирилиши керак: ер устида тўпланиб қоладиган сувларни зона чегарасидан четлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ўраб олиш ва доимий қўриқлашни таъминлаш. У ерда сув қувурлари қурилмаларини эксплуатация қилишга бевосита алоқаси бўлмаган барча турдаги қурилишлар ман этилади. Қудуқларнинг (очиқ жойлари, сув қуйилиш жойи, трубалар фазоси ва бошқалар) жиҳозларида санитария-гигиеник талабларини бажарилишига алоҳида эътибор берилиши керак.

25. Ер ости сув манбаларини кўрикдан ўтказиш вақтида нафақат биринчи, балки иккинчи ва учинчи СХМдаги сувни қўриқлаш тадбирлари инобатга олинади. Бунинг учун сув сақловчи горизонтни ифлослантириш хавфига эга бўлган эскирган, ишга яроқсиз, нуқсонли ёки нотўғри фойдаланилаётган сув қудуқларини аниқлаш ва оғзини беркитиб ташлаш (тампонлаш) ёки қайта тиклаш талаб қилиниши керак.

26. СХМ худудида санитария-эпидемологик хизмати билан келишилмаган ҳолда янги скважиналар қазиш ва янги қурилишлар олиб борилишига йўл қўйилмайди. Ер ости сувларини кимёвий жихатдан ифлослантирувчи ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли химикатлар ва минерал ўғитлар омборларини, саноатнинг чиқинди оқава сувлари йиғиладиган ва бошқа объектларни жойлаштириш тақиқланади.

27. Дарё ёки сув келтириладиган каналлардаги СХМни биринчи доираси маҳаллий санитария-топографик ва гидрологик шароитларга қараб белгиланади, лекин барча ҳолатларда қуйидагича бўлиши керак:

а) оқим бўйича юқорига қараб сув олиш жойидан камида 200 метр;

б) оқим бўйича пастга қараб сув олиш жойидан камида 100 метр;

в) сув олиш жойига туташ қирғоқдан сувнинг энг юқори сатхига нисбатан сув бетининг икки қарама-қарши қирғоғи орасидаги кенгликдан камида 100 метр;

г) сув олиш жойига қирғоқ йўналишидан сув хавзасига томон дарё ёки каналнинг эни 100 метрдан кам бўлганда барча акватория ва қарама қарши қирғоқ суви кенглигидан, сувнинг энг юқори сатхидан 50 метр кенгликда олинади, дарё ёки каналнинг эни 100 метрдан ортиқ бўлса, акватория минтақаси камида 100 метр бўлиши керак.

28. Сув манбаи сифатида фойдаланиладиган сув омбори ёки кўлни СХМ биринчи минтақа чегаралари санитария-топографик, гидрологик шароитлар инобатга олинган ҳолда қуйидагича ўрнатилади:

а) акватория бўйича барча йўналишларда сув олиш жойидан камида 100 метр масофада;

б) сув олиш жойига тугашган қирғоқдан сувнинг энг юқори сатхидан икки қирғоқ орасидаги кенгликдан камида 100 метр масофада;

Қўлтиқ типидаги сув олиш жойларидаги биринчи минтақа чегарасига қўлтиқнинг барча акваторияси киритилади.

29. Кафолатланган сув таъминоти манбаи бўлмаган жойларга сув олиб бориш зарурати туғилганда, махсус машиналар ва доимий шахслар ажратилади. Сув ташиш идиш(сиғим)лари яроқли, ювилган ва дезинфекцияланган бўлиши керак. Дезинфекциялашдан аввал идишлар синчиклаб ювилади, сув билан тўлдирилади ва унга 1 куб м сувга 300 гр. ҳисобда хлорли охак эритмасидан қўшилади ва 1 соатдан сўнг идиш бўшатилади хамда тоза сув билан хлорнинг ўткир хиди йўқолгунча чайиб ташланади.

30. Хлорлаш-сувни зарарсизлантиришнинг кенг тарқалган усулидир. Сув нормал дозаларда дастлабки аммонийлаштириш (преаммонизация) ва юқори дозаларда эса қайта хлорлаш орқали хлорланади.

Сувни хлорнинг нормал дозасида хлорлаш учун дастлаб мазкур сувнинг хлорга бўлган эхтиёжи тажрибада аниқланади. Сувнинг хлорга бўлган эхтиёжи аниқланганидан кейин сувнинг барча миқдори учун керакли хлорнинг дозаси ҳисоблаб чиқилади.

Ўтказилган хлорлашнинг тўғрилигини хлор қолдиғи асосида аниқланади, унинг миқдори сувнинг хлор билан 2 соатли контактидан кейин 0,3-0,5 мг/л. дан кам бўлмаслиги керак.

31. Кафолатланган манбалар сувидан фойдаланиш имконияти бўлмаган шароитларда қайта хлорлаш усули афзал ҳисобланади, чунки унинг меъёрдаги дозаларда хлорлашга қараганда зарарсизлантириши жуда ишончлидир, зарарарлантириш вақти ҳам (20-30 дақиқага) камаяди, лойқа ва одатдан ташқари рангли сувларни бегона хлорфенол мазасини бермайдиган қилиб зарарсизлантиради.



ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УСТИДАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА НАЗОРАТИ


32. Муассасада сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи билан эълон қилинган меъёрлар бўйича озиқ-овқат билан таъминланадилар.

33. Овқатлантиришни ташкил этиш интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи) томонидан амалга оширилади. Ушбу бўлим зиммасига қуйидаги вазифалар киради:

а) таъминотга киритилган турли тоифадаги шахсларнинг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда овқатланиш тартибини ишлаб чиқиш;

б) кунлик таъминот учун белгиланган меъёрлар бўйича овқат тайёрлашни ташкил этиш ва таъминотдагилар ушбу меъёрларга мувофиқ овқатланаётганини назорат қилиш:

в) озиқ-овқат тайёрланадиган жойларни зарур жихозлар ва тегишли қурилмалар билан таъминлаш, уларни намунали ҳолатда сақлаш, технологик, совитиш жихозлари ва ошхона анжомларини санитария талаблари асосида сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;

г) омборхоналарда озиқ-овқат махсулотларини сақлашда, уларни ошхонага юборишда, ташишда, уларни ошхонада сақлаш ва кулинария жихатидан қайта тайёрлашда, овқат тайёрлаш ва тайёр овқатларни тарқатишда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш:

д) овқат тайёрлаш, уларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатиш, ташишда банд бўлган ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шарт-шароитларни таъминлаш;

е) технологик ва совитиш жихозларининг ўз вақтида таъмирланишини таъминлаш:

ж) овқатланиш жойларини ва бошқа овқатланиш объектларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган идиш-товоқлар ва инвентарларни ювиш хамда дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;

з) технологик жихозлар, идиш-товоқлар, инвентарлар, санитария кийим-кечакларни сотиб олиш


34. Тиббий бўлим бошлиғи:

а) овқатланиш тартибини ва овқат тайёрлаш учун лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини рўйхатини ишлаб чиқишда қатнашади, тайёрланадиган овқат калориясини ойда бир марта назарий ҳисоблаб чиқади;

б) муассаса бошлиғига махсус меъёрлар бўйича овқатланишга ўтказилаётган шахслар рўйхатини топширади;

в) муассаса озиқ-овқат махсулотлари омборхонаси ва магазинида, шунингдек махкумларни шахсий ихтиёрида мавжуд бўлган озиқ-овқат махсулотларни сақлашни талабга жавоб беришини, уларни ишлатилиш қоидаларига ва муддатларига риоя қилинишини ҳар куни текширади;

г) тайёрланган овқат сифатини барча таъминот меъёрлари бўйича текширишни ташкил этади. Текширув натижалари ва тайёр овқатларни тарқатишга рухсат берилгани ҳақида овқат тайёрлаш сифатини назорат қилиш махсус дафтарига ёзиб қўяди;

д) сифатсиз хом ашёни, ярим (чала тайёр) фабрикатларни тарқатишни, сифатсиз озиқ-овқатлар ва тайёр овқатларни истеъмол қилишни ман этади;

е) озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланувчи ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил этади;

з) озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, тарқатиш, жўнатишда банд бўлган ходимлар учун гигиенага доир ўқув машғулотларнинг ўтказилишини ташкил этади.

35. Агар муассасага келтирилган озиқ-овқат маҳсулоти қўйилган талабларга жавоб бермаса ёки унинг сифати шубҳа туғдирса, уни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

Муассасага келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг тайёрланган вақти кўрсатилган ҳолда сифати тўғрисидаги сертификати бўлиши лозим. Сифат тўғрисидаги сертификати бўлмаган озиқ-овқат махсулотлари қабул қилинмайди.

Интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи) ишлатиш муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини мол-мулк экспертизасидан ўтказишни ташкил этади, истеъмол қилишга яроқсизлиги яққол кўриниб турган тез бузилувчи махсулотлар бундан мустасно. Шунингдек, бу бўлим махсус гигиеник текширишларни талаб қилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик масалаларини ҳам ҳал қилади.

Муассаса тиббий бўлими томонидан озиқ-овқат (шу жумладан тез бузулувчан) маҳсулотларининг органолептик хусусиятлари ўзгаришини, бу ўзгаришларнинг характери ва даражасини, маҳсулотларнинг кимёвий таркибидаги ўзгаришларни, маҳсулотларнинг-бактериал жихатидан ифлосланиш даражаси ва микрофлорасининг характерини, махсулотларда пестицидларни ва зарарли моддаларни йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдордан ёки табиий равишда бўлиши мумкин бўлган миқдордан кўплигини, микроблар билан ифлосланган маҳсулотлардан инфекция юқиши (аниқ эпидемиологик маълумотларга асосланган ҳолда) мумкинлигини аниқлаш мақсадида гигиеник экспертиза ўтказиш ташкиллаштирилади.

36. Маҳсулотларнинг кунлик энергетик қиймати бўйича уч маҳалги оқатланиш куйидагича тақсимланади: нонуштага-30-35%, тушликга-40-45%, кечки овқатга-20-30%. Кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг тақсимоти ишнинг оғир-енгиллигига қараб фоизларда ўзгартирилиши мумкин: биринчи сменада ишловчилар учун - нонуштада 35%, тушликда - 40%, кечки овқатда-25%; иккинчи ва учинчи (тунги) сменада ишловчилар учун - нонушта ва кечки овқат 30 фоиздан, тушлик - 40 фоиздан иборат.

37. Агар овқатланиш вақти бир соатдан ортиқ давом этадиган бир неча сменада амалга оширилса, у ҳолда ҳар бир смена учун алохида овқат тайёрланади. Овқат уни тарқатишидан 20-30 минут олдин тайёр бўлиши ва у тайёр бўлган вақтдан бошлаб 2 соат ичида тарқатилиши лозим.

38. Овқатларни тарқатишда биринчи овқатлар ва иссиқ ичимликлар температураси 75° С дан, иккинчилари 65° С дан паст бўлмаслиги, совуқ овқатлар ва ичимликлар 7° дан 14° С гача бўлиши лозим. Биринчи ва иккинчи овқатлар тарқатилгунга қадар иссиқ плитада 3 соатгача туриши мумкин. Тайёр овқатни белгиланган муддатдан ортиқ ушлаб туришга истисно тариқасида рухсат этилади. Қолган овқатларни сақлашга мажбур бўлинган ҳолларда у тўлиқ совитилиши ва 6° Сдан юқори бўлмаган температурада 12 соатгача сақланиши мумкин. Совитилган овқат тарқатилиши олдидан тиббий бўлим шифокори томонидан кўриб чиқилади ва текширилади, кейин иккинчи марта иситилади (қайнатилади,қиздирилади). Иккинчи марта иситилган овқатни тарқатиш муддати бир соатдан ошмаслиги лозим. Овқатни аввалги кунда тайёрланган овқатлар билан аралаштириш қатъиян ман этилади.

39. Овқатларни бевосита иш жойига етказиб бериш зарурати туғилганда овқатлар пломбаланган ва печатланган термосларда олиб борилади. Нон ва идиш-товоқлар тоза қутиларда ёки улар учун алоҳида ажратилган секцияларда етказиб берилади. Етказиш муддати 2 соатдан ошмаслиги лозим. Иш жойида овқат иситиладиган плиталар, овқатланиш учун столлар ажратилади. Совиб қолган овқатни иситмасдан, суюқ овқатни қайнатмасдан тарқатишга рухсат этилмайди.

40. Ошхонага ёрдамчи ишларни бажаришга тайинланадиган шахслар тери ва шиллиқ пардалари йирингли касалликлари бор-йўқлигини аниқлаш бўйича тиббий кўрикдан ўтмасдан ошхонада ишлашга қўйилмайди.



МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ УСТИДАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА НАЗОРАТИ


41. Муассасанинг саноат корхоналарида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси муассаса раҳбари ёки ушбу вазифани бажарувчи шахс зиммасига юкланади ва улар қуйидагилар устидан назорат қилишади:

а) ишлаб чиқариш, маиший, омборхона ва бошқа жойларда ҳаво муҳити, ёритиш, шовқин ва тебранишлар, хароратнинг санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ бўлиши;

б) махсус контингентнинг махсус кийим-кечак, пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши, шунингдек белгиланган нормаларга мувофиқ профилактик озиқ-овқатлар берилиши;

в) муассасанинг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаётганларга иш шароитининг зарарлилиги муносабати билан имтиёзлар берилиши.


42. Тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни бажаришга мажбур:

а) худудий соғлиқни сақлаш идоралари билан биргаликда контрагент (муассаса худудидан ташқарида шартнома асосида иш олиб борилаётган) объектлар устидан назоратни таъминлаш буйича ўзаро алоқаларини амалга ошириш;

б) ишлаб-чиқариш ва маиший хоналарнинг, корхона худуди ва умумий фойдаланиладиган жойларидаги санитария ҳолати устидан назоратни амалга оширилиши;

в) корхонада меҳнат шароитини яхшилаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

г) ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, ишлаётганларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан ўз таклифларини бериш;

д) зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган шахслар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишларини ташкил қилиш;

е) ичимлик сувининг сифати ва цехлар ҳамда участкалардаги аптечкаларнинг дори-дармонлар билан ўз вақтида тўлдирилиб туриши устидан назоратни амалга ошириш;

ж) ишчилар ўртасида санитария-оқартув ишларини олиб бориш.


43. Корхона раҳбарияти ишлаб-чиқаришдаги ишчи ўринлар паспортизациясини ўтказади.

ИИВ, ИИББ, ИИБ ва худудий соғлиқни сақлаш идоралари санитария-эпидемиология хизматлари саноат корхоналардаги ишлаб чиқариш омилларни лабораториявий ва бошқа турдаги текширишлардан ўтказилишини ташкиллаштиришда маслаҳат бериб амалий ёрдам кўрсатади.


44. Тиббий бўлим бошлиғи лойиҳалаштирилаёган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган саноат объектлари тўғрисида ва киритилаётган янги технологик жараёнлар, жихозлар, машина ва механизмлар, янги кимёвий моддалар ва уларнинг токсик-кимёвий хусусиятлари ҳақида ҳабардор бўлиши лозим.

45. Тиббий бўлим бошлиғи лойиҳадан четга чиқиш ва санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинмаётганлик ҳолатлари аниқланганда, қурилиш ва асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ишларининг айрим турларини амалга оширишни тўхтатиш ҳукуқига эга бўлган ИИВ, ИИББ, ИИБнинг санитария-эпидемиология хизмати бошлиғига бу ҳақда хабар беради.

46. Одам организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ноқулай ишлаб-чиқариш омиллари куйидагилардан иборат:

а) жисмоний характердаги омиллар (радиочастотанинг электромагнит майдони, ноқулай микроиқлим, ионловчи радиация, шовқин, ультратовуш, инфратовуш, тебраниш, вибрация;

б) кимёвий характердагилар (саноат заҳарлари);

в) биологик характердагилар (инфекция, инвазиялар);

г) саноат аэрозоллари;

д) меҳнатнинг ўта оғирлиги ва катта куч талаб қилиши;

47. Бир қатор ноқулай омиллар таъсирида соғлиғи ёмонлашиши мумкин бўлган ишчиларни меҳнат шароити оғир ва зарарли бўлган ишларга қўймаслик мақсадида жазони ўтаётганларни дастлабки ва доимий тиббий кўрикдан ўтказиб туриш, уларнинг зарарли бўлган шароитларда ишлашлари мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаш имконини беради;


48. Меҳнат шароити ва иш қобилиятига қуйидагилар таъсир кўрсатади:

а) технологик жараён ва ишлаб чиқариш хусусиятлари;

б) иш жойини қандай ташкил қилинганлиги ва жихозланганлиги;

в) иш хоналарининг майдони ва кубатураси;

г) иш жойи ва ишлаш хоналаридаги микроиқлим (температура, ҳавонинг харакат тезлиги ва намлиги, нур таъсиридаги иссиқликнинг жадаллиги), шунингдек, тўсиқларнинг температураси;

д) ишлаш хоналари ва иш жойларининг табиий ва сунъий ёритилишини аҳволи;

е) зарарли жисмоний омиллар;

ж) ҳавонинг кимёвий таркиби ва аралашмалар;

49. Иш хоналаридаги микроиқлим организм билан ташқи муҳит ўртасидаги иссиқлик мувозанатини таъминлаши лозим.

Иш бажариш майдонидаги ҳавога бўлган умумий санитария-гигиеник талаблар тегишли Давлат стандарти билан белгиланади.


50. Барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар Санитария меъёрлари ва қоидалари (СМваҚ) талабларига мувофиқ иситиш ва вентиляция тизимлари билан жихозланган бўлиши лозим.

Вентиляция ва иситиш тизимлари доимий иш жойларида ва иш бажариш майдонида асосий ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда метеорологик шароитларни (температура, нисбий намлик, ҳаво ҳаракатини тезлиги), шунингдек ҳаводаги зарарли моддалар миқдорини Саноат корхоналарни лойиҳалаштириш санитария меъёрлари талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши лозим.

Технологик чиқиндилар умумий алмашиш вентиляцияси орқали атмосферага чиқариб ташланади ва уларнинг тарқалиши ҳисобга олинганда аҳоли яшайдиган пунктларда рухсат этилган концентрациялардан баланд бўлишлари мумкин эмас.

Ишлаб чиқариш xонасининг хажми битта ишловчига 20  куб м дан кам бўлса, ҳар бир ишловчи учун камида соатига 30  куб м ташқи ҳаво бериб турилади, хонанинг хажми ҳар бир ишловчига 20  куб м дан кўп бўлса, бир ишловчига камида соатига 20  куб м ташқи ҳаво берилади.

Агар хона хажми битта ишловчига 40  куб м тўғри келса, дераза ва лампалар бўлганда ва зарарли моддалар ажралмаса, унда вақти-вақти билан табиий ташкил қилинган вентиляцияни ишлатиш кўзда тутилади.

Бир сменада беш мартадан ортиқ ёки камида 40 минут давомида очиладиган дарвозалар олдида ҳавони тўсувчи ёки ҳавони иситувчи парда тўсиқлар ўрнатиш кўзда тутилади.

Чангни ва осон суюқликка айланадиган буғларни, шунингдек аралшаштирилганда ҳавфли аралашмага айланадиган моддаларни ёки кимёвий бирикмаларни ютадиган қурилмаларни умумий тортувчи қурилмаларга бирлаштириш ман этилади.

Зарарли манбаларга (пайвандлаш, қалайлш ва бошқалар) яқин жойлашган иш жойлари учун умумалмашувчи вентиляцияга қўшимча равишда маҳаллий сўриб олувчи қурилма ўрнатиш талаб қилинади.

Ҳаво мухитига тўсатдан кўп миқдорда заҳарли моддалар (чангдан ташқари) тушиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришларда авария вентиляциясини ўрнатиш лозим бўлади.

Деразалар олдидаги доимий иш жойлари тинимсиз келиб турадиган совуқ ҳаво оқимидан ҳимоя қилинади.

Корхона бинолари ва иншоотларини иситиш учун қўшимча ишлаб чиқаришга зарари тегмайдиган cистeма ва иссиқлик ўтказувчилар кўзда тутилади.

51. Шовқин манбаи бўлган ишлаб чиқариш ускуналарини танлаш ва жойлаштиришда тегишли СМваҚгa амал қилиш лозим.

Иш жойларидаги шовқин даражаси корхона реконструкция қилингандан сўнг, ишга тушганда ва ишлаб турган корхоналарда йилига бир марта текширилади.

52. Барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарда табиий ёруғликдан кенг фойдаланиш лозим.

Табиий ёритиш меъёрлари ёруғлик ўтказувчи ойналарни мунтазам тартибда тозалаб туришни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларда белгиланади:

а) кам миқдорда чанг, қурум чиқадиган хоналар йилига камида 2 марта тозаланади;

б) кўп миқдорда чанг, қурум чиқадиган хоналар йилига камида 4 марта тозаланади.

Сунъий ёруғликни меъёрлари люминистент ва қизитувчи чироқли ёритувчи қурилмаларга мос бўлиши керак.

Ёритиш тизими умумий ҳамда бирлаштирилган (умумий ва маҳалий ёритишдан тузилиб) бўлиши мумкин.

Фақат битта маҳалий ёритишни қўллаш ман этилади.

Камида 50 киши ишлайдиган хоналарда авария ёритгичи бўлиши лозим.

Сунъий ёритиш ёриткичларини тозалаш унинг қанчалик ифлослаганлигига қараб ўтказилади, аммо қуйидаги муддатлардан оширилиши мумкин эмас:

а) тутун, қурум ва чанг кўп чиқадиган жойларда-бир йилда 4 марта;

б) ўртача чиқадиган жойларда-бир йилда 3 марта;

в) кам чиқадиган жойларда-бир йилда 2 марта.

53. Саноат корхоналари сифатли ичимлик сув билан таъминланадилар.

Хўжалик-ичимлик сув қувурлари тармоқларини техник мақсадларга мўлжалланган сув тармоқларига улашга йўл қўйилмайди.

Ичимлик сувидан фойдаланиш учун кичик фонтанчалар, сув ичадиган автоматлар, фонтан бўлиб отилиб чиқиши учун кийдирилган ёпиқ баклар ва бошқа қурилмалар ўрнатилади.

Иссиқ цехларда ишлаётганлар, бир сменада 0.5% тузи бўлган тузланган газли сув билан, бир кишига ўн литргача сувни ҳисобга олиб таъминланишади.

Иш жойи билан ичимлик суви билан таъминлаш қурилмаси орасидаги масофа 75 метрдан ошмаслиги лозим.

54. Тозалаш иншоотлари, сувни насос билан тортиб олувчи станциялар ва бошқа қурилмалар ҳар доим ишга яроқли, тоза ҳолда бўлиши ва улар сув, тупроқ ва ҳавони ифлослаштириш манбаи бўлиб қолмаслиги лозим. Ҳар бир корхонада СМваҚга кўра ишлаб чиқариш жараёнларининг гуруҳларига қараб санитария-маиший хоналар жихозланади (1-илова).

Ишлаб чиқариш мақсадларида маиший хоналардан фойдаланиш ман этилади.

55. Махкумларни ишлаб чиқариш зонасида овқатлантиришни ташкил этиш зарурати туғилганда маиший хоналарда овқатлантириш учун хоналар кўзда тутилган бўлиши зарур.

Ишлаб чиқариш худудида овқатланиш шахобчалари жамоат овқатлантириш корхоналари учун белгиланган санитария талабларига жавоб бериши лозим.

56. Сут ва сут ўрнига ўтувчи бошқа овқатлар зарарли ишлаб чиқариш жойларида ишловчилар учун овқатланиш шахобчаларида ёки ўтирадиган жойлар, совутиш шкафи, қўл ювадиган мосламалар ва идиш товоқларни ювиш учун иссиқ сув бўлган алоҳида ажратилган жойларда тарқатилади. Сут ичиладиган идишларни корхона беради.

Флягадаги сутни фақат пиширилгандан кейингина истеъмолчига бериш мумкин.


57. Ишлаётганларга махсус ва ҳимоя кийимлари, тегишли махсус кийим, оёқ кийим ва ҳимоя мосламалари белгиланган меъёрлар бўйича ва ўрнатилган муддатларда тарқатилади.

Белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим ва ҳимоя мосламаларисиз ишлаш ман этилади.

Махсус кийимларни ўз вақтида ювиш ва таъмирлаш, хамда заҳарли моддаларни таъсири бор ишлаб чиқариш жойларида эса дегазация қилиш мажбурий равишда амалга оширилади.

Заҳарли буғлар, газлар, саноат аэрозолларни чиқиши ва буюм парчалари, қириндиларни учиб тегиши хавфи мавжуд бўлган ишларда ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари: противогазлар, респираторлар, ҳимоя кўз ойнаклари, маскалар ва бошқалap амалдаги меъёрларга биноан берилади.

58. Ҳар бир ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) содир бўлганда ушбу касалликни аниқлаган ёки гумон қилган шифокор томонидан шошилинч хабарнома тўлдирилади. Хабарнома 24 соат ичида касалланган одам ишлаётган объект санитария назоратини амалга оширувчи санитария-эпидемология хизматига юборилади. Ўткир касб касаллиги бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ кишиларда содир бўлган ҳолларда (заҳарланганда) шошилинч хабарнома ҳар бир киши учун алохида тўлдирилади. Шошилинч хабарномада ўткир касб касаллигининг дастлабки (якуний) ташхиси, фараз қилинган ишлаб чиқариш омилларининг номи ва касалликнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилади.

Диагноз қўйган ёки уни ўзгартирган тиббий бўлим янги шошилинч хабарномани тузади ва 24 соат ичида уни санитария-эпидемология хизматига юборади, бунда ўзгартирилган (аниқ белгиланган) диагноз, унинг белгиланган санаси, дастлабки ташхис кўрсатилади.

59. Тиббий бўлим шошилинч хабарномани жўнатишдан ташқари қуйидаги ҳар бир ҳолат тўгрисида телефон ёки телеграф орқали СЭХни хабардор қилади:

а) 2 ва ундан ортиқ киши ўткир касб касаллиги билан оғриб (заҳарланиб) меҳнатга яроқсиз бўлганлиги ҳақида;

б) куйдирги, бруцеллез, қоқшол, қутириш касалликлари ҳақида (беморни касб фаолияти билан боғлиқ бўлса).


60. Ўткир касб касаллигини (заҳарланишни) ҳар бир ҳолати текширилади.

Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) ҳолатларини текшириш меҳнат гигиенаси бўйича санитария шифокори ёки СЭХни бошқа мутахассиси билан шошилинч ҳабар олинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ўтказилади, ушбу қўлланмани 2.56 бандида кўрсатилган ҳолатларда хабарнома олинган захоти.

Текшириш жараёнида:

а) ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)нинг келиб чиқиш сабаб- лари аниқланади;

б) касаллик пайдо бўлган иш жойи (ишчи зонаси, ишлаб чиқариш участкаси, цех) текширилади;

в) зарур бўлганда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг лаборатория ва инструментал текшируви ташкил этилади;

г) касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлган ишловчини меҳнат шароитининг санитария-гигиеник аҳволи баҳоланади;

д) текшириш натижалари асосида санитария-профилактика, касаллик (заҳарланиш)нинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.



ХАММОМ ВА КИР ЮВИШ ТАЪМИНОТИ

УСТИДАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК НАЗОРАТИ


61. Махсус контингент хамомда ювинишини ва кир ювишини таъминлаш муассасанинг интендантлик таъминоти бўлими (гуруҳи)нинг кучи ва воситалари билан амалга оширилади.

62. Муассаса тиббий бўлими қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

а) хаммом ва кир ювиш биноларининг қурилиши ва қайта қурилишининг боришини жорий санитария назорати;

б) санитария қоидаларига мос ҳолда кир ювиш ва хаммомни жойлашиши, жихозланиши ва аҳволи, сифат назорати, ўз вақтида дезинфекция ўтказилиши, санитария ишлови бериш, ички кийимлар ва чойшаб, ёстиқ жилди ва шу кабиларни алмаштириш ва ювиш, совуқ ва иссиқ сув билан таъминлашнинг жорий санитария назорати;

в) хаммом ва кир ювиш билан бевосита банд бўлганларни, махсус касб эгалари гуруҳига мансуб шахслар сифатида, барча зарур чора-тадбирлар асосида тиббий кўрикдан ўтказиш;

г) хаммом ва кир ювиш таъминоти қисми бўйича СЭХни таклиф ва ёзма кўрсатмаларини бажарилишини назорат қилиш ва натижалари ҳақида мутасадди шахсларга маълумот бериш.

62-1. Хаммомда махсус контингентни санитария ишловини ҳам амалга ошириш имконияти бўлса, улар гигиеник вазифадан ташқари, эпидемияга қарши вазифани ҳам бажаради.

Қуйидаги ҳолатларда санитария ишлови ўтказилиши зарур:

а) режали тадбир сифатида-ойда 1 марта;

б) эпидемик кўрсатмаларга кўра;

в) муассасага янги келганларни қабул қилишда.

63. Санитария ишлови қуйидагилардан иборат: одамларни хаммомда совун билан ювиниши, ўрин-кўрпа жилдлари билан ички кийимни алмаштириш, (педикулезда терини тук билан қопланган қисмларини тозалаш), шахсий кийимни ва ўрин-кўрпани (ёстиқ, тўшак, кўрпа) дезинфекция камерасида дезинфекция, дезинсекция қилиш.

64. Хаммомда санитария ишлови ўтказиш вақтида, хаммомга кираётганлар ва чиқаётганлар алохида эшиклардан кириб-чиқишлари лозим.

Санитария ишловга мўлжалланган хаммомларда алохида кириш ва чикиш эшиги, чўмиладиганлар устки ва ички кийимларини дезинфекциялаш камерасига узатадиган, ечиниш хонаси ва кийиниш хонаси бўлиб, унга чўмилгандан кейин чиқилади, унда дарча орқали тоза бўлимдан ўзларининг дезинфекция ёки дезинсекциядан ўтган нарсаларини оладилар; доимий дезинфекциялаш камераси бўлади.

Дезинфекциялаш камерасининг қабул қилиш имконияти хаммомнинг қабул қилиш имкониятига мос бўлиши керак.

65. Камерада дезинфекциялаш тадбири ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЎзР ИИВнинг Тиббиёт бошқармасининг буйруқ ва йўриқномалари талаблари асосида ўтказилади.


66. Дезинфекциялаш камераси биносини кўрикдан ўтказишда қуйидагиларга эътибор берилади:

а) дезинфекциялаш камераларининг санитария-техник холати;

б) зарарсизлантириш (тартибига) режимига риоя этиш;

в) кўрпа, ёстиқ жилди ва буюмларни камерада тўлиқ зарарсизлантириш;

г) максимал термометрлардан фойдаланиб температура тартибини (режимини) текшириш;

д) ходимларнинг ишлов бериш тартиби (режими) ва санитария қоидаларига риоя этиш бўйича билимларини текшириш;

е) аввал берилган таклифларнинг бажарилишини текшириш;

ж) дезинфекциялаш сифатини текширишнинг физикавий ва кимёвий усулларини ишлатиш:


67. Камерада дезинфекциялаш холатини дезинфекция ва дезинсекцияни қайд қилиш журналида бахолаб борилади.

68. Муассасадаги шахслар хафтасига бир марта чўмиладилар ва кўрпа-ёстиқ жилди хамда ички кийимларини бир вақтнинг ўзида алмаштирадилар. Ошпазлар, териси кучли ифлосланадиган ишни бажарувчи ходимлар, бундан ташқари ҳар куни душ қабул қиладилар. Чўмилувчиларнинг ҳар галги алмашиниши билан навбатчилар хаммом хоналарини яхшилаб тозалайдилар ва хлорли охакнинг 0,2-0,5 % ли тиндирилган эритмаси, хлораминнинг 1% ли эритмаси ёки лизолнинг 3% ли эритмаси билан дезинфекция қиладилар (шунингдек ўтиргич ва ювиниш тоғораларини хам).


69. Сартарошхона анжомлари 30 минут давомида хлораминнинг 1% ли эритмасига солиб қўйилади, сўнгра водопровод сувида ювилади ва қуритилади.

70. Терининг йирингли ва замбуруғ касалликлари билан касалланган шахслар, хаммадан кейин алохида чўмиладилар,сўнгра хаммомда 30 минутли экспозиция билан 2%-ли ишқорли эритма (тозаланмаган сода) ёки хлорли охакнинг 3%-ли тиндирилган эритмаси ёрдамида дезинфекция ўтказилади. Муассасанинг изоляция қилинган жойида сақланувчи сил касаллиги гумон қилинаётган махкумлар, улар учун ажратилган алохида кунда чўмиладилар, кейин хаммом ҳам якуний дезинфекция қилинади.

71. Хаммомдан чиққан кирланган ички кийимлар, шунингдек кўрпа ва ёстиқ жилдлари бевосита ётоқхонадан кир ювиш хонасига узатилади.

72. Кир ювиш бинолари ва махсус жихозларнинг жойлаштирилиши технологик жараённинг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини таъминлаши зарур, ювилган ва ювилмаган, шунингдек қуруқ ва хўл буюмлар бир-бирига тегиб туришига йўл қўйилмайди.

Кир ювиш биносининг ювилмаган буюмлар сақланадиган қисмида кирланган буюмларни қабул қилиш ва саралаш цехи жойлашади. Хаммом биносининг ювилган буюмлар сақланадиган ярмида: ювиш, қуритиш-дазмоллаш, таъмирлаш ва ички кийимларни тарқатиш цехлари жойлашади.

Бинонинг тоза буюмлар ва кир буюмлар сақланадиган қисмлари оралиғида иккала томондан кириш мумкин бўлган санитария хонаси жихозланади ва бу хонада душ, гардероб ва туалет бўлади. Бинонинг иккала ярми капитал девор ва тўсиқ билан ажратилади. Барча цехларда хавонинг харорати 15°С дан 20°С гача, ювиш цехидаги нисбий намлик 70%дан ошмаслиги, қуритиш-дазмоллаш цехида эса 60%дан ошмаслиги керак. Кир ювиш биносига кабул қилинадиган ички кийимлар турлари ва кирларни даражасига қараб сараланади. Ифлосланган кийимлар 4-12 соат давомида 0,5 %ли кальцийли сода эритмаси ёки бошқа ювиш ашёлари (тринатрифасфат, сульфонал, ОП-7 совуни ва б.) қўшилган илиқ сувда ивитилади.

73. Муассасанинг сил касаллар яшайдиган худудидан, тиббий бўлим стационаридан келтирилган кийимлар ювилишдан аввал албатта ишқорий эритмада бир соат давомида кайнатилади ёки дезинфекцияловчи эритмада ивитилади ва махсус ажратилган машинада ювилади.


74. Кир ювиш биносининг ифлосланган ярми иш тугаганидан кейин яхшилаб тозалаб ювилади ва дезинфекция қилинади.


75. Тўшак жилдлари ва одеял йилнинг ҳар чорагида бир марта ювилади.

76. Хаммом ва кир ювиш биноси водопровод суви, канализация, бинони иситиш ускуналари, вентилация ва иссиқ сув билан таъминланиши лозим.


77. Сувнинг сифати "Ичимлик суви" 950-2000 Давлат стандартига қўйиладиган талабларига жавоб бериши керак.


78. Хаммом ва кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сувлари, улар таркибида кўп миқдорда ювувчи моддалар, тез ириб қоладиган органик моддалар,микроблар бўлганлиги сабабли эпидемиологик жихатдан хавфлидир.

Тозалаш қурилмаларига эга бўлган канализацион шахобчаларда оқава сувлар бевосита канализация тармоғига қуйилади, агар тозалаш қурилмаларига оқизилаётган барча оқава сувларни 25%-ни хаммом-кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сув ташкил этса, у холда оқава сувлар сўндирилган охак эритмаси билан коагуллаш усулида дастлабки тозалашдан ўтказилади. Коагуллаш учун СаО нинг активлигига ҳисоблаб, охак сувига 400 гр/м.куб. миқдорида охак қўшилади. Охак оғирлигининг 50%ига актив кальций оксиди тўғри келади, ҳисоблаш миқдори шу асосида топилади. Kaнaлизaция ўтказилмаган пунктларда оқава сувларни тозалаш учун маҳаллий канализацион тозалаш қурилмаси ўрнатилади.

79. Оқава сувларини тозалаш усули ва ташлаш жойи худудий соғлиқни сақлаш идораларининг санитария эпидемологик марказлари билан келишилиши керак.

80. Хаммом-кир ювиш биносидан чиқаётган оқава сувларни сув хавзаларига, жарликларга ва шунга ўхшаш жойларга дастлабки коагуллаш ва тиндириш (6-12 соат), хлорлаш (5-10 мг/л актив хлор дозасида) йўли билан тозаламасдан тўкиш ман этилади.



IV БОБ. ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


81. Эпидемияга қарши курашиш-муассасада сақланаётган шахслар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборат.


82. Муассасада эпидемияга қарши чора-тадбирлар мажмуасини ташкиллаштириш тиббий бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади. Бунга режим-тартибот, сиёсий-тарбиявий, интендант, хўжалик ва бошқа хизматлар жалб этилади.


83. Эпидемияга қарши тадбирлар қуйидаги ҳолатларни олдини олишга қаратилади:

а) муассасага юқумли касалликлар олиб келинишини;

б) махсус таркиб орасида юқумли касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишини;

в) муассаса ташқарисида юқумли касалликлар тарқалишини.


84. Эпидемияга қарши курашиш ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) муассасада ва у жойлашган худудда санитария-эпидемиологик ҳолатни назорат қилиш;

б) махсус контингент муассасага қабул қилинганда ўтказиладиган тадбирлар;

в) махсус таркиб саломатлигини доимий равишда кузатиб бориш;

г) ичимлик-хўжалик суви, озиқ-овқат ва бошқа таъминот билан боғлиқ бўлган шахсларнинг доимий тиббий назорат ва лаборатория текширувларидан ўтказиш;

д) атроф мухит, ётоқхоналар, озиқ-овқат, сув таъминоти, хаммом, кирхоналар билан таъминланиш, шахсий гигиенага риоя қилиниши устидан доимий тиббий назорат олиб боришни;

е) режали ва шошилинч эмлашларни ўтказилишини назорат қилишни;

ж) дезинфекция, дезинсекция, дератизация чора-тадбирларини ўтказилишини;

з) махсус контингентни санитария маданиятини ошириб боришни;

и) эпидемияни олдини олиш масалалари бўйича тиббий ходимларни тайёрлаш ва малакасини доимий равишда ошириб боришни;

й) юқумли касалликлар тарқалганда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш учун куч ва воситаларни тайёрлашни (тиббий бўлимда қўшимча ўринлар ташкил қилиш, керакли жихозлар билан таъминлаш ва хоказо);

к) эпидемиологик ҳолатни олдиндан башорат қилиш ва тезкор эпидемиологик тахлиллар ўтказиш.


85. Махсус котингентни эпидемиядан химоя қилиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва режалаштиришнинг асосини санитария-эпидемиология назорати ташкил қилади. Санитария-эпидемиология назоратининг мақсади муассасага юқумли касалликлар олиб кирилишини олдини олишдир.


86. Эпидемиологик назоратнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

а) муассаса жойлашган худуднинг санитария-эпидемиологик ҳолатини доимий ўрганиш;

б) муассаса жойлашган худуддаги сув манбалари ва аҳоли пунктининг санитария ҳолати устидан узлуксиз тиббий назорат олиб бориш;

в) муассаса жойлашган худудда ташқи мухит объектларининг бактериялардан ифлосланиши, эпизотиялар ва юқумли касалликлар келиб чиққанлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида аниқлаш ва тўплаш.


87. Муассаса жойлашган худудда санитария- эпидемиология холатини чуқур ўрганиш ва маълумотларни ойдинлаштириш қуйидагилар орқали таъминланади;

а) ахолининг юқумли касалликлар билан касалланиш динамикаси ва тузилиши билан танишиш;

б) эпидемик касалликларни мумкин бўлган манбалари ва тарқалиш йўлларини ва уларга махсус контингентнинг берилувчанлигини ўрганиш;

в) тиббий ҳамда ветеринария даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилаётган эпизоотия, эпидемияга қарши, ҳамда бошқа чора-тадбирларнинг хажми ва сифати билан танишиш.


88. Муассаса жойлашган худуддаги эпидемиологик вазият ҳақидаги узлуксиз маълумотлар қуйидагилар орқали олинади:

а) маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасаларидан одамлар ва хайвонлар ўртасида юқумли касалликлар билан касалланиш ҳақидаги маълумотларни олиш;

б) юқори тиббий бошлиқлардан республикадаги ва вилоятдаги санитария-эпидемиологик ҳолат ҳақидаги маълумотларни олиш;

в) соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган мажлислар, конференциялар, йиғилишлар ва семинарларда иштирок этиш йўли билан.


89. Муассаса тиббий бўлим бошлиқлари санитария- эпидемиология назоратини олиб боришда, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий соғлиқни сақлаш ва ветеринария ташкилотлари билан узвий алоқада бўлиши шарт;

а) муассаса жойлашган худуддаги ахоли ва хайвонлар ўртасида юқумли касаллик ва эпидемия ҳамда эпизоотияга қарши ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумотларни узлуксиз равишда олиш учун;

б) ўтказилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириш учун;

в) махсус контингентни эпидемиядан химоя қилиш масалаларида маслахат ва бошқа турдаги ёрдамни олиш учун.


90. Муассасага юқумли касалликлар кириб келмаслиги учун янги келганлар бир кун давомида тўлиқ санитария ишловидан ва тиббий кўрикдан ўтказилади. Шу вақт мобайнида ўпка сили, тери-таносил ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланганларни хамда улар билан мулоқатда бўлган шахслар аниқланиб, тиббиёт бўлими бошлиғи хулосасига кўра улар ушбу касалликларни яширин даври мобайнида тиббий кузатувда бўладилар. Жазони ижро этиш муассасасига янги келганлар алохида қабул бўлими биносига жойлаштирилади. Улар 14 кун мобайнида тиббий кузатувда бўладилар ва сўнгра яшаш худудига ўтказилади. Махкумлар карантин биносида бўлган пайтларида, уларни карантин биносидан ташқаридаги ишларга жалб этиш тақиқланади. Тиббий кузатув пайтида махсус контингент орасида юқумли касалликлар аниқланганда, эпидемияга қарши комплекс тадбирлар ўтказилади. Бундай ҳолларда тиббий кузатув давомийлиги охирги бемор бошқалардан ажратилган кундан бошлаб ҳисобланади.


91. Муассасаларда профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ўз вақтида амалга ошириш учун тиббий бўлимлари режа асосида йилнинг маълум бир даври (ҳар ой,чорак, ярим йил, тўлиқ йил) учун эпидемиологик тахлил ўтказишлари шарт. Бундан ташқари эпидемиологик ўчоқда эпидемиологик текширув ўтказилади. Муассасадаги эпидемиологик вазият тахлили муассасалар тиббий бўлими бошлиқлари томонидан олиб борилади.


92. Маълум ўтган давр учун эпидемиологик тахлил ўтказилганда тиббий хизматга бириктирилган шахслар орасида касалликлар даражаси, динамикаси ва туркуми ўрганилади. Касаллик қўзғатувчиси, уни юқиш йўли ҳар бир касаллик тури бўйича алохида ўрганилади. Бундан ташқари юқумли касалликлар тарқалиш хавфини билиш учун касаллик эпидемия ўчоғини келиб чиқиш сабаби тахлил қилинади.


93. Эпидемиологик кузатув натижалари, йилнинг маълум ўтган даври учун эпидемиологик тахлил ва айрим юқумли касалликлар эпидемиологик хусусиятлари инобатга олиниб, маълум шароитда эпидемиологик жараённи кечиш даражаси олдиндан аниқланади. Эпидемиологик вазиятни башорат қилиш асосида тиббий бўлими бошлиқлари махсус контингент орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар.



V БОБ. ТЕРГОВ ХИБСХОНАЛАРИ ВА ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

МУАССАСАЛАРИДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИК БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР

АНИҚЛАНГАНДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЭПИДЕМИЯГА

ҚАРШИ ТАДБИРЛАР МАЖМУИ


94. Муассасада юқумли касалликлар аниқланганда тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни ўз ичига олган эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради:

а) беморларни аниқлаш, бошқалардан ажратиш, стационарга жойлаштириш, юқумли касалликлар шифокори кўригини ташкил қилиш ва даволашни;

б) жорий ва якунловчи дезинфекциялар ўтказишни;

в) эпидемиологик текширув ўтказилишини;

г) тиббий назорат олиб борилиши, обсервация ёки карантин эълон қилиниши;

д) санитария-гигиена тадбирлари ўтказилиши устидан назорат қилишни;

е) эмлаш ишлари ўтказилиши.


95. Тиббий ходимлар томонидан амбулатория қабули ўтказилиши, бириктирилган контингентни тиббий кўрикдан ўтказишилиши, шунингдек муассаса маъмурияти билан бирга ётоқхоналар ва камераларни айланиш давомида юқумли касалликларга чалинганлар ўз вақтида аниқланади.


96. Аниқланган беморлар ва юқумли касалликларга шубха қилинганлар, зудлик билан тиббий бўлими қошида олдиндан жихозланган изоляторга жойлаштирилади. Эпидемиологик ҳолат ўзгарганда (юқумли касалликка чалинган беморлар сони кўпайиб кетса) изолятор кенгайтирилади ва қайта жихозланади (камера, ётоқхона, муассаса мактаби биноси изолятор сифатида жихозланиши мумкин). Тиббий изоляторда шифокор бемордан эпидемиологик анамнез йиғади, уни текширади, ташхис қўйиб унга тиббий ёрдам кўрсатади. Юқумли касалликка чалинган беморлар ва унга шубха қилинганлар, улар касалхонага жўнатилгунига қадар ёки тиббий кузатув олиб бориш учун, юқумли касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида тиббий изоляторга вақтинча жойлаштирилади. Улар тиббий изоляторда бўлган вақтда эпидемияга қарши режим сақланади.


97. Эпидемияга қарши режим деганда тиббий изолятор ишининг шундай тартиби тушуниладики, бу тартиб тиббий ходимларни тўлиқ хавфсизлигини таъминлайди, изолятор ичида касаллик юқиши ҳамда беморлар ва уларга хизмат қилувчи ходимлар томонидан касалликни атрофга ёйилиши имкониятини бартараф қилади. Эпидемияга қарши режим ҳар бир инфекциянинг алохида эпидемиологик хусусиятларига кўра (унинг юқиш йўллари инобатга олинган ҳолда) аниқланади.

Эпидемияга қарши режимни умумий талаблари қуйидагилар ҳисобланади:

а) ҳар хил юқиш йўлига эга бўлган юқумли касалликларга чалинган беморларни алохида жойлаштириш;

б) тиббий изоляторни овқатланиш ва сув таъминоти обектларидан узоқда жойлаштириш;

в) тиббий изоляторда чойшаблар, кўрпа-тўшаклар, идишлар, беморларга қараш учун лозим бўлган нарсалар, беморлар ич кийимлари ва идишларини дезинфекциялаш учун сиғимлар, бемор ажратмаларини зарарсизлантириш учун қопқоқли идишлар, хамда дезинфекция ва дезинсекция воситалари билан таъминланиши лозим;

г) тиббий изоляторга жойлаштирилаётган беморларни чўмилиши ва эпидемиологик кўрсатмага кўра уларга санитария ишлови ўтказилиши;

д) дезинфекция тартибига риоя қилиш.


98. Юқумли касалликлар билан касалланган беморлар жазони ижро этиш муассасаси касалхонасининг юқумли касалликлар бўлимига ёки алохида холларда соғлиқни сақлаш идораларининг юқумли касалликлар касалхонасига (бўлимига) ётқизилади. Бундай беморларни соғлом шахслар ва юқумли бўлмаган касаллар билан бирга (транспорт туридан қатъий назар) ташилишига йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат ташиш транспортларида касалларни олиб юриш қатъий тақиқланади. Юқумли касалликка чалинган беморларни охирги жойигача кузатиб бориш учун тиббий ходим ажратилади ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар, идишлар (бемор ажратмаларини зарарсизлантириш учун челак ва бошқалар) ва дезвоситалар берилади. Юқумли касалликка чалинган беморларни ташилган автоулов, беморни қабул қилган касалхона томонидан эвакуациядан кейинги 2 соат ичида якуний дезинфекция қилинади.


99. Юқумли касаллик пайдо бўлган вақтда эпидемияга қарши тадбирлар эпидемик ўчоғ доирасида ўтказилади. Ушбу касаллик юқиши мумкин бўлган худуд (камера, отряд, бригада,муассаса) эпидемик ўчоқ чегараси деб белгиланади. Эпидемик ўчоқнинг таъсир этиш вақти, касаллик манбаи тугатилган ва якунловчи дезинфекция ўтказилган вақтдан сўнг касалликни яширин даврининг максимал муддати билан аниқланади.


100. Эпидемияга қарши ўтказиладиган тадбирларни аниқлаш учун тиббий бўлим бошлиғи эпидемиологик текшириш ўтказади. Текшириш давомида тахмин қилинган касаллик манбаи, касаллик қўзғатувчисини маълум шароитларда мумкин бўлган тарқалиш йўли ва омиллари, касалланиши мумкин бўлган шахслар доираси аниқланади. Юқумли касаллик айрим холатларда (шахсларда) учраганда, эпидемиологик текширув давомида тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни амалга оширади:

а) бемордан касалланиш сабабини суриштириб, уни тиббий текширувдан ўтказади;

б) эпидемиологик ўчоқда бемор билан мулоқатда бўлганларни соғлиғини ахволи билан қизиқиб, уларни тиббий текширувдан ўтказади;

в) ташқи мухитни текширади, бунда лаборатория усулидан хам фойдаланилади.

Касаллик манбаи ва уни юқиш йўлларини аниқлаш мақсадида, маълум бир инфекцияни эпидемиологик хусусиятларини инобатга олиб хамда лаборатория усулларидан фойдаланиш орқали сўраб-суриштириш ва тиббий текшириш ишлари олиб борилади. Эпидемиология текшируви натижалари касаллик ўчоғида ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришда фойдаланилади.

Касаллик бир гуруҳ шахсларда қайд этилган (эпидемик авж олган) ҳолларда тиббий бўлим бошлиғи юқоридаги тадбирлардан ташқари отряд, бригада, ва камералар бўйлаб касаллик тарқалишини,касалликни тарқалиш вақтини, касалланганларни яшаш шароитларини тахлил қилади. Бундан мақсад ҳар бир бемор учун касаллик манбаи ва юқиш йўлини, хамда инфекцияни тарқалиш сабабини аниқлашдан иборат.


101. ҳар бир юқумли касаллик билан касалланиш ҳақида тиббий бўлим бошлиғи, муассаса бошлиғига ва шу билан биргаликда юқори турувчи тиббий хизмат бошлиқларига хабар қилади. Ташхис аниқ бўлган вақтдан бошлаб 24 соат ичида ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария - эпидемиология хизматига (СЭХ) қайд этилган юқумли касаллик, овқатдан захарланиш, организмни эмлашга қарши одатдан ташқари реакцияси ҳақида тезкор хабарнома юборилади. Тезкор хабарномани ўз вақтида юборилишига муассаса тиббий бўлими бошлиғи жавобгардир. Эпидемиологик текширув вақтида юқумли касаллик ўчоғини эпидемиологик текширишни белгиланган шаклдаги картаси тузилади ва кейинчалик уни ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига юборилади.


102. Эпидемик ўчоқда, инфекцияни ўзига хослиги ва махсус контингентни жойлашиш хусусиятига боғлиқ бўлган эпидемияга қарши чеклаш-тартибот тадбирлари ўтказилади. Эпидемияга қарши чеклаш-тартибот тадбирлари 3 тоифага бўлинади:

а) кучайтирилган тиббий назорат;

б) обсервация;

в) карантин.


103. Кучайтирилган тиббий назорат юқумли касаллик билан оғриганларни фаол равишда аниқлаш ва уларни бошқалардан ажратиш хамда касалхонага юборишдан иборат. Юқумли касаллик билан оғриган беморларни фаол аниқлаш махсус контингент соғлиғи ахволини суриштириш, уларни тиббий текшириш, тана хароратини ўлчаш ва лаборатория усули билан текшириш орқали амалга оширилади. Кучайтирилган тиббий назорат муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи кўрсатмаси билан амалга оширилади.


104. Обсервация-юқумли касалликларни тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар тизимидир. Обсервацияни тиббий бўлим бошлиғи тақдими асосида, муассаса бошлиғининг буйруғи билан кучга киритилади.

Обсервацияда қуйидагилар кўзда тутилади:

а) кучайтирилган тиббий назорат;

б) муассасага махсус контингентнинг келишини чеклаш;

в) обсервация эълон қилинган муассасага махсус контингент келган ҳолларда (уларни бу муассасага келиши обсервация эълон қилинмасдан олдин хал қилинган бўлса) улар бошқалардан алохида жойлаштирилади. Махсус контингентни муассасадан кетиш масаласи ҳар бир холат бўйича алохида хал этилади;

г) қариндошлар билан учрашув чекланади ёки тўхтатилади;

д) махсус даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши кураш тадбирлари ўтказилади.


105. Карантин - бу эпидемия ўчоғини тўлиқ ўраб олиш ва у ердаги юқумли касалликни бартараф этишга қаратилган чеклаш ва эпидемияга қарши тадбирлар тизимидан иборат. Карантин вақтида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилади:

а) махсус контингент тўлиқ ажратилади, муассасага келиш ва ундан кетиш, муассаса ичида махсус контингентни кўчиб юриши тақиқланади;

б) кучайтирилган тиббий назорат ўрнатилади;

в) махсус даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади.

Бу ҳолатда муассасанинг моддий-техник таъминоти муассасадан ташқарида алохида ташкил қилинган юкларни қабул қилиш ва ўтказиш майдони орқали амалга оширилади. Муассаса ичида махсус контингент отрядлар бўйича максимал равишда бир-биридан алохида жойлаштирилади, ва уларга овқатлар овқатларни олиш шахобчалари орқали берилади. Карантин талаблари бажарилиши учун муассасада кучайтирилган хизмат тартиби ташкиллаштирилади. Эпидемиологик вазият бўйича махкумларга учрашувлар бериш вақтинчалик тўхтатилади ва бу ҳақда муассаса маъмурияти жазони ижро этиш жойларида қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурорга хабар беради. Муассасада карантин Тиббиёт бошқармаси, бўлими, хизмати томонидан киритилган тақдимномага кўра ИИВ, ЖИИББ, ИИБ рахбарияти қарори асосида ўрнатилади.



АЙРИМ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА

ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР


106. Ичак инфекциялари келиб чиқишини олдини олиш бўйича тадбирлар мукаммал, ҳар томонлама ва доимий равишда олиб борилганда самарали ҳисобланади.

Асосий санитария профилактик чора - тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) махсус контингентнинг яшаш шароити, сув ва овқат таъминотини лаборатория усулидан фойдаланилган ҳолда тиббий назорат қилишни таъминлаш;

б) меҳнат фаолияти туфайли махсус рўйхатда бўлган (ошхона, хаммом -кир ювиш, озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ бўлган ва бошқа кўпчиликка хизмат қиладиган ишларда ишлайдиган) шахсларни лаборатор тиббий текширувдан ўтказиш;

в) профилактик дезинфекция ва дезинсекцияни амалга ошириш (бинолар, канализацияланган ва канализацияланмаган хожатхоналар, оқава сувлар, ахлат ва чиқинди тўплайдиган жойлар, ичимлик хамда хўжалик фаолияти учун ишлатиладиган сувлар, сув сақланадиган ва ташийдиган сиғимлар, ошхона жихозлари ва идиш товоқлар хамда пашшаларга қарши кураш).

г) махсус контингентни шахсий гигиенанинг асосий қоидаларига риоя қилиш хамда бажарилипш устидан тиббий назорат олиб бориш;

д) дизентерия(ичбурур) ва ўткир юқумли ичак касаллиги (ЎЮИК) билан охирги 6 -ой мобайнида оғриганларни, хамда қачон касалланганидан қатъий назар ичтерлама ва паратиф билан оғриган шахсларни аниқлаш.ҳисобга олиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва диспансер кузатувига олиш;

е) ичбурур ва ЎЮИК билан орриганларни барвақт аниқлаш, бошқалардан ажратиш ва касалхонага ёткизиш;

ж) бемор билан мулоқатда бўлганларни бактериологик текшириш усулини қўллаган холда тиббий назорат қилиш ва уларга фагопрофилактика ўтказиш;

з) профилактик эмлаш ишларини ташкиллаштириш ва ўтказиш;

и) махсус контингент орасида санитария-оқартув ишларини ўтказилишини ташкиллаштириш.


107. Овқатланиш ва сув таъминоти обектларида доимий ишловчи махсус контингентлар ошпазлар, нон тақсимловчилар, омбор ишчилари, ошхонанинг доимий ишчилари, озиқ-овқат махсулотлари ва сув ташувчи автоулов хайдовчилари, чилангарлар ва сув таъминоти билан боғлиқ бўлган бошқа ходимлар (бундан кейин махсус рўйхатдагилар деб юритилади) доимий тиббий назоратда бўладилар, Уларни тиббий текширувдан ўтказиш тартиби ИИВ Республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан муассасалар жойлашган худудадги эпидемиологик вазиятни инобатга олган холда белгиланади.

Махсус рўйхатдагиларни тиббий текширишдан ўз муддатида ўтишига тегишли хизматларнинг бошлиқлари жавобгардир.


108. Ошхонада ишлаш учун тайинланган махсус контингент ишга тушишдан олдин, тиббий ходимлар томонидан кўрикдан ўтади. Унинг натижалари ошхона ишчиларини тери ва тери ости йирингли касалликларига тиббий текшириш ўтказишни ҳисобга олиш дафтарига ёзиб қўйилади (047-3-У-И шакл). ЎЮИК билан касалланиб диспансер кузатувида бўлган ёки ичбуругаинг сурункали шакли билан оғриб юрган шахслар ошхонада ишлаш учун тайинланмайдилар.


109. Овқатланиш ва сув таъминоти иншоотларида доимий ишловчи шахслар ўткир ичбурут, қорин тифи, А ёки Б турдаги паратиф, вирусли гепатитнинг А тури хамда ичбуруғ ва ичтерламанинг сурункали шакллари билан оғриганлар, бактерия ташувчилик бўйича санация, қилинганлар аввалги иш жойларига қайтиб ишга қўйилмайдилар. Улар муассаса маъмурияти томонидан, овқатланиш ва сув билан таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ишларга ўтказилади.


110. Тана харорати юқори ва ташхиси ноаниқ бўлган, қорин тифи (грипп, пневмония, ўткир бронхит) ташхиси истисно қилинмаган, тана харорати 5 - кундан ортиқ юқори бўлиб турган беморлар бактериологик текширувдан ўткизиладилар. Бунинг учун қон гемокултурага, нажас капрокултурага текширилади ва серологик ташхис усуллари (видал, гемагглютинация ва цистиенли гемагглютинация реакциялари)бажарилади.


111. ЎЮИК билан оғриганлар ҳисобга олиниб диспансер кузатувида бўлади. Ушбу касаллик билан оғриб ўтганлар диспансер кузатувида бўлган даврида уларнинг соғлиғи тўгрисидаги хамда клиник ва лаборатор текшириш натижалари тиббий амбулатор дафтарига ёзилади. Диспансер кузатуви даврида лаборатор текширишлар учун ашё олиш ва уни лабораторияга етгазган муассасанинг тиббий ходимлари томонидан амалга оширилади.


112. Тергов хибсхоналаридан жазо муддатини ўташ учун бошқа республика, вилоятлардаги муассасага юбориш олдидан, махсус контингент бир марталик бактериологик текширувдан ўтказилиши лозим, Бошқа холатларда бактериологик текширув эпидемиологик вазиятга кўра ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария эпидемиология хизмати қарорига кўра ўтказилади. Бактериологик текширувлар натижаси бўйича бактерия ташувчилиги тасдиқланган шахслар жўнатишдан олиб қолинади, уларга нисбатан мукаммал даволаш - профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади.


113. Эпидемияга қарши тадбирлар эпидемиологик ўчоқни йўқотишга йўналтирилган ва айрим ёки бир гуруҳ шахсларда қайд этилган ЎЮИКни эпидемиологик текшириш натижалари асосида ўтказилади.


114. Якка тартибда ўткир юқумли ичак касаллиги (ЎЮИК) содир бўлганда эпидемиологик текширув муассаса тиббий бўлими шифокори(бошлиғи) томонидан ўтказилади ва қуйидаги мақсадни кўзлайди:

а) бемор касалланган жойни аниқлашни:

б) касаллик қўзғатувчиси қайси йўл билан юққанлигини аниқлаш (овқат - қандай, қаерда ва қачон истеъмол қилинган, ичимлик суви- қаердан, қайси манбадан ва қачон истеъмол қилинган);

в) касалланиш эхтимоли юқори бўлган гуруҳни аниқлаш. Ушбу вазифани бажариш учун қуйидагилар амалга оширилади:

а) бемор билан сухбатлашиш ва уни текшириш;

б) касаллик ўчоғида бемор билан мулоқатда бўлганлар билан сухбатлашиш ва уларни текшириш;

в) муассаса доирасидаги ташқи мухит объектларини кўриб чиқиш ва текшириш.

Бемор билан сухбатлашиш давомида эпидемиологик анамнез йиғилади ва қуйидагилар аниқланади:

а) касаллик бошланган вақт;

б) бемор илгари ичак касаллиги билан орриган ёки оғримаганлиги (қачон, қаерда даволанган);

в) қандай овқатланиши ва қандай сувни истеъмол қилиши;

г) касал бўлгунга қадар бемор, касалликнинг яширин даврида қаерда бўлганлиги (касаллик қаерда юққан бўлиши мумкинлигини топиш учун);

д) ушбу касалликнинг мухим клиник томонлари.

Ушбу бемор билан бирга касалланган ёки касаллик ундан юққан бўлиши мумкин бўлган шахслар аниқланади. Касалланиш муассаса ичида юз берган бўлса озиқ-овқат таъминоти билан машғул бўлган ва касал бўлиб ўтган шахслар бактериологик текширувдан ўтказилади.

Бемор ва бошқа шахслардан олинган маълумотлардан фойдаланиб, бемор касалланишига сабаб бўлган шароитни аниқлаш мақсадида, атроф мукит элементлари (овқатланиш, сув объектлари, хожатхоналар, бемор бўлган жойлар, атрофдаги худуд ва бошқа жойлар) текширилади.


115. Касаллик бир гуруҳ шахсларда қайд этилганида(эпидемик авж олиш даврида) эпидемиологик текширишни қоидага кўра шифокор - эпидемиолог тиббий бўлим бошлиғи билан биргаликда ўтказади. Тиббий бўлим бошлиғи шифокор - эпидемиолог келгунга қадар мустақил равишда эпидемиологик текширишни бошлаши ва унинг асосида лозим бўлган эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиши шарт.

Эпидемиологик текширишнинг асосий мақсади, авж олган юқумли касалликни тури ва ўзига хос хусусиятларини, хамда унинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлашдан иборат.

гуруҳли касалланишда эпидемиологик текширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, касалликнинг авж олиш даврида ва унинг бошланиш даврйда ЎЮИК билан касалланиш даражаси ва тузилишини махсус контингентнинг иш шароити, овқатланиш ва сув билан таъминланивд хусусиятларини ҳисобга олган холда ўрганишдан иборат. Авж олиш сабабларини аниқлаш мақсадида касаллик ўчоғининг айрим обектларида санитария ҳолати тўғрисидаги маълумотлар тўпланади (овқатланиш ва сув таъминоти обектлари, худудни тозалиги ва бошқалар). Отрядлар бўйича касалланиш хусусияти, касалланганларнинг меҳнат қилиш ҳамда яшаш шароитлари ва касалликнинг ривожланишига имкон яратувчи бошқа омиллар билан таққосланади. Бир вақтнинг ўзида сув, гумон қилинган озиқ -овқатлар, ошхонадаги жихозлардан лабораторияда текшириш учун суртма олинади, шунингдек овқатланиш хизмати ходимлари ва касалланиб ўтганлар бактериологик усул билан текширилади.


116. Эпидемиологик текширишнинг сўнгги босқичи барча тўпланган маълумотдарни умумлаштириш ва тахлил қилишдан иборат. Касаллик манбаи, юқиш йўллари ва ЎЮИК пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларни танқидий бахолаш асосида якуний хулосалар берилади. Бу хулосалар мақсадли ва тез натижа берувчи эпидемияга қарши тадбирларни хажми ва хусусиятини аниқлаш учун фойдаланилади.


117. Муассасада бирон бир юқумли ичак касаллиги билан-касалланган бемор аниқланганда, дархол эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади.

Тиббий бўлим бошлиғи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

а) бирон бир юқумли ичак касаллиги билан оғриган беморни зудлик билан бошқалардан ажратиш ва касалхонага ёткизишни ташкил этиш;

б) муассаса бошлиғига ва юқори турувчи тиббий бошлиққа хабар бериш ва шу билан биргаликда юқумли касаллик чиққанлиги, иш фаолиятида захарланиш ёки овқатдан захарланиш, ҳамда эмлаш таъсирида ноқулай реакция бўлганлиги хақида СЭХга шошилинч хабарнома юбориш;

в) касаллик ўчоғида якуний дезинфекцияни ўтказишни ташкиллаштириш;

г) эпидемик ўчоқда бемор билан мулоқатда бўлганларни ичбуруғ касаллиги бўйича 7 - кун, ич терлама касаллигига 21 - кун, А турдаги вирусли гепатит бўйича 35 - кун давомида лаборатория текширувидан фойдаланиб тиббий назоратни йўлга қўйиш ва бу вақт мобайнида уларни ошхонага ишга қўйишни тақиқлаш;

д) ёлғондан касал қилиб кўрсатиш холатларини бартараф этиш бўйича иш олиб бориш;

е) овқатланиш ва сув билан таъминлаш хамда худудни тозалаш бўйича назоратни кучайтириш.


118. Ўткир юқумли ичак касаллиги эпидемик авж олганда юқорида қайд этилганлардан ташқари қуйидаги қўшимча тадбирлар ўтказилади.

Эпидемик авжга озиқ-овқат сабаб бўлганда:

б) гумон қилинган масаллиқлар, тайёр овқат ёки унинг қолдиғидан фойдаланиш бекор қилинади ва улар намунаси санитария - эпидемиология муассасаларига экспертизага юборилади;

в) озиқ - овқатларда касаллик қўзғатувчилари кўпайиши сабаблари аниқланади ва бартараф қилинади;

г) озиқ - овқат объектлари ва ошхона, тозаловчи ва - дезинфекцион воситалар қўлланган холда тўлиқ тозаланади, идиш - товоқлар ва ошхона жихозлари сувда қайнатилиб ювилади;

д) озиқ -овқат билан ишловчи ходимлар ва ошхонага вақтинчалик ишга юборилганларни шахсий гигиенага риоя қилишлари устидан назорат кучайтирилади.

Эпидемик авжга сув сабаб бўлганда:

а) сув тизими ёки унинг айрим тармоқлари ифлосланиши сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

б) сув тармоғи.сув сақланадиган сиғимлар ва сув манбаини дезинфекциялаш;

в) зудлик билан махсус контингентни сифатли сув билан таъминлаш.

Ичбуруғ касаллиги билан оғриган сўнгги бемор касалхонага ёткизилганидан ва касаллик ўчоғида якуний дезинфекция ўтказилганидан 7 - кундан (А турдаги вирусли гепатит - 35 кун, қорин тифи - 21 кун) кейин бирор бемор ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар аниқланмаса, касалликнинг ўчоғи бартараф этилган ҳисобланади.


119. Эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда, инфекциянинг қуйидаги эпидемиологик хусусиятлари ҳисобга олинади.

Ичбуруғда - ўткир бактериал ичбурут касаллиги яширин равишда ўтиши сабабли муассасадаги махсус контингент орасида қайд этилган ҳар бир колит, энтероколит, энтерит касалликларида ичбуруғ касаллигидаги каби тўлиқ эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади.

Қорин тифи ва паратифларда - тиф ва паратиф касаллиги қайд этилганда, эпидемиологик тахлилни енгиллаштириш учун, ушбу касаллик бактерияларини ташувчи шахс касаллик ўчоғи манбаи деб гумон қилиниб, ҳар бир сурункали тиф -паратиф касаллиги ташувчилари чиқараётган бактериялар фаготиплари аниқланади ва бу хақда улар амбулатор тиббий дафтарига ёзиб қўйилади.

Бактерия ташувчи бошқа муассасага кетганда ёки озод этилганда бу хақда ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига хабар берилади.

Вабо касаллиги қайд этилганда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

а) ЎЮИК касалланишни доимий эпидемиологик тахлили;

б) ошқозон - ичак трактида дисфункция бўлган, турар жойи аниқ бўлмаган (шундайлар муассасага келган бўлса), ЎЮИК Билан оғриган ва махсус рўйхатдаги шахслар вабога бактериологик усул билан текширилади;

в) муассасада ЎЮИКдан ўлган барча беморлар мурдаси ёрилиб вабога бактериологик текширилади, шунингдек секцияда вабо учун хусусиятли ўзгаришлар аниқланган барча ҳолларда ёки ўлими сабаблари аниқланмаганлар хам мурдалари ёрилиб бактериологик текширилади.

Ўта хавфли юқумли касалликлардан ўлганларни кўмиш ёки ташиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини махсус қоидалари билан белигиланади.

А турдаги вирусли гепатит касаллигида, касалликнинг продромал даврида бўлган беморлар эпидемиологик жихатдан хавфли ҳисобланади. Кўпчилик беморларда касаллик қўзгатувчисини ажралиб чиқиши .сариқлик пайдо бўлгандан кейин тўхтайди. Беморлар сариқлиқ бошлангандан бошлаб 3 хавфта ёки касаллик бошлангандан бошлаб 28 кунга алохидаланади, вирусли гепатит А касаллиги билан рғриган беморлар билан мулоқатда бўлган хамда озиқ - овқат обектларида ва уларга тенглаштирилган обектларда ишловчи ходимлар 35 кун давомида тиббий назоратга олинади ва хафтада камида бир марта шифокор кўригида бўлади (харорати ўлчанади, пешоби. ва терининг ранги назорат қилинади, жигар ва талоқлар хафтада бир марта текшириб турилади).

Бемор билан мулоқатда бўлган шахсларни лабораторияда текшириш шифокор - терапевт томонидан, қуйидаги кўрсатмалар бўлганда белгиланади (ўткир респиратор касалликларнинг сони ортганда, жигарнинг катталашувида, сабабсиз харорат кўтарилиши ва бошқаларда). Муассасада охирги бемор алохидаланган кундан бошлаб 2 ой мобайнида режали профилактик эмлаш, ташхисий синамалар, стоматологик текширишлар ўтказилмайди.


120. Хаво - томчи йўли орқали юқувчи касалликларни олдини олишнинг асосий чора - тадбирлари:

а) ётоқхона, камера, овқатланиш шохобчаси, клуб ва бошқа хоналарни гигиеник холатини сақлаш (хонани харорат тартибига риоя қилиш, шамоллатиш, тозалаш ва бошқалар);

б) ҳар қандай респиратор касалликлари билан оғриган беморларни ўз вақтида фаол аниқлаб алохидалаш;

в) профилактик эмлаш.

Касалланишлар кўпайганда чеклаш тартибот тадбирларини ўтказилади.


121. Гриппдан химояланиш қуйидагиларни ҳисобга олган холда ўтказилади:

а) режали профилактик эмлаш махсус контингентнинг шаклланиш ва жойлаштирилишини, фойдаланиладиган эмлаш вакцинасини турига хамда ушбу жойдаги ахоли орасида ўтказиладиган гриппга қарши чора тадбирларни хусусиятига боғлиқ равишда олиб борилади;

б) иммун химоя инфекция манбаига (касалликни фаол аниқлаш, беморни алохидалаш ва барвақт этиотроп даволаш), касалликни юқиш йўлини узиб қўйишга (умумий санитария - гигиена ва тартибот - чеклаш тадбирлари), организмни номахсус қаршилик даражасини кўтаришга (витоминотеропия, ултрабинафша нурлар, чиниқтириш, бадан тарбия ва бошқалар) қаратилган чора - тадбирлар бошқа тадбирлар мажмуи билан бирга ўтказилади;

в) гриппга қарши ўтказиладиган тадбирлар самара- дорлигининг бир шарти, бу муассасадаги 80% махсус контингентни қамраб олган холда ўтказиладиган эпидемияга қарши профилактик тадбирларни ўтказиш ҳисобланади;

г) гриппга қарши эмлашни етарли даражада таъминланишини ташкиллаштириш учун эмлаш ишлари назорат - текширув хоналарида ўтказилади;

д) махсус контингент даволанадиган касалхона жойлашган худуддаги ахоли орасида грипп эпидемияси вақтида, тана харорати кўтарилган беморлар учун (гриппнинг клиник белгилари бўлмаса хам) касалхонада алохида хоналар ажратилиб, холсизланган касаллар (айниқса грипп билан оғриган беморлар билан мулоқатда бўлганлар)га ва грипп эпидемияси вақтида касалхонага қабул қилинган беморларга(оғир касалларга) гриппга қарши воситалар ёрдамида шошилинч профилактика ўтказилади, қолган барча беморларга оксалин малхами ва ремантадин(жадвал бўйича)кенг қўлланилади;

е) грипп касаллиги сил касаллигини авж олишига олиб келиши мумкин, пгунинг учун сил касаллари билан касалланганлар хам режали хам шошилинч гриппдан химояланади;

ж) сил касаллиги билан касалланганларни гриппга қарши режали эмлашда фақатгина фаоллиги сусайтирилган вакциналардан фойдаланилади, бунда уларни йўриқномаларида қайд этилган организмга зарарли таъсирлари ҳисобга олинади.

з) вояга етмаганлардан сил касаллиги билан касалланганлар гриппга қарши эмлашга жалб этилмайди. Уларни тезкор химоя килишда оксалинли малхам, лейкоцитар интерферон хамда махсус гриппга қарши гамма глобулинлардан фойдаланилади.


122. Дифтерия Касаллигида шу касалликка чалинган бемор ёки бактерия ташувчи соғлом шахслар инфекция манбаи бўлиб ҳисобланиб, дифтерия таёқчасини токсиген штаммини ажратувчи касаллар хавфли саналади. Шунинг учун дифтерия ўчоғида касал билан мулоқатда бўлганлар 7 кун давомида тиббий назоратда бўладилар ва улар бир марта бактериологик текпшришдан ўтказилади хамда эмланади (агарда улар эмланмаган бўлсалар). Агарда уларда касаллик қўзгатувчиси аниқланса улар бошқалардан ажратилади ва касалхонага ёткизилади, хамда мулоқатда бўлганларда каренобактерия токсини ажралиши тўхтагунга қадар тиббий назорат давом эттирилади.

Дифтерияни эрта аниқлаш мақсадида ангина хамда бодомсимон безларкда патологик юза хосил бўлган(паратонзиляр абцесс билан оғриганлар хам) беморлар, уларда касаллик бошланганидан 3 кун ичида фаол тиббий назоратга олинадилар. Тиббий хизматга илк бор мурожаат қилганда дифтерияга бир марталик бактериологик текширилади.

Муассаса жойлашган худуддаги ахоли орасида дифтерия касаллиги аниқланиши, ангинанинг оғир шакли билан оғриган беморларни касалхонага ёткизишга асос ҳисобланади.

Реконвалесцентлар ва токсиген коринебактерия ташувчиларни бирламчи бактериологик текширув натижалари манфий бўлгандагина соғломлар орасига жойлашишига рухсат берилади.


123. Менингокок инфекциясида бемор ёки "соғлом" бактерия ташувчи касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади. Энг кўп касалланиш қиш ва бахор ойларида қайд этилади. Хоналардаги намликнинг юқорилиги ва санитария - гигиена қоидаларининг бузилиши касаллик авж олишига сабаб бўлади.

Менингит билан оғриган бемор дархол алохидаланиб, сўнг касалхонага ёткизилади.

Реконвалецентлар даволангандан кейин 5 кун ўтгач бир марталик бактериологик текширув манфий бўлгандагина камерага (отрядга) қайтишига рухсат этилади.

Бемор билан мулоқатда бўлганлар эмланади ва 10 кун давомида тиббий кузатувда бўладилар (бурун - халқум, тери қопламлари кўздан кечирилади, суткада 2 маротаба харорати ўлчанади) ва бир маротабалик бактериологик текширувдан ўтказилади. Бурун ва халкумда ўткир ва сурункали шамоллаши, терисида номаълум этиологияли тошмалари бўлган шахсларга катта эътибор берилиши керак.

Бурун -томоқ ва халқумда патологик ўзгаришлар бор шахслар муассасанинг тиббиёт бўлими стационарига алохидаланади ва даволанади, Терисида номаълум тошмалар бор шахслар менингококцемияга шубха килиниб касалхонага ёткизилади.

Бактерия тапгувчилар билан мулоқатда бўлган шахслар бактериологик текширилмайдилар.

Санация ўтказилиб 3 кун ўтгандан сунг 1 марта бактериологик текширилади.

Бактерия ташувчилар санация килингандан кейин 1 марта бактериологик текширув манфий бўлгандан сўнг, соғлом одамлар орасида юриши мумкин.

Бактерия ташувчилик узоқ давом этганда (1 ойдан ортиқ) ва бурун - халқумда шамоллаш аломатлари кузатилмаган бактерия ташувчилар бошқа соғлом кишилар билан бирга бўлиши мумкин.

Касаллик ўчоғида якуний дезинфекция ўтказилмайди. Менингокок билан оғриган беморни ташиган автоулов дезинфекция қилинмайди.

Хонада кундалик намли тозалаш ва тез - тез шамоллатиш, ултрабинафша ва бактериоцид лампалар билан нурлаш ишлари олиб борилади.


124. Тошмали терламани Провачек - риккетсиялари чақиради, битлар орқали юқади. Тошмали терламанинг 2 хили мавжуд - эпидемик ҳамда рецидив (Брилл касаллиги).

Тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва тошмали терлама ўчоғида фаол аниқланган, тана харорати юқори бўлганларнинг доимо харорати ўлчаниб тиббий кузатувда бўлади. Барча харорати юқори бўлган, тошмали терлама белгилари намоён бўлган беморлар касалхонага ёткизилади, 5 кун ичида ташхиси аниқ қўйилмаган беморлар провизор(кузатув учун) касалхонага ёткизилади.

Иситмаловчи беморларда тошмали терлама касаллиги инкор қилинмаса (грипп, пневмония, энцефалит ва бошқалар), иситма 5 кундан ортиқ давом этса 6- чи кундан бошлаб 3 - 5 кун оралиқ билан 2 марта серологик текширилади.

Тошмали терлама касаллиги билан оғриган беморлар билан мулоқатда бўлганлар тиббий кузатувда бўлади ва текширилади:

а) фақат касалликнинг яширин давридаги бемор билан мулоқатда бўлган (яширин даврининг охирги куни қўшилмайди) шахслар суриштирилади, кўрсатмалар асосида комплементни боғлаш ва гемагглютинация реакциялари ёрдамида улар охирги уч ойда тошмали тиф билан орриган ёки оғримаганлиги аниқланади.

б) яширин даврни охирги кунлари ва касалхонага жойлаштирилгунга қадар, бемор билан мулоқатда бўлган шахслар 25 кун давомида кузатилади, иситмаси ўлчанади, кузатув санитария ишлови ўтказилган кундан ҳисобланади;

в) яширин даврда ҳамда касаллик даврида бемор билан мулоқатда бўлган шахсларга нисбатан юқоридаги қайд этилган комплекс чора-тадбирларни барчаси ўтказилади.

Бемор билан мулоқатда бўлганлардан иситмаловчилар бўлса, зудлик билан аниқ ташхис қўйиш учун тиббий бўлими стационарига ёткизилади. Инфекция манбаини аниқлаш мақсадида мулоқатда бўлганларни лаборатория (комплементни боғлаш ва гемагглютинация реакциялари ёрдамида) текширувидан ўтказилади. Педикулез аниқланмаганда ушбу текширувни ўтказишга қуйидагилар асос ҳисобланади: касаллик ўчоғи аниқланмагунча охирги 3 ой давомида иситмаловчи касаллар (уларнинг ташхисидан ва иситманинг давомийлигидан қатъий назар), педикулез аниқланганда тошмали терлама касаллари билан мулоқатда бўлган барча шахслар текширилади.

Бемор билан мулоқатда бўлган барча шахслар санитария ишлови ўтказилгунга қадар педикулезга текширилади.

Бемор касалхонага ётказилганидан сўнг тиббий ходим рахбарлигида касаллик ўчоғи тошмали терлама ва педикулез касаллиги қўзғотувчиларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида якуний дезинфекция қилинади.

Мулоқатда бўлганлар покизаланиш жойларида ёки мослаштирилган хаммомда оқимликка риоя қилиб санитария ишловидан ўтказилади.

Тошмали терламада профилактик чора тадбирлар махсус контингент орасида битлашни тўлиқ аниқлаб йўқотишга қаратилган.


125. Педикулез - одамда битларни паразитлик қилишидир. Одамда 3 хил бит фарқланади: кийим бити, бош бити ва қов бити.

Бош ва кийим битлари тошмали ва қайталама тифни ташувчилари ҳисобланади. Кийим битлар кўпроқ эпидемиологик хавф туғдиради.

Педикулезга қарши чора тадбирлар жамоада эпидемиологик ва санитария - гигиеник тартибни сақланишига хамда педикулез аниқланган шахсларни санация қилишга қаратилган комплекс чора тадбирлар таркибига киради.

Муассасада санитария-гигиена талаблари ва эпидемияга қарши кураш учун шароитни (покизаланиш, хаммом, кир ювиш, чўмилиш хоналари, иссиқ сув, чойшаблар алмаштирилиши ва бошқалар) таъминлаш вазифаси муассаса бошлиғи зиммасига юклатилади.

Тиббий бўлим бошлиғи махсус контингент орасида режали тиббий кўрик ўтказилишини ташкиллаштиришга жавоб беради.

Текширув давомида аниқланган педикулезнинг ҳар қандай босқичи ҳисобга олинади (тухум, личинка ва етук хашорат), ҳар қандай педикулез ҳолати ҳақида ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХларига хабар берилади. Педикулез ўчоғини кузатиш ҳар 10 кунда 1 марта 1 ой мобайнида текширилади. ҳар 10 кунлик оралиқ билан 3 марта текширилганда манфий натижа олинса педикулез ўчоғи тугатилган ҳисобланади. Санация назоратини тиббиёт бўлими тиббий ходимлари олиб боради. Танлаб ўтказиладиган назоратни СЭХ ходимлари олиб боради.

Тиббий бўлим педикулезга қарши зарарсизлантириш учун махсус тўпламга эга бўлиши керак. Керакли асбоблар ва воситалар рўйхати 2-иловада келтирилган. Махсус контингент 1 йилда 4 марта педикулезга текширилади ва шу билан биргаликда муассасага қабул қилинаётганда. Кузатувни тиббий ходимлар отряд бошлиқлари, тарбиячилар ва тезкор ходимлар иштирокида олиб борадилар. Кузатув махсус контингент тиббий ёрдам сўраб мурожат қилганда, диспансеризация вақтида ва стационар даволаш вақтида хам ўтказилади. Даволаш бўлимига қабул қилинаётганда хамшира томонидан кўрикдан ўтказилади ва узоқ даволанаётган вақтда 10 кунда 1 марта хамшира томонидан педикулезга текширилади. Педикулез аниқланганда асосий касаллик бўйича касалхонага қабул қилишдан бош тортиш тақиқланади.

Педикулезни аниқлаш ва кузатув ўтказиш учун тананинг барча қисмларини, кийимларини кўриш имконини берувчи кенг ёритилган хона, лупа бўлиши лозим. Пеликулезга қарши тадбирлар ўрнатилган тартибда олиб борилади.


126. Безгак касаллигига чалинган бемор ва бу касалликни чақирувчи паразитларни ва ташувчиларини эрта аниқлаш мақсадида, тиббий бўлим бошлиғи иситмаловчи беморлардан безгакка текшириш учун қон олинишини ташкил қилиши шарт:

а) биринчи 5 кун давомида, ташхиси аниқ бўлмаган ҳар қандай касалликда;

б) қон қуйишдан сўнг 3 ой ичида иситмалаш кузатилганда;

в) жигар, талоқ ўзгаришида, сабаби аниқ бўлмаган кам қонликда;

г) иситма билан давом этадиган ҳар қандай касалликда, агар анамнезида охирги 2 йил ичида безгак билан касалланган бўлса.


127. Туляремия-касаллигининг тарқатувчиси ҳар хил кемирувчилар ҳисобланади (сув каламуши, ондатра, қуёнлар, уй сичқонлари ва хакозалар). Зарарланиш кемирувчилар томонидан ифлосланган озиқ - овқатлар истеъмол қилганда келиб чиқади. Шунинг билан биргаликда ифлосланган чанг орқали хам юқиши мумкин. Туляремияни олдини олиш учун табиий ўчоқларда махсус котингент эмланади. Кемирувчилар орасида эпизотия кузатилганда ва шуни натижасида касаллик пайдо бўлса дератизация тадбирлари фаол олиб борилади.


128. Бруцеллез - уй хайвонлари орасида учрайдиган юқумли касаллик (қорамол, эчки ва чўчқалар). Касаллик қўзғатувчиси уларнинг ахлати, сийдиги ва сути билан ажралади. Одамлар етарли ишлов берилмаган гўштни, сут ва сут махсулотларини истеъмол қилганда, қўзғатувчи оғизга ифлосланган қўл орқали тушади.

Жазони ижро этиш муассасаларида бруцеллезни олдини олиш учун уй хайвонларидан тайёрланган озиқ - овқат маъсулотларини махсус контингент истеъмолидан олдин тиббий текширувдан ўтказилади. Агар ёрдамчи хўжалик мавжуд бўлса тиббий бўлим бошлиғи ветиринария хизмати билан хамкорликда профилактика тадбирларини ташкил қилиши шарт.

Касал ва бруцеллезга шубхали хайвонлар бор бўлган фермада ишловчилар эмланади. Бруцеллез тарқалиш хавфи бўлганда бутун махсус контингентлар эмланади.


129. Куйдирги касаллиги табиий холларда асосан уй хайвонларида (қорамол, от, эчки, чўчқа), айрим холларда одамларда учрайди. Оммавий равишда хаво, кийимлар ва атроф мухит предметлари куйдирги микроблари билан ифлосланса ёки озиқ-овқат махсулотлари зарарланса касаллик одамларни катта гуруҳларини қамраб олиши мумкин.

Касалликни олдини олиш тадбирлари тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан ветеринария хизмати ва Соғлиқни сақлаш идораларининг жойлардаги маҳаллий ташкилотлари билан хамкорликда ташкил қилинади.

Муассасага куйдирги касаллиги кириб келиши хавфи бўлганда санитария-гигиеник ва ветиринария-санитария тадбирлари кучайтирилади(хайвонларни сўйиш, келтирилаётган гўшт махсулотларини ва уларга ишлов бериш устидан назорат). Хайвонлар парвариши билан боғлиқ шахслар эмланади. Куйдиргидан ўлган одам ёки хайвон жасадини ёриш тақиқланади.


130. Махсус контингент кана энцефалитини келтириб чиқарувчи ўчоқда бўлган пайтда, касалланишни олдини олиш учун каналар хужумидан индивидуал химоя тадбирларини қўллаш лозим:

а) кийиладиган кийим каналарни киришига йўл қўймайдиган бўлиши лозим;

б) кийимга қўрқитувчи воситалар-репелентлар билан ишлов берилади;

в) маълум вақт оралиғида (2-4 соатда) каналар билан зарарланмаслик учун ўзи ёки атрофдагилар ёрдамида тери қопламлари кузатиб турилади;.

г) махсус контингент кўп бўладиган жойларга инсектицидлар билан ишлов берилади.

Эндемик ўчоқларда махсус контингентлар эмланади.

Япон энцефалити касаллигининг манбаи бўлиб қушлар, баъзи иссиққонли (чўчқалар, отлар кўршапалаклар) ва совуқ қонли (илонлар) хайвонлар ҳисобланадилар. Касаллик қўзғатувчиларни бемордан соғлом одамга ўтиши пашшалар орқали амалга ошади. Август - сентябр ойлари улар учун мавсумий ҳисобланади. Япон энцефалитини олдини олиш ва унга қарши курашиш пашшаларга қарши курашдан иборат.


131. Геморрагик лихорадка - буйрак синдроми билан кечувчи табиий ўчоқли касаллик ҳисобланади. Касалликни манбаи бўлиб кемирувчилар (сариқ, қизил шарқий дала сичқонлари) ҳисобланади, касаллик қўзғатувчилар уларни ахлати ва сийдиги билан ажралади. Одамлар нафас йўллари орқали ва алиментар йўллар билан зарарланади. Шунингдек зарарланган атроф мухит буюмлари ёки кемирувчилар жасади билан дуч келганда хам зарарланиши мумкин.

Буйрак синдроми бўлган геморрагик иситма - якка кўринишида кўп учрайди. Кам холларда кичикроқ кўтарилишлар холида (10 - 20 кишилик) учрайди. Касаланишга мавсумийлик хос бўлиб январдан майгача касалланиш холлари кам учрайди. Бу кемирувчиларни сонини қиш ойида кескин камайиши билан боғлиқ. Май охирларидан касалланиш кўпайиб бориб, июнь- октябр ойларида юқори даражага етади. Буйрак синдроми бўлган геморрагик иситма олдини олишда дератизация тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш, кемирувчиларни озиқ-овқат омборларига, ётоқхоналарга киришини ва махсулотларни ифлосланишига йўл қўймасликдан иборат.


132. Ку-иситма касаллиги ўчоқларида профилактик тадбирлар: сут ва сут махсулотларига термик ишлов беришдан, хайвонлар устидан ветеринария-санитария назоратини олиб боришдан ва қорамоллар сақланадиган биноларни вақти - вақти билан дезинфекция қилишдан иборат.

Вакцинация касб фаолияти туфайли касаллик юқиш хавфи юқори бўлган шахслар учун тавсия этилади.


133. Лептоспироз - кўпроқ спорадик кўринишда учрайдиган касаллик. Баъзи вақтларда эпидемик авж олишлар кузатилиши мумкин. Сариқ ва сариқсиз лептоспирозлар кўпроқ ахамиятга эга. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, сариқ кўп холларда кузатилмаслиги мумкин.

Одам учун касаллик манбаи бўлиб пешобидан лептоспироз қўзғатувчиларини узоқ вақт ажратиб чиқарувчи ёввойи ва уй хайвонлари ҳисобланади.

Одамлар зарарланган сувда чўмилганда, ундан истеъмол қилганда ёки зарарланган махсулотларни овқатга ишлатганда зарарланиш кузатилади. Чўмилаётганда сув ютиб юбориши ёки кўз, бурун, оғиз шиллиқ қаватлари орқали лептоспиралар кириши натижасида зарарланиши мумкин.

Лептоспираларни олдини олиш-дератизацион, ветиринария-санитария тадбирлари, шунингдек сув олиш ва чўмилиш жойларини уй хайвонлари чикиндилари билан ифлосланишидан химоя қилишдан иборат. Бундан ташқари хўжалик учун ишлатиладиган сувлар зарарсизлантирилади. Агарда оммавий касалланиш хавфи бўлган вақтда махсус контингент тўлиқ эмланади.


134. Қоқшол (столбняк)-ярали юқумли касаллик ҳисобланади. Қоқшолнинг самарали олдини олиш тадбири - қоқшол анатоксини билан фаол эмлашдир. Шикастланиш холларида қоқшол билан оғриб қолишни олдини олишда тезкор профилактик тадбирлар олиб борилади (хирургик тозалаш ва иммун химоялаш).


135. Ботулизм кўплаб ўлим холларини келтириб чиқарувчи, оғир кечадиган ўткир юқумли касаллик. Ботулизм табиатда кенг тарқалган бўлиб унинг споралари тупроқ, хайвонлар ахлати, сабзавот ва мевалар таркибида учрайди.

Ботулизмдан захарланиш - ботулизм қўзғатувчиларини кўпайиши ва токсин хосил қилиши учун қулай бўлган турли усуллар билан консервация қилинган балиқ ва қорамол гўшти хамда ўсимлик махсулотларини истеъмол қилганда келиб чиқади. Ботулизмга шубха қилинганда чуқур эпидемиологик текширув ўтказилади.

Ботулизм токсикоинфекциялари билан захарланган махсулотларни бемор билан бирга истеъмол қилган хамда ботулизмга шубха қилинган шахсларга ботулизмга қарши зардоб юборилади.


136. "В" турдаги вирусли гепатит касаллигини манбаи бўлиб сурункали HBsAg антигенини ташувчилар, хамда шу касаллик билан сурункали оғриганлар ва ўткир босқичдаги касаллар ҳисобланади. Сурункали HBsAg антигенини ташувчилар эпидемиологик жихатдан хавфли ҳисобланади.

Вирус ўзининг юқумлилигини қонда ва қон препаратлари (плазма, эритроцитар масса, фибриноген ва протромбинда) йиллаб сақлайди. Вирусли гепатитнинг ўткир шаклларидаги барча касаллар, шунингдек сурункали шаклдаги касалликнинг қайталаниш босқичидагилар зудлик билан касалхонага жойлаштирилиши шарт.

Вирусли гепатит билан оғриган беморларни даволашга мўлжалланган стационарларда тегишли эпидемияга қарши тартиб таъминланиши зарур. Беморларни кийими, идишлар, тиббий жихозлар, бемор учун ишлатилган нарсалар зарарсизлантирилади.

Вирусли гепатит билан оғриган бемор умумий боғлов муолажа ва махсус кабинетларга (стомотологик, гинекологик, урологик, рентгенологик) бошқа беморлар билан бирга қўйилмайди, бундай касаллар учун алохида қабул вақти белигиланади. Ушбу кабинетларда тегишли тартиб ўрнатилади.


137. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)-одам иммунитети тизимини (кўпроқ иммунитетни Т-тизими) зарарланишини симптомокомплекси бўлиб, клиникада юқумли касалликларни ва хавфли ўсма касалликларини тез ривожланишида намоён бўлади.


138. Касалликни юқишига вирус билан зарарланган одам сабаб бўлади. Бу касалликнинг турли клиник кечишидаги ёки яширин давридаги вирус ташувчи бўлиши мумкин. Вируснинг асосий ўрнашган жойи лимфоцит ҳисобланади. Вирус кўп миқдорда касалнинг қон ва сп ермаси таркибида учрайди. ОИТСнинг юқиш йўллари: жинсий, парентерал, транспланцентар. Касаллик юққандан 1 ой ўтиб, вирусга антитела хосил бўлади.


139. Инфекция манбаини ёки бемор билан мулоқатда бўлганларни хамда уларни зарарланган бўлиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида, ҳар бир аниқланган ОИТС билан оғриганлар ва одам иммунитети танқислиги вируси (ОИТВ) билан зарарланган шахслар бўйича, тиббий бўлим бошлиғи ва санитария - эпидемиология хизматини мутахасиси томонидан эпидемиологик текшириш ўтказилади. Асосий эътиборни улар билан жинсий алоқада бўлганларга, наркоманларга, касаллик манбаини донорликка алоқадорлигига ва уларга ўтказилган жаррохлик муолажаларига қаратилади. Бунинг учун асосий эпидемиологик бахолаш мезони бўлиб, аниқ бир шахс қониниг серологик ва махсус клиник кузатуви натижалари ҳисобланади.


140. ОИТСга текшириш мақсадида олинган наъмуналарни лабароторияга олиб бориш учун муассаса рахбарияти автоулов билан таъминлайди.


141. ОИТВга антитела борлиги бўйича мусбат натижа олингандан сўнг (ИФА га) серопозитив шахс тиббий бўлимда диспансер назоратига олинади.


142. ИФА (иммунофермент тахлили)га мусбат реакция бўлганда иммунблотин усули билан ОИТВ алохида оқсилларга антилелаларни аниқлаш учун текширувлар ўтказилади ва иммун статус чуқур текширилади.


143. Клиник ўзгаришлар намоён бўлган ва иммуноблотин натижалари мусбат бўлган шахслар текширишни давом эттириш учун жазони ижро этиш муассасалари қошидаги касалхоналарга ёткизилади. Иммуноблотин натижалари мусбат бўлган, лекин клиник ўзгаришлар намоён бўлмаган шахслар диспансер назоратига олинади, уларга кенгайтирилган иммунологик текширувлар ўтказилади. Иммунологик текширувларда мусбат натижа олинса, бундай шахслар кенгайтирилган клиник текширувлар ўтказилиши ва ташхисни аниқлаш учун касалхонага жойлаштирилади.


144. Лаборатория-клиник тахлилларни ўтказиш ишлари III патоген гуруҳга мансуб юқумли касаллик қўзғатувчиларига белгиланган эпидемияга қарши тартибларга риоя қилинган холда ўтказилади.


145. ОИТС билан оғриган беморлар ёки унга шубха қилинганлар ёткизилишига мўлжалланган бўлимлар ходимлари, хамда ОИТС билан оғриган беморлардан олинган намуналарни текширувчи лаборатория ходимлари, ОИТС вирусига антитела бор ёки йўқлигини аниқлаш учун йилига бир марта текширилиб турадилар.



КАСАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЭМЛАШЛАР


146. Муассаса тиббий бўлим бошлиғи вирус ва бактериал препаратларнинг ташилиши ва сақланиши талабга жавоб берадиган даражада бўлишига жавоб беради. Қуйидаги ҳолатларда улардан фойданишга рухсат берилмайди:

а) эмлаш воситасининг физик хусусияти яққол ўзгарган бўлса (хатто ишлатиш муддати ўтмаган бўлса хам).

б) сақлаш муддати ўтганда (физик хусусияти ўзгармаган бўлса хам).

в) сақлаш шароити бузилганда.

Муассаса тиббий бўлимида бактерия ва вирус препаратларини сақлаш муддати хамда сақлаш қоидалари бузилган махалда ушбу воситалар ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.


147. Муассасада бактерия ва вирус препаратларига бўлган эхтиёжни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалий қўлланмаси асосида муассаса жойлашган худуддаги эпидемиологик шароитини ҳисобга олган холда амалга оширилади. Специфик иммунизация қилиш учун зарур бўладиган препаратларнинг ҳисоб-китоби махсус контингент ва режалаштиралаётган йилда эмланиши лозим бўлганлар сони эътиборга олинган ҳолда ҳисобланади. Препаратларни ҳисоблашда уларни 10 қуйиш пайтида тўкилиши мумкинлиги инобатга олинади. Турли препаратлар бўйича талаб қилинаётган миқдорни аниқлаш учун буюртма-талабномани тузиш вақтида қуйидагиларга эътибор қилинади:

а) ўтган даврда сарфланган препаратлар сони;

б) ўтган йилдан қолган препаратлар сони;

в) ўтаётган йил охирига келиб қанча препаратлар қолиши мумкинлиги;

г) препаратларни ўзгармас захирасини ўз вақтида янгилаб туриш зарурати.

Буюртма-талабнома бириктирилган дорихоналарга белгиланган муддатларда берилиши лозим.


148. Юқумли касалликлар пайдо бўлганда ёки уларнинг келиб чиқиш хавфи туғилганда профилактик эмлашлар мунтазам ва эпидемик кўрсатма (эпизодик) асосида ўтказилиши мумкин. Дифтерия, қорин тифи, вабо, ўлат, туляремия, бруцеллез, куйдирги, лептоспироз, кана энцефалити, Ку -лихорадка ва бошқа юқумли касалликларга қарши мунтазам профилактик эмлаш, муассаса шу касалликлар бўйича эпидемиолгик нохуш худудда жойлашган бўлса ўтказилиши мумкин. Эпизодик профилактик эмлаш эпидемиологик кўрсатма бўйича, инфекциянинг муассасага олиб кирилиши хавфи туғилганда ёки касаллик пайдо бўлганда ўтказилади. Бундан ташқари эмлаш ишлари юқумли касаллик қайд этилганда қуйидаги ҳолларда ўтказилади: муасасада агар илгари режа бўйича ёки юқумли касаллик тарқалиш хавфи бўлганда вакцинация ўтказилмаган бўлса.


149. Муассасаларда режали профилактик эмлаш рўйхати ИИВ, ИИББ, ИИБ Тиббиёт бошқармаси, бўлими(хизмати) томонидан белгиланади ва режали эмлаш муддати Тиббиёт бошқармаси, бўлими (хизмати) бошлиғининиг тақдимномаси асосан ИИВ, ЖИЭББ, ЖИЭБ рахбарининг буйруғи билан эълон қилинади.


150. Муассасада режали ва эпидемик кўрсатма бўйича профилактик эмлашларни ўтказиш тартиби ва муддати муассаса тиббий бўлим бошлиғининг тақдимига, айрим холларда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари қарорига асосан муассаса бошлиғининг буйруғи билан эълон қилинади.


151. Муассасаларда эмлаш ишларини ўтказилишига ИИВ, ИИББ, ИИБ Тиббиёт бошқармаси, бўлими(хизмати) бошлиқлари умумий рахбарлик қилади. Эмлашни бевосита ташкиллаштириш ва уни бажарилишини таъминлаш муассаса тиббий бўлим бошлиғи зиммасига юклатилади.


152. Эмлашни ўтказишдан олдин қуйидагиларни бажариш лозим:

а) тиббий ходимлар билан ушбу препаратни ишлатиш тартибини ўрганиб чиқиш ва уни ишлатиш бўйича тавсияларга аниқ риоя қилиш;

б) саломатлиги туфайли вақтинчалик ёки умуман эмлаш мумкин бўлмаган шахсларни аниқлаш учун, эмланиши лозим бўлган махсус контингент тана хароратини ўлчаш билан бирга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади, аниқланган бундай шахсларни эмлаш учун бошқа муддатлар белгиланади (эмлаш учун қўлланилаётган препаратга илова қилинган, уни ишлатиш бўйича йўриқномада эмлашга вақтинчалик ёки умуман монелик-қаршилик қилувчи касалликлар кўрсатилади).

в) эмланиши лозим бўлган шахсларниниг рўйхати ва отрядлар бўйича эмлаш жадвали тузилади (эмлаш ўтказилган кунида эмланган шахслар оғир жисмоний мехнатдан озод қилиниши тавсия қилинади);

г) эмлашни ўтказиш учун алохида хона ажратилади, хона олдиндан йиғиштирилади, дезинфекцияланади, столлар дезинфекцияланиб зарарсизлантирилган салфетка ёки жамошир билан ёпиб қўйилади:

д) етарли миқдорда бир маротаба ишлатиладиган шприц ва игналар, спирт, пинцет тайёрлаб қўйилади. Пинцет ва бошқа тиббий жихозлар эмлашдан олдин стерилланади. Ишлатилган шприц хамда игналардан қайтадан фойдаланиш тақиқланади;

е) махсус контингент орасида эмлашни ахамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилади;

ж) эмлаш учун ишлатиладиган препаратларни яроқлилиги текширилади; ҳар бир ампула (флакон) диққат билан кўриб чиқилади,бунда ампуланинг ишлатиш муддатига, этикеткадаги барча белгиларнинг борлигига, ампуланинг бутунлигига ва препаратнинг физик хусусиятларига эътибор берилади.


153. Эмлашни фақат шифокор, айрим холлардагина тажрибали фельдшер амалга оширади.


154. Эмлашда иштирок этувчи тиббий ходимни тирноқлари калта қилиб олиниб, қўли совунлаб ювилади, спирт билан артилиб, бармоқ учларига йод суртилади. Қўлни ювиш ва зарарсизлантириш ҳар 10-15 маротаба вакцина юборилгандан кейин қайтарилади.


155. Қўлнинг тери касалликлари (йирингли яралар, экзема ва бошқалар) ёки ангина, грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан оғриётганлар эмлаш ўтказилаётган жойга қўйилмайди.


156. Эмлашдан кейин кўпчиликда (тахминан 5-7 % эмланганларда) эмлашга одатдан ташқари реакция кузатилса, қўлланилаётган вакцинанинг сериясидан фойдаланиш тўхтатилади. Вакцина юборилгандан кейин режали эмлаш варақасига эмлаш куни, дозаси ва вакцина серияси ёзилади. Эмлаш тугагандан кейин тиббий амбулатор картага тегишли белги қайд этилади. Вакцина парентерал (тери ости, мушак ичига) йўл билан юборилганда асептик иш шароитига эътибор берилиши керак. Ходимларни иш тартиби, ампулани очиш, асбобларни ва терининг эмланган ўрнини зарарсизлантириш, препаратни ишлатиш бўйича йўриқномада кўрсатилгандай бўлиши зарур. Тирик вакциналар юборилаётган вақт мобайнида терини зарарсизлантириш учун тез қурийдиган воситалар бўлмиш спирт ва эфирдан фойдаланилса яхши, чунки бошқа воситалар терида кўп сақланиб вакцинани ўлдириш хусусиятига эга.


157. Тезкор профилактик восита эпидемиологик ўчоқларда ўтказилади. Зарур холатларда баъзи тезкор профилактик воситалар ва вакциналар бир вақтда қўлланилади. Бактериофагни қўллаш бир вақтда иммунизацияни ўтказишга тўсиқ ҳисобланмайди. Зардобли препаратларни (қоқшолга қарши зардоб, антирабик гамма-глобулин, энцефалитга қарши гамма-глобулинлар) тегишлича вакциналар билан биргаликда қўллаш мумкин. Зардоб (гамма-глобулин) ва вакциналар бир - бири билан 30 минут оралиқда тананинг турли қисмига юборилади.


158. Организмга ёт бўлган зардоблар (гамма - глобулинлар) организмга юборилишидан олдин, бегона оқсилга сезувчанлигини билиш мақсадида тери остига синама қўйилади. Махсус тайёрланган, аралаштирилган, суюлтирилган зардобли синама тери ичига юборилади.


159. Антибиотиклар, муассасани одатдаги фаолиятида, шошилинч профилактик восита сифатида фақатгина чекланган миқдорда ўлат, куйдирги, туляримия, бруцеллёз, тошмали тиф касалликлари билан касалланиш хавфи бўлган шахсларга нибатан ишлатилади.


160. Бактерия ва вирусга қарши препаратлар фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари, йўриқномалари ва методик кўрсатмаларига қатъий риоя қилинган тартибда қўлланилади.



ДЕЗИНФЕКЦИЯ, ДЕЗИНСЕКЦИЯ ВА ДЕРАТИЗАЦИЯ


161. Дезинфекция - атроф мухитдаги зарарли микроорганизмларни йўқотиш усулидир. Дезинфекция ўз ичига хусусан дезинфекцияни, дезинсекция ва дератизацияни олади. Санитария ва эпидемиологик ахамиятига кўра дезинфекция профилактика мақсадида ёки касаллик ўчоғи ўтказиладиган турга бўлинади, ўз вақтида касаллик ўчоғида ўтказиладиган дезинфекция жорий ва якуний дезинфекцияга бўлинади.


162. Профилактик дезинфекция мунтазам равишда юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида, патогенли микроорганизмларни, бўғим оёқлиларни ва кемирувчиларни йўқотиш учун улар йиғиладиган жойларда: ошхона, ётоқхона, клублар, сартарошхона, кир ювиш хонаси, хаммом, ювиниш хоналари, хожатхоналар ичида ва бошқа жойларда ўтказилади.


163. Жорий дезинфекеция жазони ижро этиш муассасаси касалхоналарида, тиббий бўлим стационарида, сил касалларни амбулатор даволаш учун учун мўлжалланган ЖИЭМларда, ЖИЭМларини диспансер назоратига олинган сил билан оғриган махкумлар сақланадиган худудларида, шунингдек касаллар вақтинча ёки доимий сақланадиган барча хоналарда олиб борилади. Бу юқумли касалликлар қўзғатувчиларини касаллик ўчоғидан ташқарига тарқалишини олдини олишда зарур.


164. Якуний дезинфекция бир маротаба, юқумли касаллар бўлган хонада (касалхонага жойлаштиргандан кейин, бошқа жойга кўчирилганда, озод қилинганда ёки ўлгандан кейин) касаллик ўчоғини тўлиқ касаллик қўзғатувчисидан тозалаш мақсадида ўтказилади. Зарарсизлантиришга муассаса хоналари, мебеллар, жамоширлар, касалнинг шахсий кийимлари ва бошқалар қабул қилинади. Якуний дезинфекция касални юқумли касаллар шифохонасига жойлаштиргандан кейинги бир соат давомида ўтказилиши шарт.


165. Тергов хибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида дезенфекция тадбирлари дезинфектор томонидан тиббиёт бўлими шифокори ёки фельдшери рахбарлиги ва назорати остида ўтказилади.


166. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган эхтиёжни ҳисоблашда, дезинфекцияни тури, хажми, қайси даврда ўтказилиши ва эпидемияга қарши ёки профилактик мақсадда ўтказилиши инобатга олинади.

Дезифекцион воситаларга талабнома тузишда талабдаги меъёр асосида амалдаги сарфни ҳисобга олган холда, шунингдек кутилаётган эпидемиологик вазиятни хамда янги дезинфекцион воситалар билан таъминлаш имконияти инобатга олинади.

Муассасанинг дезинфекцион воситаларга бўлган эхтиёжини тиббий бўлим бошлиғи, дезинфекцион воситаларни сарф қилиниши бўйича меъёрлар асосида белгилайди.


167. Турли хил юқумли касалликларда дезинфекция тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг методик қўлланмалари асосида олиб борилади. Сил ва юқумли ичак касалликларида алохида объектларни дезинфекция қилиш ушбу касалликларни хусусиятига кўра олиб борилади.



III БЎЛИМ. ТЕРГОВ ҚИЛИНАЁТГАНЛАРНИ

ВА МАХКУМЛАРНИ ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

ТАЪМИНОТИ


VI БОБ. ТИББИЙ БЎЛИМ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ,

УНИНГ ЖИХОЗЛАНИШИ ВА АСБОБ УСКУНАЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ

168. Тиббий бўлим, муассасанинг таркибий бўлими бўлиб, махсус контингентга тиббий ёрдамни ташкиллаштиради ва амалга оширади, ҳамда муассасада санитария-гигиена қоида ва талаблари бажарилишини, эпидемияга қарши тадбирлар ва махсус контингентга гигиеник тарбия ўтказилишини тиббий назорат қилади.


169. Тиббий бўлим иши Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш ҳақидаги қонунлари, ИИВ ва ССВ меъёрий ҳужжатлари, буйруқлари, кўрсатмалари; ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлимлари ва хизматлари кўрсатмалари ва ушбу қўлланма асосида олиб борилади.


170. Тиббий бўлимда ҳар бир тиббиёт ходимининг хизмат вазифалари ишлаб чиқилган бўлиши шарт, ҳамда иш режаси, тиббиёт ходимларини иш жадваллари, тиббий бўлим иш тартиби, стационарда ёки тиббий изоляторда ётган касалларни ички тартиб қоидалари тузилган бўлиши керак. Тиббий бўлим бошлиғи хизмат вазифалари иловадаги (3-илова) намунавий хизмат вазифалари асосида тузилади. Тиббий бўлим иши, йилнинг ҳар чорагига тузилган иш режаси асосида муассасанинг бошқа хизматлари билан хамкорликда олиб борилади.


171. Касалларни касалхонага даволаш учун юбориш ва ихтисослашган жазони ижро этиш муассасаларига амбулатория шароитида даволаниш учун ўтказиш, ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолларда, касалларни маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ёткизишга рухсат этилади.



ТИББИЙ БЎЛИМНИНГ ЖИҲОЗЛАНИШИ


172. Тиббий бўлим таркибида унинг штатлари, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмига қараб амбулатория, стационар (тиббий изолятор) ва дорихона ташкил этилади.

Амбулатория таркибида қуйидагилар бўлади: кутиш жойи, шифокорлар (терапевт, фтизиатр, дерматовенеролог, психиатр ва бошқалар) қабул хоналари, фельдшер (тиббий ҳамшира), тишни даволаш, наркология, физиотерапевтик, рентген, флюорография, функционал-ташхис, муолажалар, боғлов хоналари ва лаборатория. Булардан ташқари аёллар жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлимда гинекология креслоси бўлган кўрув хонаси, стационарда эса аёллар гигиена хонаси бўлиши керак.

Қамоқхона ва тергов ҳибсхонаси тартибот биноларида, махсус контингентни амбулатор қабули учун хоналар жиҳозланади.

Жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлим стационарлари таркибида қуйидагилар жихозланади: ювиниш хонаси (ечиниш хонаси, ванна), палаталар, шу жумладан ювиниш жойи ва ҳожатхонаси бўлган 1-2 ўрин-жойга мўлжалланган изолятор, овқатланиш хонаси.

Тергов ҳибсхонаси тиббий бўлим стационари таркибида: ювиниш хонаси, 1-2 ўрин-жойга мўлжалланган камера-изолятор жихозланади. Стационар тергов ҳибсхонаси тиббий бўлим амбулаторияси билан бир бино ва бир қаватда жойлашиши лозим.

Жазони ижро этиш муассасаси ва тергов ҳибсхонаси тиббий бўлимлари стационарлари палаталарида ҳар бир ўрин-жой учун белгиланган меъёр 4 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.


173. Тиббий бўлимнинг барча бўлинмалари кенг, ёруғ, иссиқ ва озода жойлашиши лозим, хоналар деворлари ва мебеллари ёрқин бўёқларда бўялиши лозим. Имкон борича совуқ ва иссиқ сув таъминоти, хоналарни иситиш марказлашган ҳолда бўлиши лозим.

Тиббий бўлим барча хоналарида авария чироқлари ва ташвиш сигналлари бўлиши лозим. Тиббий бўлим зарур тиббий анжомлар, ускуналар ва жихозлар билан таъминланади.



VII БОБ. ТИББИЙ БЎЛИМДА ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА

ИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ. МАХСУС КОНТИНГЕНТНИ

СОҒЛИҒИНИ ТИББИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.


174. Тиббий назорат куйидагича амалга оширилади:

а) юқумли, паразитар ва бошқа ўткир касалликларни аниқлаш мақсадида муассасага келтирилганларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

б) касалларни ўз вақтида фаол аниқлаш, патологик ва патологияга мойил ҳолатдаги шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтқазиш мақсадида тиббий кўриклар уюштириш (муассасага янги келтирилганларни, ҳар йилги касалликни олдини олиш тадбирлари, мақсадли, муассасадан бўшатилаётганларни);

в) касаллиги бор шахслар диспансер назоратида бўладилар;

г) махсус контингентни жойлашиши, овқатланиши ва иш шароитини санитария назоратига олиш;

д) меҳнат қобилияти чекланган ва ногирон шахслар меҳнатини тўғри ташкил этиш бўйича тиббий меҳнат-эксперт комиссиясини тавсияларини бажарилишини доимий текшириб туриш, ҳамда сурункали касаллик билан оғриганларни даволаш ва хасталикни олдини олиш чоралари бўйича тиббий муассасалар тавсияларини бажарилишини текшириш.

Иш фаолияти соғлиги учун хавфли бўлган, ошхонада, хаммомда ишловчи, кир ювувчи ва бошқа шундай жойларда ишловчи махкумлар, шу тоифасидагиларга белгиланган вақтларда даврий тиббий кўрикдан ўтиши зарур.


175. Тергов хибсхонасига тушганлар (транзит билан келаётганлар ҳам) дархол, атрофдагиларга эпидемиологик хавф туғдириши мумкин бўлганларни, касаллар ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга мухтож бўлганларни аниқлаш мақсадида биринчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу иш мажбурий тартибда, келтирилганлар "умумий" камераларга жойлаштирил- масдан аввал амалга оширилиши шарт.

Кўрикни шифокор ёки фелдшер тергов хибсхонаси йиғув бўлинмасининг алохида жихозланган тиббий хонасида ўтказади. Бу хонада қон босимини ўлчайдиган асбоб, фонендоскоп, тана хароратини ўлчайдиган асбоб, томоқ шиллиқ қаватини кўриш учун шпател, рефлектор, тарози ва бўй узунлигини ўлчагич билан жихозланади. Бу хонада тергов хибсхонасидаги тиббий кўрик натижалари ёзиладиган дафтар бўлиши керак ва бу дафтарда тиббий кўрикдан ўтган шахсларни соғлиги ҳақида асосий маълумотлар ва уларда топилган касалликлар ҳақида ёзилади.

Ўткир юқумли касалликка чалинганлар ёки шундай касалликларга гумон қилинган шахслар кўрикдан сўнг дархол соғлом кишилардан ажратилади. Бу шахсларни биринчи санитария ишлови оҳирги навбатда бажарилади, уларни кийимлари ва шахсий буюмлари албатта дезинфекция қилинади, сўнгра бу шахслар махсус ажратилган камера изоляторларга жўнатилади ва у ерда улар зарур бўлган тиббий текширувдан ўтадилар ва даволанадилар.


176. Тергов хибсхонасига келтирилганларнинг ҳаммаси (транзитдагилардан ташқари) келганидан сўнг уч кун ичида шифокор кўригидан (фелдшерлик соғломлаштириш пунктларида-фельдшер кўригидан), ҳамда рентген-флюрография текширувидан ўтадилар. Ҳар бир терговдаги кишига белгиланган шаклдаги тиббий амбулатория дафтари тўлғазилади.

Тиббий бўлим штат бирлигида мутахассис-врачлар бўлган тақдирда, улар ҳам барча келтирилганларни кўрикдан ўтказишга жалб этиладилар. Биринчи тиббий текширувни қандай хажмда ўтказиш шу қўлланманинг тегишли бўлимларида кўрсатилган. Кейинчалик тиббий кўриклар фақат зарурият бўлганда ўтказилади.


177. Тергов хибсхонасидан кетаётган (транзит билан кетаётганлар ҳам) барча шахслар сўнги (шифокор ёки фелдшер) тиббий кўригидан ўтказиладилар. Касаллиги ўткир кечаётган, юқумли касаллик ва таносил касаллиги билан касалланганлар, қичима, педикулёз билан оғриганлар ва белгиланган даволаш курсларини олмаган касаллар, ҳамда транспортда олиб бориш хаёти учун хавфли бўлган касалларни кўчиришга рухсат этилмайди.

Тиббий кўрик тугаганидан сўнг ҳар бир жўнатилаётган шахсни тиббий амбулатория дафтарига унинг саломатлиги аҳволи ҳақида хулоса ёзилади.

Тиббий кўрикни ўтказган тиббий ходим хулоса остига ва судланган шахснинг шахсий иш дафтаридаги очиқ маълумотномага имзо қўяди.


178. Жазони ижро этиш муассасасига келган барча махкумлар, юқумли ва паразитар кассаликлар билан касалланганлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтадилар.


179. Махкумлар жазо ижро этиш муассасасига келганидан сўнг, икки хафта ичида уларда бор касалликларини аниқлаш, жисмоний ҳолатига бахо бериш, меҳнат қобилиятини олдиндан тахминий аниқлаш мақсадида шифокор кўригидан ўтадилар. Кўрик давомида шифокор махкумни бошидан кечирган касалликлар, жарохатлар, операциялар ҳақидаги маълумотларни йиғади, уларни тиббий амбулатория дафтарига қайд этади ва зарурат бўлса қўшимча текширишлар ўтказилади. Агар жорий йилда рентген-флюрографик текшируви ўтказилмаган бўлса, у қисқа вақт ичида ўтказилиши керак. Кейинчалик махкумлар саломатлигини тиббий текшириш профилактик тиббий кўрик ўтказилганда, ҳамда улар тиббий ёрдамга мурожаат қилган пайтда амалга оширилади.


180. Профилактик тиббий кўрик йилда бир марта ўтказилади. Махсус тартибдаги (камераларда сақланадиган) жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган махкумлар ва тарбия колонияларида сақланаётган вояга етмаганлар йилда икки марта профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Бу кўрикларни ўтказиш жадвалини ЖИЭМни бошлиғи тасдиқлайди. Тиббий бўлим бошлиғи жадвалга асосан тиббий бўлим шифокорлари кучи билан ва ЖИЭББ, ЖИЭБ касалхонасидан керакли мутахассис врачларни жалб этган ҳолда махсус контингентни кўрикдан ўтишини ташкил этади. Кўрикда терапевт, психиатр, стоматолог иштирок этадилар. Зарурат туғилганда ИИВ,ИИБ поликлиникалари ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларидан шифокорлар жалб этилади.

Махкумларни тиббий кўрикка келишини туркум бошлиқлари таъминлайди. Кўрик давомида қилинадиган ишлар:

а) антропометрик текширув ўтказиш (бўйи, оғирлиги);

б) аёлларни гинекологик кўрикдан ўтказиш ва цитологик текшириш учун суртма олиш, қизларни эса йўғон ичак орқали бармоқ билан текшириш (бунга тиббий кўрсатма бўлса);

в) эшитув ва кўриш холатини текшириш;

г) қон таҳлилини ўтказиш (эритроцитларни чўкиш тезлигини текшириш, гемоглобин, лейкоцитлар, лозим топилганда қон таркибидаги қанд моддасани аниқлаш);

д) умумий сийдик таҳлилини ўтказиш;

е) ЭКГ текширувидан ўтказиш (15 ёшдан бошлаб - 3 йилда бир марта, 30 ёшдан бошлаб- ҳар йили);

ж) кўкрак қафасини флюрография (рентгенография) текшируви 1 йилда- икки марта;

з) аёлларда кўкрак безларини пайпаслаб текшириш;

и) тўғри ичакни бармоқ билан текшириш;

к) пневмотахометрия текширувини ўтказиш;

л) врач-терапевт, психиатр, стоматолог кўригидан ўтказиш;

м) лозим топилганда қолган шифокорлар кўригидан ўтказиш.

Профилактик кўрик натижаси тиббий амбулатория дафтарига ёзиб қўйилади.


181. Махкумлар интизом бўлимларига, камера типидаги хоналарга, карцерга ёки бир кишили камераларга жойлаштириш дан олдин тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифокор (фелдшер)нинг кўрсатиб ўтилган жойларда махкумларни сақланиши мумкинлиги хақида ёзма хулосаси олинади. Бундай тиббий кўрикни ўтказиш имкони бўлмаганда ва махкумларда хавфли касалликлар белгиси бўлмаган ҳолда (захарланиш, жарохат), уларни қайд этилган интизомий бўлимларга жойлаштирилиб, кейинчалик улар албатта тиббий кўрикдан ўтказиладилар.


182. Махкумлар жазони ижро этиш муассасаларидан олиб кетилаётганда (кўчириб ўтказиш, озод бўлиши ва хаказо) охирги тиббий кўрикдан ўтказилади.



АМБУЛАТОР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


183. Махсус контингентга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш тергов хибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасалари тиббий бўлимлари томонидан олиб борилади.


184. Махсус контингентнинг тиббий бўлимда амбулатор қабул килиниши муассасаларда қабул қилинган тартиб асосида ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларида ҳар бир туркум учун амбулатор қабул қилиш вақти белгиланади. Тергов хибсхонасида ва турмада амбулатор қабул қилиш врач (фельдшер) томонидан тартибот биносининг махсус жихозланган хоналарида олиб борилади. Беморлар амбулатор қабулга фелдьшер томонидан (алохида холларда туркум катта навбатчиси томонидан) олдиндан ёзиб қўйилган бўлиши керак. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.


185. ҳар бир жазони ижро этиш муассасаларида амбулатор қабул қилиш учун дастлабки журналга ёзилиш лозим, бу ишни туркум бошлиғи олиб боради, тергов хибсхоналарида эса фельдшер олиб боради. Журнал амбулатор қабулдан олдин тиббий бўлимга берилади. Қабул тугагандан сўнг журнал жавобгар шахсларга қайтарилади. Журналга ёзилмаганлар тиббий кўрсатмага асосан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлса қабул қилинади.


186. Тергов хибсхоналарида, турмаларда фельдшер корпус бошлиқлари билан тергов қилинаётганларни сайр жойларига ёки чўмилиш учун чиқарилгандан сўнг камераларни санитария ахволини текшириб чиқади. Махсус контингентга шошилинч тиббий ёрдам лозим топилганда корпус амбулаториясига олиб борилади. Зарур бўлганда фельдшер керакли ёрдам беради ёки врач қабулига ёзиб қўяди.

Шошилинч ёрдам керак бўлган беморлар ҳақида тиббий бўлимга навбатчи назоратчи хабар қилади.


187. Интизом бўлимларида, камера типидаги хоналарда, тергов хибсхонаси ва турма карцерларида тиббий ёрдам кўрсатиш жойларда тиббиёт ходимлари томонидан ҳар кунги хоналарнинг санитария ахволини текшириш пайтида олиб борилади.

Агарда қайд этилган жойларда сақланаётганларни хаётига хатар соладиган касаллиги бўлса, тиббиёт ходими уларни шошилинч равишда тиббий бўлимга ўтказиш чорасини кўради.


188. Шифокорлар, фельдшерлар, тиббиёт хамшираларнинг ёлғиз ўзи тергов хибсхонаси, турма, махсус режимдаги жазони ижро этиш муассасаси камераларига, интизом бўлимларига, камера типидаги хоналарга навбатчи назоратчиларсиз кириши тақиқланади.


189. Тергов хибсхоналарида, махсус режимдаги ЖИЭМларда ва турмаларда врач (фельдшер) қабулига ёки муолажа олишга беморлар камералар бўйича алохида-алохида ёки 3-5 кишидан иборат гуруҳ бўлиб, хибсхона қоидасига риоя қилган холда ва қоровуллар назоратида олиб борилади. ЖИЭМларда махкумлар амбулатор қабулга отряд бошлиқлари кузатувида борадилар.


190. Тиббий бўлимда врачлар амбулатор қабул қилишни белгиланган вақтда замонавий текшириш усуллари ва даволаш билан олиб борилади. Муассасаларда штат бўйича врач ажратилмаган бўлса амбулатор қабул қилишни фельдшер олиб боради. Фельдшер врач маслахатига мухтож бўлган беморларни ажратади. Амбулатор қабул вақтида, лозим бўлса врач (фельдшер) хонасида навбатчи назоратчи бўлиши шарт.


191. Фельдшер (хамшира) амбулатор қабул қилишдан олдин қабул қилинадиганлар журналида дастлабки ёзилганларни тиббий амбулатор дафтарларини олиб, беморлардан қисқача шикоятларини эшитади, хароратларини ўлчаб, уларни врачга навбат билан юборади.


192. Врач беморни текширувдан ўтказилгандан сўнг унинг тиббий амбулатор варақасига қисқа ва тушинарли қилиб мурожаат қилган кунини, шикоятини, ташхисини,муолажасини ёзиб,касаллик туфайли вақ- тинчалик ишдан озод қилиш тўғрисидаги хулосани ёзиб қўл қўяди.


193. Амбулатор қабулда врач ёки фельдшер дастлабки ёзув журналига аниқ қилиб ташхис, ишдан озод қилиш хулосаси, врач қабулига қайта келиш кунини ёзиб қўяди.

ҳар бир ишдан озод қилиниш холати бўйича вақтинчалик ишга лаёқатсизлиги тўғрисида талон тўлдирилади.


194. Ишдан ва наряддан вақтинчалик ёки тўлиқ озод қилиниши тўғрисидаги хулоса врач томонидан берилади, врач бўлмаган пайтда фельдшер томонидан бир йўла 3 кунгача берилади. Беморни ахволига қараб ишдан озод қилиш куни чўзилади.


195. Амбулатор даволаниш туфайли ишдан озод қилинганлар рўйхати тиббий бўлим томонидан муассаса бошлиғининг навбатчи ёрдамчисига тақдим қилинади.


196. Ишдан озод қилинганлиги ҳақидаги маълумотнома, рецептлар махкумлар қўлига берилмайди.


197. Амбулатор дафтарга қаерда (интизом бўлимларида, камера типидаги хоналарда, карцер, камера ва бошқалар) ва ким томонидан (врач, фельдшер, хамшира) қилинишидан қатъий назар хамма муолажалар ёзиб қўйилади.


198. Тиббий амбулатор дафтар қатъий турдаги ҳисобот хужжати бўлиб, махсус контингентни қўлига берилмайди. Улар алфавит бўйича ёки туркумлар бўйича тиббий бўлимнинг қулфланадиган хонасида шкафларда сақланади. Уларнинг ҳисоби ва сақланишига тиббий бўлим бошлиғи томонидан тайинланган ходим жавоб беради. Тиббий амбулатор дафтар билан биргаликда амбулатор беморларни қайд этиш журнали сақланади.


199. Дори-дармонлар махсус контингент қўлига берилмайди, дори-дармонларни қабул қилиш тиббиёт ходимлари назоратида олиб борилади (юрак ишемия касаллиги билан касалланган беморларга нитроглицерин таблеткасидан ташқари). Амбулатор даволанишга ёзилган беморлар дори-дармон қабул қилишга ва бошқа даволаш муолажаларини қабул қилиш учун белгиланган вақтда тиббий бўлимга келадилар. Шифокор томонидан тайинланган муолажаларни фельдшер (хамшира) бажаради ва муолажалар ҳисоб-китоб журналига ёзиб қўяди.


200. Беморни рентгенологик текширув, лаборатория ва бошқа текширувларга, мутахассис қабулига, шунингдек тиббий бўлимда қилиб бўлмайдиган муолажаларга юборишда амбулатор тиббий дафтар беморни кузатиб борадиган шахс қўлига берилади.

Тиббий дафтарда беморга тиббий бўлимда ўтказилган текширувлар,бирламчи ташхис ва беморни текширишга жўнатиш сабаби кўрсатилиши лозим. Беморга тиббий бўлимда ташхис қўйиш қийин бўлганда ёки тушинарсиз холларда, тиббий бўлимда ёки бошқа даволаш муассасаларида тегишли мутахассислар маслахати ташкил қилинади. Шунингдек беморга аниқ ташхис қўйиш учун ЖИЭББ касалхонаси, ИИВ, ИИББ, ИИБ, даволаш-профилактика муассасалари ва соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасалари мутахасислари жалб килинади. Соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари жалб қилинган ҳолда уларга ўрнатилган тартибда хақ тўланади.



ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


201. Тиббий бўлимнинг асосий вазифаларидан бири, бу ўткир кечувчи касалликларда, захарланиш ва жарохатланишда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тиббий бўлимнинг бошлиғи томонидан, муассаса ва тиббий бўлим иш тартиби; тиббий бўлимда бор бўлган штатлар, куч ва воситаларни; муассаса жойлашган худудда қандай даволаш муассасалари борлигини; худуддаги бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва муассаса бошлиғи томонидан тасдиқланади, хамда барча маъсул шахсларга таништирилади.

Муассаса иш тартиби бўйича муассаса тиббий ходимлари муассасада бўлмайдиган вақтларда, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий ходимларни ва тиббий тез ёрдам машинасини чақириш, хамда беморни зудлик билан эвакуация қилиш учун транспорт ва конвой билан таъминлашга муассаса бошлиғининг навбатчи ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.


202. Муассаса тиббий бўлим амбулатория шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга куннинг хохлаган вақтида тайёр бўлиши лозим. Шу мақсадда муолажа ва боғлов (операция) хоналарида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун синдромлар бўйича тўплам ва қуйидагилар тайёр бўлиши шарт: стерил жаррохлик инструментлари, шприцлар, инъекция игналари, қўшимча кислород баллончалари, стерил боғлов материаллари, турли касалликларни асосий симптомлари хамда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари, керакли воситалар рўйхати ва беморни назорат қилиш тактикаси қайд этилган жадвал. ҳар бир касаллик ҳолати тартиб рақами билан белгиланиши керак, тегишлича керакли дори-дармонлар жамламаси сақланадиган махсус шкаф қутиси хам шу тартиб рақами билан белгиланади.

Тиббий бўлимдан ташқарида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар тўплами солинган сумка, чемодан доимий равишда тайёр бўлиши керак.


203. Кундалик ишлатишга зарур бўлган дори-дармонлар махсус шкафларда қулфланган холда сақланади. Амбулаторияларда сақланадиган дори-дармонлар 5 кунга мўлжалланган бўлиб, беморларга берилаётган вақтда дориларни яроқлик муддатига қаралиши керак. Наркотик моддалар махсус жихозланган, ташвиш сигналли, муассасанинг маъмурий биносида темирли шкафларда қулфланган холда сақланади. Наркотик моддалар қатъий тиббий кўрсатма асосида берилади ва беморни тиббий амбулатор дафтарига ва захарли, наркотик, ўта камёб бўлган дориларни хамда дорихонадаги этил спиртини қайд этиш дафтарига ёзув борилади.



ТИББИЙ БЎЛИМДА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ХАЖМИ


204. Беморларга ташхис қўйишда врач касаллик туғрисидаги барча маълумотлардан, тиббий хужжатларидан, кўрик натижасидан, лаборатория текшируви кўрсаткичларидан, рентген ва функционал текшируви натижаларидан фойдаланади.


205. Тиббий ёрдам кўрсатиш хажми муассасанинг қаерда жойлашганлигига, тиббий бўлими қуввати ва бошқа шароитларга боғлиқ.

Лекин барча муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатиш хажми ушбу Қўлланмада кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак.


206. Тиббий бўлим врачи хирургия борасида қўйидагиларни билиши шарт:

а) қон гуруҳини аниқлаш;

б) вена қон томирига томчи ва тўғридан-тўғри юбориш йўли билан шокка қарши суюқликлар ва қон ивишини оширувчи бошқа моддаларни юбориш, керак бўлган тақдирда консервация қилинган ёки янги олинган қон қўйишни билиш, новокаин билан маҳаллий анестезия, блокада, юмшоқ тўқиманинг яраларини бирламчи хирургик ишловини ўтказиш, транспортда иммобилизация қилишни, ташқи қон оқишни томпонада қилиш, қон томирни боғлаш ёки қон оқаётган томирларга қисқич қўйиш йўли билан тўхтатиш; катетеризация қилиш ва сийдик пуфагини тешиш; трахеостомия қилишни; плевра бўшлиғини тешишни ёки пневмоторакс холатида дренаж қилишни; юракни кўкрак қафаси устидан массаж қилишни ва сунъий нафас олдириш усулларини билиши шарт;

в) куйган, совуқ олганда ва электр жарохатларида ёрдам кўрсатишни, чекланган миқдорда куйишларда ва 1-2 даражали совуқ олганда даволашни билиши керак.


207. Хирургия сохасида фельдшер қуйидагиларни билиши керак:

а) врачгача бўлган тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри ўтказишни ва врач ёрдамига мухтож беморларни тезликда врачга юборишни;

б) қон гуруҳини аниқлашни;

в) қон оқишни вақтинчалик тўхтатишни.

г) транспортда иммобилизация қилишни, турлича куйиш, жарохатланиш,совуқ уриши ва электр жарохатларда қоқшолга қарши эмлашни билиши, юракни кўкрак қафаси устидан массаж қилишни ва ҳар хил сунъий нафас бериш усулларини, кислород аппаратидан нафас беришни;

д) тери остига, мушакларга ва вена қон томирларига дори юбориш усулларини, шокка қарши суюқликларни вена қон томирларига томчилаб ва жадал юбориш усулларни билиш;

е) кўп учраб турадиган ва ўткир хирургик касалликлар белгиларини билиш контингент ичидан ёлғондан ўзини касал қилиб кўрсатаётганларни аниқлай олиш;

ж) тиббий асбобларни, идишларни ва бошқа анжомларни стерилизация қилишни билиши керак.


208. Беморни тезда касалхонага юбориш учун қўйидагилар асос бўлади:

а) қон оқиш ёки қон оқмасдан кечадиган қон томирлар жарохатланиши, ичдан қон кетиши, тешиб ўтувчи жарохатлар, суяклар, бўғимлар ва нерв толаларини шикастланиши билан кечадиган жарохатланишлар, суяклар синиши, бош мия чайқалиши ва лат ейиши;

б) шок билан кечадиган катта жарохатланишлар; гемоторакс ва пневмотораксга гумон қилинган кўкрак қафасини шикастланиши, ички аъзолар шикастланган деб гумон қилинган қориндаги ва чаноқдаги жарохатланишлар, "ўткир қорин" белгилари билан кечадиган қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари; тананинг қаерида жойлашганлигидан қатъий назар суяк ва тоғайни панариций касаллиги, йиринглаш чуқур жойлашган абсцесслар, флегмоналар, карбункуллар, юзда жойлашган фурункуллар, ўткир кечаётган остеомиелитлар ва артритлар, 2 ва 3 даражали куйиш ва совуқ уруши;

в) биринчи бор аниқланган хавфли ўсмалар ёки хавфли ўсма деб гумон қилинган ўсма касалликлари.


209. Беморни транспортда олиб юриш ахволига қараб касаллиги буйича тегишли ихтисосдаги якинроқ касалхонага ётқизилади. Касалхонага кетиш йўлида тиббий тадбирларни ўтказиш зарурияти туғилган тақдирда уни ўтказиш учун беморни тиббий ходим кузатиб бориши, ўзи билан дори-дармон ва тиббий асбоблар қутичаси бўлиши керак. Зудлик билан касалхонага ётқизиш кераклиги тўғрисидаги йўлланмада беморни ахволи ва кўрсатилган ёрдам ҳақида қисқача ахборот бўлиш керак. Беморни транспортда олиб юришда қуйидаги тадбирларни кўриш керак:

а) бош-мия жарохатларида жабрланувчини нафас олишини қийинлаштирмайдиган ва қусиш массалари билан нафас йўллари бекилиб қолмайдиган холатида ушлаш керак;

б) умуртқа ёки орқа мияни жарохатланишида, бўйин сохаси жарохатида бошни қимирламайдиган қилиб боғлаб, шокка қарши чоралар ўтказилади, тахтага ёткизиб олиб борилади.

в) кўкрак ва бел сохаси жарохатида-жабрланувчини даволаш муассасаларига тахтага ёткизилган холатда жўнатилади, шокка қарши тадбирлар ўтказилади ва керак бўлса сийдик пуфагига катетр қўйилади, иситгич воситаларини ишлатиш тақиқланади.


210. Мурракаб текшириш ва даволаш усуллари керак бўлмаган ва касаллиги (жарохати) 14-15 кун давомида даволаниши мумкин бўлган беморлар (жарохат, лат ейиш, бош ва юз сохасидан ташқарида юзаки жойлашган абссцеслар ва хоказолар) амбулатор шароитда даволанадилар. Хирургик касалликлар бўйича ташхис қўйиш ва даволаш чораларини ўтказиш тиббий бўлим лабораторияси, рентгенхонаси ва бошқа мутахассисликлар текширувларини ўтказиш имкониятларига қараб белгиланади.


211. Тиббий бўлим врачи қуйдагиларни қила билиши керак:

а) ўткир заҳарланишларда, хушдан кетиш ҳолатларида, иссиқ урганда, чўкишда, электр токидан зарарланганда, ўпка, ошқозон ва ичакдан қон кетганда, бронхиал астма хуружида, тўсатдан бўлган пневмотораксда, ўткир юрак ва қон томирлар етишмовчилигида, жигар ва юрак санчганда, ўпка инфаркти ва бошқа ўткир, оғир ҳолатларда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсата олиши керак;

б) юқори нафас йўлларини ўткир ва вирусли яллиғланиши, ўткир ва сурункали бронхит, ангина, юрак-қон томир тизимини функционал бузилишлари, безгак, гельминтозлар, ошқозонни сурункали яллиғланиши, ошқозон ва 12 бармоқли ичак ярасини асоратсиз кўринишлари, ўт пуфагини яллиғланиши ва витаминлар етишмовчилигини даволай олиши керак;

в) касалхонадан келган реконволисцентларга динамик кузатув ўтказиш;

г) ўткир жарохатланиш (шу ҳисобда нурланиш, захарли моддалар ва бактериологик воситалар билан) белгиларини билиши ва шу жарохатланишларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсата олиш;

д) ЭКГ қилишни ва стенокардия, ўткир миокард инфаркти, юрак уришининг хавфли ўзгаришларини ЭКГда аниқлай билиши керак.


212. Ички аъзолар касаликларида фельдшер қуйидагиларни билиши керак:

а) тез учраб турадиган касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш, тезлик билан кечадиган касалликларда ва захарланиш- ларда кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишни;

б) беморларга қаровни ташкиллаштиришни ва ўтказишни;

в) ошқозонни ювишни билиши, даволовчи ва тозаловчи хуқна (клизма)қилишни билиши;

г) ЭКГ текширувини ўтказишни;

д) оддий лаборатория текширувлари натижаларини тахлил қила билиши (қондаги лейкоцитлар сони, гемоглобин, эритроцитлар чўкиш тезлиги, сийдикни умумий текшириш натижалари, сийдикдаги қандни ва оқсилларни аниқлаш ва хоказолар);


213. Кечиктириб бўлмайдиган малакали ва стационар шароитда даволанишга мухтож бўлган қуйидаги беморлар зудлик билан касалхонага ёткизиладилар:

а) юрак ва қон томирларда ўткир бузилиш бўлган беморлар (миокард инфаркти, стенокардия хуружининг чўзилиб кетган холлари), тўсатдан қон босимини ошиб кетиши, ўткир ревматизм;

б) ўткир захарланиш, ўпканинг крупоз зотилжами, ўткир нефрит, пиолонефрит;

в) юқумли касалликлар;

г) мия қон айланишини ўткир бузилиши, юрак ритмининг ва ўтказувчанлигини ўткир бузилиши қон айланиши етишмовчилиги белгилари билан, кома холатлари, гемолитик кризлар;

д) электролит ўзгаришлари ва сувсизланиш асоратлари бўлган ўткир диаррея, келиб чиқиши номаълум бўлган истималар;

е) ОИТС билан оғриганлар;

ж) қандли диабетда инсулин билан даволанишга ўзгартиш киритиш холларида, бронхиал астма хуружида ва шунингдек бошқа ўткир ва оғир кечадиган касалликларда.


214. Кўз ва кўз атрофи касалликларида хамда жарохатланиш- ларида тиббиёт бўлими врачи қуйидагиларни билиши керак:

а) Сивцев жадвали ёрдамида кўриш ўткирлигини ва Рабкин жадвали ёрдамида ранг билиш қобилиятини аниқлаш;

б) кўзнинг механик жарохатланишларини, термик ва химиявий куйишини аниқлай олиши ва бу холатда бирламчи врачлик ёрдамини бера олиши керак.

в) кўз қовоғи говмучасини ва мейбомитларни, кўз қовоғи четларини шамоллаши ва конъюктивитларни, кечки шапкўрликни аниқлай билиши, бу беморларни даволашни билиши, бошқа кўз касалликларида керакли тиббий маслахатларни уюштириш ва беморни кўз касалхонасига (бўлимига) ётказиш масалаларини хал қилиш.


215. Кўз касалликларида фельдшер (тиббий хамшира) қуйидагиларни билиши лозим:

а) врач буюрган муолажаларни (кўзга томчи дориларни томизиш, кўз қовоғига малхам дори қўйиш, кўз юқори қовоғини ичини ағдариш, конъюктива бўшлиқларини ювиш, бир ёки иккала кўзга боғлов қўйиш) бажаришни;

б) кўз ва унинг бўшлиқларини жарохатларини аниқлаш ва врачгача бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш;

в) конъюктива ва шохпарда қаватларига тушган ёт жисмларни олиб ташлаши;

г) конъюктива ва қовоқни шамоллаш касалликларини билиши ва врачгача бўлган ёрдамни кўрсата билиши керак.


216. Касалхонанинг кўз касалликлари бўлимига қуйидаги беморлар юборилиши мумкин:

а) жойлашиши конъюктива ва шохпардани юқори қаватларида бўлган холатлардан ташқари кўзга бегона заррачалар тушиш холлари;

б) кўзнинг механик, кимёвий, нур таъсирида жарохатланиши холлари;

в) кўз бўшлиқларини ўткир ва даволаниши қийин бўлаётган сурункали касалликлари, кўз олмаси касалликлари билан оғриган хамма беморлар, глаукомага шубха қилинаётган шахслар;

г) кўриш қобилиятини аста-секин пасайиб бораётган ёки бирдан кўр бўлиб қолган шахслар.


217. Қулоқ, бурун ва томоқ касалликларида тиббий бўлим врачи қуйидагиларни билиши лозим:

а) асоратлар билан кечадиган, хаёт учун хавфли бўлган (хиқилдоқ стенози оқибатида бўғилиш, ЛОР-аъзолардан қон оқиши ва хаказолар) ЛОР аъзолари жарохатланиши ва касалликларида шошилинч тиббий ёрдам беришни билиш;

б) қулоқни ташқи касалликлари, дерматитлар, фурункулезларни даволашни, ташқи эшитиш йўлига ёт жисмлар тушиши, ташқи эшитиш йўли кириш қисмида кўриниб турган ва енгил ювиш билан тез чиқиб кетиши мумкин бўлган бегона нарсаларни олиб ташлашни, бурундан қон оқишни, ташқи бурун касалликларини, ўткир ринитларни аниқлай олиши ва тиббиёт бўлим шароитида даволашни;

в) жаррохлик даволаниш усулига мухтож бўлмаган сурун-кали фарингит, ларингит ва тонзилитларни, сурункали йирингли ва ўткир яллиғланган ўрта қулоқ шамоллашларини (мутахассис отоларинголог маслахатига кўра), қулоқ ва бурунинг I-II даражали куйиши ва совуқ олишларни даволашни, бурун бўшлиғидан қон оқишни тўхтатишни билиши керак.


218. Қулоқ, бурун ва томоқ касалликларида фельдшер (тиббий хамшира) тезликда врач ёрдамига мухтож бўлган қулоқ, бурун, томоқни ўткир касалликларини аниқлай олиши, қулоқ, бурун, томоқ касалликларида ва жаррохатланишларида врачгача бўлган ёрдамни кўрсата олиши, қулоқ касалликларида эшитув йўлларини тозалашни, ювишни билиши ва мутахассис-врач кўрсатмаларини бажариши керак.


219. Бурундан тез-тез ва қайталаниб қон кетадиган беморларни, қулоқ олди флегмоналарида, бурун жарохатланганда (мутахассис врач хулосасига кўра), ўрта қулоқни ўткир йирингли ва сурункали шамоллашларида қулоқ тоғайини шамоллашларида, ташқи қулоқ экземасида, бурун бўшлиқларини ўткир, йирингли, сурункали шамоллашларида, томоқ флегманоз шамоллашларида, бўйин лимфа тугунчалари шамоллашларида,овоз бўғилиши ёки ютишни қийинлашуви билан кечадиган ларингитларда, сил, қизилча, склерома ва юқумли касалликларга ўхшаш холатларида беморларни касалхонага юбориш керак бўлади.


220. Сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар касалликларида тиббиёт бўлими врачи қуйидагиларни билиши керак:

а) сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар жарохатланганда, буйрак санчиқларида, сийдик тўхтаб қолганда, парафимозда тез қолдириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсата билиши керак;

б) шу аъзоларда бўладиган касалликларни (моякга сув йиғилиб шишиши, мояк уруғ йўллари кистаси, уруғ йўллари вена қон томири кенгайиб кетиши, фимоз ва бошқалар) аниқлай олиши.


221. Фельдшер (тиббий хамшира) сийдик ажратиш ва жинсий аъзолар жарохатланганда врачгача бўлган шошилинч ёрдамни кўрсатишни билиши лозим.

Сийдигида қон ва йиринг бўлган беморлар (сийдик йўлларида тоши бор беморлар, буйрак ва сийдик йуллари ўсмалари ва сили, ўткир ва сурункали уретритлар,сийдик пуфаги шамоллаши, пиелонефрит, орхит, эпидидемит, простатит ва бошқалар) касалхонага даволанишга юбориладилар.

Сийдик ажратиш ва жинсий аъзоларни очиқ ёки ёпиқ жарохатларида беморлар тезда касалхонага ёткизилади.


222. Врач-стоматолог йўқ бўлганда стоматология касал- ликларини қолдириб бўлмайдиган холатларида тиббий ёрдамни тиббий бўлим врачи кўрсатади. Бу холатларда врач қуйидагиларни билиши шарт:

а) ўткир пульпитни, тиш касалланишидан келиб чиққан суяк остеомиелити ва флегмонаси, хамда оғиз бўшлиғи шилиқ қаватини афтоз ва ярали шамоллашини аниқлай олиши ва керакли ёрдам кўрсата билиши керак;

б) пастки (юқори) жағ синишини (чиқишни) аниқлай олиши ва юз сохаси ва жағ жарохатланганда унга биринчи ёрдамни кўрсатиши.


223. Стоматология касалликларида фельдшер (тиббиёт хамшираси) ўткир пульпитни, периодонтитни, пастки жағни синиши ва чиққанлигини аниқлай билиши ва шу холатларда юз-жағ сохаси жарохатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши керак.


224. Рухий ва асаб касалликларида врач қуйидагиларни билиши лозим:

а) асаб касалликларининг асосий кўринишларини аниқлаш ва мия қон айланишини ўткир бузилишлари, менингитлар, энцефалитлар, бош ва орқа мия жаррохатлари, эпилептик ва истерик тутқаноқларида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни;

б) рухий касалликларни асосий кўринишларини аниқлай билиши, ўткир психологик реактив холатларда тез тиббий ёрдам кўрсата билиши, уларни бошқалардан ажратиши ва рухий касаллар касалхонаси(бўлими)га жўнатиш, безовта бўлаётган беморларни боғлаб қўйиш усулларини билиши керак;

в) переферик нерв тизими касалликларини (бел-думғаза ўткир радикулитлари, люмбаго, айрим нервлар невралгияси, неврологик ва астеник холатларини аниқлай билиши ва тиббий бўлим шароитида даволаши керак. Асаб-рухий касалликларида даволаш профилактика тадбирларини ўтказишни тиббиёт бўлими штатидаги ёки штатсиз мутахассислар билан яқин хамкорликда олиб бориши керак.


225. Рухий ва асаб касалликларида фельдшер қуйидагиларни билиши лозим:

а) мия қон айланиши ўткир бузилишларини, марказий нерв тизими жарохатларини, менингит ва энцефалитларни аниқлай олиши ва керакли тиббий ёрдам кўрсата билиши керак;

б) рухий касалликларнинг асосий симптомларини билиши, шундай белгилар аниқланганда тезда врачга билдириши, шу беморларни бошқалардан ажратиш, ўткир рухий хаяжонланишларини тўхтатиш, беморларни рухий касалхоналарга жўнатишни ташкиллаштириш, безовта беморларни боғлаш усулларини билиши керак.


226. Тери ва таносил касалликларида тиббиёт бўлими врачи қуйидагиларни билиши лозим:

а) асосий тери ва таносил касалликларини билиши, шу касалликларда даволаш тадбирларини ўтказа билиши ва керакли профилактик чораларини олиб бориши керак;

б) уретрани ювиш услубини, аутогемотерапия, қон олиш ва уни серологик текширувга жўнатишни, уретрадан, сийдик йўлидан ва простата безидан ажратилаётган суюқликда гоноккоклар борлигини текширишга суртма олишни билиши керак.


227. Тери ва таносил касалликларида фельдшер (тиббий хамшира) қуйидагиларни билиши лозим:

а) тез учраб турадиган тери ва таносил касалликларини ўзи аниқлай олиши;

б) асосий дори-дармонларни ишлата билиши. Тери юзасига суркалган ва ёпиштирилган дориларни тери юзасидан олиб ташлашни;

в) аутогемотерапия услубини қўллашни.

г) уретрага юмшоқ катетр юборишини, Вассерман синовига қон олишни билиши, замбуруғ ва гонококкларни лаборатория шароитида аниқлаш учун материалларни олиш ва жўнатишни билиши, уретрани ювишни ўтказа олиши керак.


228. Юқорида санаб ўтилган тадбирларни ўтказа оладиган тиббиёт ходимларини тайёрлашга муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи шахсан жавоб беради.



СТАЦИОНАР ТИББИЙ ЁРДАМНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


229. Тиббий бўлим стационарига қуйидагилар ётқизилади:

а) стационар шароитда 14-15 кундан ортиқ даволаниши шарт бўлмаган беморлар;

б) касалхонадан қайтган беморлар даволанишини охирига етказиш учун;

в) юқумли касалликларга чалинган ёки унга гумон қилинган шахсларни касалхонага жўнатилгунга қадар бошқалардан ажратиб сақлаб туриш учун;

г) ахволи оғирлиги учун транспортда жўнатиб бўлмайдиган беморларни ахволи енгиллашгунига қадар даволаш учун;

д) диспансер назорати режасига кўра диспансер назорат гуруҳидагиларни ёки соғломлаштириш гуруҳига киритилган беморлар;

е) оғир касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ижро этишдан озод қилиниши лозим бўлган махкумларни ётоқхоналарда сақлаш мумкин бўлмаса ва уларни ЖИЭББ касалхонасига юбориш учун зарурат бўлмаса, уларни стационар шароитда сақлаш учун.


230. Тиббий бўлим бошлиғи ушбу муассасадаги касалларни даволаш учун, штат бўйича белгиланган миқдорда ўрин- жойларни жойлаштириш ва уларни унумли ишлатишни таъминлайди.


231. Беморлар, стационарга тиббий бўлим врачи томонидан тиббий амбулатор дафтарга ёзилган шундай тиббий текширув ва даволаш ўтказиш ҳақидаги хулоса асосида қабул қилинади. Стационарга ёткизилган беморлар ҳақидаги маълумотлар "Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага қабул қилиш рад этилган беморларни қайд этиш дафтари"га ёзиб қўйилади.

Стационарга ёткизилган беморларга ўрнатилган тартибдаги тиббий хужжатлар расмийлаштирилади. Стационарга бемор режа асосида ёки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун ётқизилганда, бу ҳақда туркум бошлиғи хабардор қилинади.


232. Стационарда бир неча хона бор бўлганда, юқумли ва тери касалликлари, рухий беморлар бошқалардан алохида сақланадилар.


233. Стационарга тушган барча беморлар,улар ахволига қараб тўлиқ ёки қисман санитария тозаланишидан ўтиши шарт. Зарур ҳолларда беморнинг ички кийимлари дезинфекция қилинади. Беморнинг пойафзали ва кийимлари стационар биносида сақланади. Кийимлари ювишга топширилади ва стационардан кетаётганда қайтариб берилади.

Бемор стационарда бўлган вақт ичида тиббий бўлимда қўлла- нилаётган керакли ҳамма текширув услубларидан ўтиши керак, зарур ҳолларда маслахат ёрдами бериш учун ички ишлар тиббиёт масканлари ёки соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари жалб этилади. Режалаштирилган тиббий маслахат кўриги жадвал асосида, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда куннинг исталган вақтида ўтказилади. Тиббий бўлим врачлари беморларни ҳар куни кўрадилар. Беморни ахволи енгилроқ ҳолларда тиббиёт дафтарига кўрув натижалари 3 кунда бир марта, агар беморнинг ахволи ўрта оғирликда ва оғир бўлса ҳар куни ёзилади. Стационар- даги беморларни тиббий бўлим бошлиғи мажбурий равишда хафтада бир марта стационарга келган куни ва кетиши олдидан кўриши керак. Врачнинг белгиланган даволаш тадбирларини, тана хароратини ўлчаш,антропометрик ўлчамларни ўтказишлар фелдшер (хамшира) зиммасига юклатилади, унга яна беморлар томонидан ички тартиб қоидаларига риоя қилишни кузатиш топширилади. Ўрнатилган кунт тартиби кўринарли жойга илиб қўйилади.


234. Тиббий бўлим стационарида тиббий ёрдам кўрсатиш хажми ундаги бор бўлган мутахассислар билан аниқланади.


235. Тиббий бўлим стационарида 1-2 юқумли касалга мўлжалланган алохида хона (изолятор) ажратилади. У ердаги ўринлар сони стационарнинг имкониятига қараб белгиланади. Юқумли касалликлар учун алохида хона шу касалликка чалинган беморлар (шу ҳисобда сил касалликлари) ва юқумли касалликка чалинган бўлиши мумкинлиги хавфи туғилганда, уларни бошқалардан ажратган холда сақлаш учун мўлжалланади, шу ерда уларга бирламчи врачлик ёрдами, уни кузатуви ва парвариш ўтказилади, касалини аниқлаш учун тахлиллар ўтказилади. Изоляторда ҳар кунги ва умумлаштирувчи дезинфекция ўз вақтида ўтказилиши керак. Изоляторда тиббий ходимлар шахсий гигиена қоидаларига катъий амал қилган ҳолда, алохида махсус иш кийимларда ишлашлари шарт. Тиббий бўлим стационарида кечаю-кундуз санитар навбатчилик қилиши керак. Стационарда навбатчи ходимлар сонини тиббий бўлим бошлиғи белгилайди.


236. Стационарда ётган беморларни, уларга жўнатилган нарсаларни олиши ёки қариндошлари билан учрашувга чиқиши жазони ижро этиш муассасаларида ички тартибот қоидалари ёки тергов хибсхоналарида тергов қилинаётганларни сақлаш қоидалари асосида беморнинг касаллигини ва соғлиғи ахволини ҳисобга олган холда амалга оширилади.


237. ЖИЭМ, ТХда ўлган махсус контингент ўлими сабаби ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари томонидан тахлил қилиниши ва тегишли тавсиялар берилиши учун, ўлган шахснинг тиббий хужжатлари (касаллик тарихи ўтказилган барча тиббий текширувлар натижалари билан, амбулатор тиббий дафтар, врач-паталогоанатом ёки суд-тиббий эксперт текшируви хулосаси) ўлим холати бўйича хизмат текшируви ўтказилгандан ва хужжатлар прокуратурадан қайтиб келганидан сўнг 10 кун муддат ичида ИИВ Тиббиёт бошқармасига юборилади. Тиббий хужжатларни ўз вақтида юборилишига муассаса бошлиғи жавоб беради.


238. Барча тақдим этилган хужжатлар ўрганиб тахлил қилинганидан сўнг ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари хулосаси билан бирга бир ой муддат ичида, ўлган махкумни шахсий йиғма жилдига тикиб қўйиш учун муассасага қайтариб юборилади.



VIII БОБ. КАСАЛХОНА ШАРОИТИДА

СТАЦИОНАР ЁРДАМНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


239. Махкумларни даволашга мўлжалланган касалхоналар (бундан кейин касалхоналар деб юритилади) махсус контингентни сақлаш ва даволашга хизмат қиладиган даволаш-профилактик муассасалари ҳисобланади. Бу мақсадлар учун касалхона малакали ва ихтисослашган тиббий стационар, амбулатор-маслахат ҳамда ЖИЭМ ва ТХ тиббий бўлимларига ташкилий методик ёрдамларини кўрсатади. Тергов қилинаётган шахслар касалхонага юборилганда бу ҳақда жиноят ишини олиб бораётган шахс ёки органга хабар берилади. Алохида ҳолларда, истисно тариқасида ИИВ ЖИЭББ билан келишилган ҳолда тарбия колонияларида жазо муддатини ўтаётган вояга етмаганлар катта ёшдаги махкумлар касалхонасига ёткизилади.


240. Манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган махкумлар, муассаса жойлашган худуддаги соғлиқни сақлаш идораларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида даволанадилар.


241. Касалхона ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-ижроия кодекси, ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб Қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилади. Даволаш-профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш, эпидемияга қарши ва санитария таъминоти тўғрисидаги қонунлари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари, кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ЖИЭББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлим (хизмат)лари кўрсатмалари, ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мос ҳолда ташкил этилади.


242. Касалхоналар қуввати, алоҳида жойлашиш ва фаолият кўрсатиш имкониятига қараб жазони ўташ жойларининг мустақил даволаш муассасаси ҳолида ёки жазони ижро этиш муассасаси таркибида ташкил этилиши мумкин. Жазони ижро этиш муассасаси қошида фаолият кўрсатувчи касалхоналар муассасанинг алоҳида худудида жойлашади. Касалхона тегишли тиббий ускуна ва жиҳозлар, хўжалик буюмлари, транспорт ва бошқа жихозлар билан муассаса ҳисобидан таъминланади. Жазони ижро этиш муассасаси қошидаги касалхонада тартибни сақлаш, махсус ҳисоб юргизиш, тарбиявий ишларни ва моддий таъминот тадбирларини муассаса маъмурияти таъминлайди. Мустақил равишда фаолият кўрсатувчи касалхоналарда тегишли хизматлар жазони ижро этиш муассасалари учун белгиланган меъёрлар асосида ташкил этилади.

Маъмурий-хўжалик, тезкор-тартибот, тарбиявий фаолиятлар ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли меъёрий хужжатлари асосида олиб борилади.


243. Белгиланаётган вазифаси, хизмат кўрсатиш худуди, махкумлар сонига қараб, марказий, вилоят, вилоятлараро, республика, махсус турдаги ёки кўп тармоқли 50 ва ундан ортиқ ўрин-жойли касалхоналар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. Вилоятларда ташкил этилган касалхоналар Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан бошқа вилоятларда жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган махкумларга махсус турдаги тиббий ёрдамни кўрсатадилар.


244. Сил, рухий, таносил ва юқумли касалликлар билан касалланган махкумларни даволаш ва сақлаш учун махсус турдаги касалхоналар ёки умумсоматик касалхоналарда махсус бўлинмалар (палаталар) ташкил этилади.


245. Махкумлар касалхоналари қувватига кўра қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) қабул бўлими (ташхисот учун ўрин-жой ёки изолятор билан, ювиниш хонаси билан);

б) ўрин-жойлар асосий ихтисосига кўра даволаш бўлимлари, реанимация ва жадал интенсив терапия хоналари;

в) даволаш-ташхисот хоналари;

г) ташкилий методик хона;

д) клиник, биохимик, бактериологик лабораториялар;

е) прозектор хонаси;

ж) тиббий архив;

з) маъмурий хўжалик қисми (ошхона, кир ювиш-ювиниш бўлими, омборхоналар ва бошқалар);

и) дорихона.

Касалхонада ходимларнинг хизмат вазифалари, касаллар учун ички тартиб қоидалари, ходимлар учун меҳнат тартиби қоидалари ҳамда иш режалари ишлаб чиқилиши керак.


246. Касалхонада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият кўрсатувчи касалхона кенгаши, даволаш-текшириш комиссияси, тиббий хамширалар кенгаши, ҳамда дастлабки тиббий комиссия ташкил этилади.


247. Касалхона фаолиятига касалхона бошлиғи рахбарлик қилади. У белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан бўшатилади. Мустақил муассаса бўлиб ҳисобланувчи касалхоналарда касалхона бошлиғи жазони ижро этиш муассасалари ички тартиб Қоидаларини қўлланиши буйича жазони ижро этиш муассасалари бошлиқларига белгиланган хуқуқлардан фойдаланади, маъмурий ва тартибот талаблари бўйича ИИВ ЖИЭББ рахбариятига, тиббий таъминот масалалари бўйича ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғига бўйсунади. Жазони ижро этиш муассаси қошида фаолият кўрсатувчи касалхона бошлиғи маъмурий масалалар бўйича ушбу муассаса бошлиғига ва ЖИЭББ рахбариятига, тиббий-санитария таъминоти масалалари бўйича ЎзР ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғига бўйсунади.


248. Мустақил муассаса бўлиб ҳисобланган касалхоналар Ўзбекистон Республикаси герби туширилган ва ўз номи ёзилган думалоқ мухрга, шунингдек хўжалик ва пул ҳужжатлари учун мухрга эга бўлади. Касалхона ИИВ буйруқлари билан белгиланган шаклларда тиббий ҳисоботларни юргизади ва белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этади.


249. Касалхона қуйидагиларни амалга оширади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлардаги ва бириктирилган маъмурий худудлардаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган махкумларга керакли хажмда юқори малакали, ихтисослашган стационар тиббий ёрдамни кўрсатиш. Бунда, беморларни даволашда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов хибсхоналаридаги тиббий бўлимлар билан узвийлик бўлиши лозим.

б) касалхонада даволаш-ташхисот ишларини такомиллаштириш, ўрин-жой фондидан унумли фойдаланиш ва ўлимни камайтиришга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Комплекс даволашда пархез таомларидан, даволашнинг физиотерапевтик, даволаш бадан тарбияси, меҳнат терапияси ва соғлиқни қайта тиклашни бошқа усулларидан кенг фойдаланиш, даволаш тартибини унумли қўллаш.

в) тиббиёт фани ва амалиётида эришилган ютуқлар асосида касалликларни олдини олиш, ташхиси ва даволаш буйича замонавий усул ва манбаларни ўзлаштириш, уларни касалхона ва муассасалар тиббий бўлимлари ишига жорий этиш, ҳамда ИИВ, ИИББ, ИИБ ва соғлиқни сақлаш идоралари даволаш-профилактика муассасаларини илғор иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва амалиётга кенг ёйиш.

г) махкумларнинг меҳнат қобилиятини вақтинчалик ёки доимий йўқотганлигини аниқлаш ва ногиронлик гуруҳларини белгилаш учун ўрнатилган тартибда Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан кейин ТМЭК деб юритилади) кўригидан ўтказиш. Кассалиги туфайли жазони ўташ жойларидан муддатидан илгари озод этиш мумкин бўлган махкумларни керакли тиббий текширувлардан ўтказиш ва уларни тиббий ҳужжатларини тайёрлаш хамда ИИВ Махсус тиббий комиссиясига тақдим этиш.

д) жазони ижро этиш муассасалари ва тергов хибсхоналари тиббий бўлимларига ташкилий-методик ва маслахат ёрдами бериш.

е) касалликларни бошланиш даврида аниқлаш, касалларни режали даволашга ажратиш мақсадида, махкумларни режа асосида профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида қатнашиш.

ж) жазони ижро этиш муассасаларида, лозим бўлганда тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий- текшириш институтлари, ҳамда соғлиқни сақлаш идораларининг малакали мутахассисларини таклиф этиб, шифокорларни клиник ва паталого-анатомик конференцияларини, мажлисларини ўтказиш йўли билан касалхона, жазони ижро этиш муассаслари, тергов хибсхоналари шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари касб махоратини ошириш.

з) касалхона худудида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш. Касалхонада даволанаётган ва хўжалик хизматларида банд бўлган махкумлар билан санитария-гигиена тарбия ишларини олиб бориш.

и) касалхонада махкумларни сақлаш қоидаларига амал қилиш, улар орасида тартиб ва интизомни сақлаш, ўрнатилган тартиб талаблари бузилишини олдини олиш.



БЕМОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


250. Ўткир касалликлар билан оғриган ёки сурункали кечувчи касаллиги хуруж қилган, муассаса тиббий бўлими шароитида даволаш имконияти бўлмаган ва даволаш самарасиз ёки бу ерда даволаш хаётига хавф солиши мумкин бўлган, тиббий бўлим стационарида даволаш даврида аҳволи оғирлашган, чуқур диагностик текширув ва клиник кузатувни талаб қиладиган ҳолларда бемор махкумлар муассаса маъмурияти томонидан йўлланган врач (фельдшер) хулосаси асосида касалхонага ётқизиладилар.


251. Стационар шароитида режали даволаши касалхона томонидан ўрнатилган муддатларда тавсия этилган, ариза (шикоят, кўрсатма) бўйича тиббий текширувдан ўтказилиши белгиланган, ногиронлик гуруҳини олиш, тасдиқлаш зарурати бўлган махкумларни касалхонага юбориш учун наряд сўралади. Наряд вазирлик томонидан қабул қилинган меъёрий хужжатлар асосида ўрнатилган тартибда берилади.


252. Қолган барча холатларда, шунингдек шошилинч холатларда беморларни касалхонага юбориш ва қабул қилиш, нарядсиз, ушбу Қоидаларни 250-банди талаблари асосида амалга оширилади.


253. Касалхона тез тиббий ёрдамга мухтож бўлган беморларни қабул қилишга доимий равишда тайёр бўлиши шарт. Бунинг учун касалхонада ушбу Қоидаларни 2-иловасида қайд этилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда зарур бўладиган дори- дармонлар, боғлов воситалари ва тиббиёт жихозлари захираси мавжуд бўлиши керак.

Касалхона яна мавжуд қоидалар асосида юқумли касалликлар билан оғриган беморларни қабул қилиш, сақлаш ва даволашни таъминлайди. Ўта хавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморлар, улар назорати таъминланган ҳолда, соғлиқни сақлаш идораларининг юқумли касалликлар шифохонасига ёткизилади.


254. Беморларни касалхонага қабул қилиш пайтида навбатчи шифокор улар тўғрисидаги керакли маълумотларни "Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага ёткизиш рад этилганини қайд қилиш дафтари"га ёзиб қўяди, стационардаги касаллар тиббий варақасига эса беморнинг анамнези, ташқи кўрик, объектив текширув, эпидемиологик маълумотлари, касалликни дастлабки ташхисини ёзиб, керакли тиббий муолажалар қилади ва тегишли бўлимга юборади.

Касалхонага қабул қилиш вақтида беморни синчиклаб тинтув қилинади (уни соғлиғини ҳолатига қараб), унга қарашли кийими ва оёқ кийимини дезинфекция килинади, тартибга солинади ва навбатчи шифокор, тиббий хамшира, кузатувчи шахс тасдиқлаган рўйхат асосида бемор касалхонадан кетгунга қадар сақлашга берилади.

Касалхонага келган хамма беморлар албатта ювинишлари ва кийимлари алмаштирилиши шарт.

Бўлим шифокорлари иш соати вақтида келган беморлар, касалхонанинг қабул қилиш бўлими шифокори ёки навбатчи шифокордан ташқари тегишли бўлим шифокорлари томонидан ҳам кўрилади.

Касалхонага келган ҳар бир бемор ҳақида, шу куни тегишли бўлим бошлиғига ва касалхона бошлиғига маълум қилинади.


255. Беморларни қабул қилиш рад қилинганда навбатчи шифокор унга лозим бўлган тиббий ёрдамни кўрсатади ва амбулатор тиббий варақасига, ҳамда "Қабул қилинган, даволаниб чиққан ва касалхонага ёткизиш рад этилганини қайд қилиш дафтари"га бу ҳақда ёзиб қўяди.

Беморни касалхонага қабул қилиш рад қилинганлиги сабаби ва ўтказилган тадбирлар ҳақида навбатчи шифокор касалхона бошлиғига ёки унинг ўринбосарига маълум қилади.


256. Беморларга кечки ва тунги вақтдаги шифокорлар ёрдамини, одатдагидек касалхона штатидаги шифокорлар уларнинг бир ойга белгиланган иш вақти хажмига биноан олиб борадилар.

Шифокорларнинг кечки ва тунги вақтдаги навбатчилик тартиблари касалхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари бўйича белгиланади.

Шифокорларни даволаш-профилактика ишларига алоқаси бўлмаган бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади.



БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ ВА САҚЛАШ


257. Касалхонага келган бемор керакли клиник лаборатория, функционал, рентгенологик, бактериологик текширувлардан ўтади, ҳамда қўйилган ташхисига қараб унга тегишли даволаш тадбирлари белгиланади ва олиб борилади.

Касалхонада беморларни даволаш Соғлиқни сақлаш вазир-лигининг буйруқ, қўлланма ва кўрсатмалари, ҳамда ИИВ Тиббиёт бошқармаси кўрсатмалари билан белгиланган замонавий тиббиёт фани талаблари асосида олиб борилади. Бунда даволаш жараёнига самарали ёрдам берадиган пархез таомлар, физиотерапевтик даво усули, даволаш бадан тарбияси, меҳнат терапияси ва бошқа соғлиқни қайта тиклаш даво усуллари ҳам қўлланилади.


258. Касалхонада янги дориларни клиник синаб кўриш мақсадида қўллаш қатъиян тақиқланади.


259. Даволашда, касалликни ташхисини ва қандай кечишини аниқлаш давомида учраган қийин саволларни ва бошқа ечилмаётган саволларни ҳал этиш мақсадида касалхона шифокор-мутахассислари билан ИИВ Тиббиёт бошқармаси мутахассислари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий клиник институтлари ва худудий соғлиқни сақлаш идоралари мутахассислари иштирокидаги маслахат ёрдамлари, ҳамда консилиумлар уюштирилади.


260. Махсуслаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун бемор бир бўлимдан иккинчи бўлимга мутахассис-шифокорни хулосаси ва тегишли бўлим рахбарларининг келишуви, ҳамда касалхона бошлиғини (ёки унинг тиббий масалалар бўйича ўринбосари) ёзма равишдаги рухсати асосида ўтказилади. Шошилинч пайтларда беморларни бошқа бўлимига кўчириш навбатчи шифокор кўрсатмасига асосан амалга оширилади ва бу ҳақда стационар беморнинг тиббий варақасига унинг бир бўлимдан бошқасига ўтказилиши сабаби кўрсатилиб тегишли ёзув қилинади, ҳамда бу ҳақда касалхона бошлиғи ёки унинг тиббий масалалар бўйича муовинига хабар қилинади.


261. Айрим ҳолларда, касалхонада ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаганда беморлар соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасаларига уларнинг қўриқланиши таъминланиб юборилади.


262. Касалхона даволаш бўлимларида ҳар хил турдаги ЖИЭМларидан келган махкумларни бирга сақлашга рухсат этилади. Қуйидагилар бошқалардан ажратилган ҳолда, хамда бошқа махкумлар киришига йўл қўйилмайдиган махсус ажратилган ва жихозланган палаталарда сақланадилар: ўта хавфли рецидивистлар, ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан махрум қилиш жазоси билан алмаштирилган махкумлар, суд ва хуқуқ-тартиботни мухофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб махкумлар, турма режимида жазо ўтаётган махкумлар.


263. Касалхоналардаги палаталар майдони соматик беморлар учун бир ўрин-жой учун 4 метр квадратдан кам бўлмаслиги керак.


264. Ўзининг тизимида психиатрик ва юқумли касалликлар бўлимлари (палаталари) бўлган касалхоналарда, шу туркум беморларни алоҳида тегишли ҳолда сақланиши ва уларни хатти-харакатини доимий назорат қилишни таъминлайдиган режим бўлиши лозим.


265. Касалхона тартибини ашаддий бузувчи маккумлар фақат ўзи ва атрофидагилар хаёти, ҳамда соғлиғига хавф солмаган тақдирдагина касалхонадан чиқарилади ва ўзи сақланаётган жойга юборилади. Беморни касалхонадан чиқазиш касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати ва мутахассис-шифокорнинг хулосаси асосида амалга оширилади, ҳамда бу ҳақда касаллик тарихига ва беморнинг "Амбулатор тиббий дафтари"га ёзиб қўйилади.


266. Беморларни овқатланишини тегишли овқатланиш меъёрига ва диетология талабларига биноан ташкил қилинади. Озиқ-овқат махсулотлари шифокор-диетолог (диетхамшира) ёки касалхона бошлиғи томонидан бириктирилган жавобгар шахс иштирокида ажратилади.

Навбатчи шифокор тайёр таомларни синаб кўрганидан сўнг овқатни тарқатишга рухсат беради, синаб кўрилгандан сўнги натижалари дафтарга ёзилади. Ҳар бир таом ошхонада муассаса бошлиғи томонидан тасдиқланган таомнома бўйича тайёрланади.


267. Касалхонада сақланаётган беморларга касалхонанинг ўзида озиқ-овқат махсулотлари ва кундалик эхтиёж моллари сотиш учун мўлжалланган дўконлар ташкил этилади.


268. Беморларни хаммомда ювиниши ва кийимлари ҳамда ўрин-кўрпа жилдларини, чойшабларини алмаштириш хафтада бир марта амалга оширилади. Заиф беморларни кийимлари заруриятга кўра тез-тез алмаштирилади.

Беморларни тунги уйқу давомийлиги 8 соатдан кам бўлмаслиги, тушликдан сўнгги дам олиш 1 соатдан кам бўлмаслиги зарур.

Беморларни ҳар кунги очиқ хавода сайр қилиши, об-хавони ҳисобга олган ҳолда ўтказилади ва уни ўтказиш шартлиги шифокор томонидан белгиланади.


269. Беморнинг тиббий текширув натижалари бўйича барча маълумотлар касаллик тарихига ёзилади. Улар албатта тўлиқ, тартиб билан ва аниқ баён қилиниши керак. "Стационардаги касаллар тиббий варақаси" касалхонада беморга тузилган асосий ҳужжат ҳисобланади.


270. Даволаш-ташхисот ва шифокорлар хоналарида, ҳамда навбатчи хамширалар иш жойида ташвишли ҳабар бериш мосламалари ва халокатли (авария) ҳолатларда қўлланиладиган ёритгичлар ўрнатилади.



БЕМОРЛАРНИ КАСАЛХОНАДАН ЧИҚАРИШ


271. Бемор стационарда даволаниб бўлгандан сўнг, қоида бўйича уни даволашга юборган ЖИЭМга қайтариб юборилади.

Сил билан касалланган ва I, II, Yа, Yб диспансер ҳисоб гуруҳи (ДХГ) билан назоратда бўлган махкумлар амбулатор даволаниш учун даволаш хуқуқига эга бўлган ихтисослашган ЖИЭМларга жўнатилади. Таносил касаллигига чалинган, хамда сурункали алкоголизм ва наркомания касаллигига чалинган махкумлар, бундай беморларни сақлаш ва даволашга мўлжалланган муассасаларга юбориладилар (7-илова).


272. Стационардаги касаллар тиббий варақаси архивга топширишдан олдин тўлиқ расмийлаштирилади. Чиқарув эпикризида анамнези, касалликни ривожланиши, ташхисни асослаш, олиб борилган даво ва унинг самараси, касаллик натижаси ва тавсиялари ҳақида қисқача маълумотлар берилади. Чиқарув эпикризида даволовчи шифокор, бўлим бошлиғи ва касалхона бошлиғи (у бўлмаганда унинг ўринбосарларидан бири) имзолари ва тўлдирилган вақти қўйилади. Эпикриз нусхаси тиббий амбулатор дафтарга тикилади. Тиббий амбулатор дафтар муассаса махсус бўлимига бериш учун ўша куниёқ тиббий статистик хонасига топширилади.


273. Бемор касалхонада бўлган даврда жазо муддати тугаган бўлса ва яна даволанишга мухтож бўлса, стационардаги касаллар тиббий варақасидан кўчирма берилиб, у яшаш жойида танлаган ёки келишилган ҳолда яқин орадаги соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасасига давони давом эттиришга юборилади.


274. Беморни касалхонадаги ўлим ҳолати даволовчи шифокор томонидан, у йўқлигида навбатчи шифокор томонидан тасдиқланади.

Касалхонада ўлганлар мурдасини паталогоанатом томонидан ёриб кўриш ўрнатилган тартибда олиб борилади. Касалхонада врач-паталогоанатом йўқлигида мурдани ёриб кўриш соғлиқни сақлаш муассасалари кучи билан амалга оширилади.

Агар шахс куч ишлатиб ўлдирилган бўлса, жарохат туфайли, захарланиш ёки унинг асоратидан ўлган бўлса ва яна тириклик вақтида касаллик белгилари бўлмаган бўлса мурдани суд-тиббий эксперти ёриб кўради.

Касалхонада ўлган махкумнинг барча тиббий хужжатлари (касаллик тарихи ўтказилган барча тиббий текширувлар натижалари билан қўшиб, амбулатор тиббий дафтар, врач-паталогоанатом ёки суд-тиббий эксперт текшируви хулосаси) ИИВ Тиббиёт бошқармасига ўлим сабабини тахлил қилиш учун юборилиши шарт. Тиббий хужжатларни ўз вақтида юборилишига касалхона жойлашган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи(мустақил касалхоналарда касалхона бошлиғи) жавоб беради.


275. Касалхона ўрнатилган тартибда касалхонада содир бўлган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ходисалар, касалхонада қайд этилган юқумли касалликлар ва ҳар бир ўлим ҳолларини ИИВ ЖИЭББ, ИИВ Тиббиёт бошқармасига хабар беради.


276. Касалхона бўлимларида эпидемик касалликлар авж олганда,касалхона бўлимларида чегараланган тартиб чора-тадбирлари, ҳамда эпидемия ўчоғини чегаралаш ва йўқ қилиш комплекс тадбирлари ўтказилади.



КАСАЛХОНА ТАРКИБИЙ БЎЛИМЛАРИ ИШ ХУСУСИЯТИ


277. Жаррохлик бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: операция ва операцияга тайёрлаш хоналаридан тузилган операцион блок (алоҳида режали ва шошилинч операциялар учун) стерилизация, материаллар ва анестезиологик хоналар, тоза ва йирингли боғламлар учун хоналар, гипс, эндоскопия хоналари, имконият бўлганда физиотерапевтик хоналар ва боғлов хонаси ёнида рентген хонаси.


278. Оғир беморлар ва операциядан кейинги беморлар учун интенсив терапия палаталарида бемор аҳволини узлуксиз назорат қилиш, қувват берувчи терапия, реанимация ва диққат билан парвариш қилиш учун шароит таъминланиши керак. Ҳар бир операция блокида анестезиологик хоналар жихозланиши лозим ва бу ерда анестезия учун наркоз, нафас олиш, назорат-ўлчов ва бошқа анестезияга тегишли аппаратлар бўлиши, бундан ташқари материал ва тиббий-ускуналар шкафлари, стерил столи, бикслар учун стол, стерилизатор жихозланади. Шу хонанинг ўзида анестезиология хамшираси интубацион найчаларни, бронхо-скопларни, ларингоскоплар, нафас қоплари ва бошқаларни ишга тайёрлайди.


279. Операция хонасида операция столлари сонига мос равишда наркоз аппаратлари, респираторлар, дефибриллятор, электрсўргич, анестезия учун зарур бўлган фармакологик моддалар ва тиббий анжомлар билан жихозланган кўчма наркоз столи бўлиши лозим.


280. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида сиқилган газ баллонларини операция хонасида эмас, балки махсус жихозланган хонада сақлаш лозим.


281. Терапия бўлимида шошилинч ҳолатларда (коллапс, ўткир юрак етишмовчилиги ва реанимация тадбирлари учун) тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун палата бўлиши керак.

Терапия бўлимида стерил ва одатдаги тиббий муолажалар учун камида иккита муолажа хонаси жихозланади. Эндоскопия текширувлари (гастроскопия, бронхоскопия), ҳамда ошқозон-ичакни зонд билан текшириш учун алоҳида хоналар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Палаталар мумкин қадар ихтисослиги бўйича (кардиология, гастроэнтерология, пульмонология) жихозланиши тавсия этилади.


282. Сил касаллар бўлимида: ювиниш жойи бўлган беморларни қабул қилиш хонаси, беморлар жаррохлик муолажаларидан кейин ётадиган палаталар, боғлов хонаси ҳамда меҳнат терапияси учун махсус ажратилган хоналар бўлиши лозим.

Сил касаллар бўлимининг махсус хоналари ҳисобига қуйидагилар киради:

а) рентген хонаси фотолабораторияси билан;

б) нафас олиш функциясини текшириш хонаси;

в) ингалятор бор бўлган ларингологик ва бронхологик хоналар;

г) стоматология (тиш врачи) хонаси;

д) физиотерапевтик хона;

е) сил касаллигига қарши ишлатиладиган дорилар ва қонни ўрнини босувчи эритмаларни венага томчи усулда қуйиш учун хона;

ж) "йирингли" яраларни боғлов хонаси;

з) балғам йиғиш идишларини дезинфекция қилиш ва балғамни зарарсизлантириш хонаси.


283. Тери-таносил касалликлари бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим:

а) тери касалликлари билан оғриган беморлар учун боғлов хонаси ва таносил касалликлари билан оғриган беморлар учун алоҳида муолажа хонаси;

б) урология хонаси (агар сўзак касаллиги билан оғриган беморлар сони кўп бўлса);

в) тери касаллиги, захм, сўзак касалликлари билан оғриган беморлар учун палаталар ва касаллик ташхиси аниқ бўлмаган беморлар учун алоҳида палаталар;

г) ёрдамчи хоналар: захм касаллиги билан оғриган беморлар учун алоҳида ажратилган идиш-товоқлар бўлган ошхона, овқатни тарқатиш хонаси, идиш ювиш хонаси (захм касаллиги билан оғриган беморлар учун ажратилган идишлар бошқа идишлардан алоҳида ювилади);

д) таносил касалликлари билан оғриган беморлар учун алоҳида хожатхона.


284. Қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари бўлимида имконият даражасида қуйидаги хоналар бўлиши лозим: кўрув, муолажа, боғлов, операция, операциядан кейин ётиш хоналари, эндоскопия, аудиометрия ва вестибулометрия хоналари, 30 ва ундан ортиқ ўрин-жойли бўлимларда булардан ташқари ингалятор ва физиотерапевтик хоналар жихозланади.


285. Кўз касалликлари бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: дераза ойналари қора парда билан тўсилган кўрув хонаси, тиббий ускуналар ва офтальмоскопия учун хона, алоҳида операция хонаси, боғлов хонаси, деразалари қорайтирилган операциядан кейин ётиш мўлжалланган палата. Вирусли эпидемик кератоконъюктивит касаллиги билан оғриган беморларни даволаш юқумли касалликлар бўлимида амалга оширилади.


286. Рухий касалликлар бўлими алоҳида бинода жойлашади, алоҳида бинода жойлаштириш имконияти бўлмаганда умумий даволаш биносининг пастки қаватида жойлаштирилади. Бўлимда махкумларни алоҳида сақлаш, барча турдаги рухий касалларни хатти харакатларини назорат қилиш, ҳамда тиббий ходимларни хавфсиз иш шароитини таъминловчи тегишли режим ўрнатилади. Бўлим таркибида ўткир рухий касал ва рухий ҳолати хуруж олган бемор ларни текшириш ва даволаш учун палаталар, ҳамда 2та ўрин-жойга мўлжалланган алоҳида палата кўзда тутилади.


287. Асаб касалликлари бўлимини имкони борича бинонинг 1-қаватида ва физиотерапия хонаси билан ёнма-ён жойлаштирилади. Касалхонада рухий касалликлар бўлими бўлмаса, асаб касалликлари бўлимида рухий касал беморларни вақтинчалик сақлаш учун махсус алоҳида палата жихозланади.


288. Юқумли касалликлар бўлимида қуйидагилар бўлиши лозим: ювиниш жойи бўлган беморларни кўриб, қабул қилиш хонаси, ташхиси аниқ бўлмаган беморлар учун алоҳида палата ва турли юқумли касалликлар учун палаталар,энг камида иккита хожатхана. Юқумли касалликларга чалинганларни лаборатория текширувлари касалхонанинг бактериологик ва бошқа лабораторияларида амалга оширилади. Бўлимда, касалхонада юқумли касалликлар тарқалишини, тиббий ходимларни юқумли касаллик билан зарарланишини ва юқумли касалликларни касалхонадан ташқарига тарқалишини олдини олиш бўйича доимий равишда керакли тадбирлар олиб борилади.


289. Гинекология бўлимида, боғлов хоналари, махсус кўрик хонаси ва аёллар учун хожатхонани (иссиқ сув билан) кўзда тутиш лозим бўлади.


290. Туғишдан кейинги сектор таркибида: боғлов хонаси, янги туғилган чақалоқлар учун хона, туққан аёллар учун палаталар, изолятор ва санитария ювиниш (ванна) хонаси жихозланиши лозим.


291. Беморлар касалхонадан чиқмасдан даволанишлари учун, физиотерапия хонаси шу касалхонани биносида жойлашган бўлиши керак. Ўзи юраолмайдиган касалларни физиотерапия ёрдами билан таъминлаш учун олиб юрадиган аппаратлар булиши лозим.


292. Функционал диагностика хонаси электрокучли қурилмалари бор бинолардан узоқ бўлиши шарт. Хона электрокардиограф, фонокардиограф, реограф, асосий алмашиш, ташқи нафас функциясини аниқлайдиган ва аудиометрия аппаратлари билан жиҳозланади. Фотолаборатория ва ҳўжалик хонаси бўлиши керак.


293. Рентгенхонасини бошқа бўлимлар билан, айниқса жарроҳлик, терапевтик ва сил касали бўлимлари билан яхши алоқа бўлишини мўлжаллаб жойлаштириш зарур.

Йирик касалхоналарда фотолабораторияли стационар рентгенхоналар филиаллари бўлиши лозим, айниқса жарроҳлик ва сил касали бўлимларида, имконият бўлса қабул бўлимида ҳам. Ҳамма пайт нурга, электрик ва ёнғинга қарши ҳафсизлик тартиби қўлланиши керак. Хонани минимал жиҳозлари-иккита иш жойлик (рентгеноскопия ва рентгенография) рентгендиагностика стационар ускунаси, томограф қўшимчаси, ҳимоя асбоблари (пардалар, қўлқоп,этаклар) шахсий дозиметрлар, негатоскоп ва фотолаборатория буюмлари. Йирик касалхоналарни рентгенлогик бўлимларида (кабинетларда) нурли терапия аппаратини ўрнатиш мумкин, радиациядан ҳимоя қилиш чораларини қабул қилиб.


294. Касалхона лабораториясида қуйидаги кабинетлар бўлиши керак: умумий клиник, биохимик, бактериологик текширишларни ўтказиш учун (стерилизация, бокс ва тўйимли мухидларни пишириш учун хоналар), керак бўлса серологик текширишларни ўтқазиш учун ҳам; проба ва материалларни қабул қилиш, анализларни олиш ва текширув натижаларини бериш (регистратура) хоналари; реактив, идишларни ва жиқозларни сақлаш учун хоналар. Биохимик текшириш ва нажас, сийдик, балғам анализларини ўтқазиш хоналаридаги текширув материаллари турадиган шкафлар ичидаги ҳаво алмашиб туриши учун, улар махсус мосламалар билан ташқари ҳавога чиқарилган бўлиши керак.


295. Прозектор бўлими даволаш бўлимларидан, яшаш секциялардан, озиқа блокларидан узоқ ва алоҳидаги бинода жойлашган бўлиши керак. Бинода шифокорга алоҳида хона ажратилади ва гистологик лаборатория керакли ускуналар билан таъминланади.


296. Беморни ўлганини даволовчи ёки навбатчи шифокор хулоса берганидан кейин, жасадни прозектор бўлимига олиб борилади. Жасадга кузатувчи биркалар, ўлган вақтини, касалхона бўлимини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини ва ёшини кўрсатиб, бириктириб қўйилади. Боғлов, дренажлар ва ҳоказо жасадни ёришдан олдин олиб ташланмайди. Жасад билан бирга прозектор бўлимига унинг касаллик тарихи қўшиб олиб борилади. Ёрганда даволовчи шифокор ва даволаш бўлимини бошлиғи бўлиши керак. Патологоанатомик ташҳис ва эпикризи, ва шу қаторда ташҳисларни тўғри келиши керакли ҳисобот дафтарларига киритилади.


297. Барча ўлим ҳодисалари касалхонанинг даволовчи-назорат комиссияси, паталогоанатом иштирокида ўрганиб чиқилади. Комиссия касалликни кечишини, диагностик ва даволаш чораларини тўғри ва ўз вақтида ўтказилганлигини, аниқланган камчиликларни ва уларнинг сабабларини синчиклаб текшириб ҳулоса чиқаради. Хулосани комиссиянинг раиси касалхона бошлиғига ўлган бемор мурдаси ёрилгандан кейинги 15 кундан кечикмай етказади.


298. Касалхонада шифокорларнинг малакасини ошириш ва касалларни диагностика ва даволаш сифатини яхшилаш учун клиник-анатомик мажлислар вақти-вақти билан ўтказилиб турилади. Клиник-анатомик мажлисларда ўлим ҳодисаларини ҳар томонлама кўриб чиқилади. Зарур бўлганда, бу мажлисларда иштирок этиш учун ЖИЭМлар тиббиёт бўлимлари шифокорлари жалб қилинади. Мажлисларда даволовчи шифокор касалликни ривожланиш ва кечиш ҳусусиятини, диагностик ва даволаш чораларини асослаб, батафсил айтиб ўтади. ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари ўлган махкумни тиббий хужжатларини ўрганиш натижасида тайёрлаган тиббий хулосалари асосида, ўтказилган даволаш-профилактик чора-тадбирлар, уларни ўз вақтида ўтказилганлигини ва самарадорлиги хақида маълумот берадилар. Мажлисда паталогоанатом-шифокор қуйидагилар бўйича ахборот бериши керак:

а) жасадни ёрилганда топилган ва аъзоларни гистологик текширувида аниқланган асосий ўзгаришлар;

б) топилган ўзгаришлар патогенезини ва ўлимга олиб келган сабаблар бўйича хулосани чиқариш;

в) клиник ва паталогоанатомик таққослаш;

г) даволаш-профилактика тадбирларидаги хатоликларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини айтиб ўтиш.

Мажлис протоколини касалхонадан ажратилган ходим олиб боради.



КАСАЛХОНАДА ТИББИЙ-СТАТИСТИК

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


299. Касалхонада тиббий-статистик ишларни амалга ошириш учун тиббий-статистик хонаси ташкил этилади. Касалхонада тиббий-статистик ишларни ташкил қилишга касалхона тиббий-статистик хонаси бошлиғи рахбарлик қилади.


300. Тиббий-статистик хонаси қуйидаги ишларни амалга оширади:

а) касалхонада юргизилиши лозим бўлган тиббий статистик ҳисобот журналларини юргизиш ишларини ташкил қилиш;

б) касалхонага келган, касалхонадан даволаниб кетган беморларни ҳисобини олиб бориш;

в) касалхонани ўрин-жой фондидан фойдаланиш, ўрин-жой режасини бажарилишини тахлил қилиш;

г) касалхонада содир бўлган ўлим холатларини, ҳар бир бўлим ва касалликлар тури бўйича статистик тахлил қилиш:

д) касалхона бўлимлари тақдим этаётган статистик маълумотларни тўғрилигини назорат қилиш;

е) касалхона бўлимлари ва бўлинмалари тақдим этган статистик ҳисобот маълумотларини умумлаштириш, касалхона фаолиятини асосий кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш асосида касалхона бошлиғига маълумотномалар тайёрлаш;

ж) ИИВ буйруғи билан тасдиқланган тиббий ҳисобот шакллари бўйича касалхона фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди ва белгиланган муддатларда юқори турувчи тиббий органларга тақдим этилишини таъминлайди;

з) касалхона ёрдамчи хизматлари фаолияти натижаларини ҳисоблаб чиқиш.



КАСАЛХОНАНИНГ ЖИЭМ, ТУРМА ВА ТХ

ТИББИЙ БЎЛИМЛАРИ БИЛАН АЛОҚАСИ


301. Касалхона мутахассис-шифокорларининг муассасалар тиббий бўлимлари билан доимий алоқаси, махсус контингентни даволаш-профилактика чоралари билан таъминлашни такомиллаштиради, шунингдек ўрин жой фондидан фойдаланиш самарасини оширади.


302. Мутахассисларни муассасаларга чиқиши юқори турган тиббий бошлиқни кўрсатмасига биноан амалга оширилади.

Мутахассисларни қайси тиббий бўлимга бориши касалланиш, тиббий бўлимларнинг иш юритиш тўғрисидаги маълумотлари ва тиббий ёрдам кўрсатишдаги хатолари ҳисобга олинган ҳолда ИИВ ЖИЭББ билан келишилади.

ЖИЭМ ва ТХлар тиббий бўлимларига чиқилганда касалхонанинг шифокорлари қуйидагиларни бажарадилар:

а) тиббий бўлимларни тез ёрдам, бошқа ёрдам турларини ва ишларини (касалхонани ўрин-жой фондидан ва жиҳозлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар) ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатади;

б) беморларни касалхонага режали ва шунингдек тиббий экспертиза мақсадида текширишга ётқизиш учун саралашга амалга ошириш;

в) тиббий бўлимлари ва касалхоналарда даволаш-профилактика чораларини ўтказиш бирлигини белгилайди, кўрсатма ва маслаҳат қабулларини ўтказиш, тиббий бўлимдаги беморларни кўриш, маҳкумларни тиббий текширувларда қатнашиш, тиббий ёрдам кўрсатишдаги хатоларни шифокорлар билан кўриб чиқиш;

г) касалхонада даволаниб қайтганларни аҳволини текшириб, уларга тавсия қилинган даволанишни ўтказилишини текшириш;

д) тиббий бўлимлари шифокорларига янги диагностик ва даволаш усулларини ўргатиш;

е) тиббий бўлимда қилинган ишлар ва махсус контингентни даволаш-профилактика таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ҳақида юқори турган тиббий бошлиққа маълум қилиш.



КАСАЛХОНАДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


303. Касалхонага келган беморларга тиббий ёрдам, улар соғлиғини ахволига қараб, қабул бўлими ёки даволаш бўлимларида кўрсатилади. Касалхона тез тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши учун, мутахассис-шифокорлар ва ўрта тиббий ходимларнинг касалхонадаги навбатчиликлари ташкил қилинади.

Касалхона бўлимларида қуйидагилар бўлиши шарт:

а) тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун жадваллар, йўриқномалар ва маълумотномалар;

б) тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳамма керакли нарса билан жихозланган шкаф;

в) зарур дори-дармонлар, эритмалар, зардоблар, шокка қарши ва қон ўрнини босувчи суюқликлар. Жаррохлик асбоблари, боғлов материаллари, кислород ва бошқалар (жонлантириш ва тез тиббий ёрдам йўриқнома ва кўрсатмаларига мувофиқ).


304. Шифокорлар касалхонадан ташқарига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун чақирилганда, қабул бўлимида (ҳамшира постида) махсус тиббий тўплам сақланади. Тўпламни тузиш, унинг таркибини назорат қилиш олдиндан ўтказилади. Таъминотга янги дори воситалари киритилиши билан тўплам таркиби шунга муносиб равишда ўзгартирилади ва тўлдирилади.


305. Ўткир касалликлар билан касалланган ва жарохатланган беморларга ёрдам кўрсатиш учун, жаррохлик бўлимида барча зарур нарсалар бўлиши керак. Операция хонасида камида иккита қорин бўшлиғи ёки кўкрак қафаси операциясига етадиган барча асбоб-ускуналар, боғлов материаллари ва чойшаблар бўлиши керак, шунингдек захирага консерваланган қон, қон ўрнини босувчи суюқликлар, стерилланган эритмалар наркоз ва операция учун мос бўлган тиббий воситалар.


306. Терапия бўлимида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча ўткир касалликлар ва ҳар хил патологик ҳолатларда: ўткир юрак ва томир етишмовчилиги (ўпка шиши, шок, коллапс) миокард инфаркти ва стенокардия, гипертоник криз, пароксизмал тахикардия, тўлиқ атриовентрикуляр блокада, ўпка ва ошқозондан қон кетиш, спонтан пневмоторакс, бронхиал астма, ҳар хил сабабли коматоз ҳолатлар, ўткир панкреатит, буйрак устидаги безни ўткир етишмовчилиги,анафилактик шок, ўткир инфекция ва заҳарланишлар, ҳар хил сабабли терминал ҳолатларда зарур бўлган асбоб-ускуналар ва дори-дармон воситалари шай ҳолатда бўлиши керак.


307. Беморга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатаётган шаҳснинг ишини енгиллаштириш учун, барча дори воситаларни аниқ тартибда жойлаштириш керак. Маҳсуслаштирилган бўлимларда тез тиббий ёрдам бўлимнинг турига қараб амалга оширилади.



ТИББИЙ-НАЗОРАТ КОМИССИЯСИ


308. Тиббий-назорат комиссиясига касалхона бошлиғи раислик қилади(ёки унинг тиббий масалалар бўйича ўринбосари), комиссия таркибига бўлим бошлиқлари киради. Улар ҳар ойда беморларни текшириш ва даволаш сифатига баҳо беришади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

а) беморларни касалхонага ўз вақтида ва асосли ётқизиш;

б) тиббий бўлимда ўтказилган текширишлар хажми;

в) бемордан анамнез йиғишни, унинг кўригини ва касалхонада кузатишни сифати;

г) ташхисни ўз вақтида қўйишга ва давони тўғри тавсия қилишга ёрдам берадиган усулларни тўлиқ ишлатиш;

д) беморни бўлим бошлиғи (шифокорлар) ва маслаҳатчи шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрилганлиги, бошқа мутахассисларни беморлар кўригида иштироки ва уларни тавсияларини бажариш;

е) ташҳисни ўз вақтида қўйиш ва унинг мантиқий асослаш;

ж) консилиумларни ўз вақтида ўтказиш ва уларнинг тавсияларини бажариш;

з) даволаш ўз вақтида ва тўлиқ ўтқазилганлиги;

и) даволаш чораларини (муолажаларини, операцияларни ва ҳоказо) ўтказаётганда жиддий ўзгаришларга олиб келган ҳатолар;

к) клиник-диагностик ҳатоларга олиб келиши мумкин бўлган сабаблар;

л) ташҳис қўйишдаги ҳатоларни аҳамияти;

м) зарур даволаш чоралари ўтказилмаганлиги ёки унинг ўз вақтида ўтказилмаганлигининг сабаблари;

н) тиббий ҳужжатларни юритилиш сифати;

о) касалхонада даволаниш муддати ва унинг давомийлиги (жуда қисқа ва жуда узоқ муддат касалхонада сақланиш сабабларини таҳлил қилиш).


309. Касалхона бошлиғининг вазифалари иловадаги касалхона бошлиғини намунавий хизмат вазифаларига мувофиқ белгиланади (4-илова).



КАСАЛХОНАДАГИ НАВБАТЧИ ШИФОКОРНИ ВАЗИФАЛАРИ


310. Навбатчи шифокор касалхона бўйича навбатчилик рўйхатига мувофиқ тайинланади. У касалхона бошлиғига бўйсунади ва унинг руҳсатисиз навбатчиликни қолдиришга ёки бошқага топширишга ҳаққи йўқ.

Навбатчиликка қўйилган барча тиббий ходимлар навбатчи шифокорга бўйсунади. У навбатчиликка қўйилган шахслар сонини ва уларга юклатилган вазифаларни бажаришларини текширади.

Навбатчи шифокор қабул бўлимида (агар бор бўлса) ёки бошқа даволаш-диагностика бўлимида бўлиши лозим. Навбатчи шифокор тўсатдан касал бўлиб қолса шу тўғрисида касалхона бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга хабар беради.

Агар касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосари бўлмаса, навбатчи шифокор жуда зарур саволларни мустаққил равишда ҳал қилади.


311. Навбатчи шифокорнинг мажбуриятлари:

а) касалхонага (қабул бўлимига) келаётган барча беморларни кўриш, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатиш ва касалхонага ётқизишга кўрсатмалар бўлса, уларни касалхонани тегишли бўлимларига юбориш;

б) касалхонага ётқизилаётган ҳар бир беморга тиббий варақа тўлдириш;

в) беморни шахсий буюмларини санитария тозалаш ва дезинфекциядан ўтқазилишини назорат қилиш;

г) касалхонага шошилинч равишда ётқизиладиган беморларга жойлар етишмаса, қўшимча ётоқ жойларини ташкил қилиш ва жихозлаш;

д) касалхона бошлиғига оғир шикастланган, зўравонлик белгилари бор бўлган, заҳарланган, касалхонага кеч ёткизилганлар ҳақида, ҳамда оммавий касалланишлар, руҳий ва ўткир юқумли касалликлар, беморларни касалхонада тиббий ва маиший таьминлаш, текшириш ва даволашдаги аниқланган камчиликлар, касалхонада даволашга кўрсатмаси бўлмаган беморлар ҳақида хабар бериш;

е) агар зарур бўлса белгиланган тартибда касалхонанинг мутахассис-шифокорларини чақириш, тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тиббий анжомларнинг борлигини ва уларни иш ҳолатини текшириш;

ж) алоҳида назорат қилинишга муҳтож бўлган беморлар ва уларнинг ҳар бирига қандай тадбирлар ўтказиш зарурлиги ҳақида бўлимлар бошлиқларидан маълумотлар олиш;

з) бўлимларда оғир беморларни текшириш, уларга керакли ёрдам кўрсатиш;

и) тиббий ходимлардан беморлар аҳволи оғирлашгани ҳақида маълумотлар олинса, дарҳол тегишли тадбирларни ўтказиш;

к) ошхонада берилаётган махсулотнинг сифатини аниқлаш ва тайёр овқатлардан синама олиш, унинг сифати ва ошхона санитария ҳолати ҳақида ҳулосани журналда қайд этиш, яроқсиз озиқ-овқат махсулотларини алмаштириш, тайёр овқатларни ўз вақтида берилишини назорат қилиш;

л) умумий бўлимда бўлган беморда инфекцион ёки рухий касаллик аниқланса, уни зарур тиббий тадбирлар билан таъминлаб ажратиш ёки бошқа бўлимга (даволаш муассасага) ўтказиш;

м) беморни ўлганини аниқлаш ва жасадни моргга ёки ўликлар учун ажратилган жойга ўтказишга буйруқ бериш, унинг тиббий варақасига ўлган вақтини, тахминий сабабини белгилаш, ўлган шахсни шахсий буюмлари бўлса далолатнома тузиш;

н) ёнғин, табиий офатлар ва ҳодисаларда, беморлар тартибни (5-илова) бузганда зарур буйруқларни бериш ва уларни бажарилишини текшириш, бўлган ҳодиса ва ўтказилган чоралар ҳақида касалхона бошлиғига, бошқа керакли шахсларга дарҳол ҳабар бериш.

Алмашувчи ва ишни бошловчи навбатчи шифокорлар белгиланган вақтда касалхона бошлиғига навбатчиликни топшириш ва қабул қилиб олиш ҳақида маълумот беради.

Юқорида айтилиб ўтилган навбатчи шифокорни мажбуриятлари касалхона бўйича навбатчилик қилаётган шифокор учун йўриқнома ўрнини боса олмайди, чунки йўриқнома шу қоидалар асосида ЖИЭМ хусусияти, касалхонани жойлашиш ва ишлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Навбатчи шифокор беморларни ташиш учун ажратилган санитар транспортининг иш тартибини бошқаради.



КАСАЛХОНАДАГИ ДАВОЛАШ-ДИАГНОСТИКА

БЎЛИМИ БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


312. Даволаш-диагностика бўлими бошлиғи касалхона бошлиғига ёки унинг тиббий қисм бўйича ўринбосарига бўйсунади. У беморларга ташхисни тўғри ва ўз вақтида қўйилишига, текшириш ва даволаш усулини танлашга, беморларни касалхонадан чиқаришга, ҳамда бўлимнинг санитария ва хўжалик ҳолатига жавобгардир.


313. Даволаш-диагностика бўлими бошлиғининг вазифалари:

а) ҳар ойлик эксперт баҳоси ўтказиш йўли билан, ўрин-жой фондидан самарали фойдаланиш бўйича бўлимнинг фаолият натижаларини таҳлил қилиш;

б) беморларга ва шикастланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун бўлимнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга доимий тайёр бўлишини таъминлаш;

в) бўлим тиббий ходимларига уларнинг хизмат вазифаларини тақсимлаш ва бажарилишини текшириш;

г) бўлимдаги беморларни ўз вақтида ва тўлиқ текшириш ва даволаш, уларни тегишлича овқатланишини таъминлаш;

д) янги келган беморларни биринчи уч кун мобайнида шахсан ўзи кўрикдан ўтказиш, оғир беморларни келган куни ва кейинчалик ҳар куни кўрикдан ўтказиш;

е) беморларни консилиум, маслаҳат, ТМЭК ва махсус тиббий комиссия кўригига тақдим этиш масаласини ҳал қилади;

ж) беморларни касалхонадан чиқаришни ва бошқа бўлимларга ўтказиш масаласини хал этади;

з) касалхона умумий иш режасига ва касалхона бошлиғининг ёки унинг тиббий қисм бўйича ўринбосарининг кўрсатмасига асосланиб бўлимнинг ишларини режалаштириш;

и) беморларга ўз вақтида керакли текширишлар ўтказилаётганини назорат қилиб бориш;

к) бошқа даволаш-диагностика бўлимларида мутахассислиги бўйича маслахат ёрдамини бериш;

л) жаррохлик бўлимидаги операцион бўлимнинг иш режасини тасдиқлаш, операция ўтказиш учун шифокор-жаррохни, унинг ёрдамчиларини ва шифокор-анестезилогни тайинлаш;

м) беморларга бошқа бўлимларнинг шифокорлари томонидан бериладиган маслахат ёрдамини ташкиллаштириш, шунингдек ЖИЭМларга чиққан ТМЭК ва махсус тиббий комиссиялар иш фаолиятида қатнашиш учун ўзининг бўлимидан шифокорларни ажратиш, зарур тиббий хужжатлар тақдим этилишини таъминлаш;

н) ординаторлар билан мунтазам равишда беморларни кўриш ва хафтасига бир марта бўлимнинг барча беморларини кўриб чиқиш, ординаторлар ишини беморлар ётган тўшаги олдида текшириш;

о) барча тиббий ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ юритилишини назорат қилиш;

п) даволовчи шифокор билан бўлимда ўлган беморларнинг жасадини ёриб кўришда қатнашиш;

р) ординаторлар касбий билимларини оширишда доим ёрдам бериш,улар малакасини ошириш устида ишлашини назорат қилиш;

с) дори-дармонларни тўғри ва ўз вақтида ёзиб берилишини назорат қилиш, шунингдек бўлимни зарур буюмлар билан таъминлаш;

т) ҳар ойда камида бир марта гиёхвандлик ва қаттиқ таъсирчан воситаларни сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш тартибини текшириш;

у) бўлимдаги беморларга касалхона ошхонасидан келаётган тайёр овқат маҳсулотларини сифати ва миқдорини доимий текшириб туриш;

ф) ЖИЭМларга даволаш-профилактика ишлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун бориш;

х) бўлимнинг маълумотлари асосида муассасаларда касалликни келиб чиқиш сабабини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш учун аниқ тавсияномаларни ишлаб чиқиш;

ц) тиббий ходимлар ишини, шифокор тавсияларини тўғри бажарилишини ва беморларни тўғри парвариш қилинаётганини текшириш;

ч) касалхона бошлиғи ёки унинг ўринбосарига қуйидаги ҳодисалар ҳақида дарҳол изоҳ беради: беморларда руҳий ўзгаришлар, заҳарланишлар, қаттиқ шикастлар, умумий бўлимларда аниқланган инфекцион беморлар, бўлимларда кутилмаган ҳодисалар ва шу сабабдан ўтказилган чоралар, суд-тиббиёт экпертиза ташкилотлари кўригига мувофиқ ҳодисалар ва ўлган беморлар аниқланса;

ш) бўлимнинг иши ҳақида белгиланган муддатларда ҳисоботларни тайёрлаш.



IX БОБ. АЙРИМ КАСАЛЛИКЛАРДА

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИ


РУХИЙ БУЗИЛИШЛАР


314. Махсус контингент орасида рухий ўзгаришлари бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, уларни даволаш ва ўзгаришларни қайталанмаслиги тадбирларини кўриш (психопрофилактика) бу шахсларнинг рухий саломатлигини асрашга, уларни тарбиявий ва мехнат тадбирлари жараёнига самарали киришишлари учун хамда рухий етишмовчиликлари бўлган шахслар томонидан содир этиладиган хуқуқбузарликларни олдини олишга имконият яратади.


315. Тергов хибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида рухий етишмовчиликлари бўлган шахсларни аниқлаш бўйича қуйидаги тадбирлар олиб борилади:

а) шифокор махсус контингентни тиббий кўрикдан ўтказишидан олдин, бу шахс қамалишига қадар психоневрологик диспансер (ПНД) ҳисобида турган-турмаганлигини, суд-психиатрик экспертизага юборилаётганларни ёки шундай текширув ўтган шахсларни аниқлаш учун йиғма жилдлари материаллари ва тиббий хужжатларни ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқади;

б) зарур ҳолларда ПНДлардан диспансер ҳисобида турган беморлар амбулатория дафтарчасидан кўчирма ва суд-психиатрия экспертизасини ўтказган муассасадан экспертиза хулосалари нусхаси сўралади;

в) маълум рухий ўзгаришлар борлигига гумон қилинганда муассаса шифокорлари ўзларининг диагностик хулосаларини тахминий мўлжаллаб чиқаради. Текширилаётган шахсда рухий ўзгаришлар бор ёки йўқлигини тўлиқ аниқлаш фақат психиатр шифокорнинг хуқуқ доирасига киради. Муассаса штатлари таркибида психиатр шифокори лавозими бўлмаса, бу мақсадлар учун ИИВ, ИИББ, ИИБнинг ёки махалий соғлиқни сақлаш идоралари даволаш-профилактика муассасаларининг психиатр-шифокорлари жалб этилади;

г) рухий ахволи бирдек бўлмаган шахслар, невротик мазмундаги шикоятлар билан тез-тез мурожаат қилувчилар ёки юриш-туришида ўзгаришлари бўлган шахслар (тез қизишиб кетувчилар, тез-тез маънисиз харакатлар қилувчилар, муассасада махкумларни сақлаш тартибини тез-тез бузувчилар, жанжалкашлар ва бошқалар), ҳамда ПНД ҳисобида бўлганлар, суд-психиатрия экспертизаси хулосасига кўра ўз ҳаракатларига жавоб бера олган, лекин рухий етишмовчиликлари бўлган шахслар психиатр-шифокорининг чуқур тиббий текширувидан ўтишлари керак.


316. Рухий аномалияси бор бўлган шахслар аниқланганда, уларга нисбатан диспансер кузатуви амалга оширилади.


317. Тергов хибсхоналарида ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган рухий касалларни даволаш амбулатор шароитида ёки тиббий бўлим стационарида ўтказилиши мумкин. Суд-психиатрия экспертизаси белгиланган шахсларни рухий касаллиги бўйича даволаш, фақатгина ўткир психотик ҳолатларда, тутқаноқ бўлганда ва оғир рухий декомпенсация ҳолларида ўтказилади. Шуурсиз (ўз харакатларининг ахамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган) деб топилган шахсларни (суд хукми билан уларнинг тақдири белгилангунча) тиббий бўлимнинг стационарида даволаш ва сақлаш албатта бошқалардан ажратилган ҳолда амалга оширлади. Муассаса тиббиёт бўлими стационарида бўлган рухий касаллар психиатр шифокори томонидан ҳар куни кўрилади. Муассасада психиатр шифокори лавозими бўлмаса рухий касалликларни даволаш тадбирлари тиббиёт бўлими бошлиғи ёки ИИВ, ИИББ, ИИБ поликлиникалари психиатр-шифокорлари маслахатлари асосида терапевт шифокор томонидан олиб борилади. Тиббий кўрик натижалари стационар беморни тиббий хужжатларига ёзиб борилади. Бемор стационардан чиқаётган вақтда батафсил эпикриз тузилиб, беморнинг амбулатор дафтарчасига кўчирилади.


318. Ўткир психотик ҳолатлардаги ва тез-тез декомпенсация бўлиб, тиббий бўлим стационари шароитида узоқ вақт даволанишига қарамай касаллик кўринишлари ўтиб кетмаётган ҳолларда стационар ёрдам ЖИЭББ РК психиатрия бўлинмаларида ўтказилади. Ўткир психотик ҳолатдаги беморлар шифокор томнидан ҳар куни кўрилади ва унинг ахволи хақида тиббий дафтарчасига ҳар куни ёзилади, ўткир холатдан чиққач бемор уч кунда бир марта кўрилади ва бу ҳақда тиббий дафтарчасига ёзилади. Бемор стационарда узоқ ётиб қолганда ҳар 3 ойда, шу ўтган вақтга эпикриз ёзилади. Бемор касалхонадан (бўлимдан) чиқарилаётганда тўлиқ умумлаштирилган эпикриз, ўтказиладиган амбулатор кузатуви, даволаниши ва касаллигига қараб ишга жойлаштириш саволларини ичига олган тиббий маслахатлари кўрсатилиб тузилади.


319. Сурункали рухий касаллиги туфайли жазо ўташдан муддатидан олдин озод қилиниши мумкин бўлган беморни стационар шароитда чуқур ва ҳар томонлама текширилиши мажбурий ҳисобланади. Стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтганидан сўнг, беморга камида иккита врач-психиатр иштирокида психиатрик кўрик далолатномаси тузилади ва у ИИВнинг Махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим қилинади. Кўрик натижалари бўйича ИИВ Махсус тиббий комиссияси махкумни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш мумкинлиги ҳақида тиббий хулоса чиқарса, бу касаллар аввал сақланаётган жойларига қайтарилмайди, муассаса тақдимномасига асосан суд идоралари томонидан узил кесил ечими бўлмагунча касалхонада (бўлимда) сақланади. Агар махкумга тиббий йўсиндаги чора кўрилиб мажбурий даволаниш қўлланиладиган бўлса, умумий тартибли рухий касалликлар шифохонасига ёки кузатуви кучайтирилган рухий касалликлар шифохонасига юборилади.



ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁХВАНДЛИК


320. Ичкиликбозлик ва гиёхвандликдан мажбурий даволаниш белгиланган махкумлар фақатгина шундай даволаниш учун ихтисослаштирилган махсус жазони ижро этиш муассасасига юборилади. Ичкиликбозлик ва гиёхвандликдан мажбурий даволаниш суд қарори(хукми) асосида махсус муассаса тиббий бўлими стационарида психиатр-нарколог шифокори томонидан ўтказилади . Психиатр-нарколог йўқ бўлган холатларда шундай даволанишни тиббий бўлим бошлиғи ёки терапевт шифокори ташкил этади.


321. Суд қарори (хукми) билан ичкиликбозлик ва гиёхвандликдан мажбурий даволаниш белгиланган махкум ЖИЭМга келганидан сўнг 3 кун муддат ичида психиатр-нарколог шифокори кўригидан ўтказилиши шарт. Психиатр - нарколог шифокори биринчи суҳбат чоғидаёқ бемор махкумни муассасада мажбурий даволанишни ташкиллаштирилганлиги ва уни ўтказишни асосий қоидалари билан таништиради. Бу махкумлар диспансер ҳисобига қўйилади, бу тоифадаги ҳар бир махкумга рухий касалларга расмийлаштириладиган диспансер кузатуви назорат варақаси ва наркологик беморнинг тиббий амбулатор варақаси тузилади. Даволаш, ичкиликбозликка (гиёхвандликка) қарши ўтказиладиган даволаш жараёнининг охиригача узлуксиз бўлиши керак. Алкоголга қарши ўтказилган фаол даволаниш даври тугагач шу эришилган натижани ушлаб турадиган амбулатор даволаш услублари қўлланилади. Интизом бўлинмалари, камера типидаги хоналарда сақланаётган махкумларга алкоголга қарши режалаштирилган махсус даволаш тадбирларини ўтказиш тавсия этилмайди.


322. Беморнинг даволанишдан бош тортиши муассасада сақланиш тартибини жиддий бузилиши бўлиб, махкумга ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланади. Шунда барча психотерапевтик таъсир чоралари қўлланиб бўлингач хам махкум даволанишдан бош тортса, уни тиббий бўлим бошлиғи тавсиясига кўра муассаса бошлиғи хуқуқлари билан жазоланади.


323. Даволаниш даврида бемор "даволанишни бузса" яъни "алкогол ичимлигидан ичиб қўйса" уларга қайтадан рецидивга қарши даволаш ўтказилади. Даволанишни бузилиши деганда, бу мажбурий даволанишда бўлган махкумни спиртли ва ўзлари қўлда тайёрлаган турли хил ичимликлар, наркотиклар, бошқа маст қилувчи ичимликларни қабул қилиши тушинилади.


324. Мажбурий даволаниш курсларини тугатмаган махкумларни махсус жазони ижро этиш муассасаларидан бошқасига ўтказиш истисно тариқасида айрим ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолларда беморни аҳволи тўғрисида ва ўтказилган алкоголга (гиёхвандликка) қарши даволаниш ҳақида батафсил эпикриз тузилади.


325. Суд қарори (хукми) билан мажбурий даволаниш белгиланмаган махкумларда сурункали ичкиликбозлик (гиёхвандлик) касалликлари аниқланганда, уларга ўз хохишлари билан алкоголга (гиёхвандликка) қарши даволаниш ўтишлари таклиф қилинади. Ўз хохиши билан ичкиликбозлик (гиёхвандлик)дан даволаниш махкум жазони ўтаётган муассасада ўтказилади. Махкум ўз хохиши билан даволанишдан бош тортганда муассаса тиббий бўлим бошлиғи, психиатр-нарколог шифокори ва терапевт шифокоридан ташкил топган комиссия тиббий кўрик ўтказади ва хулоса чиқаради. Шу хулоса асосида муассаса маъмурияти худудий суд идораларидан тиббий характердаги мажбурий даволаш чораларини қўллаш ҳақида таклиф киритади.


326. Мажбурий даволанишни тўхтатиш муассаса тиббий комиссиясининг мажбурий даволанишни тугаганлиги хақидаги хулосага асосан, муассаса бошлиғи киритган тавсиясига кўра судлар томонидан чиқарилган қарор билан амалга оширилади. Мажбурий даволанишни тўхтатиш масаласини хал қилишга тиббий комиссиянинг хулосаси асос бўлади.


327. Ичкиликбозлик ёки гиёхвандликдан мажбурий даволаниш ўтган махкум жазо ўташдан озод бўлаётган барча ҳолларда тиббий бўлим, махкум озод бўлишидан 1 ой олдин у бориб яшайдиган худуддаги соғлиқни сақлаш идораларига ичкиликбозликка (гиёхвандликка) қарши ўтказилган даволаниш ва унинг самаралари ҳақида наркологик беморни амбулатор дафтаридан кўчирма юборади.


328. Мажбурий даволаш қўлланилган махкум, шартли озод қилиш туфайли, авф этиш ёки амнистия, хамда касаллиги туфайли жазодан муддатидан илгари озод бўлганда, шунингдек унга жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилганда, тиббий бўлим махкум озод бўлгандан кейинги 3 кун ичида унинг тиббий амбулатор дафтаридан кўчирмани махкум борадиган манзилга юборади.



ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ


329. Тергов хибсхонасига келтирилган ҳар бир шахс таносил ва бошқа юқумли тери касалликларининг белгилари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида синчиклаб тиббий кўрикдан ўтказилиши керак. Бошнинг сочли қисми, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати, жинсий аъзолар, анус атрофи ва бўйин соҳалари, жағ ости, ўмров усти ва ости, қўлтиқ ости, чов сохаси лимфа тугунлари пайпаслаб кўрилади. Захм, сўзак ва бошқа таносил касалликлари бор, деб гумон қилинган шахсларни касаллигини тасдиқлаш ёки истисно этиш учун, албатта дерматовенеролог шифокори кўриши шарт.


330. Тергов хибсхоналарига келтирилган барча контингент захмга мажбурий серологик текширувдан ўтказилиши шарт. Сўзакка доир клиник-лаборатория текширувларидан, Жиноят кодекси 113-моддаси қўлланилган шахслар ва аёллар ўтказилиши керак.


331. Туғма захмни олдини олиш мақсадида тергов хибсхоналарида ва ЖИЭМларда барча хомиладор аёлларни хоми-ладорликнинг биринчи ва иккинчи ярмида мажбурий серологик текширувдан ўтказилади (хомиладор аёлнинг ҳисобга туриш учун биринчи бор акушер-гинекологга мурожаат қилганда) ва хомиладорликнинг иккинчи ярмида (хомиладорликнинг 6-7 ойларида). Агарда хомиладор аёлда захмга гумон бўлган тошмалар аниқланса ёки қонда серореакциялар мусбатлиги аниқланса акушер-гинеколог ташхисни аниқлаш мақсадида дархол дерматовенеролог шифокор билан маслахатлашиши шарт.


332. Захм серодиагностикаси, 3 реакцияни ўз ичига олган ҳолда, комплекс равишда олиб борилиши керак: Вассерман ва 2та чўкинди (Кан ва микрореакциялар). Серодиагностика комплекси захм билан зарарланганликнинг максимал аниқлашга имкон беради, чунки захмни ҳар хил турида серологик реакцияларнинг сезгирлиги ҳар хил бўлади.

Серодиагностика комплекси ўтказишга имконият бўлмаса, экспресс-метод билан диагностика, яъни қон плазмаси зардоби ва кардиолипин антигени билан микрореакция қилинади.

Яширин захмни ташхислаш учун ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ) усулларидан фойдаланилади. ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ) реакцияларини "мусбат" натижалари захм ташхисини тасдиқлайди. Буни айниқса, беморларда стандарт серологик реакциялар кучсиз мусбат ёки турғун бўлмаганда назарга олмоқ мухим ахамиятга эга.

Қонни ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ)га текширишни имкони бўлмаса, аммо классик серологик реакциялар 2 маротаба текширилганда ҳам мусбат бўлган бўлса (10-14 кун оралиқ текширувда ва мусбат реакциялар кузатиладиган касалликлар бўлмаган ҳолларда) яширин захм ташхиси қўйилади ва захмга оид даво тайинланади.


333. Текширувдан ўтказилаётган шахснинг йиғилган анамнезида, у жиноий жавобгарликка тортилишига қадар таносил касаллиги бўйича даволаш ўтганлиги ёки тери-таносил касалликлари диспансерида ҳисобда турганлиги хақида ахборот бўлса, тергов ҳибсхонасининг тиббиёт бўлими 3 кун ичида кўрсатилган муассасага касаллик ташхиси, ўтказилган даволаш ва серологик назорат муддатлари хақида сўров хати юборади. Бундай касалларни даволаш ёки серологик назорати, тергов хибсхонасининг тиббий бўлимда, олинган жавобларга мувофиқлаштириб ўтказилади. Бундан ташқари, илгари таносил касаллиги билан оғриганлигини даъво қилаётган, аммо таносил касалликларининг ташқи белгилари бўлмаган шахс, серологик реакциялар комплексига, имкони бўлса ОТИР (РИТ) ва ИФР (РИФ)га текширилади. "Мусбат" натижалар олинса беморга яширин захм ташхиси қўйилиб, уларни даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


334. Таносил касаллиги якуний ташхиси қўйилгандан кейин ва қарши кўрсатмалар бўлмаса беморга тезкор равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда даволаш тайинланади. Таносил касалликлари ташхиси кўйилган шахс, ташхис қўйилган вақтда, даво олаётган вақтида, то серологик назоратдан чиқарилгунча касал, деб ҳисобланади.


335. Агар таносил касаллиги ташхиси тергов хибсхонасида биринчи бор аниқланган бўлса, тиббий бўлим уч кун муддат ичида бемор хибсга олингунга қадар яшаган жойидаги тери-таносил касалликлари диспансерига у билан жинсий ва маиший алоқада бўлганларни таносил касаллигига текшириш зарурлиги ҳақида хабарнома юборади. Агар захм билан касалланган бемор хибсгача яшаш жойидаги тери-таносил диспансерида специфик даволаш олаётганида у бузилган бўлса, хамда навбатдаги даволаниш курсидан кейинги узилиш 3 ойдан ошган бўлса, даволаниш тергов хибсхонасида қайтадан янгитдан ўтказилади.


336. Беморни таносил касаллигидан кейинги назоратдан чиқариш ЖИЭББ Республика касалхонаси Тери-таносил касалликлари бўлимида амалга оширилади.


337. Аёлларда сўзакни аниқлаш учун, текширувга материал зарарланиш ўчоғини уч нуқтасидан олинади (цервикал канал, уретра, қин). Сўзакка текширилаётган аёлда асосий эътибор жинсий аъзоларда сурункали ялиғланишни бор ёки йўқлигига қаратилади. Бунда, албатта аралаш провакация усуларидан фойдаланилади. Аралаш провакацияни асосий турларига: биологик (гоновакцина, пирогенал юбориш); термик (диатермия); эркакларда-механик (бужлаш, бужда уқалаш) алиментар ва химик (проторгол, кумуш нитрат эритмалари). Аёлларда физиологик провокациядан ҳам фойдаланилади (хайз).

Беморда ажралмадан гонококк топилмаса, аммо анамнези ва клиникаси шубха туғдирса, бундай бемор сўзакка "шубҳали" деб ҳисобланади. Ушбу беморлар сурункали сўзак касаллигини даволаш схемаси бўйича профилактик даволанадилар.

50-60% холатда сўзак билан оғриётган аёлларда гонококк, қин трихомонадаси билан симбиозда (эндоцитоз ходисаси) бўлишини ҳисобга олиб, сўзак билан бирга трихомониазга қарши даволаш ҳам қўлланилади.

Бесоқолбозлик (гомосексуализм) аниқланган шахсларда одатий текширувлардан (юқоридагилардан) ташқари тўғри ичагидан ҳам материал олиб текширилади. Йирингли ажралмалар бўлса, суртма оддий ҳолатда олинади, бўлмаса ювилган сувларни экиш усули билан текширилади (озиқ мухитга экиш). Экиш, антибактериал препаратлар ва махалий антисептик воситалар ишлатилгандан кейин, камида 7-10 кун ўтгандан кейин ўтказилади.


338. "Таносил касаллиги" ташхиси қўйилгандан сўнг бемор билан касаллик хусусиятлари, даволанишнинг зарурлиги, ўзини тутиш қоидалари, даволаниш муддатлари, кузатув назорати ва таносил касалликлари билан касалланган шахс жавобгарликлари, уларни гигиенаси ҳақида суҳбат ўтказилади. Бир вақтни ўзида таносил касаллиги билан касалланган шахсга, огоҳлантириш варақаси тўлдирилади, унга бемор ва шифокор имзо қўядилар. Огоҳлантириш варақаси беморни тиббий амбулатор дафтарчасига ёки беморнинг стационардаги тиббий дафтарчасига тикиб қўйилади. Захм билан касалланган беморлардан бошқаларга қуйиш учун қон олиш, даволаниш вақтида ҳам руйхатдан чиқарилгандан кейин ҳам таъқиқланади. Шифокор беморни огохлантирувчи варақага имзо қўйишга имконият яратиб бериши керак.


339. Таносил касаллиги ташхиси аниқланса, ТХ, ЖИЭМ тиббий бўлимлари 24 соат ичида ИИВ, ИИББ, ИИБ, санитария-эпидемиологик хизматига тезкор хабар бериши шарт.


340. Таносил касаллигига чалинган бемор тергов хибсхонасидан ихтисослаштирилган ЖИЭМга ўтказилишидан олдин, шифокор-дерматовенеролог ёки шифокор-терапевт беморнинг тиббий амбулатор дафтарчасига кейинги ўтказиладиган даволаниш ва назорат кузатуви ҳақида тавсиялар берилган босқич эпикризи шаклида ёзув ёзилади.


341. Таносил касалликларига чалинган беморлар ЖИЭМга келиши билан кейинги даволаниш ва серологик назоратни ўтказиш учун диспансер ҳисобига қўйилади. Агарда тиббий бўлимда шифокор-дерматовенеролог бўлмаса таносил касалликларига чалинган беморларни даволаш ва серологик назоратини олиб бориш терапевт ёки гинекологга (аёллар ЖИЭМида) юклатилади.


342. Захм, сўзак ва бошқа таносил касалликларига чалинган ва тўла-тўкис махсус даволаниш курсини олган, ҳамда превентив даволанган шахслар клиник-серологик назоратга қўйилади.

Захмнинг эрта босқичлари билан касалланган бемор билан жинсий ёки маиший алоқада бўлган шахсларга, превентив даволаш ўтказилади ва бундай шахслар 3 ой мобайнида клиник-серологик назоратда бўлишади ва бир маротаба клиник-серологик назоратдан ўтказилади.

Бирламчи серонегатив захм билан оғриган беморлар 6 ой мобайнида серологик назоратда бўладилар.

Бирламчи серопозитив ва иккиламчи янги захм билан оғриган беморлар клиник-серологик назоратга 1 йил муддатга қўйилади, агарда даволаш вақтида ёки ундан кейин қонни негативацияси 3 ой мобайнида ижобий томонга ўзгарган бўлса. Агарда негативация суст бўлса (яъни 3 ойдан 1 йилгача) унда сероназорат яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.

Иккиламчи рецидив, учламчи, яширин (эртанги, кечки, аниқланмаган) висцерал ва нейрозахм билан оғриган беморлар 3 йил муддатга серологик назоратга олинади. СРК 2 йил мобайнида ҳар чоракда, 3 йили эса 6 ойда 1 марта ўтказилади. Агарда қонда СРК, ОТИР (РИТ), ИФР (РИФ) негативацияси 3 йилдан олдин ижобий бўлса (6 ой мобайнида манфий бўлса), беморни муддатидан олдин ҳам сероназоратдан чиқариш мумкин.

Диспансер ҳисобида турган гомосексуллардан захм касаллигига ҳар 6 ойда СРКга қон олиб турилиши керак.


343. Жазони ижро этиш муассасаларида хавф гуруҳига (бесоқолбозлар) олинган ва шу сабабли серологик назоратда бўлган махкумлар, хамда қайта серологик текширувдан ўтмаган шахслар захм касаллигига серологик текширувдан ўтказилади.


344. ЖИЭМда захмни юқумли формалари ва бошқа жинсий алоқа орқали юқувчи касалликлар аниқланса бемор тезкор ҳолда изоляция қилинади. Захмни юқумли формалари (бирламчи захм, иккиламчи янги рецидив захм) эрта яширин захм (биринчи маротаба аниқланган) булардан ташқари, асоратланган ва сурункали сўзак ташхиси қўйилса бемор қисқа вақт ичида махкумлар учун касалхонага юборилиши шарт.

Таносил касаллиги аниқланган беморларни ЖИЭМ касалхонаси тери-таносил бўлимига ёки бошқа бўлимларга (терапия, юқумли касалликлар бўлими) алохида хона ва жой ажратиб жойлаштирилади. Таносил касалликлари бор беморларни касалхонага юборишни имкони бўлмаса ЖИЭМ тиббий бўлим стационарига алохида хона ажратиб ётқизилади. Бундан ташқари тиббий кўрсатма бўйича қайта даволаниш курсини олиши керак бўлган ва захм касали бор одам билан жинсий алоқа қилган беморлар ҳам госпитализация қилинади. Захм касалиги оқибатида ички аъзолари ва асаб тизими зарарлаган беморлар шифокор-дерматовенеролог маслахатидан кейин махкумлар учун махсус касалхоналарда специфик даво оладилар, ички аъзолар захмида- терапия бўлимида, асаб тизими захмида-неврология бўлимида. Кўрсатиб ўтилган беморларга специфик даво Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади. Бемор стационар шароитда даволаниб бўлганидан сўнг, таносил касаллигига чалинган махкумларни сақлаш ва даволаш учун ихтисослашган ЖИЭМга юборилади(7-илова). Сурункали ичкиликбозлик ва гиёхвандлик туфайли мажбурий даволаш белгиланган махкумда захм касаллиги аниқланса, у стационар шароитда даволанганидан сўнг, сурункали ичкиликбозлик ва гиёхвандлик касаллигига чалинган махкумларни сақлаш ва даволашга ихтисослаштирилган ЖИЭМга (7-илова) юборилади.


345. Юқумли тери ва таносил касалликлари туфайли даволанаётган ва касаллиги хали юқумли ҳисобланган махкумлар манзил колониясига юборилмайди.


346. Юқумли тери ва таносил касалликлари билан оғриган махкумларга учрашувлар шифокор рухсати билан берилади.


347. Махкум узоқроқ давом этадиган учрашув вақтида таносил касаллиги юқтирган хол аниқланганда, ЖИЭМ тиббий бўлим эхтимол этилаётган касаллик юқиш манбаини таносил касаллигига текшириш зарурлиги ҳақида тери-таносил касалликлари диспансерига хабарнома юборади.


348. Жазо ўташ муддати тугаётган, диспансер ҳисобидан чиқарилмаган бемор хақида ЖИЭМ тиббий бўлим улар озод бўлишидан 1 ой олдин, озод бўлаётган махкум танлаган турар жой тери-таносил диспансерига касални ташхиси, олган давоси ва қанча муддат сероназоратда бўлгани ҳақида ахборотнома юборади.


349. Агарда таносил касаллиги билан зарарланиш оммавий тус олса, муассасада эпидемияга қарши комплекс чоралар кўрилаётган вақтда, махкумлар устидан кучайтирилган тиббий кузатув олиб борилади. Бир вақтда касалланганлар ва улар билан жинсий алоқада бўлганлар изоляция қилинади. Бемор билан яқин мулоқотда бўлган махкумлар мутахассис-шифокорлар ёрдамида серологик реакцияларни қўллаган ҳолда профилактик текширувдан ўтказилади. Шифокор-дерматовенеролог хулосаси бўйича мақсадли кўрик 3 ойда қайтарилади, бадан текширувлари 2 ой мобайнида ҳар хафтада ўтказилади. Таносил касали ўчоғида эпидемияга қарши чоралар (изоляция, госпитализация, касаллик манбаини аниқлаш, алоқада бўлганларни топиш) ИИВ, ИИББ, ИИБ СЭХ назорати остида ЖИЭМ тиббий бўлимлари зиммасига юклатилади.


350. Терининг йирингли касалликлари билан курашишда комплекс профилактик ишларни бажариш мухим ахамиятга эга. Бунинг учун гигиеник режимни сақлаш, ишлаб чиқариш ва маиший шароитларни яхшилаш ва пиококк инфекциясига олиб келадиган сабабларни истисно қилиш керак. Терининг гигиеник парвариш қилиш ва унинг нормал холати йирингли касалликларни олдини олишда катта аҳамиятга эга. Ишдан кейин терини парвариш қилиш керак. Санитар тозалаш жойларида шахсий мочалкалардан фойдаланиш керак. Кирни ювгандан кейин, албатта, дазмоллаш зарур. Ишлаб чиқариш корхоналарида жароҳатлар олинганда ўз-ўзига ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатиш керак. Корхона усталарида тез ёрдам аптечкалари сақланиши керак. Терининг йирингли касалликларини олдини олиш учун ишчилар шахсий химоя воситаларини (химоя суртмалари, пасталар, кремлар) ишлатиш керак. Ишдан олдин пасталарни ювилган қўлни терисига бир текисда суртилади. Ишдан кейин пасталар илиқ сув ва совун билан ювилади. Организмнинг инфекцияга химоя кучларини кўтариш учун, ЖИЭМда йилнинг қишки-бахорги пайтларида таомларни С-витамини билан тўйинтириш керак. Бу тадбирни бажарилишини доимо назорат қилиш тиббий ходимларга юклатилади.


351. Оёқ-панжа микози билан курашишда касаллик эпидемиологик занжирининг барча халқаларига таъсир қиладиган комплекс тадбирлар кўзда тутилган бўлиши керак. Оёқ-панжа микозлари билан курашишни ташкил қилишдаги асосий формалар: аниқлаш, руйхатга олиш, даволаш, диспансер кузатуви, санитария-гигиеник шароитларни яхшилаш ва санитария оқартув ишларини олиб бориш. Муайян гуруҳларни (ҳаммомчилар, иссиқ цех ишчилари, ҳар куни душга кирадиган шахслар) текширувдан ўтишлари катта ахамиятга эга. Ҳамма аниқланган беморлар дерматовенеролог маслаҳатидан кейин, улар сақланиши белгиланган муассасаларда даволанишга жалб қилинадилар. ЖИЭМ тиббий бўлимларида оёқ-панжа микози билан оғриган беморларга диспансер варақалари очилади. Оёқ-панжа микозларини олдини олишда санитария тозалаш жойларидан ўтаётганда, ёғочли тагликларни резинали ёки пластмасса гиламчалар билан алмаштирилиши керак, чунки улар гигиеник бўлиб осон зарарсизлантирилади, дезинфекция қилинган ва ҳаммом пойафзалидан фойдаланилганидан сўнг уни дезинфекциядан ўтказиш катта ахамиятга эга. Ҳаммомда оёқни ювиш учун белгиланган тослар бўлиши керак. Оёғи терлайдиган шахслар ҳар куни оёғини совуқ сув ва совун билан ювишлари, тирноқларни олишлари, пайпоқларини ва пайтаваларини тез-тез ювиб туришлари керак. Оёғи терлайдиган шахслар резинали этикларини ва синтетик пайпоқларини киймасликлари керак.


352. Қўтирни олдини олишни асосий чоралари-бу амбулатор қабулларда (ЖИЭМ ва ТХ тиббий бўлимларида) беморларни эрта аниқлаш. Агар тиббиёт ходими қўтир билан оғриган беморни топса, уни тезда алоҳида қилиб даволашни бошлаш керак. Бир вақтда беморни кийими, ўрин кўрпаларини (камерали) дезинфекция қилиш керак. Камера бўлмаса устки кийимларни очиқ хавода шамоллатиш, ички кийимларни эса дазмоллаш керак. Қўтир аниқлангандан сўнг алоқадор шахсларни пухта текшириш керак.



СИЛ КАСАЛЛИГИ


353. Силга қарши курашишни ташкиллаштиришда муассаса тиббий хизматининг асосий мақсадига силни эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш чораларнини кўриш киради. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни ўтказиш зарур бўлади:

а) рентгенофлюрография орқали сил касаллигига чалинган беморларни ўз вақтида аниқлаш;

б) қисқа вақтда фаол сил касаллигига чалинган беморларни ажратиш;

в) сил билан оғриётган беморларни стационар ва амбулатор шароитларда замонавий воситалар ва методлар билан даволаш;

г) сил касали билан рўйхатда турган беморларни диспансер кузатувини олиб бориш;

д) махсус контингент орасида сил касали пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш учун профилактик чора тадбирлар (химиопрофилактика) ўтказиш;

е) санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши чора тадбирлар;

ж) махсус контингентни саломатлигини мустахкамлаш ва организимни сил инфекциясига қаршилик кўрсатиш кучларини оширишга қаратилган умумий соғломлаштириш чора тадбирлари;

з) санитария - оқартирув ишлари;


354. Сил касали бор беморларни ва бошқа ўпка патологиясини ўз вақтида аниқлаш учун кўкрак қафаси аъзоларини флюорографик текширувдан ўтказилади. ТXга тушгандан сўнг, бирламчи флюрографик текшируви 10 суткадан кечиктирилмасдан ўтказилади. Агарда ЖИЭМга келган шахслар флюорографик текширувидан ўтмаган бўлишса, жойларда улар қисқа вақт ичида ушбу текширувдан ўтказилади. Бунинг учун ИИВ, ИИББ, ИИБ, ЖИЭББ, ИҚББ, ҚҚББ бўлинмаларининг флюрографик қурилмаларидан, ҳамда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари куч воситаларидан фойдаланиш мумкин. Агарда флюрографик текширувни ўтказишни имконияти бўлмаса, тўғридан-тўғри рентгеноскопия текшируви ўтказилади (шу вақт ичида).

Вояга етмаганлар фақат флюрографик текширувдан ўтказилади, агар бунинг иложи бўлмаса, кўкрак қафаси рентгенографик текширувидан ўтказилади. Флюрографик ва рентгенологик текширув натижалари тиббий варақага қайд қилинади ва флюорограммалар унга ёпиштириб қўйилади.


355. Ўпкасида фаол сил касаллигига гумон қилинган шахслар соғлом контингентдан зудлик билан ажратилади (ТХда-махсус ажратилган хужра, ЖИЭМ тиббиёт қисм стационарига). Қўшимча текширувдан сўнг фтизиатр-шифокор жалб этилиши билан дастлабки ёки якуний сил ташҳиси қўйилади. Ҳар бир фаол ва нофаол сил касаллиги билан аниқланган беморлар ҳақида ИИВ, ИИББ, ИИБ, санитария-эпидемиология хизматига ўрнатилган тартибда хабар берилади. Соғлом контингент орасида фаол сил касаллиги бор беморларни сақлаш қатъиян ман этилади.

ТХ, ўта мухим тартибли ЖИЭМ ва қамоқхоналарда фаол сил билан касалланган беморлар алоҳида сақланади, бунда сил муассасаларидаги каби эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказилиши керак. Стационар давога муҳтож бўлган беморлар, қисқа вақт ичида сил касалхоналарига ёки соматик касалхоналар сил касалликлари бўлимларига юбориладилар, амбулатор давога мухтож бўлган беморлар фаол сил касаллари сақланиладиган даволаш хуқуқига эга бўлган махсуус ЖИЭМларга юборилади. ТХ ва ЖИЭМда сил касалига чалинган беморларни даволаш ва диспансер кузатуви силга қарши курашиш хизматини босқичма-босқич ёрдам кўрсатиш тизимига қаттиқ риоя қилган холда ўтказилади.


356. Даволашнинг биринчи босқичида, сил касалхонаси шароитида, асосий антибактериал терапия курслари ўтказилади. I диспансер назорат гуруҳига алоқадор бўлган касаллар ТХ ва ЖИЭМда аниқланса уларни стационар шароитида даволаш лозим, шу билан бир қаторда амбулатор даволаниш ва диспансер кўрик даврида қайталанган ҳолатлар ҳам киради. ТХда даволашни асосий курси махсуслаштирилган камераларда ёки тиббий бўлим алохида хоналарида ИИВ, ИИБ тиббий муассасаси ва соғлиқни сақлаш мутахассислари иштирокида хибсхона шифокорлари томонидан олиб борилади. Жазо кучга киргандан кейин, бу беморлар сил касалликлари касалхоналарига юборилади. Аммо касалликнинг кечиш жараёни махбуснинг хаётига хавф солиб ривожланса, суд хукми чиққунга қадар хам бемор сил стационарига юборилиши зарур. Стационарда даволаниш муддати сил жараёнининг кечиши, касалликнинг давомийлиги, шакли ва даражасига боғлиқ. Ташхиси биринчи марта қўйилган ва касаллиги зўрайган беморларни комплексли антибактериал терапияси 12 ойгача ўтказилади. Даволаш жараёнида сил касаллигини кечиши турғунлашса ва касаллигида салбий динамика бўлмаган беморлар кўрсатилган муддатлардан олдин хам амбулатор даволанишга юборилиши мумкин. Сил касаллигини сурункали кечиш жараёни шаклланган беморларни касаллик зўрайишини сўниши кузатилгунга қадар қисқа муддатли (4 ойгача) химиотерапия ўтказилади. Даволаш жараёнида динамика ижобий бўлса, касаллик жараёни турғунлашгунча даволаш муддати узайтирилади. Касаллик жараёнини кечиши, даволашни самарасини аниқлаш ва тегишли тавсиялар бериш учун бемор йилнинг ҳар чорагида касалхона сил касаллиги бўлими даволаш-назорат комиссияси томонидан кўрилади. Стационар даволанишдан кейин I-диспансер ҳисоби гуруҳидаги(ДХГ) беморлар сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларга амбулатор даволанишга юборилади.


357. Иккинчи босқичда даволашнинг асосий курси бемор II-ДХГга ўтказилгунга қадар ёки сил касалига ихтисослашган колония шароитида қайта амбулатор қисқа муддатли (3-4 ой) профилактик химиотерапия курслари ўтказилади. Амбулатор даволанишга I-II ДХГ кузатувидаги сил касалига чалинган беморлар юборилади:

а) Iа ДҲГдаги беморлар - стационар давони олгандан сўнг;

б) Iб ДҲГдаги беморлар-қисқа муддатли стационар даволанишдан сўнг, сил жараёни турғунлашганда ва касаллик зўрайиши қайтганда;

в) II ДҲГдаги беморлар.

Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларда сақланаётган махкумлар орасида сил жараёни зўрайса, антибактериал терапия курси шу ЖИЭМнинг тиббий бўлимидаги стационарда ёки сил касалхонаси (бўлими)да зўрайиш сўнгунча олиб борилади. Бу ҳолда бемор махсус даволаш-назорат комиссияси томонидан йилда икки марта кўрилади. Кейинчалик улар касалхонадан (бўлимдан) яна амбулатор даволанишни давом эттириш учун сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларга юбориладилар(7-илова).

Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМларда беморларни ушлаб туриш муддати сил жараёнини кечиш динамикасига боғлиқ бўлади.


358. Учинчи босқичда сил касалини ўтказган (III ва VII ДҲГдаги) шахсларнинг диспансер назорати умумий асосдаги ЖИЭМлар шароитида олиб борилади. Даволаш-профилактик чора тадбирларини ўтказиш ушбу Қоидаларни X бобида қайд этилган.


359. Сил касалига ихтисослашган ЖИЭМ ётоқхоналарида ҳар бир махкум учун яшаш жойининг меъёри 2 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим. Сил муассасаларида сақланаётган шахслар учун ички тартиб қоидалари тўлиқ хажмда бўлади. Интизомий бўлинмалар ва карцерларда I, II, III, V, VII-ДХГдаги шахсларни ва соғ шахсларни бирга сақлаш таъқиқланади. Беморлар сақланган интизомий хоналарнинг жорий дезинфекцияси ўрнатилган тартибга кўра, якуний эса камералар беморлардан бўшатилгандан кейин ўтказилади.


360. Беморларни стационар ва амбулатор даволанишга юбориш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


361. Беморни ДҲГсини ўзгартириш ва даволашни кейинги босқичига ўтказиш касалхона бошлиғи (ёки унинг ўринбосарлари) ёки тиббий бўлим бошлиғи, бўлинма бошлиғи, даволовчи шифокор-фтизиатр, ёки зарурати бўлса шифокор-фтизиохирург иштирокидаги комиссияда хал қилинади. Қабул қилинган хулоса тузилгандан сўнг, беморнинг тиббий амбулатор варақасига тикиб қўйилади.


362. ТХда фаол сил касали бор бўлган ва шу қаторда умрида биринчи марта сил ташхиси қўйилган шахслар аниқланса ҳибсга олинишдан олдинги яшаш жойидаги силга қарши курашиш диспансерига хабарнома юборилади. Фаол сил касали бор бўлган беморлар (I, II, Va, Vб ДХГ) жазони ижро этиш жойларидан озод этилаётганда, улар яшашни танлаган жойдаги силга қарши курашиш диспансерларига якуний ташхис ва диспансер ҳисоби гуруҳи хақидаги хабарнома юборилади. Жазони ижро этиш муассасаларида силдан ўлган махкум (махбус)лар хақида хам яшаш жойидаги силга қарши курашиш диспансерларига хабарнома юборилади.


363. Меҳнат терапияси ўтказиш учун, меҳнат фаолиятининг ҳар хил турлари қўлланилиши мумкин, бироқ бунда беморнинг умумий аҳволи, сил жараёнининг фаоллиги ва ногиронлик гуруҳи ҳисобга олинади.


364. Махсус контингентни сил касаллигига мойиллигини аниқлаш ва махсус профилактика учун ТХда 18 ёшгача бўлган ўсмирларга 2 ТБда Манту синамаси қўйилади (6-илова).

Манту синамаси салбий натижа берган шахсларга албатта БЦЖ вакцинаси билан ревакцинация қилиниши шарт. Туберкулинга гиперэргик реакция берган шахсларда сил касалининг маҳаллий турларини инкор қилиш учун улар чуқур тиббий текширувдан ўтказилиши шарт. Ўпкасида специфик ўзгаришлар аниқланмаган шахсларга ЖИЭМнинг тиббий бўлимида 2-3 ойлик химиопрофилактика даволаш курси ўтказилади, ТХларда ҳисобга олинган шахсларга эса ЖИЭМга келиши билан.


365. ТХ ёки ЖИЭМда фаол сил касали бор бўлган беморлар аниқланса, улар билан битта камерада бўлган шахсларни IV ДХГга олиб, керакли чора тадбирлар ўтказилади. Уларга бир марта 2-3 ойлик химиотерапия курси ўтказилади (6-илова).


366. Туберкулинодиагностика натижалари, профилактик чора тадбирлар ўтказилганлиги ва сил бемори билан алоқада бўлганлиги сабабли руйхатга олинганлиги тиббий амбулатор варақага қайд этилиши лозим.


367. Силга қарши курашиш хизмати ва унинг охирги натижаларини асосий кўрсаткичлари қуйидагилар:

а) соғ контингент орасида I, II, Va, Vб ДХГ кузатувидаги беморларнинг йўқлиги;

б) ТХ ларига тушаётган сил касали бор бўлган беморлар сонига нисбатан ЖИЭМларда биринчи бор сил касали билан оғриган беморлар сонининг камроқ аниқланиши ва шу билан биргаликда махкумлар орасида сил билан касалланишни турғун камайиб боришлиги;

в) ЖИЭМлардан озод бўлаётган фаол сил касаллиги билан касалланган шахсларнинг сонини ТХга тушган фаол сил касаллиги бор бўлган шахслар сонига нисбатан кам бўлишлиги;

г) ЖИЭМлардан озод бўлаётган сил касалининг оғир бўлмаган формалари билан касалланган шахслар сонини ТХга тушаётган шундай шахслар сонига нисбатан кўпроқ бўлишлиги.



ЖАРОХАТЛАНИШ ВА ЗАХАРЛАНИШ


368. Маҳсус контингент ўртасида жарохатланиш ва захарланишни олдини олиш чора тадбирлари ТХ ва ЖИЭМларни хамма бўлимларида ташкил этилади. Тадбирлар аниқ, мақсадли ва хавфсизликни таъминлаш шартларига ва муассасанинг хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятига жавоб бериши керак.


369. Қуйидагилар заҳарланиш ва жарохатланишга сабаб бўлади:

а) махсус контингентни сақлаш қоидаларини бузилиши, оператив-тартиб талабларига риоя қилмаслик; махсус контингентни жиноий харакатлари, наркотик эффект олиш учун ҳар хил (техник, таркибида спирт бўлган ва бошқа) моддалардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги қоидасини бузилиши; муассаса маъмурияти, ишлаб чиқариш хизмати ходимлари томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш, ишлаб чиқариш объектлари, техника ва воситалари устидан назорат етарли эмаслиги;

б) турли хилдаги транспорт воситаларида махсус контингентни ташиш қоидаларини бузилиши.


369-1. Заҳарланиш ва жароҳатланишни олдини олишни асосий чора-тадбирлари:

а) муассаса бошлиқлари, тиббиёт ходимлари ИИВ буйруқлари ва йўриқномаларига асосланиб, махсус контингентни тўғри сақланишини, иш билан таъминланишини, заҳарланишлар ва турли бахтсиз ходисалардан химоя қилинишини доимий назорат қилишлари керак;

б) хизмат бошлиқлари доимий равишда қўл остидагилар билан буйруқ ва йўриқномаларни бажариш хақида машғулотлар ўтказишлари керак;

в) махкумлар соғлиғи ва малакасига қараб иш билан таъминланиши керак;

г) махкумлар билан доимий равишда техника хавфсизлиги, жарохат олганда ва захарланишда шахсий профилактика, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хақида машғулотлар ўтказиш;

д) техник йўриқнома ва маълум бир ишга ўтказишга рухсат бериш;

е) маълум турли ишларга техник йўриқнома ва рухсат беришни расмийлаштириш;

ж) санитария-оқартув ишларини ўтказиш;

з) жисмонан кам ривожланган, сурункали касаллиги бор шахсларни доимий назорат қилиш, уларга меҳнат тавсияларини аниқлаш ва уларни ишга жойлашишини назорат қилиш;

и) жароҳат ва заҳарланишларнинг асосий сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва уларни олдини олиш учун аниқ чора- тадбирлар ишлаб чиқиш.

369-2. Муассаса тиббий бўлим иш режаси бўйича қуйидагилар амалга оширилади: махкумлар меҳнатини санитария-гигиеник шароитларини тиббий назорати, меҳнатни мухофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини амалга ошириш, аптечкаларни ва санитария халтачаларни борлиги ва уларнинг тўлиқлиги, ишлаб чиқариш жойларида ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати, маҳсус кийимни борлиги, ховли худудини, иш жойларини санитария холати. Текширув натижалари далолатномалари цехларни маъмуриятларига буйруқ усулида (камчиликларни аниқ йўқотиш вақти кўрсатилиб) расмийлаштирилади. Агар ишлаб чиқариш жойларида санитария-гигиеник қоидаларнинг қўпол бузилиши аниқланса, уларни тезкор бартараф қилиш учун, бевосита муассаса раҳбариятига ахборот берилади. Камчиликларни бартараф қилиш чоралари қабул қилинмаса тиббий бўлим бошлиғи ўзидан юқори турган тиббий бошлиққа хабар беради.

369-3. Ишлаб чиқариш муассасалари тиббий ёрдам билан қуйидаги тартибда таъминланади:

а) баъзи муассасаларда саломатлик пунктлари ташкил этилади, уларни тиббий буюмлар ва дори-дармон билан таъминлаш, муассасани хўжалик бўлими ёки ишлаб чиқариш ҳисобидан амалга оширилади;

б) хамма цехлар, мустақил участкалар, устахоналар ва ҳоказолар биринчи тиббий ёрдам аптечкалари билан таъминланади. Аптечкаларни сақланиши ва вақтида тўлдирилишига цехларни, участкаларни бошлиқлари, усталар жавоб беришади. Аптечкаларни тўлдирилишини тиббиёт ходими муассасани маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

в) узоқ участкада ишлаётган ҳар бир ишлаб чиқариш бригадасида ёки бригада гуруҳида, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тайёрланган, махкумлардан бири ажратилади. Шу махкумни муассасани тиббиёт бўлими, дори-дармон ва боғлов воситалари бор бўлган санитария халтача билан таъминлайди.

г) агар иш вақтида жароҳатланган маҳкум тезкор тиббий ёрдамига муҳтож бўлса, уни тиббиёт бўлимига ёки яқин атрофдаги даволаш муассасаларига олиб бориш ташкил қилинади.

370. Қамоқда сақланаётган шахс қамоқда сақлаш жойларида тан жароҳатлари олганда қамоқда сақлаш жойларининг тиббий ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилади ва кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади. Тиббий гувоҳлантириш қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади.

371. Ишлаб чиқаришдаги шикастланиш натижасида меҳнат қобилияти бир кундан кўпроқ йўқолган ёки асосий ишдан бошқа ишга ўтишга олиб келса, бу хақда белгиланган усулдаги далолатнома тузилади. Ишлаб чиқариш жароҳати, касаллик ёки заҳарланиш ҳақидаги далолатнома билан текширув материаллари белгиланган тартибда шахсий хужжатга бириктириб қўйилади. Касбга оид заҳарланиш ва касалликлар ҳодисалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартиб бўйича текширилади.

Агар ўтказилган текширув пайтида маҳкумни ўлиши ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши муштлашиш, ўзи томонидан тана аъзоларга зарар етказиш, қотиллик ва ҳоказо ёки атайлаб хар-хил техник суюқликларни ичиб заҳарланиши натижасида бўлса, бунда бахтсиз ходиса учун тузиладиган белгиланган шаклдаги далолатнома тузилмайди.


372. Муассасаларнинг тиббий бўлимлари (саломатлик пунктлари) шикастланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш учун ҳамма зарур жиҳозлар билан таъминланган ва тезкор равишда даволаш муассасасига, ихтисослик бўйича тиббий ёрдам кўрсатишга олиб боришга тайёр бўлишлари керак.



X БОБ. ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА

САҚЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ ДИСПАНСЕРИЗАЦИЯ

КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ


373. Диспансеризация кўригидан ўтказиш ишлари жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт бўлимлари фаолиятининг асосий бўлакларидан бўлиб, махкумларни соғлиғи ахволини фаол кузатишни ва улар мехнат-маиший шароитларини яхшилашни, хамда касалланишни олдини олиш учун даволаш-профилактика ва санитария-гигиена тадбирларини ўтказишни ўз ичига олади.


374. Диспасеризация ишларини ўтказишга тиббий бўлим врачлари, махкумлар касалхонаси мутахассислари, санитария-эпидемияга қарши хизмат врачлари, муассаса маъмурияти жалб қилинади. Махкумларни диспасеризация кўригидан ўтказиш ишларини ташкиллаштиришни ва ўтказилишини назорат қилишни муассаса тиббий бўлим бошлиғи бажаради. Муассаса тиббий бўлимнинг штатлар таркибида керакли мутахассислар бўлмаса шу сохадаги диспансеризация ишларини бажариш учун махкумлар касалхонаси мутахассислари жалб этилиши мумкин.


375. Диспансеризацияни унумли ва сифатли ўтказиш учун қуйидагилар керак:

а) ҳар йили режалаштирилган профилактик кўрикларни ўтказиш;

б) динамик кузатув учун контингент йиғиш;

в) маълум гуруҳни соғлиғи ахволини ва ҳар хил касалликлари бор беморларни доимий кузатуви;

г) ўз вақтида соғломлаштириш тадбирлари ва касалликни қайта қўзғалиши ва профилактикаси учун рецедивга қарши даволашни ўтказиш;

д) кузатув жараёнининг хамма даврларида ва беморни даволашда хизмат хамкорлигига хамиша риоя қилиш (тиббиёт бўлими, касалхона - тиббиёт бўлими);

е) врачларни асосий мутахассислиги ва мехнат гигиенаси масалалари, касб касалликлари, вақтинча мехнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш саволлари бўйича малакасини ошириш;

ж) санитария маърифатини ва тиббиёт тарғиботни кенг авж олдириш, зарарли одатлар билан курашиш, соғлом хаёт тарзи кўникмаларини сингдириш;

з) махкумларни турмуш ва мехнат шароитларини ўрганиш ва муассаса маъмурияти ва махкумлар жамоа тузилмалари фаол иштирокида уларни яхшилаш тадбирларини ўтказиш;

и) белгиланган тиббиёт хужжатларни расмийлаштириш ва олиб бориш;

к) диспансеризация натижалари ва уни самарадорлигини тахлил қилиш;


376. Диспасеризация иши босқичма-босқич ўтказилади, яъни динамик кузатув учун контингент танлаб олинади, динамик кузатув ўтказиш ва даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади, сифат кўрсаткичлари ва диспансеризация натижаларини бахолаш тахлил қилинади.


377. Динамик кузатувга олиниши керак бўлган шахсларни танлаш профилактик кўриклар ва махкумлар касаллиги туфайли амбулатор мурожаат этганда ўтказилади.

Динамик кузатувга шахсларни танлаш шундай тарзда таш-кил бўлган бўлиши керакки, касалликларни илк бошланиш даврда аниқлашни ва бемор соғлиғини ахволидаги ўзгаришлар ўз холига қайтадиган хусусиятли бўлиб, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари касални соғлиғини ва мехнат қобилиятини тиклашни таъминлаши мумкин бўлиши керак.

Сурункали кечадиган касалликлари бор беморларни танлашда касалликлари кенг тарқалган, касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган (шу ҳисобда вақтинчалик мехнат лаёқатини йўқотиш билан кечадиган) ногиронликка, ўлимга олиб келувчи касалликларга алохида ўрин берилади. Уларга юрак-қон томир, онкологик, нерв-рухият касалликлари, нафас аъзолари ва ошқозон ичак тракти касалликлари киради. Динамик кузатув учун беморларни танлаш жараёнида "хавф" гуруҳига, организмида ўзгаришлар бўлиб айрим аъзоларида ва системаларда хали функционал ва органик ўзгаришлар бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган вакилларга эътибор берилади.


378. Турли хил касалликлари бўлган беморларни динамик кузатув қуйидагиларга бўлинади:

а) сурункали касалликлари бўлган беморларни динамик кузатув;

б) ўткир кечадиган касалликларни ўтказган шахсларни диспансер кузатуви;

в) туғма касалликлари ва ўсишдаги етишмовчиликлари (нуқсонлари) бўлган беморларни диспансер кузатуви;


379. Сурункали кечадиган касалликлари бўлган беморларни диспансер кузатуви касалликнинг кечиши босқичларига ва компенсация, субкомпенсация ёки декомпенсация босқичларига боғлиқ бўлиб, шу касалликларнинг асоратларини ҳисобга олган холда ўтказилади. Кузатувдан мақсад-бор бўлган сурункали касалликнинг ёмонлашиб кетмаслигини, ногиронликка чиқишни ва янги сурункали касалликни пайдо бўлишини олдини олиш, ишлаб чиқаришдаги организмга зарарли таъсирларни йўқотиш ва мехнат шароитини яхшилаш йўллари билан мехнат қобилиятини узоқ муддатга сақлашдир. Мехнатга лаёқати чекланган беморларни улар имкониятига яраша у ёки бу хизматни бажара олишига қараб ишга жойлаш керак бўлади.


380. Ўткир кечадиган касаликлар билан оғриган шахсларга динамик кузатув ўтказилишдан мақсад шу касалликни сурункали кечишга ўтказмаслик ва унинг асоратларини олдини олишдир. Уларга динамик кузатувни қанча вақтда қайтадан ўтказиш ва давомийлиги касалликнинг хили, кўриниши, шу ўткир жараённинг кечиши хусусиятлари ва қолиши мумкин бўлган асоратларига қараб ҳар хил бўлади. Динамик кузатув бемор бошидан кечирган касаллигини асоратлари хусусиятларини ҳисобга олган холда ўтказилади. Беморни бошдан кечирган ўткир касаллиги буйича динамик кузатув нисбатан қисқа ( 2 хафтадан - 3 ойгача, 3 - 6 ой, 6 ойдан - 1 йилгача) бўлиши мумкин ва касалликнинг асоратлари ўтиб кетиши билан бундай шахслар соғломлар гуруҳига ўтказилиши мумкин. Агар беморни ўткир касаллиги сурункали кўринишга ўтса, бемор сурункали касалликка учраган ҳисобда динамик кузатувга олинади.


381. Туғма касалликлари ва ўсишдаги етишмовчиликлари бўлган беморларни динамик кузатуви улар асоратини оғирлиги, мехнатга лаёқатликнинг йўқолишига таъсирига қараб ўтказилади.


382. Динамик кузатув учун ҳисобга олинган шахсларга тиббий текширув, мутахассислар консультациясини ўтказилиши муддатлари, лаборатория ва асбоблар билан текширув хажми белгиланади, хамда даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларни аниқ кўрсатилади. ҳар бир динамик кузатувига олинган шахсга нисбатан даволаш профилактика ва соғлом-лаштириш тадбирларининг алохида режалари тузиб чиқилади.


383. Даволаш-соғломлаштириш тадбирлари кўрсатмасини бажариш амбулатор, тиббиёт бўлими стационарида ва режалаштирилган холда беморни касалхонага жўнатиш билан ўтказилади. Беморларни касалик туфайли касалхонада бўлиши уларни ҳар томонлама текширилиши учун юқори даражада фойдаланиши керак. Бемор касалхонадан чиқаётганда кейинги динамик кузатув ва даволаш бўйича тавсиялар беради.


384. Терапевтик ихтисослик касалликлари, сил, сурункали алкоголизм, гиёхвандлик, тери-таносил ва рухий касалликларга чалинган беморларни диспансер ҳисоби ва динамик кузатуви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кўрсатмалари, ИИВ Тиббиёт бошқармаси кўрсатмалари, йўриқномалари ва тавсиялари асосида ИИВнинг Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари назорати остида ўтказилади.


385. Диспансер кузатуви ишларини муваффақияти белгиланган тиббий хужжатларни аниқ расмийлаштириш ва олиб боришга, касалларни тиббий текширувларга ўз муддатида келишига боғлиқ. Амбулатор тиббий дафтарча (025/у-и ҳисобот дафтарчаси) ва диспансер кузатуви назорат варақачалари (030/у-и ҳисоб варақачаси) ассосий тиббий хужжатлардан ҳисобланади. Амбулатор тиббий дафтарчага бирламчи ва кейинги тиббий кўрувлар натижалари, диспансер кузатувидаги шахсни соғлиғида бўлган ўзгаришлар киритилади. Эпикриз йилнинг тўлиқ даври учун кузатув натижалари асосида тузилади. Эпикризда тўлиқ ташхис, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари режаси, ишга жойлашиш бўйича маслахатлар, йил давомида қайтадан ўтказилиши лозим бўлган текширишлар сони ва муддатлари ёритилган бўлиши керак.

ҳар бир динамик кузатувга олинган беморларни назорат қилиш учун назорат варақачаси тузилади, у шифокор кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш учун тезкор хужжат ҳисобланади. Беморларни диспансер кузатуви варақачасини, касалликлар турига қараб белгилаш тавсия этилади ва шифокор белгилаган қатнаш муддатига қараб алохида, ҳар ойга бўлинган холда сақланади. Шифокор, хафтада бир марта шу варақачаларни кўриб чиқади ва текшириш ёки белгиланган муолажаларни бажариш учун касални тиббиёт бўлимига ўз вақтига чақирилиши чора-тадбирларини кўради.


386. Диспансер ишлари натижаларини ва уни самарадорлигини тахлил қилиш диспансер ишларига бахо бериш учун ўтказилади. У йўл қўйган хатоларни ва ўзини оқлаган услубларни аниқлаш, умумлаштириш ва такомиллаштириш учун чора-тадбирлар кўриш имкониятини беради.

Тахлил икки йўналишда ўтказилади:

а) ташкилий чора-тадбирлар натижаси ва сифатига бахо бериш;

б) динамик кузатув гуруҳидаги шахсларга даволаш-профилактика ва соғломлаштиришни тўлиқ тадбирларини самарадорлигига бахо бериш.

Диспансеризациянинг ташкилий чора-тадбирлари натижаларини ва сифатини бахолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади ва тахлил қилинади:

а) контингентни профилактик кўригининг тўла қамровини;

б) касалликни ўз вақтида аниқлаш ва касалликни охирги даврларида аниқланиши сабабларини билиш;

в) мухтож бўлганларни ўз вақтида динамик кузатувга олинишини;

г) кузатувга олинган шахсларни кўриги муддатларига амал қилишни;

д) даволаш-профилактика ва соғламлаштириш табдирларни тўла, ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши.


387. Диспансер кузатувидаги беморларни алохида гуруҳлар бўйича динамик кузатувининг унумлилигини бахолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тахлил (кўрсаткичларнинг ками 2 йиллиги олинади) қилинади:

а) касалликнинг қайталаниш сони;

б) вақтинчалик мехнатга лаёкатсизлик билан асосий касаллик бўйича касалланиш;

в) диспансер назоратидаги шахсларнинг соғлиғи холатининг ўзгариши (соғайиш, соғлиғининг яхшиланиши);

г) бирламчи ногиронлик (динамик назоратига олиш учун сабаб бўлган касаллик бўйича);

д) ўлим холатлари.

ЖИЭМлардан озодликка чиққан шахслар бўйича ахборотлар ўтказилаётган тахлилдан олиб ташланади.


388. Тиббий бўлим бошлиғи муассасада диспансер ишларини ўтказишга жавобгар шифокорлардан диспансеризация унумлиги ва натижалари бўйича, касалланиш кўрсаткичлари бўйича, мехнатга лаёқатсизлик ва унинг динамикаси бўйича вақти-вақти билан ахборотлар қабул қилади. Тиббий бўлим бошлиғи ҳар йили ўтказилган диспансер ишлари бўйича ўзидан юқори турган тиббий бошлиғига ҳисобот беради.


389. Махсус контингентга диспансер усули билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар талаб қилинади: жиддий тахлил; аниқ ташкилий ишлар; даволаш, соғломлаштириш ва профилактик чора-тадбирларнинг яхшилаб ўйлаб чиқилган режаси ва шу режанинг хамма элементларини рўёбга чиқариш бўйича услубий талабчанлик. Қуйида берилган беморларни динамик кузатувининг тахминий схемасида фақат касалликнинг кўп учрайдиган нозологик формаларигина берилган. Махкумларни ишлаб чиқариш фаолиятига ва климатик шароитга боғлиқ ҳар бир конкрет холат буйича соғломлар ва беморларнинг белгиланган гуруҳларини ҳисобга олиниши ва динамик кузатувини шифокор хал қилади. Бироқ махсус контингентни динамик кузатувга олиш кўрсатмаларини кенгайтиришга харакат қилиш зарур.



СИЛ БЕМОРЛАРИНИ ДИСПАНСЕРИЗАЦИЯСИ


390. Хамма сил беморлари касалликнинг активлигига, жараён фазасига, даволаш ва кузатув давомийлигига қараб диспансер назоратининг (ДНГ) 8 та гуруҳларидан бирига ҳисобга олинади. Актив сил (1АДБ,И,УА,УБ ДНГ) билан касалланган махкумларни даволаниши ва назорати махсуслашган ЖИЭМ ва сил шифохонаси (бўлимлари)нинг шифокор - фтизиатрлари томонидан амалга оширилади. III, УВ ва VII ДНГ кузатувидаги махкумлар режимнинг турига қараб умумий асосдаги ЖИЭМларда сақланади, ва ўша ерда уларга диспансер назорати ва рецидивга қарши даволаш ўтказилади. Хамма сил билан касалланган вояга етмаган махкумлар касалликнинг активлигига, жараён фазасига, даволаш ва кузатув давомийлигига қараб диспансер назоратининг 7 та гуруҳларидан бирига ҳисобга олинади. VI ДНГда ўпкасида локал ўзгаришлар бўлмаган сил билан инфицирланган ўсмирлар кузатувда бўлади. Бу контингентни даволаш ва диспансер кузатуви муассаса тиббиёт бўлими шифокор -терапевти томонидан касалхона шифокор - фтизиатри тавсияси асосида амалга оширилади.


391. Бирламчи сил комплекси регионал лимфа тугунлари ва ўпка тўқимасида махсус ўзгаришлар билан характерланади. Бу касаллик асосан болаларда, кам холларда эса 18 - 25 ёшдаги шахсларда кузатилади.


392. Кўкрак қафаси ичи лимфа безлари сили касаллигида ўпкада ўзгаришлар бўлмаган холда кокс оралиги ва ўпка илдизи лимфа тугунлари шикастланади. Силнинг сурункали бу шакли асосан ўсмирларда кузатилади. Касалликнинг бошланиши бола ёшидагиларга тўғри келади. ИИВ махсус контингентлари орасида эса жуда кам холларда учрайди.


393. Диссеминацияли ўпка силида инфекция гематоген, лимфоген ва бронхоген йўллар билан тарқалади. Диссеминация жараёни ўткир, ўткир ости ва сурункали шаклдаги кўп қиррали клиник ўзгаришлар билан кечади. Ўткир ва ўткир ости шакллари учун ривожланган захарланиш белгилари, жараённинг иккала ўпкада жойлашганлиги, ўпка тўқимасининг симметрик ва бир хилда зарарланганлиги характерлидир. Бундай беморлар туберкулинга юқори сезгир бўлади. Сил микобактериялари асосан ўпка тўқимасида  емирилиш кузатилганда топилади. Диссеминацияли ўпка сили кеч аниқланиб даволанмаса ёки даволаниш ноадекват бўлса касаллик ривожланиб фиброз - кавернали ўпка силига айланади. Емирилган инфильтратив ўтгка сили, кавернали ёки фиброз - кавернали ўпка силида, ўпкадан қон кетишдаги аспирацион пневмонияда ва лимфа тутунининг бронхга ёриб киришидаги бронхоген ёйилган ўчоқларни диссеминацияли ўпка сили ўчоқларига киритилмайди. Чунки бу бронхоген диссеминация жараёнининг фазаси ҳисобланади.


394. Ўчоқли ўпка силида бир ёки бир нечта полиморф ўчоқлар асосан ўпканинг 1-2 сегментларида жойлашган бўлиб уларнинг ўлчами 10 ммгача бўлади. Янги пайдо бўлган ўрта интенсивликдаги юмшоқ ўчоқлардан ташқари эски фиброз -ўчоқли ўзгаришлар хам кузатилади. Янги юмшоқ ўчоқлар даволаниш натижасида бутунлай сўрилиб кетиши ёки ўрнида кичик фиброз қолиши мумкин. Фиброз - ўчокли ўзгаришлар ёки бошқача қилиб айтганда қаттиқ ўчоқларда жараён қайталанса даволаниш фақат перифокал яллиғланишни сўрилишига олиб келиши мумкин. Фиброз -ўчоқли ўзгаришларнинг фаоллигини аниқлаш учун чуқур текширувлар ўтказилиши лозим. Фаоллиги аниқланмаган шахслар силдан соғайганлар гуруҳига киритилади.


395. Инфильтратив ўпка силида бир нечта полиморф ўчоқларнинг бир -бирига қўшилиши натижасида хосил бўлган ёки гомоген ва гомоген бўлмаган 1 смдан катта бўлган инфильтратив - пневмоник жараён кузатилади. Клиник - рентгенологик белгилари бўйича лобуляр, юмалоқ, булутсимон инфильтратлар, лобитлар, перисциссуритлар, казеоз яллиғланитларга фарқланади. Аксарият беморларда силнинг бу шакли ўткир ости ёки ўткир бошланиб, белгиларидан бири бўлиб ўпкадан қон кетиш ҳисобланади. Ўз вақтида аниқланмаган ва даволанмаган инфильтратив жараёнлар емиришларга дучор бўлади. Жараённинг янада кучайиши фиброз - кавернали ўпка силини келиб чиқишини таъминлайди. Сил таёқчалари инфильтратив ўпка силининг емирилиш даврида кўпрок топилади.


396. Ўпка туберкуломалари ҳар хил генезга мансуб бўлиб ўлчами 1 - 1,5 смли капсулага ўралган ўчоқлардир. Капсулага эга бўлган гомоген, қаватли ва конгломератли туберкуломалар фарқланади. Кўплаб ва йирик (диаметри 4 смдан юқори) туберкуломаларда жараён ривожланиши емирилиш, сочилиш ва ўпкадан қон кетиш кўринишида бўлади. Туберкуломаларни доимо ўсма касалликлари билан дифференциация қилиш лозим. 1,5-2 смли майда туберку - ломалар 3 йил мобайнида назорат қилинади, жараён қайталаниши кузатилмаса клиник соғайган деб ҳисобланади. Кавернали ўпка сили бу сил жараёнининг емирилиш шакли билан фиброзли - каверна ўртасидаги оралиқ шаклдир.


397. Кавернали ўпка силида каверна шаклланган бўлиб, одатда ривожланмаган перифокал яллиғланиш мавжуд бўлади. Каверна атрофида эса фиброз кузатилмайди. Кавернали ўпка сили ташхиси асосан инфильтратив, диссеминацияли ўпка сили ва туберкуломаларнинг емирилиш шаклларини даволаш жараёнида перифокал яллиғланишнинг сўрилиши хамда шаклланган кавернанинг аниқланиши билан қўйилади. Янги аниқланган сил беморлари ўпкасида шаклланган кавернанинг аниқланиши ва перифокал яллиғланишнинг бўлмаслиги ташхисни бирламчи қўйишга асос бўлади.


398. Фиброз-кавернали ўпка сили фиброзли каверна атрофидаги ўпка тўқимасида ривожланган фиброз мавжудлиги Билан характерланади. Ўпка тўқимасидаги деструкция майдони 10-12 ой ичида фиброзли кавернага айланиши мумкин, шунинг учун фиброз - кавернали ўпка сили ташхиси деструкция аниқланишидан 10-12 ойдан сўнг қўйилади. Бу давр ичида каверна атрофидаги ўпка тўқимасида фиброз ривожланади, ўпка хажм жихатдан кичрайиб, қовурғалараро масофа камаяди. Бу белгилар рентгенограммада яққол кўринади. Кавернаси мавжуд бўлган цирротик ўзгаришларни хам фиброз - кавернали ўпка сили шаклига киритилади. Силнинг бу шаклида сил микобактериялари доимо ёки вақти -вақти билан ажралиб туради. Касаллик даволанмаса ёки ноадекват даволанса жараён қайталаниб тўлқинсимон кечишга эга бўлади.


399. Цирротик ўпка сили фаол сил жараёнининг клинико - рентгенологик кўринишларини сақланиши билан ўпкада фиброзли ўзгаришларининг ифодаланиши, эмфизема ва бронхоэктазларнинг борлиги, кокс оралиш аъзолари ва трахеянинг силжиши билан характерланади. Цирротик ўпка сили фиброз - кавернали, диссеминацияли жараёнларнинг узоқ кечишидан келиб чиқади. Ундан ташқари цирротик ўпка сили лобит типидаги инфильтратив ўзгаришларнинг сўрилиши ва бириктирувчи тўқиманинг ўсишидан, хамда сил ўзгаришлари мавжуд бўлган ўпка тўқимасининг ателектаз майдонларида ривожланади. Ва нихоят цирротик ўпка сили узоқ кечувчи плеврит, пневмоплеврит ва пневмоторакс оқибатида хам келиб чиқади. Бу холатлардаги цирротик сил жараёни плевроген ривожланишига эга бўлгани учун "плевропневмоцирроз" деб хам юритилади. Цирротик ўпка сили клиникасида силнинг захарланиш белгилари, жараённинг қайталаниб туриши, қон тупуриш ва сил таёқчаларининг ажралиб турилиши сақланган бўлади.


400. Сил плеврити камдан кам холларда мустакил касаллик бўлиб ривожланадй. Асосан ўпка ва ўпкадан ташқари аъзолар сили билан бирга кечиб, сил жараёнлари шаклларининг асорати ҳисобланади. Шунинг учун бу ташхис пухта ўтказилган клинико - рентгенологик текширувлардан сўнг қўйилиши керак. Каверна ёки плевраости жойлашган ўчоқларнинг перфорациясидан келиб чиққан плевра эмпиемалари бронх ёки кўкрак оқмаларини келтириб чиқариши мумкин.


401. Юқори нафас йўллари сили одатда асосий сил жараёнининг асорати бўлиб ривожланади, шунинг учун мустақил жараён қилиб кўрсатклиши ўзини оқламаган.


402. Бошқа аъзолар ва тизимлар сили махсус жараёнларнинг кенг кўламдаги гуруҳларини ўз ичига олади, қайсики мия қобиғи ва марказий асаб тизими, ичак, суяк ва бўғимлар, таносил-жинсий аъзолар силидан тортиб, жигар, талоқ, миокард силигача бўлган ҳар хил аъзолар ва тўқималарни зарарлайди.

Сил характеристикасининг асосий элементлари бўлиб жараён жойлашуви ва кенглиги, унинг фазаси, сил таёқчаларини ажралиши ҳисобланади.

Жараён жойлашуви ва кенглиги ўпка бўлаклари ва сегментлар бўйича аниқланиб, ташхисда кўрсатилади.

Сил жараёни фазаси янги аниқланган беморларда сил фаоллигини ва жараён қайталанишини яллиғланиш, емирилиш, сочилиш каби кўринишлар билан характерлайди. Касалликнинг клинико - рентгенологик белгилари билан кечадиган сил жараёнини фаол деб ҳисобланади (белгилари - захарланиш, перифокал яллиғланиши мавжуд бўлган фиброзли ва ўчоғли ўзгаришлар, емирилиши бор ёки йўқ бўлган инфильтратлар, эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭЧТ)кучайиши, лейкоцитар формулада силжиш ва бошқалар). Сил жараёни фаоллигида албатта даволаш чоралари кўрилиши керак. Силга қарши препаратлар билан синовчи даво ўтказилганда рентгенологик ижобий динамика кузатилиши жараён фаоллигидан далолат беради. Жараён фазаларига сўрилиш, қаттиқланиш, чандиқланиш ва охакланиш каби жараёнлар киради. Бу фазалар сил жараёнининг сўнишидан далолат беради.



БАЦИЯЛЛАРЛИК КРИТЕРИЙЛАРИ ВА ЎТКАЗИЛГАН

ТЕРАПИЯ УНУМЛИГИ


403. Сил таёқчаларини ажратилиши касаллик фаоллигини кўрсатади. Клинико - рентгенологик белгилари мавжуд бўлган ҳар бир беморда исталган усул билан хаттоки бир маротаба сил таёқчалари аниқланса ёки клинико - рентгенологик белгилари бўлмаган холда сил таёқчалари икки маротаба аниқланса бацилла ажратувчилар (ВК+) деб ҳисобланади. Сил таёқчаларини аниқлаш учун ҳар бир бемор балғами (бронх, трахея ва ошқозон ювинди сувлари) 2 маротаба оддий бактериоскопия усули Билан текширилади, сил таёқчалари аниқланмаган холда флотация усули билан текширилади. Бу текширишларни ўтказилишидан қатъий назар биринчи бор аниқланган беморларда ёки жараён қайталанган ва кучайган холларда даволанишни бошлашдан олдин 3 маротаба экиш усули билан текширилади. Кейинги текширишлар даволаниш жараёнида бўлиб, 1 ойда 1 маротаба токи камида 3 маротаба бактериоскопик ва культурал усуллар билан тасдиқланган сил таёқчаларининг аниқланмаслиги ва томография билан тасдиқланган емирилган майдоннинг чандиқланишигача амалга оширилади.

Кейинги текширувлар асосий химиотерапия курсини тамомлагунча 6 ойда 1 маротаба ўтказилиши керак. Асосий химиотерапия курси деб сил жараёнини соғайишига қаратилган стационар ёки амбулатор шароитда антибактериал препаратлар билан узоқ ва узлуксиз комбинацияли даволанишга айтилади. Даволаниш давомийлиги сўршшш ва чандиқланиш фазаларига қараб белгиланади. Яллиғланган майдонларнинг бутунлай сўрилиб кетиши ва қолдиқ ўзгаришларнинг пайдо бўлиши ёки усиз, емирилган майдонларнинг йўқолиши ва сил таёқчаларининг аниқланмаслигидан бошлаб 10-12 ойдан сўнг, хамда камида 2 та рентгенограммалар билан тасдиқланган жараён стабилизациясини кузатилиши билан асосий химиотерапия курсини тўхтатиш мумкин. Жараён стабилизациясини тасдиқловчи рентгенограммалар орасидаги вақт 3 ой бўлиши керак.

Тергов хибсхонасида ўтказилган химиотерапия асосий даволаниш курсига қўшилади.



ТАШХИСНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


404. Клиник ташхис қуйидаги тартибда шакллантирилади - клиник шакл характеристикаси, жараённинг жойланиши (сегмент ва бўлаклар бўйича), жараён фазаси, диспансер гуруҳи, сил таёқ - чаларини ажратиш (ВК+, ВК -), асорати. Асорат асосий ташхисга тўлдирувчи ҳисобланади. Унга қуйидагилар киради: ўпкадан қон кетиш, спонтан пневмоторакс, ўпка -юрак етишмовчилиги, ателектаз, амилоидоз, буйрак ва жигар етишмовчилиги, бронхиал ва торакал оқмалар ва хакозо. Асосий ташхисдан сўнг йўлдош бўлган бошқа аъзолар ва тизимлар касалликлари кўрсатилади.

Инфильтратив ўпка сили ташхисини шакллантирганда жараён фазаси кўрсатилмайди, чунки ташхиснинг ўзи жараён фазасини англатади. Казеоз яллиғланиш инфильтратив ўпка силининг оғир шакли ҳисобланиб, сил жараёнининг асоратига киритилмайди ва ташхисни шакллантирганда қуйидагича ёзилади:

Ташхис: Ўнг ўпка юқори ва ўрта бўлаклари инфильтратив сили емирилиш ва сочилиш даври, казеоз яллиғланиш типида. 1А ВК+. Асорати - Ўпкадан қон кетиш. Ўпка -юрак етишмовчилиги II даражаси. Тапгхис. унумли даволаниш оқибатида рентгено - томографик текширув билан тасдиқланган емирилиш ўчоғининг чандиқланиши ва ВК ажралишининг тўхтатилишидан 10 - 12 ойдан сўнггина ўзгартириш мумкин. Ундан ташқари сил беморлари контингенти сил жараёнининг формаси, фазаси ва активлигига биноан диспансер гуруҳларига ажратилади, қайсики гуруҳлар клиник ташхисда хам кўрсатилади.



ДИСПАНСЕР НАЗОРАТИ гуруҳЛАРИ (ДНГ)


405. I ДНГ - бу гуруҳга актцв сил беморлари киритилиб, улар клиник согайиш ва мехнат қобилиятини тиклаш учун тиббий ҳамда ижтимоий профилактик тадбирларга мухтож ҳисобланади. Сил инфекцияси ўчоғини соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади.

I ДНГ қуйидаги"А" ва "Б" гуруҳларга бўлинади.

"А" гуруҳ - сил жараёни биринчи бор аниқланган, илгари унумли даволанган сил жараёнининг ривожланган ёки қайталанган беморлар. Улар асосий комплекс химиотерапия курсига мухтождирлар, кўрсатмалар мавжуд бўлса, стационар шароитида хирургик муолажалар қўлланиши билан жараён туррунлигига қадар даволанишлари мумкин.

"Б" гуруҳ - тўлиқ бўлмаган ёки унумсиз антибактериал даволаниш ўтказилганда, хамда уларни ўтказишга қарши кўрсатмалар оқибатида сурункали сил жараёни шаклланган беморлар. ВК ажратилиши ва каверна 2 йилдан ортиқ сақланиши, ёки ВК ажратмайдиган қобиқ хосил қилиб халталанган эмпиема, емирилган туберкулома мавжуд бўлган беморлар бу гуруҳда кузатилади. Булар орасидан узоқ химиотерапия ёки хирургик даволанишга мухтож беморлар танланади. Уни ўтказишга имконият бўлмаса, уларга стационар шароитида жараён зўрайишини сўндириш учун ёки амбулатор шароитларда уни олдини олиш учун қисқа муддатли даволаниш курслари ўтказилади. II ДНГда I ДНГдан ўтказилган сунувчи актив сил беморлари назоратда бўлади. Уларда жараён барқарорлиги юзага келган бўлиб, бацилла ажратилиши тўхтаган бўлади ва ўпкасида емирилиш майдонлари бўлмайди. Бу беморлар йилига 2 маротаба 2 - 3 ойдан химиотерапия курсларини амбулатория шароитида қабул қилиши лозим бўлади.

III ДНГда - I - II ДНГдан ўтказилган сил касаллигидан соғайган шахслар кузатувда бўлади. Улар йилига 2 маротаба мавсумий 2 ойлик касаллик қайталанишига қарши бўлган химиотерапия курсларини амбулатория шароитида қабул қилишлари лозим (6-илова).

IV ДНГда бацилла ажратувчи сил беморлари билан яқин мулоқотда бўлган шахслар кузатувда бўлади. Уларга сил препаратлари билан бир марта 2 ойлик химиопрофилактика даволаш курси ўтказилиши лозим.

V ДНГ - ўпкадан ташқари аъзолар сили беморлари кузатувда бўлади. Унинг Зта гуруҳчаси мавжуд бўлиб, "А" гуруҳи - I ДНГга, "Б" гуруҳи - ИДНГга, "В" гуруҳи - III ДНГга мрс келади ва уларга керакли даволаш - профилактика чора - тадбирлари ўтказилади.

VII ДНГ - ўпкасида катта қолдиғ ўзгаришлар мавжуд шахслар хаёт давомида назоратда туради ва уларга организмнинг резистентлигини оширишга қаратилган чора - тадбирлар ўтказилиб, организмни курашиш кучини сусайтирувчи омиллар юзага келган вақтда химиопрофилактика курслари ўтказилади.

"0"(нолинчи) гуруҳда ўпкасида маълум ўзгариш мавжуд бўлиб, фаоллигини аниқлаш зарур бўлган шахслар назоратда туради. Уларда 3 ой мобайнида ўпкасида сил фаоллиги бор йўклигини аниқлаш лозим. Фаоллиги аниқлангандан сўнг ДНГнинг қайси бирига мансуб бўлса шу гуруҳга мос равишда керакли даволаш - профилактика чора-тадбирлари олиб борилади. Беморни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ёки диспансер ҳисобидан ўчириш тиббиёт бўлими (сил шифохонаси ёки бўлими) бошлиги ва даволовчи шифокор - фтизиатр иштирокида ҳар бир холат учун алохида, комиссияда, асосланган, керакли текширишлар билан тасдиқланган ва тиббий карта (касаллик тарихи)га ўрнатилган тартибда қайд қилиш билан кўриб чиқилади. I гуруҳдаги беморлар II гуруҳга асосий химиотерапия курси ёки хирургик муолажалар унумли ўтказилиб, клинико-рентгенологик ва лаборатор кўрсаткичлар билан тасдиқланган ВК ажратилиши ва деструкция майдонининг йўқолган холатларда ўтказилади. Ўпкасида кичик формадаги деструкциясиз сил жараёни мавжуд, ВК ажратмайдиган беморларда тўлиқ сўрилиш ёки кичик қолдиқ ўзгаришлар қолган бўлса I гуруҳдан тўғридан тўғри III гуруҳга ўтказилиши мумкин. Кичик қолдиқ ўзгаришли беморлар II ДНГ да камида 1 йил мобайнида кузатилади. Сил жараёни тўлиқ даволанмаслиги ва сурункали деструкцияли сил жараёнидан кейинги катта қолдиқ ўзгаришларда бу гуруҳда назорат қилиш муддати 2-3 йилга чўзилади.

Туберкуломасининг диаметри 4 смдан катта бўлган беморлар кўп йиллар мобайнида кузатувда бўлади. III ДНГ да кузатув муддати аниқланган сил жараёнининг шаклига қараб белгиланади. Аниқланган сил жараёнида деструкциясиз ва ВК ажратмаслик холларида кузатув муддати - 3 йил, сурункали деструкцияли катта сил жараёнида эса - 5 йил.



ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁХВАНДЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН

БЕМОРЛАРНИ ДИСПАНСЕР КЎРУВИДАН ЎТКАЗИШ


406. Ичкиликбозлик ва гиёхвандлик билан касал махкумлар махсус ЖИЭМларида сақланади ва даволанади, бу махкумларни шу муассаса психиатр ва нарколог шифокорлари диспансер кўригидан ўтказадилар. Агарда ичкиликбозлик ва гиёхвандликка қарши мажбурий даволанишга мухтож махкумлар мутахасис-шифокорлар бўлмаган ЖИЭМга юбориш холларида, даволаш ва диспансер назоратини шу муассаса тиббиёт бўлими бошлиғи ёки шифоркор-терапевти психиатр-нарколог тавсияси асосида олиб боради. Бу холларда диспансер назоратини олиб бориш асослари ўзгармайди.



ИЧКИЛИКБОЗЛИК БИЛАН КАСАЛ МАХКУМЛАРНИ

ДИСПАНСЕР КЎРУВИДАН ЎТКАЗИШ


407. Ичкиликбозликка қарши мажбурий даволанишга лозим бўлган, хамда шундай даволанишни қабул қилган хамма махкумлар озодликдан махрум этилган жойларда жазони ўташни давом эттирган холда диспансер ҳисобига олинади. Уларга ўрнатилган намунадаги назорат картаси юргизилади ва 2 та бўлимдан иборат -актив ва пассив ҳисобга эга бўлган картотекага жойлаштирилади.

Ичкиликбозлик билан касал махкумлар ЖИЭМга жазони ва мажбурий даволанишни ўташ учун келганларида камида 3 кун ичида психиатр-нарколог шифокори томонидан кўрилади ва 1-гуруҳ диспансер ҳисобига қўйилади. Бу махкумларга актив ва мадад берувчи амбулатор, зарур бўлган холда стационар ичкиликбозликка қарши даво, халқ суди томонидан тиббий характерга эга бўлган мажбурий чоралар бекор қилингунча ёки ЖИЭМдан озод бўлгунга қадар олиб борилади.

1-гуруҳ диспансер ҳисобига шундай махкумлар олиниши мумкинки, ичкиликбозликка қарши мажбурий даво олишга мажбур бўлмаган, ўзлари мустақил равишда наркология ёрдамига мурожаат этиб, ичкиликбозликка қарши давога ижобий натижа берадиган махкумлар киради.

Бу махкумлар мурожаат этган вақтдан бошлаб ҳисобга олинади.

Агарда озодликдан махрум этилган жойда махкум ичкиликбозлик билан касалланганлиги аниқланса ва даволанишдан бош тортса, суд томонидан мажбурий даволаниш тавсия этилса, шу вақтдан бошлаб диспансер назоратига қўйилади.

Биринчи гуруҳ диспансер назоратида турувчи махкумлар учун 6 ой муддатгача бўлган ичкиликбозликка қарши самарали даволаниш тавсия этилади. ҳар бир холатда даволаниш муддати давомийлиги тиббиёт бўлими бошлиғи, психиатр-нарколог шифокор ва терапевт-шифокор таркибдаги комиссия томонидан ҳар бир касал махкумни ўзига хослиги ва касаллик кечишига қараб белгиланади. Беморлар бир ойда бир маротаба шифокор кўригига чақирилади.

Тўлиқ актив ичкиликбозликка қарши даволаш муолажаларини олган махкумлар, суд томонидан мажбурий характердаги тиббий чора тадбирларни бекор қилинган шароитларда махкумлар пассив ҳисоб гуруҳига ўтказилади. Мадад берувчи даволаш, фақатгина касаллик қайталанганда (ичкиликни қайта бошлаб юборганда) ёки шифокорга алкоголга ўткир мойиллик сезган холларида мустақил равишда мурожаат этганларида олиб борилади. Агарда махкум ичкиликни қайта бошлаб юборган холларида, касаллик қайта-ланишига қарши мадад берувчи даводан бош тортса, у холда судга мурожаат этиб махкумга озодликдан махрум этилган жойда мажбурий даволанишни тайинланишига маъмурият хуқуқи борлиги хақида огохлантирилади.

Пассив гуруҳ ҳисобида кузатилаётган касаллар профилактика кўруви ёки касаллик қайталанишига қарши мадад берувчи даво ўтказилиш даврида психиатр-нарколог шифокори томонидан кўриб борилади.



ГИЁХВАНДЛИК БИЛАН КАСАЛ МАХКУМЛАРНИ

ДИСПАНСЕР КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШ


408. Гиёхвандликдан мажбурий даволанишиши лозим бўлган махкумларни хаммаси диспансер назоратига қўйилади. Уларга ўрнатилган намунадаги назорат варақаси юргазилади, 2та назорат гуруҳи кузда тутилган: фаол (1-ДХГ), қайта назорат (2-ДХГ).

Ўзбекистон Республикаси ЖКни 96 моддасига мувофиқ гиёхвандликдан даволаниши мажбур бўлган махкумларнинг хаммаси актив гуруҳ диспансер ҳисобига қуйилади. Бу шахсларга мажбурий тартибда, давомийлиги 60 кундан кам бўлмаган гиёхвандликка қарши бирламчи стационар даволаниш курси ва мадад берувчи амбулатор даволаниш курси мехнат терапияси билан биргаликда олиб борилади. Амалиёт шуни кўрсатаяптики, ЖИЭМ тизимида гиёхвандликка қарши мажбурий даволаниш оптимал муддати 2 йилга боради.

Кузатувдаги гиёхвандлик билан касал махкумларни 1-йил даволанишида бир ойда бир маротаба психиатр-нарколог томонидан кўрикдан ўтказиб боради. 2-йили эса 2 ойда бир маротаба кўрикдан ўтказади. ҳар 3 ойда 3-4 хафталик мадад берувчи амбулатор даво курси олиб борилади. Гиёхвандликка қарши даволаш услубини ҳар бир холат учун даволовчи шифокорни ўзи белгилайди.

Гиёхвандлик билан касал махкумлар 2 йил давомида тартиб билан даволансалар, тиббиёт бўлими бошлиғи, психиатр-нарколог шифокор ва терапевт-шифокор таркибдаги комиссия томонидан мажбурий даволанишни тўхтатиш хақида қарор қабул қилиниши мумкин. Тўлиқ даволаниш курсини олмаган (бир йилдан кам) шахсларга мажбурий даволаниш курсини тўхтатиш хақида қарор қабул қилиш тавсия этилмайди.

Гиёхвандлик билан касал махкумлар ўрнатилган тартибдаги мажбурий даволаниш курсини тугатганларидан сўнг, комиссия кўригидан сўнг 2-гуруҳ диспансер назорат ҳисобига ўтказиладилар. Бу гуруҳда улар муддатлари тугагунларига қадар ( 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда турғун ремиссия бўлса) ва нарколог шифокори томонидан бир йилда 2 маротаба кўриб борилади.



XI БОБ. АЁЛЛАР ВА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ

ТИББИЙ ТАЪМИНОТИ


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИДА

ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ ЎЗИГА ХОС

ТОМОНЛАРИ


409. Барча вояга етмаганлар тергов хибсхоналарида бўлган вақтларида, уларни бўғма (дифтерия) касаллигини чақирувчиси ва гижжалари бор-йўқлигига текширилади. Бу текширувлар мусбат натижалар берса, тўлиқ даволаш-профилактика ва эпидемияга қарши чоралар ўтказилгандан сўнг уларни тарбия колонияларига юборилишига рухсат этилади. Ўсмирларда гижжа аниқланганда, гижжаларни тушириш чоралари кўрилади, шу тадбирлар тугалланмай қолган холларда, улар муассасага боргач тугатилади. Кўрсатмага асосланиб бўғма ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмлаш ўтказилади. Кўкрак қафаси аъзоларини профилактик текширувларидан фақат флюорография текшируви ўтказилади.


410. Вояга етмаганларни қабул қилиб олиш гуруҳи таркибига кирувчи тиббий бўлим бошлиғи, муассасага янги келган махкумларни улар саломатлиги холатини эътиборга олган холда тегишлича ишга жойлаштириш, мутахассислик ва умумий таълим ўқиши бўйича, халқ хўжалиги ва унга боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланиши мумкин бўлган касб мутахассислигига ўқитиш ҳақида гуруҳ рахбарига ўз тавсияларини беради. Бир вақтнинг ўзида врач-психиатрда рухий профилактика ва даволанишга мухтожлар ёки психолог ва тарбиячи томонидан тарбиявий-психологик таъсирга мухтожлар аниқланади.


411. Йилда икки марта барча тарбияланувчилар чуқур тиббий профилактик кўрикдан ўтказилади (антропометрик ўлчовлар, вазнини тортиб кўриш ва лаборатория тахлиллари хамда флюорографик текширувлар). Кўрик натижаларига кўра соғлигини холати ва жисмоний қувватига қараб тарбияланувчилар жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш учун қуйидаги гуруҳларга бўлинади: асосий, тайёрлов, махсус ва ногиронлар. Соғлиги ахволи яхшиланиб боришига қараб бир гуруҳдан бошқасига ўтказилади. Асосий гуруҳга соғлиғида ўзгариш бўлмаган, хамда соғлиғида морфологик ва функционал ўзгаришлари кўп бўлмаган, жисмонан бақувват бўлган ўсмирлар киради. Улар ўқув дастури бўйича мажбурий бўлган жисмоний тарбия машғулотларида қатнашиб белгиланган нормативларни топширадилар ва жисмоний соғломлаштириш тадбирларида қатнашадилар, қўшимча спорт тўгаракларига қатнашишлари мумкин. Тайёрлов гуруҳига саломатлик холатида бироз ўзгаришлар бўлган ва жисмонан бақувват бўлмаган ўспиринлар киради. Жисмонан бақувват бўлмаган ўспиринлар билан жисмоний тарбия дарси харакатланиш қобилиятларини ва кўникмаларини аста-секинлик билан ошириб боришга қаратилган, хамда организмга ортиқча эътибор талаб қиладиган (пульс, қон босими ва бошқа кўрсатгичларни назорат қилиш) машқлар киритилмаган ўқув дастури асосида олиб борилади. Улар белгиланган нормативларни танлаб топширадилар, жисмоний соғломлаштириш тадбирларида қатнашадилар. Умумий жисмоний тарбия тўгаракларига боришлари мумкин. Махсус гуруҳга соғлигида сезиларли, доимий ёки вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ўзгаришлари бор бўлган, ўқиш ва мехнат фаолиятига рухсат этилган ўспиринлар киради. Улар билан жисмоний тарбия дарслари махсус дастур асосида касаллигини хусусияти ва оғирлиги инобатга олинган холда олиб борилади ва даволаш тадбири сифатида ўтказилади. Бу туркум билан қўшимча машғулотлар, спорт ўйинлари ташкиллаштирилади, соғлигини ахволи назорат қилинади. Айрим ўспиринлар билан машғулотлар врач маслахати асосида ўтказилади.


412. Муассасанинг тиббий ходимлари ўспиринлар ичидан соғлиги бўйича соғломлаштиришга, тиббий кузатувга ва кучайтирилган овқатлантиришга мухтожларини ажратиб олиб тиббий бўлим стационарида соғломлаштириш гуруҳларини тузади. Соғломлаштириш гуруҳларига қуйидаги ўспиринлар киритилади:

а) жисмонан камқувват ва вазни белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлганлар;

б) ҳар хил оғир касалликларни, жарохатларни ва жаррохлик операцияларни бошдан кечирганлар;

в) соғлиғида сезиларли, доимий тарздаги ўзгаришлари бўлиб махсус гуруҳга киритилган ва доимий диспансер кузатув гуруҳи ҳисобида турувчи вояга етмаганлар.

Тиббий бўлим бошлиғи соғломлаштириш гуруҳидагилар руйхатини тузиб, уни муассаса бошлиғи имзоси билан тасдиқлайди. Соғломлаштириш гуруҳига киритилганларни соғломлаштириш муддатини врач аниқлайди ва у 30 кундан ошмаслиги керак. Тиббий кўрсаткичлар асосида бу муддат ўзгартирилиши хам мумкин. Бу давр ичида ўспиринлар стационарда бўладилар. Уларга кун тартибини тиббиёт бўлими бошлиғи аниқлайди. Улар муассаса мактабига, касб-техника ўқув юртига қатнаши мумкин, ишга борса у мехнат-даволаниш кўринишида бўлади. Тиббиёт ходими назорати асосида даволаш ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказилади. Бу гуруҳ аъзоларини тиббиёт хужжатларида уларни вазни оғирлиги, кун тартиби, дори-дармон ва витамин билан даволаш, жисмоний машғулотлар ва ишлаш натижалари ёзиб борилади.


413. Вояга етмаганлар сақланадиган муассасаларда тиббий-санитария таъминотини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирлар кўрилади:

а) тарбия колониялари юқори малакали консультатив ва стационар ёрдам олиш учун шу худуддаги туман, вилоят касалхоналарига бириктирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ Республика касалхонаси ҳар йили 2 марта профилактик кўрик ўтказишга ёрдам бериши учун мутахассислар: отоларинголог, невропатолог, окулист, жаррох, стоматолог, психиатр ва бошка мутахассисларни ажратади. Рентген-флюрография ўтказиш гуруҳи шу кўрик режаланган вақтдан олдинроқ барча тарбияланувчи-ўспиринларни флюорография кўригидан ўтказади.

в) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ Республика касалхонаси мутахассислари вояга етмаганлар сақланадиган муассасаларга консультатив ва методик ёрдам кўрсатилар. Улар муассасага келиб диспансер назорат гуруҳида ҳисобда турганларга диспансер кузатувини ташкиллаштиришда, уларга даволаш-профилактика тадбирларини тўлалигича ўтказилишига, алкоголизм ва гиёхвандликка чалинган беморларга мажбурий даволашни ўтказишда ёрдам кўрсатадилар. Бу ишларни амалга ошириш учун дерматовенеролог, фтизиатр хамда бошқа мутахассис-шифокорлар муассасага бориб амалий ёрдам кўрсатадилар.


414. Тиббий бўлим врач-терапевти стационарда 2 хафта ичида даволаниши мумкин бўлган беморларни даволайди. Бу муддатдан узоқроқ вақт ичида даволаниши керак бўлган холларда врач бемор ўспиринни ЖИЭББ Республика касалхонасига ёки яқин атрофдаги соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ўрнатилган тартибда юборади.


415. Муассасага келган барча ўспирин махкумлар врач-психиатр кўригидан ўтиши керак. Тиббий кўрсатмалари бўйича мажбурий даволаш чораларини қўллаш белгиланган вояга етмаган махкумлар ихтисослаштирилган муассасаларда даволанадилар. Амбулатор даволаш (ихтисослаштирилган муассаса бўлмаган холатларда хам мутахассис тавсияси ва назорати остида) тиббий бўлимда врач-психиатр (психиатр-нарколог) ёки тиббий бўлим бошлиғи томонидан амалга оширилади. Гиёхванд беморларни тарбия колонияси шароитида даволаш, мажбурий тартибда мехнат ва ўқиш жараёни билан узлуксиз равишда, муассаса техника мутахассислик билим юрти ёки умумий таълим мактабининг гиёхванд беморлар билан ишлаш жараёнини ташкил қилиш тайёргарлигини ўтган ходимларини жалб қилган ҳолда олиб борилади. Юқорида кўрсатилган барча тадбирлар врач-психиатр томонидан тарбиячи ва психолог билан хамкорликда олиб борилади. Улар томонидан ўспиринлар орасида соғлом турмуш тарзи, гиёхванд моддаларни зарари хақида комплекс тадбирлар тарғиботи олиб борилади.



АЁЛЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ

ЎЗИГА ХОС ТОМОНЛАРИ


416. Аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ТХ ва ЖИЭМлар тиббиёт бўлимлари вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) хомиладорликнинг кечишида, туғиш ва туғишдан кейинги даврда рўй бериши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш тадбирларини кўриш;

б) гинекологик касаликларни олдини олиш ва даволаш.


417. Тиббий бўлим қуйидагиларни амалга оширади:

а) хомиладор аёлларни диспансер кўригидан ўтказиш;

б) туғишга тайёргарлик учун психопрофилактика ишларини олиб бориш;

в) "оналар мактаби" ишини олиб бориш.

Тиббий бўлим қуйидагиларни назорат қилади:

а) аёлларни мехнатга тўғри жалб қилиб ишлатилишини (хомиладорлар ва кўкрак ёшидаги болали аёлларни тунги хизматларга, иш вақтидан ортиқча ишларга, зарарли ишлаб чиқаришга ва дам олиш кунларида ишга жалб этилмаслигини);

б) гигиена хоналари борлигини ва уларни санитария холатини, жихозланишини;

в) хомиладор ва кўкрак ёшидаги болалари бор аёлларни овқатланишини назорат қилади.


418. Тергов хибсхоналари ва ЖИЭМларида сақланаётган хомиладор аёллар туғиш учун муассаса жойлашган худуддаги соғлиқни сақлаш тизимидаги туғруқхоналарга ёткизилади.


419. Барча хомиладор аёллар диспансер кузатувида бўлади. Акушерлик патологияси ва экстрагенитал касалликлари бор бўлган аёллар алохида "хавфли" гуруҳга ажратилади. Хомиладор аёл бирламчи кўрикдан ўтаётган пайтда:

а) хаёти ва касаллик тарихи маълумотлари тўпланади, ички безлар фаолиятига, хайз кўришга, унинг кечиши ва аввалги хомиладорлиги, туғиш ва уларни кечиши хақида маълумотлар йиғилади;

б) умумий, махсус ва ультратовуш текширишлари ўтказилади, вазни ва қон босими ўлчанади;

в) лаборатория текширувлари (қон, сийдикни умумий тахлили, Вассерман текшируви хомиладорликнинг биринчи ва иккинчи даврида ўтказилади, қон гуруҳи, резусни қайси гуруҳга мансублиги, қин ажратмаларини, ОИТС текширувлари) ўтказилади;

г) врач терапевт ва стоматолог кўриги ўтказилади.

Акушерлик анамнези оғир кечган бўлса, хомиладор аёллар токсоплазмозга текширилади, керакли мутахассисларга ахволига қараб кўрсатилади.

Акушер-гинеколог кўригига келиш муддатлари қуйидагича белгиланади:

а) хомиладорликнинг 1 даврида-1 ойда 1 марта;

б) хомиладорликнинг 2 даврида-1 ойда 2 марта;

в) хомиладорликнинг 32 хафтасида - ҳар хафтада;

г) акушерлик анамнези оғир кечган холларда, хомиладор аёл касал холларда ёки шу хомиладорлик патологик кечаётган (стационар даволаниш зарур бўлмаган) холларда неча кунда кўрик ўтказиш алоҳида хал қилинади, зарур бўлса керакли хажмда лаборатория текширувлари ўтказилади.

Хомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб аёл енгил ишга кўчирилади ва қуйидагилар ўтказилади:

а) шахсий гигиена қоидаларига, иш ва дам олиш тартибини сақлаш хақида санитария-тарғибот ишлари ўтказилади;

б) носоғлом бўлган хомиладор аёллар (юрак касалликлари, хомиладорлик токсикози ва бошқалар) билан жисмоний тарбия машғулотлари алохида тартибда махсус машқлар билан ўтказилади;

в) ҳар хафтада бир марта туғиш учун аёлни руҳий жихатдан тайёрлаш машқлари ўтказилади ( 6 дарс );

г) хомиладорликнинг 14-16 хафтасидан бошлаб "оналар мактаби" дарси ўтказилади.

Стационар текширишга ва даволанишга қўйидаги аёллар юборилади:

а) хомиладорлик патологик кечган (токсикозни оғир кўринишлари, бола ташлаш хавфи бўлганда, нефропатия, преэклампсия, жинсий аъзолар йўлидан қон оққанда, хомила ота-онасининг қон резуси қарама-қарши-бўлган хомиладорликда, муддатидан олдин туғиб қўйиш хавфи бўлган ва бошқа холларда;

б) экстрагенитал касалликлар (юрак нуқсони, қон босим касаллиги, гипертериоз, диабет, анемия, лейкоз, цистит ва бошқа) қайд этилган холларда;

в) ўзи соғлом бўлган аёлларда туғиш жараёни қийинчиликлар (бачадондаги чандиқ, хомила кўндаланг ёки ёнлама жойлашганда, бачадонда бир неча хомила бўлганда, хомила она қорнида нобуд бўлганда, бачадон миомаси ва бошқалар) бўлиши мумкин бўлган холларда;

г) амбулатория шароитида ташхис қўйишни, касаллик асоратини аниқлаш имкони бўлмаган холларда.


420. Акушерлик стационаридан чиққандан сўнг кўрик қўйидаги муддатларда бўлади:

а) 7-10 кундан кейин - 1 кўрик;

б) 1 ойдан кейин - 2 кўрик;

в) 2 ойдан кейин - 3 кўрик.

Биринчи кўрик пайтида акушерлик стационари маълумотлари ўрганилади, шикоятлар аниқланади, керак бўлса қинни текширувлари ўтказилади. Шахсий гигиена талабларини бажариш ҳақида сухбатлар ўтказилади. Зарурат бўлган ҳолларда мутахассис врачларнинг маслахат кўриклари ўтказилади.

Иккинчи кўрик пайтида аёлнинг шикоятлари ўрганилади, зарурлигига қараб лаборатория текширувлари ўтказилади.

Туғишдан кейинги даврни кечиши физиологик холатда бўлса учинчи кўрикдан сўнг аёл диспансер ҳисобидан ўчирилади. Туққан аёлнинг соғлиги ахволини врач акушер-гинеколог, туғилган чақалоқни ахволи ва ўсишини врач-педиатр кузатади.


421. Гинекологик ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш вазифалари:

а) гинекологик касалликларни олдини олиш;

б) уларни илк бошланиш даврида аниқлаш;

в) гинекологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш.

Аёллардаги гинекологик касалликлар акушер-гинеколог қабулига аёллар мурожаат этганда ва ҳар йилги профилактик кўрик вақтида аниқланади. ЖИЭМ ва ТХ сақланаётган барча аёллар кўрувдан ўтиши керак, улар акушер-гинеколог врачи томонидан ҳар йили камида бир марта кўрилади. Касаллик аниқланганда (ёки уни борлигига шубха бўлганда) врач қуйидагиларни ўтказади:

а) касаллик тарихи йиғилади;

б) касалларни умумий ва гинекологик кўрикдан ўтказилади;

в) бактериологик ва цитологик текширувлар ойнага суркаш йўли билан олинади.

Режали асосда стационарга ётқизиладиган беморлар олдин тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади, улар учун стационарда бўш жой қолдирилади.

Аёллардаги бор бўлган касалликни тиббий бўлим шароитида даволашни имкони бўлмаса уларни соғликни сақлаш идоралари касалхоналарга юборилади. Керак бўлган холларда хомилани олдириб ташлаш учун қуйидагилар ўтказилади:

а) қонни Вассерман усули билан текшириш;

б) қинни сурков олиб текшириш;

в) биринчи бор хомиладор бўлганлар қонини резусга текшириш.

Бошқа текширувлар заруриятга қараб ўтказилади.

Сунъий йўл билан хомилани ривожини тўхтатишга бўлган қаршиликлар:

а) кечиши ўткир ва оралиқ сўзак (гонорея);

б) қаерда жойлашганидан қаътий назар кечиши ўткир ва оралиқ барча яллиғланиш холлари;

в) ўткир юқумли касалликлар.

Гинекологик беморлар икки гуруҳга бўлинади:

а) даволаниши талаб этилаётганлар;

б) мунтазам кузатувга ва кўрувга мухтожлар.

Биринчи гуруҳга жаррохлик усули билан даволаниш талаб қилинадиган ташқи жинсий аъзоларининг ўта хавфли ўсмалари, хавфли бўлмаган ўсмалари, бачадон миомаси, кистомаси ва тухумдон кистаси, қин шиллиқ қавати осилиб тушиши ва осилиб қолиши холлари; менструал бузилиши бўлган беморлар, патологик климакси ва бошқа холатлар бўлган беморлар киради.

Иккинчи гуруҳга белгилари яққол билинмайдиган, даволанишга мухтож бўлмаган миомалари бор бўлган аёллар, оператив-жаррохлик даволаниши керак бўлмаган тухумдон ва қин кистаси бор бўлган беморлар, бачадон ва қин шиллиқ қаватлари чиқиб турадиган ва жаррохлик йўли билан даволанишга қаршиликлари бўлган, хамда оператив ёки консерватив даволанишдан сўнг биринчи гуруҳдан ўтказилган беморлар киради. Қанча муддатга, неча марталаб кўрикдан ўтказиш, кузатув муддатлари ҳар бир аёл учун врач томонидан касалликнинг кечиши, касаллик даври ва унинг ўзига хос кечиши ҳисобга олинган холда аниқланади.



БОЛАЛАР УЙИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


422. Болалар уйи махкума аёлларнинг болаларини сақлаш ва тарбиялашга мўлжалланган болалар муассасасидир. Болалар уйи ўрнатилган тартибда аёллар жазони ижро этиш муассасаларида ташкиллаштирилади. Болалар уйи муассаса худудидан ташқарида жойлашади ёки махкумалар умум яшаш жойидан ажратилган бўлади. Болалар уйи жойлашган ер майдони тўсиқ билан ўралган бўлиб, у ерда ҳар бир гуруҳ, болалар йил давомида сайр қилиши ва тоза хавода ухлашларини мўлжаллаб алохида жихозланади.

Болалар уйида болалар туғилганидан то уч ёшга тўлгунига қадар тарбияланади. Болалар уйидаги бола уч ёшга тўлганидан кейин онасининг розилиги билан унинг қариндошларига ёки хомийлик ва васийлик органи қарорига кўра бошқа шахсларга берилиши мумкин, ёки бошқа шароитларда болалар соқлиқни сақлаш идораларига қарашли болалар муассасаларига ўтказиладилар.

Барча чақалоқлар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) идораларидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиб, туғилганлиги ҳақидаги гувохномани расмийлаштирилиши шарт. Бола ўлик туғилса ёки чақалоқ туғилганидан кейинги етти кун ичида вафот этса, бундай холатлар уч кун муддат ичида ФХДЁ идораларида қайд этиш рўйхатидан ўтказилиши керак. Туғилишдан олдин нобуд бўлган ҳар бир бола (хомила) ҳақида тегишли маълумотнома тўлдирилади.

Болалар уйида ҳар бир болага турар жойи майдони 5 квадрат метрдан (шу ҳисобда ётоқ хонаси, ўйнайдиган жойи, овқатлантириш хоналари) кам бўлмаслиги керак. Ётоқхонада ҳар бир болага тўғри келадиган майдон 2 кв.м. кам бўлмаслиги керак.

Болалар уйи фаолиятини уни бошлиғи врач-педиатр бошқаради, у болалар уйининг тиббий, тарбиявий ва бошқарув-хўжалик фаолиятига рахбарлик қилади, амалдаги соғлиқни сақлаш қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ буйруқ ва йўриқномалари асосида иш юритади. Болалар уйи жойлашган муассаса бошлиғи ва шу муассаса тиббий бўлим бошлиғи болалар уйи фаолиятини ташкиллаштиришга шахсан жавобгардирлар.


423. Болалар уйида соғломлаштириш ва тарбиявий ишларни тўғри ташкиллаштириш учун болалар ёшига қараб бўлинган гуруҳлар ташкил этилади. Ёшига қараб тақсимланган болалар гуруҳлари ва гуруҳлар сони хақиқатда бор бўлган болалар сонига, ёшига ва психофизиологик ўсишини ҳисобга олган холда ташкил этилади. Болаларни ёшга қараб гуруҳларга бўлиниши:

а) биринчи гуруҳ-10 ойгача бўлган болалар (бунда 4 ойгача бўлган болалар учун гуруҳчалар тузилади);

б) иккинчи гуруҳ - 10 ойдан 1,5 ёшгача;

в) учинчи гуруҳ - 1,5 ёшдан 2 ёшгача;

г) тўртинчи гуруҳ-2 ёшдан 3 ёшгача.

Биринчи ва иккинчи гуруҳдаги болалар сони ўртача 10тадан, учинчи ва тўртинчи гуруҳдагилар - 13тадан ошмаслиги керак. Агар бирор гуруҳдаги болалар сони белгиланган меъёрдан ошиб кетса, яна битта шунақа гуруҳ тузилади.


424. Болаларни тиббий таъминоти қуйидаги йўналишларда бўлади:

а) соғлом болани жисмонан ва маънан тўғри ўсишини ташкиллаштириш;

б) юқумли ва соматик касалликларни олдини олиш ва даволаш.


425. Болалар уйида тиббиёт ходимлари қуйидагиларни таъминлайдилар;

а) 1 ёшгача бўлган болаларни тўғри овқатлантириш ва 1 ёшдан ошган болаларни тўлақонли овқатлантириш;

б) болаларга белгиланган ёшларида профилактик эмлашларни ўтказиш;

в) чиниқтириш муолажаларни ва бадан тарбия машқларини ўтказиш;

г) болалар уйидаги касалланган болаларни бошқалардан ажратиш ва карантин чоралари билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш;

д) оналар ва болалар уйи ходимлари билан санитария-тарғибот ишларини ўтказиш;

е) ҳисобот ишларини олиб бориш.


426. Бир ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган меъёрлар асосида ташкиллаштирилади. Бу ишда тиббиёт ходимлари қуйидагиларни бажаради:

а) болаларни тўлиқ кўкрак сути билан боқилиши учун харакат қилиш;

б) кўкрак сути етмаган тақдирда ва донорлик сутини олиш имконияти бўлмаса, болани ўз вақтида аралаш ва сунъий овқатлантиришга ўтказиш;

в) боланинг ёши ва ўзига хос айрим хусусиятларига қараб, таомномага шарбатлар, витаминлар, бошқа ҳар хил қўшимча овқатлар қўшилига эришиш;

г) боланинг овқатларида асосий овқат моддаларини унинг физиологик талаби даражасида бўлишини қаттиқ назорат қилиш;

д) боланинг соғлиғи ва индивидуал хусусиятлари, тарбияланиш шароитлари, атроф мухит эътоборда бўлиши керак.

Бола овқатланишини тўғри ташкил этилганлигини бола бўйи ва вазни бир текисда ўсиши билан белгиланади. Хавф гуруҳига кирувчи - чала туғилганлар, кўп хомилалилар, катта оғирликда туғилганлар ва гипотрофияга чалинган болалар алохида гуруҳга ажратилади. Бундай болаларни овқатлантириш масаласи фақат индивидуал хал қилинади.


427. Болаларни профилактик эмлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.

Бунинг учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

а) эмлаш тадбирлари йил, квартал, ойни мўлжаллаб режалаштирилади;

б) эмлаш ўтказилган куни врач кўриги ўтказилиб, тана харорати ўлчанади;

в) санитария-гигиена қоидаларига, асептика қоидаларига (эмлаш ўтказадиган алохида хона, тиббий жихозларни стерилизация қилиш) амал қилиш;

г) ўтказилган профилактик эмлашни ва унинг натижасида бўлган ўзгаришларни аниқ қайд этиш;

д) эмлашни бошқа муддатга қолдирилиш сабабини асослаб, уни қачон ўтказиш мумкинлигини белгилаш.


428. Болаларни чиниқтириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услублар ва ИИВ Тиббиёт бошқармаси тавсиялари асосида қуйидаги шарт-шароитларга амал қилган холда ўтказилади;

а) чиниқтириш услубини ўтказишда ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш;

б) чиниқтириш муолажалари ва табиий омилларни қўллашни биргаликда олиб бориш;

в) табиий омиллар таъсир кучини аста-секинлик билан ошириб бориш;

г) чиниқтириш йил бўйи ўтказилади, уни услублари йил фасли ва об-хавога қараб ўзгартириб борилади;

д) чиниқтириш муолажаси вақтида боланинг қувноқ хуш-холда бўлиши.

Бир ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний тарбия машқлари ҳар бир болага алохида бўлиб, уқалаш ва гимнастикани ўз ичига олади. Бир ёшдан катта болаларга жисмоний тарбия харакатли ўйинлар, хамда турли гимнастик машқлардан иборат бўлади.

Болаларни соғлиғи ахволи комплекс услубда мутахассис-врачлар жалб этилиб бахоланади. Бу ишнинг пироварди натижаси барча болаларни соғлиғи бўйича бир гуруҳга бирлаштириш бўлиб, бу соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни енгиллаштиради.


429. Болалар уйига келган барча болалар врач томонидан зудлик билан ва чуқур текширувдан ўтказилади. Болаларни врач томонидан кўриги қуйидаги муддатларда ўтказилади:

а) 1 ойлик бўлгунича - ҳар кунда;

б) 1 ойдан 6 ойлик бўлгунича - беш кунда бир марта;

в) 6 ойдан 9 ойлик бўлгунича - ўн кунда бир марта;

г) 9 ойдан 1 ёшга тўлгунча - икки хафтада бир марта

д) 1 ёшдан 3 ёшга тўлгунича - бир ойда бир марта;

Болаларни кўрик натижалари ва рухий жисмоний ўсиши ҳақидаги маълумотлар боланинг ривожланиш тарихи дафтарига (112-У-И шакл) қайд этилади. Нимжон ва саломатлик холатида ўзгаришлар бўлган болалар ИИВ ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари мутахассис врачларини жалб этилиб кўрилади. Болалар уйига барча янги келган болаларда антропометрик ўлчовлар ўтказилади ва бу ўлчовлар бола 1 ёшга тўлгунча ҳар олти ойда қайтадан ўтказилади. Соғлом болаларни 4 ойлик бўлгунига қадар кунора, 4 ойдан 1 ёшга тўлгунига қадар 5 кунда 1 марта, 1 ёшдан 1 ёшу 6 ойлик бўлгунига қадар 10 кунда 1 марта, 1 ёшу 6 ойлигидан 3 ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 1 марта вазни ўлчанади. Нимжон болалар овқатланишдан олдин ва ундан кейин 3-4 ойлик бўлгунига қадар кунда бир марта вазни ўлчаниб турилади.


430. Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида болалар уйига янги келган ёши икки ойдан ошган болалар 21 кун давомида карантинда бўладилар. Ёши икки ойгача бўлган болалар 3-5 кунга карантин биносида алохида хонага ётқизиладилар. Тез ривожланувчи оғир касалликка ва юқумли касалликларга чалинган болалар, карантин биносига ёткизилмай соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига жўнатиладилар ва улар касалхонага жўнатилгунга қадар тиббий изоляторда бўладилар. Болалар карантин ўтиши учун болалар уйи биносидан бошқа жойда алохида хона ташкиллаштирилади, ундаги ўринлар сони болалар уйининг штат бўйича умумий ўринлар сонини 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Карантин биноси 2-3 хонали қабул бўлинмаси, болаларни оналари билан биргаликда сақлаш учун хоналар (майдони ҳар бир бола учун 5,1 кв.м. ва оналар учун 3 кв.м. кам бўлмаган), ювиш хонаси хожатхона, айвонча ва сайр қилиш учун майдончалардан ташкил топади. Карантин хоналарида ҳар хил ёшли болалар бўлиб, уларнинг кун тартиби ҳар бирига алохида, тарбия ишлари уларнинг ёшига хос бўлади. Карантин вақтида болалар ва оналар бўғма, ичак инфекциялари гуруҳи (ёки шу микроб ташувчилари) бор-йўқлигига (шу жумладан қорин тифи, паратиф, ичбуруғ), гижжалар борлиги, сил ва захм касалликларига, қонни Вассерман услубида текширишга, қизчалар ва оналарни гонорея касаллигига текширилади. Бошқа қўшимча текширувлар клиник ва эпидемиологик асослар бўлсагина ўтказилади.

Захм касаллиги билан оғриган ёки касалланиб даволанган оналардан туғилган болаларга тегишли тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.


431. Изолятор болалар уйи умумий ўринлар сонини 10% миқдорида ўринлар билан жихозланади, у соғлом гуруҳлардан ажратилган бўлиб, кириб-чиқиши алохида бўлиши керак. У қабул хонаси, касаллар учун 1-2 хона (майдони ҳар бир беморга 3 кв.м. кам бўлмаслиги керак), хожатхона, ювиниш хонаси ва бемор бола учун алохида хонадан иборат бўлади. Бу изоляторда айвонча ва сайр қилиш учун майдонча бўлиши керак. Карантин бўлинмаси ва изолятор керакли асбоб-анжомлар ва беморларни парвариш қилиш буюмлари билан жихозланади.


432. гуруҳ ва кичик гуруҳларда кун тартиби болаларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб тузилади. ҳар бир гуруҳда болаларнинг ёшига мувофиқ, уларнинг нормал ўсишини таъминловчи соғломлаштириш ва тарбия тадбирлари ўтказилади.


433. Тиббиёт ходимлари болаларни максимал равишда кўкрак сути билан боқишни сақлаб колишга интилишлари керак. Онанинг кўкрак сути бўлмаган холларда, болага бошқа боқувчи аёллар кўкрак сутини, донор сутини ёки она сутига яқинлаштирилган қуритилган сут аралашмасини олиш мумкин. Болалар уйи қошида сут ошхонаси ташкил этилади.


434. Нимжон болалар учун болалар уйида уларни керакли даражада соғломлаштириш учун ўзига хос шарт шароити ва тартиби бўлган санатория гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.


435. Болалар уйи бошлиғи ҳар бир юқумли касаллик холларида зудлик билан муассаса тиббий бўлим бошлиғига хабар беради. Юқумли касал болалар билан мулоқатда бўлган болаларга эпидемияга қарши барча зарур тадбирлар ўтказилади. Улар алохида гуруҳга ажратилиб, бошқа хоналарга жойлаштирилади. Юқумли касал чиққан гуруҳда жорий дезинфекция, якуний ташхис қўйилгандан сўнг якуний дезинфекция ўтказилади. Ўткир ичак инфекцияси аниқланганда, шу гуруҳдаги болалар ва шу гуруҳга хизмат кўрсатаётган ходимлар ва ошхона ишчилари ичак гуруҳи микробларига текширилади.


436. Сурункали кечадиган касаллиги бўлган болалар динамик кузатув гуруҳига олинади. Касаллиги кечиши ва хусусиятларига қараб қайталанишига қарши, махсус ва умумий қувватловчи даволаш ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигини болаларга диспансеризация ўтказиш бўйича кўрсатмаларига асосланиб болалар вақти-вақти билан мутахассис врачлар жалб этилган холда чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади.


437. Санитария-тарғибот ишларини болалар уйи бошлиғи ташкиллаштиради. Бунда оналар ва хизматчи ходимларга норасида болаларни тарбиялаш ва парвариш қилишда санитария-гигиена билим ва амалиётлари ўргатилади. Санитария-тарғибот ишлари санитария ва гигиена, мавсумий касалликларни олдини олиш, "оналар мактаби" деворий газеталари, тиббиётга оид ўтказиладиган маъруза ва сухбатлар барча оналар ва ходимларга тушунарли бўлиши керак, мазмуни бўйича сермазмун, шакли бўйича аниқ равшан бўлиши керак.


438. Муассаса маъмурияти эмизикли боласи бор бўлган оналарга кунига ҳар уч соат оралиғида 30 минутли муддатга боласини бориб кўриши учун шароитни яратади, икки ёки ундан ортиқ чақалоғи бўлса бир соатдан кам бўлмаган муддатга. Оналар болалари олдига қатнаб туриш вақти врач-педиатр томонидан аниқланади ва муассаса маъмурияти билан келишилади. Муассаса маъмурияти боласини кўкрак сути билан боқмайдиганларга улар ҳар куни 1 соат мобайнида келиб боласини кўриши учун шароит яратади.


439. Болалар уйи бошлиғи махкума аёллардан сўров йўли билан, керак холларда уларнинг яқин қариндошларига хат ёзишиб уларнинг болани ўз табияларига олиш хохишларини аниқлайди. Махкума аёлга, болаларини жойлаштириб келиш учун, қариндош- лариникига бориб келиш имконияти яратилади. Йўл харажатлари махкума маблағи ҳисобидан бўлади. Агар махкума аёл бирор сабаб билан қариндошлариникига боласини жойлаштириб келишга бора олмаса, қариндошлари болани ўз тарбияларига олишга хохишлари бўлсаю, лекин йўл харажатларига маблағлари бўлмаса, муассаса йўл хақини уларга тўлаб, шу харажатларни "Озод этилиш харажатлари" моддаси ҳисобига киритади. Агар қариндош уруғлари бошқа сабабларга асосан келолмасалар, бола уларнинг турар жойига тиббий ходим кузатувида юборилади. Болани ўз тарбиясига қабул қилган кариндошига болани тарбияга топширилганлиги хақидаги далолатнома нусхаси, туғилганлиги хақидаги гувохномаси, болани ўсиши тарихи дафтаридан кўчирма, унда боланинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотномалар, олинган профилактик эмлаш ва ўтказган касалликлари ёзилган бўлади.

Агар болани қариндошлари тарбиясига олиш иложи бўлмаган холларда, болалар уйи бошлиғи 2-3 ой олдиндан соғлиқни сақлаш идораларига, болани улар муассасаларига ўтказиш кераклиги хақида хабар беради. Болалар соғлиқни сақлаш идораларининг болалар муассасаларига юборилаётган вақтда юқумли касалликлари бўлган болалар билан мулоқатда бўлмаган бўлиши керак. Онанинг розилиги билан васийлик ва ғамхўрлик идоралари қарори асосида болани бошқа шахсларга хам берилиши мумкин. Марказий нерв тизими органик жарохатлари, туғма майиблик ва бошқа оғир касалликлари бор болалар умумий турдаги болалар уйига юборилмасдан махсус турдаги болалар уйига ёки соғлиқни сақлаш идоралари даволаш муассасаларига юборилади.

Қариндошларига ёки болалар уйларига ўтказилаётган болалар муассаса томонидан текинга берилаётган кийим, ички кийимлар, ва пойафзаллар билан таъминланади. Йўлда болаларга алохида жой (ўрин) олинади, ётиш жихозлари ва тўла сифатли овқатланиш муассаса томонидан таъминланади. Кузатиб борувчи тиббиёт ходими ўзи билан бирга болани парвариши учун керакли жихозлар, овқатланиши учун идишлар ва дори-дармонлар олган бўлиши шарт.


440. Жазо ўташдан озод бўлаётган аёлнинг боласи муассасада бўлса, унга боланинг туғилганлиги хақидаги гувохнома ва боланинг соғлиғи хақида, ўтказилган эмлашларни ва бола ўтказган касалликлар маълумоти ёзилган боланинг ўсиши тарихи дафтаридан кўчирмани онага олганлиги хақида қўл қўйдириб топширилади. Агар аёл жазо ўташдан озод бўлаётган вақтида боласи бетоб бўлиб, касалхонада даволанишга мухтож бўлса, онанинг розилиги билан шу худуддаги соғлиқни сақлаш идоралари стационарига ётказилади.



XII БОБ. ВАҚТИНЧАЛИК ВА УЗОҚ МУДДАТГА МЕҲНАТ

ҚОБИЛИЯТИ ЙЎҚОТИЛГАНЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ


441. Вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик деб вақтинчалик мехнат қобилиятини (уни тиклангунча ёки ногиронлик белгиланишига қадар) касаллик туфайли ёки бирор бахтсиз ходиса, ёки бошқа сабабларга (туғишгача ва туғишдан кейинги даврлар, протез қўйдириш, донорлик, бола олдириш, мажбурий даволаш ўтказиш учун ишдан озод қилишга) кўра йўқотиш натижасида ўз ишини бажара олмаслик тушинилади.


442. Муассасаларда мехнатга лаёкатсизликни экспертиза қилишнинг асосий вазифаси махкумлар мехнат қобилиятини узоқ муддатга ёки доимий йўқотганлик белгиларини аниқлаш, тиббий мехнат эксперт комиссияси (ТМЭК) кўригини ташкил қилиш, ногирон бўлмасада соғлиғи туфайли енгил шароитларда ишлашга мухтож бўлганларга уларга мос мехнат шароитига ўтишни тавсия қилиш кабилардан иборат. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси шу вазифа бўйича умумий назоратни олиб боради.


443. Вақтинча мехнатга лаёқатсизлик аниқланган холларда ва амбулатория шароитида даволаниш учун ишдан озод этилганда беморнинг тиббий амбулатория дафтарида, амбулатория шароитида даволанаётган беморларни қайд этиш дафтарида, қабул қилиш дафтарида касаллик хақида барча маълумотлар тўлиқ ёзиб чиқилади, мехнатга вақтинча лаёқатсизлик варақаси (талони) тўлдирилади.

Врач томонидан беморни касаллиги туфайли ишдан озод қилиш бир йўла муддати 5 кунгача бўлиши мумкин. Хаммаси бўлиб шу касаллик бўйича врач 10 кунгача ишдан озод қилишга хақли. Беморни кўрмай туриб сиртдан ишдан озод қилиш тақиқланади, хамда ишдан озод қилиш муддати узайтирилаётганда ва ишга чиқишга рухсат этилиши олдидан врач беморни кўрикдан ўтказиши шарт. Вақти-вақти билан врач беморларни кўрикдан ўтказиб турса кассалик кечишини кузатишга имкон бўлади ва даволаниш-соғломлаштириш тадбирларини тўғри олиб борилишини ўз вақтида йўлга солади.

Грипп эпидемияси кечаётган вақтда врач беморда мехнатга лаёқатсизликни аниқласа бирданига 5 кунга ишдан озод этиши мумкин. Ишдан озод этиш муддатини 5 кундан кўпга узайтириш, фақат тиббий бўлими бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан беморни кўриб, ўз қарорини тиббий амбулатор дафтарга ёзиш ва имзо қўйиш орқали амалга оширилади. Узоқ кечадиган касалликларда бундай кўриклар 10 кундан кўп бўлмаган вақтга касалликнинг клиник асосланиши билан узайтирилади. Бир врач ишлайдиган муассасаларда касалланишнинг бошидан охиригача мехнатдан вақтинча озод қилиш муддатини узайтиришни унинг бир ўзи хал қилади.

Тиббий бўлим стационарида ёки касалхонада даволаниш ёки текширувдан ўтиш ишдан озод этишга асос бўла олади.


444. Вақтинча мехнатга лаёкатсизлик касалликнинг кечиши хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ўткир кечадиган касалликларда беморнинг мехнат кобилияти тиклангунига қадар ишдан озод қилинади. Ўткир кечаётган касалликлар сурункали кўринишга ўтишига мойил холларда ишдан озод қилиш беморнинг мехнат қобилияти сақланганлиги аломатлари яққол билиниб турган вақтига берилади.

Касаллик кечиши ёмон ёки шубхали бўлса, беморни врачлар ТМЭКга ногиронликни аниклаш учун юборади. Беморда ногиронлик белгилари аниқланмаса, лекин соғлиғи бўйича мехнат қобилиятида чекланишлар бўлса унда бемор врач хулосаси асосида бошқа ишга ўтказилади. Сурункали касалликларда одатда ишдан озод қилинмайди. Баъзи холларда касаллик қайталанганда, хуружлар бўлганда, тутқаноқларда, касалликнинг шу белгилари йўқолгунига қадар ишдан озод этилади.


445. Алохида эътиборни узоқ ва тез-тез касаллана- диганларга қаратиб, улар билан даволаш-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилади. Ўз вақтида ва тўғри ташкил этилган диспансер кузатуви бу гуруҳ беморлар орасида мехнат қобилиятини йўқотишга келтирувчи касалликларни камайишига олиб келади, касалликнинг олдини олиш имконини беради.


446. Доимий ёки узоқ вақтга мехнат қобилияти йўқотилса, хамда мехнат қобилияти сезиларли чекланиб колган беморларга ногиронлик белгиланади. Озодликдан махрум этилган шахсларга ногиронликни белгилаш ТМЭК томонидан амалга оширилади.


XIII БОБ. ОРТОПЕДИК-ПРОТЕЗ МАХСУЛОТЛАР ТАЪМИНОТИ


ТИШ ПРОТЕЗЛАШ ЁРДАМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


447. Махсус контингентга протезлаш ёрдами ТХ, ЖИЭМ, махкумлар касалхоналарида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги тиш протезлаш лабораторияларида амалга оширилади. Бундан ташқари тиш протезлаш ёрдами, шартнома асосида, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан хам амалга оширилади.


448. Тиш протезлашга қуйидагилар мутлоқ кўрсатма ҳисобланади:

а) тепа ва пастки жағлардаги тишларни йўқлиги;

б) тепа ва пастки жағлардаги ён тишларни йўқлиги;

в) ён тишларни борлигидан қатъий назар, тепа ва пастки жағлардаги бир нечта олдинги тишларни йўқлиги;

г) медиал ва дистал таянчни сақлангани холда, тепа ва пастки жағдаги иккитадан кам бўлмаган, ёнма-ён тишларни йўқлиги;

д) пародонтоз, чайнов аппаратини холатига қараб;


449. Тиш протезлашга навбатни шифокор-протезист белгилайди. Биринчи навбатда мутлоқ ва нисбий кўрсатмалар инобатга олинади. Тиш протезлашга навбатни ТХ, ЖИЭМ тиббий бўлим бошлиғи ёки касалхона бошлиғи назорат қилади.



ОРТОПЕДИК ОЁҚ КИЙИМ ВА ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИК

МАХСУЛОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


450. Махкумлар протез-ортопедик махсулотлар, ортопедик оёқ кийим ва ортопедик аппаратлар учун оёқ кийим, протезлар учун оёқ кийим, бандаж махсулотлари, эшитув ва овоз хосил қилувчи аппаратлар, кўзойнаклар билан таъминланиш хуқуқига эга. Махкумларга косметик протезлаш ва шу мақсадда жаррохлик муолажаси ўтказилмайди.


451. Протезларни ясаш ва таъмирлаш ишлари бу хақда шифокор-мутахассис ва ТМЭК хулосаси бўлганда, махкумни ўз ҳисобидан ёки ЖИЭМ ҳисобидан амалга оширилади.


452. Махкумларга ЖИЭМ ҳисобидан протез ясаш ва таъмирлаш қуйидаги холларда амалга оширилади:

а) жазони ўташ вақтида, маъмуриятни айби билан, ишлаб чиқаришда жарохат олса;

б) протезлашга кўрсатма бўлса, 1-2 гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар;

в) тепа ва пастки жағларда ўсмалар ва бошқа касалликлар натижасида жаррохлик муолажаси ўтказилган бўлса, шуни натижасида чайнов функциясини бузилиши, кўп қисм суякни йўқолишига олиб келган бўлса;

Бунда протезлашга кетадиган харажатлар ЖИЭМни "Тиббий хизмат кўрсатиш" сметаси асосида тўланади. Бундан бошқа холларда протезлаш, махкум протезни белгиланган тўлиқ нархини тўлаганидан кейин амалга оширилади.

Протезлаш, ЖИЭМ бошлиғи рухсати билан, агар бу ходиса махкумни бошқа муассаса (бўлинма)га кўчириш билан боғлиқ бўлса, ЖИЭББ, ИИББ, ИИБ рахбарияти рухсати билан амалга оширилади.

Муассаса ҳисобидан протезлаш, қуйидаги хужжатлар бўлганда амалга оширилади: махкумни аризаси, ишлаб чиқаришда олган жарохати хақидаги далолатнома, ТМЭКнинг махкум ногиронлиги ва протезлашга мухтожлиги ҳақидаги хулосаси.

Махкум 2-жахон уруши иштирокчиси бўлса, тегишлича тасдиқловчи хужжати бўлиши керак.


453. Махкумни ўз ҳисобидан протезлаш, шифокор-мутахассис хулосасидан кейин ва ТМЭК қарори бўйича махкумни аризаси асосида амалга оширилади.


454. Протез-ортопедик махсулотлар, ортопедик оёқ кийимлар, ортопедик аппаратлар учун оёқ кийимлар, протезлар учун оёқ кийимлар, бандажларни ясаш, Мехнат ва ахолини ижтимоий химоя қилиш вазирлигининг протез-ортопедик корхоналарида олдиндан келишилган шартномалар асосида амалга оширилади.


455. Агар махкумга шифокор-окулист томонидан кўришни коррекция қилиш учун кўзойнак буюрилган бўлса, тиббий бўлим бошлиғи, жазони ижро этиш муассасалари дорихоналари, дорихона омборлари орқали махкумни кўзойнак билан таъминлайди.

Кўзойнакни, 1-2 гуруҳ ногиронларидан ташқари, махкум ўз ҳисобидан олади. Баъзи холатларда кўзойнак ЖИЭМ ва ТХлар ҳисобидан олинади. Харажатлар "Тиббий хизмат кўрсатиш" моддасига киритилади.



XIV БОБ. МАХСУС КОНТИНГЕНТНИ БОШҚА

ЖОЙГА КЎЧИРИШДА ВА ОЗОДЛИКДАН МАХРУМ

ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШДА ТИББИЙ

ЁРДАМНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


456. Махсус контингент бир жазони ижро этиш муассасасидан ёки тергов хибсхонасидан бошқа жазони ижро этиш муассасаси ёки тергов хибсхонасига жўнатилишидан олдин шифокорлар тиббий кўригидан ва санитария тозаланишдан ўтказилади, тиббий кўрик натижалари улар амбулатор тиббий дафтарига қайд этилади.

Юқумли касалликларга чалинган беморлар, шу жумладан фаол захм касали билан оғриётган беморлар, токи касалликнинг юқумли босқичи бартараф этилмагунча, ўткир сўзак касали билан оғриётганлар тўлиқ тузалмагунича, бошқа ТХ ва ЖИЭМларга ўтказилмайди, даволаш муассасалари бундан мустасно. Захм касали билан оғриётган беморларни кўчириш, даволовчи шифокор рухсати билан, даво курслари орасидаги танаффус вақтида амалга оширилади. Оғир касаллиги туфайли жойидан кўзғатиб бўлмайдиган беморлар бир муассасадан бошқа муассасага кўчирилмайди.


457. Махкумларни эшелонда ташилганда, улар орасида малакали тиббий ёрдамга мухтожлар бўлса, уларни кузатиб боришга тиббиёт ходими хам ажратилади.


458. Махкумларни эшелонда кузатиб бориш учун ажратилган тиббий ходимларни мажбуриятлари:

а) қоровул томонидан махкумларни қабул қилишда иштирок этиш ва уларни жўнатишдан олдинги комплекс санитария тозалашни назорат қилиш;

б) махкумларни эшелонга чиқаришдан бир неча соат олдин, эшелон бошлиғи ва темир йўл тиббиёт хизмати вакили билан биргаликда, вагонларни жихозланиши (сув сақлаш учун сиғим,овқат ейиш учун идишлар, печка, фонар, ётиш жойлари) озиқ-овқатларни сифати ва сақланишини текшириш;

в) йўлда кетаётганда касалланиб қолган махкумларга, хизматчи ходимларга ва қоровул қўшинлари шахсий таркибига тиббий ёрдам кўрсатиш;

г) йўлда эшелонни санитария холатини, озиқ-овқат махсу- лотларини сақланишини, сув билан таъминланишини назорат қилиш;

д) тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганларни рўйхатга олиш;

е) белгиланган жойга етиб боргандан кейин, махкумларни топширишда иштирок этиш ва хужжатларни расмийлаштириш ишларини амалга ошириш.


459. Кузатиб боришга тиббиёт ходимлари қўшиб берилмаган холатларда, йўл давомида қоровул қўшинлари хизматчиларига, хамда улар қўриқлаб олиб кетаётган махсус контингентга зарур тиббий ёрдам, яқинроқда жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан харбий қоровул раҳбари телеграммаси асосида ўтказилади.


460. Овқат ейишдан бош тортаётган махсус контингентни судга, тергов органларига ва жазони ижро этиш муассасаларига бошқалардан алохида ажратилган холда (махсус вагон ёки махсус машинани алохида камерасида), тиббиёт ходими кузатувида юборилади.


461. Агар йўлга кузатишдан олдин тиббий кўрикдан тўлиқ ўтмаган бўлса ёки бемор ЖИЭББ тиббий муассасаларида сабабсиз қабул қилинмаган бўлса, текширув ўтказилади ва айбдорлар жавобгарликка тортилади.


462. Юқумли касаллар, шу жумладан фаол турдаги сил касаллиги бор беморлар, хомиладорлиги 6 ойдан ошиқ бўлган аёллар, икки ёшгача бўлган болалари бор аёллар, рухий касаллар ва оғир касаллар махсус вагонларда бошқалардан ажратилган холда, юбораётган муассаса ажратган тиббиёт ходими кузатуви остида олиб кетилади.

Махсус вагонда кузатиб кетаётган тиббиёт ходимига, дам олиши учун хона ва кўрпа-тўшак ажратиб берилади. Мохов касали билан оғриган беморларни, алоҳида жихозланган юк вагонларида ташилади.


463. ЖИЭМ ва ТХлардан озод қилинган ва стационар даволанишга зарурияти борлар, соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ётқизилади.


464. I, II гуруҳ ногиронлари, алкоголизм ва наркоманиядан мажбурий даволаниши тугамаган шахслар, хамда юқумли касалликка чалинган шахслар, юқорида кўрсатилган касалликлари даволаниб бўлмасдан ёки ногиронлик гуруҳлари олиб ташланмасдан олдин манзил колонияларига юборилмайдилар.


465. Агар озодликка чиқарилган махкум касаллиги натижасида, рухий холати сабабли, танлаган яшаш жойига ўзи бора олмаса, тиббий бўлим бошлиғи шу хақда ЖИЭМ бошлиғига маълум қилади ва ЖИЭМ бошлиғи ўрнатилган тартибда олиб бориб қўйиш учун одам ажратади.


466. Йўлда (темир йўлда) кетаётганда вафот этган махкум мурдаси ва унинг нарсалари яқин транспорт ички ишлар идорасига топширилади.



XV-БОБ. ТИББИЙ ТАЪМИНОТ


467. Тергов хибсхоналарини ва жазони ижро этиш муассасаларини тиббий таъминоти давлат бюджетидан, харажатлар сметасини тегишли моддалари билан шу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, хамда хўжалик ҳисобидаги фаолият орқали тушган маблағлардан ва муассасани ривожлантириш манбаи ҳисобидан амалга оширилади. Дори-дармонлар, тиббий ускуналар ва тиббий анжомларни марказлашган ҳолда сотиб олиниши ва муассасалар ўзи ҳам сотиб олиши мумкин. Сотиб олиш сотувнинг тендер шартларига амал қилган ҳолда, амалдаги эхтиёжни ва сотиб олинаётган дори-дармонлар ва тиббий ускуналар сифатига эътибор қилган ҳолда амалга оширилади.


468. ТХ ёки ЖИЭМлари штатларида провизор (фармацевт) лавозимлари бўлмаса, тиббиёт бўлими бошлиғи бу вазифани бирон бир махсус фармацевтик тайёргарликни ўтган тиббий ходимга юклайди.


469. Дорихоналар муассасаларнинг қўриқланадиган объект- ларидан ташқарида жойлашади. Бу ерга махсус контингентни кириши тақиқланади.


470. Дори-дармонларни ҳисоби, сақланиши, тарқатилиши Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари меъёрий хужжатлари бўйича амалга оширилади.


471. Дорихоналарга қабул қилинувчи дори-дармонлар ва тиббий воситалар моддий бойликлар ҳисоби китобига ёзиб қўйилади.

Моддий бойликлар ҳисоби китоблари варақлари рақамланган, тикилган, муассаса мухри билан мухрланган ва рахбар имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Дафтардаги ёзувлар аниқ ва тушунарли бўлиши керак, ўзгартишлар қизил сиёх билан ёзилади ва имзо билан тасдиқланади. Дафтар дорихоналарда талабномалар билан бирга сақланади.

Захарли, гиёхванд, кучли таъсир қилувчи дориларнинг ҳисоби алохида китобга ёзилади.


472. Дори-дармонларнинг ёки бошқа тиббий воситаларнинг харажати суммаси ҳақида ҳисобот, дорихона ходими томонидан муассаса бухгалтериясига берилади.


473. Дори-дармонлар тиббиёт бўлими ёки касалхонага (касалхона бўлими)га фақат талабнома бўйича ва қабул қилиш учун тайёр холда берилади.

Касалхоналарда талабномалар, касалхона бўлими катта хамшираси томонидан ёзилиб, бўлим бошлиғи томонидан қўл қўйилади. Тиббий бўлимларида улар фельдшер томонидан ёзилиб, тиббиёт бўлими бошлиғи томонидан қўл қўйилади.

Захарли, гиёхванд ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари бундан ташқари касалхона бошлиғи томонидан тасдиқланади.


474. ТХ, ЖИЭМ дорихоналаридаги дорилар ҳисоби, сақланиши ва ишлатилиши устидан назорат қуйидаги йўл билан амалга оширилади :

а) муассаса бошлиғи, тиббий бўлим бошлиқлари ёки улар топшириғига кўра тузилган комиссиялар томонидан режали ва тўсатдан текширишлар;

б) тиббий бўлим ва касалхоналар бўлимларида дориларнинг сони ва сақланиш қоидаларига риоя қилинишини дорихона мудири текширади ва текшириш натижалари тўғрисида тиббий бўлим бошлиғига ва касалхона бошлиғига хабар берилади;

в) ИИВ, ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббий хизматлари томонидан ўтказиладиган текширувлар давомида.

ТХ, ЖИЭМ, касалхоналарда тиббий воситаларнинг режали текшириш қуйидаги холатларда амалга оширилади:

а) барча тиббий анжом ва дори-дармонларни ҳар йиллик инвентаризацияси даврида;

б) ҳар ярим йилда бир марта танлаб текшириш ўтказилади. Бунда камида харажатнинг 25 тури, жихозларнинг 15 тури текширилади;

в) йилнинг ҳар чорагида- гиёҳванд, психотроп, прекурсор дори воситалари текширилади;

г) ҳар ойда-кучли таъсир қилувчи ва гиёхванд моддалар текширилади.

Режали ва тўсатдан текшириш вақтида комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари буйруқлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларидан фойдаланадилар.

Текширув натижалари бўйича маълумотнома тузилади ва муассаса бошлиғига ахборот берилади.

Дори-дармонларнинг ишлатилиш муддати тугаганлиги ёки улар фойдаланишга яроқсизлиги аниқланганда, уларни ҳисобдан чиқариш ҳақида маълумотнома тузилади. Маълумотнома муассаса бошлиғи тайинлаган, таркибида бош ҳисобчи ва дорихона мудири бўлган комиссия томонидан тузилади, бунда дори-дармонларни яроқсиз холга келганлиги сабаби ўрганилади ва айбдор шахслар аникланади. Дориларнинг яроқсиз холга келишига сабабчи бўлган айбдор шахсдан уларнинг қиймати ўрнатилган тартибда ундириб олинади. Узоқ муддат ишлатиладиган тиббий жихозларни яроқсиз холга келганлиги ҳақида тақдим этилган хужжатлар асосида уларни ҳисобдан чиқариш ҳақида маълумотнома 2 нусхада тузилади, уларнинг бири бухгалтерияга, яна бири сақлаб қўйиш учун дорихонага берилади.

Муассаса бошлиғи ва тиббий бўлим бошлиғи дорихоналарни текшириш давомида аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш бўйича хамма чораларни кўради.


475. Дори-дармонлар дорихоналардан уларни 5 кун давомида ишлатишга мўлжаллаб берилади, айрим холларда заруратга қараб берилади. Дори-дармонлар, бегона кишилар олиши мумкин бўлмаган қулфланадиган, товушли ва чироқли воситалар билан таъминланган хоналарда, металлдан ясалган сейфларда сақланади. Дорихоналардаги дори воситалари захираси ўртача олти ойга етадиган бўлиши керак, дезинфекцияловчи моддалар захираси эпидемия мавсумига етарли бўлиши керак.



XVI БОБ. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИШ


476. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ЖИЭМ ва тергов хибсхоналари тиббий бўлимларнинг муассасада ўтказиладиган тарбиявий ва оммавий-маданий ишлар билан яқин хамкорликда олиб борадиган фаолиятининг асосий ва ажратиб бўлмайдиган қисмидир. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг асосий вазифаси махсус контингент ичида тиббиёт ва гигиена билимларини тарғиб қилиш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ ва вилоятлар ИИБлари тиббиёт бўлим (хизмат)лари соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш устидан ташкилий-услубий рахбарлик қилиб, бу ишни муассасаларда ўтказилишини доимо ўрганади ва назорат қилади. Муассасаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкиллаштириш, режалаштириш ва ўтказишга жавобгарликни тиббий бўлим бошлиғи, касалхоналарда эса унинг бошлиғи ёки бошлиқнинг даволаш ишлари буйича муовинларига юклатилади.


477. Махсус контингент билан ўтказилаётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларининг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат:

а) Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан соғлиқни сақлашга оид ўтказилаётган тадбирларни тарғибот қилиш;

б) жарохат ва захарланишларда ўзига-ўзи ва ўзгага тиббий ёрдам бериш билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш;

в) тиббиёт ва гигиена билимларини, тиббиёт илми ютуқларини тарқатиш, алкоголь ва гиёхванд моддалар зарари хамда соғлом турмуш тарзи ҳақида тарғибот ишларини ўтказиш;

г) санитария маданиятини ошириш, юқумли касалликлардан шахсий ва хамжихатликда химояланиш қоидаларига ўргатиш;

д) муассасада санитария-эпидемиологик холатни барқарорлаштиришга ва саломатликни сақлашга йўналтирилган ички тартиб талабларини онгли равишда бажаришига барча махсус контингентни жалб қилиш.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни аниқ мақсад билан, режа асосида ва доимий ўтказиш унинг самарадорлигини асосий шартидир.

Соғлом турмуш тарзини режалаштиришда муассаса тартиб тури, мехнат қилиш хусусияти, махсус контингент орасида касалланиш, жарохатланиш ва мехнат қобилиятини йўқотишни тахлили, муассасанинг санитария ҳолати, юқумли касалликларни тарқалишига таъсир этиши мумкин бўлган эпидемиологик хусусиятлар, ЖИЭББ касалхонаси тури ва беморларнинг таркиби хамда даволаниш-сақланиш тартиби талабларига эътибор қилинади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мавзулари муассасадаги ишлаб чикаришни вазифаларига, йилнинг маълум вақтига ва махсус контингент ўзгаришига мос равишда ўзгариши мумкин.

Тиббий бўлимлар бошлиқлари муассаса жойлашган худуддаги саломатлик марказлари билан алоқада бўлиб, уларни моддий-услубий қўлланмаларидан (кинофильмлар, адабиётлар, кўргазмали ўқув қуролларидан) кенг кўламда фойдаланадилар.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини олиб боришда турли хил услуб ва шаклардан: маъруза, сухбат, адабиётлар ва радиодан чиқиш, санитария бюллетенларини чиқариш, плакатлардан фойдаланиш, диапозитив диафильм, фотокўргазмалар, кинофильмларни намойиш қилишлардан ва бошқалардан фойдаланилади.

Тиббиёт ва гигиена илмларини тарғиб қилишда қатнашиш муассаса барча тиббиёт ходимларини хизмат вазифасидир. Барча тиббиёт ходимлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун мажбурий минимал соатлар белгиланади.



XVII БОБ. ТИББИЙ ҳисобНИ ЮРГИЗИШ

ВА ТИББИЙ ҳисобОТНИ ТУЗИШ.

БИРИКТИРИЛГАН КОНТИНГЕНТНИ СОҒЛИҒИНИ

ВА ТИББИЁТ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ

СТАТИСТИК ТАХЛИЛИ


478. Тиббий ҳисобни юргизиш ва уни тузиш махсус контенгентни саломатлик холати, тиббиёт хизмати фаолиятини хусусияти, хажми ва натижалари ҳақидаги аниқ маълумотлар манбадир. Муассасада тиббий таъминотни ташкиллаштириш ва тиббиёт бўлими жихозларидан тўла фойдалана билиш учун; ўтказилаётган даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларини самарадорлиги ва ўз вақтида ўтказилаётганлигини назорат қилиш учун; муассаса бошлиғини ва юқори турувчи тиббий бошлиқларга ўз вақтида тиббий таъминот ахволи ҳақида ахборот бериш учун; муассаса тиббиёт хизмати иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш учун статистик маълумотларини олиш мақсадида тиббий ҳисобни юргизиш ва ҳисобот тузиш ишлари олиб борилади.


479. Тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2002 йилги 27-сонли буйруғи билан эълон қилинган тиббий статистик ҳисобот ва тиббий хужжатларни ҳисобот шакллари асосида олиб борилади. Тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш қуйидагиларни ўз ичига олади: хибсдагилар ва махкумларни соғлиғи ахволи ҳисобини юргизиш, касалланишни, ўлим холатларини, касаллик туфайли мехнатдан озод қилиш холатлари ҳисобини юргизиш, амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тиббий бўлимнинг иши ҳисоботи, хамда бошқа даволаш-профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирлари ҳисоботи.

Тиббий ҳисобни юргазиш ва ҳисобот тузиш асосида махсус контенгентни соғлиғи ахволидаги ва тиббиёт хизмати фаолиятидаги ўзгаришлар тахлил қилинади.


480. Тиббиёт ҳисобини юргазиш ва ҳисобот тузиш тўғри, тўла, бир-бирига таққосласа бўладиган ва ўз вақтида бўлиши керак. Унинг тахлили тиббиёт статистикаси талаблари асосида ўтказилиши керак ва муассасада сақланаётганларни яшаш ва мехнат шароитини чукур ва ҳар тамонлама ўрганишга асосланиши керак.


481. Муассасада тиббий ҳисобни юргизиш ва ҳисобот тузишни ташкиллаштириш учун тиббиёт бўлими бошлиғи (касалхонада - касалхона бошлиғи) жавобгардир. У ўз қўл остидаги ходимларни тиббий ҳисоб юргизиш ва ҳисобот тузиш буйича ишларини ташкиллаштиради ва назорат қилади, тиббий ҳисоботни юқори тиббий бошлиқларга ўз вақтида етқизади, махсус контингент саломатлик холати хақидаги маьлумотларни ва тиббий хизмат фаолиятини доимий равишда тахлил қилиб боради, олинган маълумот ва хулосалар бўйича муассаса рахбари ва юқори турувчи тиббий бошлиққа ахборот беради, олинган хулосалардан муассасани тиббий таьминлашни режалаштиришда фойдаланади.


482. Тергов хибсхонаси ва жазони ижро этиш муассасаси тиббий бўлимда бир фельдшер (хамшира)га бланкларни сақлаш ва тўғри ишлатиш, ҳисоб-китоб ва ҳисобга олиш журнал ва китобларини, тиббий амбулатор дафтарларни ҳисобини юритиш, шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ҳисобга олиш хужжатларини ёзиб бориш ва шифокорга ҳисоб китобда ёрдам бериш юклатилади. Шифохонада бу ишларни тиббий статист олиб боради.


483. Тиббий хужжатларни ҳисоб-китоб ишларига махсус контингентни жалб этиш қаътиян ман этилади.


484. Махсус контингент саломатлигини ва муассаса тиббий хизмати фаолиятини бир йилда бир маротаба тиббий бўлим (касалхона)бошлиғи чуқур статистик тахлил қилиб чиқади. Бундан ташқари у йил давомида вақти-вақти билан (ҳар чоракда, ҳар ойда) касалланиш динамикасини, беморларни стационарга (касалхонага) асосли ва ўз вақтида ётқизилишини, беморларни стационарда (касалхонада) даволанишини давомийлигини (шу жумладан энг кам ёки жуда кўп кун даволаниш холатларини), ўлим (касалхонадаги ўлим) сабабларини, тиббиёт бўлими (касалхона) фаолиятидаги камчиликларни-нохуш оқибатларга олиб келган ташхис қўйишдаги ва даволашдаги хатоларни тахлил қилади.



XVIII БОБ. ТИББИЙ БЎЛИМ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


485. Тиббий хизмат ишини режалаштириш ўз олдига қўйилган топшириқларни бажаришда куч ва маблағларни тўғри тақсимлашга ёрдам беради.

Режа-бу олдиндан белгиланган чора-тадбирлар, тартибларни назарда тутиш, кетма-кетлик ва иш бажарилишини муддатини белгилайдиган тизимдир.


486. Тергов хибсхонаси ва ЖИЭМ тиббиёт бўлимлари, касалхона таркибий бўлимлари йил чораги учун иш режасини, касалхоналар эса йиллик асосий ташкилий чора-тадбирлар иш режасини ишлаб чиқади. Бу иш режасига иш фаолиятини хамма бўлимлари кириши зарур. Махсус режалар- ички ишлар идоралари иш фаолиятини режалаштириш хақида ИИВ буйруғига мувофиқ бутун муассаса бўйича тузилади.


487. Режалаштиришнинг асосий талаблари:

а) ҳар бир режалаштирилаётган чора-тадбирларни аниқлиги, унинг таркиби, чора-тадбирларни мақсади, услуби, кетма-кетлиги, бажарилиш муддати, маъсул шахс тайинланиши;

б) кенг қамровли бўлиши лозим.

Режага тиббий таъминотга оид асосий тадбирлар: ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигеник, эпидемияга қарши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш каби тадбирлар киритилади. Кун тартибидаги тадбирлар режага киритилмайди.

Бириктирилган контингентни саломатлиги хақидаги маълумотлар, тиббиёт хизмати фаолиятини асосий кўрсаткичлари, моддий-техник холати, даволаш-профилактика иши сифатини ошириш масалалари, буйруқлар, юқори турувчи бошлиқларни кўрсатмалари режани асоси бўлиб ҳисобланади.


488. Режалаштириш қуйидаги кетма-кетликда ишлаб чиқилади:

а) тиббиёт хизмати эришган натижаларни тахлил қилиш ва баҳолаш;

б) бириктирилган контингентни касалланишини, саломатлик холатини тахлил қилиш;

в) бошлиқлар кўрсатмалари ва буйруқларини ўрганиш;

г) ишлаб чиқарилаётган режани мақсад ва масалаларини белгилаш;

д) қуйилган масалаларни бажарилишига сарфланадиган куч, воситалар ва вақтни ҳисоблаш;

е) тадбирларни аниқ белгилаш, бажарувчиларни ва муддатни аниқлаш;

ж) режани бошлиқ томонидан тасдиқлатиш;

Иш режасида қуйидагилар ўз аксини топиши зарур:

а) ташкилий-аналитик иш;

б) даволаш-профилактика иши;

в) санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши иш;

г) кадрлар билан ишлаш, тиббий ходимларни махсус тайёрлаш;

д) соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари;

е) моддий-техник негизни, тиббий таъминотни ривожлантириш масалалари.

Ташкилий-аналитик бўлимда тиббиёт бўлими иш фаолияти, бириктирилган контингентни саломатлик холати, ҳисобот тузишни тахлил этиш ўз аксини топиши керак.

Даволаш-профилактика бўлимида қуйидаги тадбирлар режага киритилади; даволаш-диагностика жараёнини ривожлантириш, диспансер ва тиббий кўрик масалалари, даволаш-диагностика жараёнига ва бириктирилган контингент саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган мухитни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар, маслаҳат ёрдамини ташкил этиш.

Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш бўлими қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади; жорий ва огоҳлантирувчи санитария назорати, овқатланиш устидан назорат, сув билан таъминланиш, жойлаштириш, маиший хизмат кўрсатиш, иш шароитлари ва бошқа масалалар; эпидемияга қарши тадбирлар, профилактик эмлаш, лаборатория текширувлари, дезинфекция тадбирлари, керак бўлган холларда айрим юқумли касалликлар профилактикаси бўйича бўлим ажратилади.

Кадрлар билан ишлаш ва махсус тайёргарлик бўлими ўз ичига ходимлар малакасини ошириш, ўқитиш, конференциялар ва семинарлар ўтказиш, бошқа шифокорлик мутахассислигини ўрганиш, шифокорлар ва ўрта тиббий ходимларга малака тоифаси бериш каби тадбирларни амалга ошириш масалаларини олади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлимида маърузаларни асосий мавзуси, сухбатлар, радиода чиқишлар, деворий газеталар, бюллетенлар чиқариш, жамоатчи санитария фаоллари билан ишлашни режалаштирилади.

Тиббий таъминот ва моддий-техник негизни ривожлантириш бўлимида зарурият бўлса тиббий ва бошқа объектлар моддий-техник негизини мустахкамлаш, жихозларга бўлган эхтиёж, дори-дармонлар, уларни сақланиши устидан назорат, дори воситаларини, боғлов воситаларини ва тиббий анжомларни ҳисоб-китоб ва ишлатилиши, масалаларини ўз ичига олиши зарур.


489. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ишлаб чиқариш корхонасини жихозлаш бўйича

ЖАДВАЛ

Ишлаб

чииқариш

гуруҳи


Ишлаб чиқариш

жараёнларининг

санитария таърифи


Ҳисобдаги одамлар сони


Гардероб тури,

Битта одамга

шкафдаги

бўлимларнинг

сони


Махсус

маиший

Хоналар ва

қурилмалар


Битта душ

тармоғига


Битта сув

тармоғига


1

3- ва 4- турдаги хавфли ифлословчи моддаларни чиқарувчи жараёнлар:






Фақат қўл

25

7

Умумий, бита бўлим



Тана ва махсус кийим

15

10

Умумий, икки бўл.



Тана ва махсус кийим, махсус ювувчи воситалар қўлланганда ажраладиган


5

20

Алохида, бир бўлим учун бир донадан


Махсус кийимларни химчистка қилиш ёки ювиш


2

Нохуш метериологик шароит ва иссиқлик таъсирини ошиб кетиши натижаси кечадиган жараён:






Яққол конвекцион иссиқлик


7

20

Умумий, иккита

бўлим


Совитиш учун хона


Яққол нурли иссиқлик таъсирини ошиб кетиши


3

20

Умумий, иккита

бўлим


Совитиш учун хона


Махсус кийимларни намлик таъсирида намланишига олиб келувчи боғлиқлик


5

20

Алохида, бир бўлим учун бир донадан


Махсус кийимларни қуритиш хонаси


Хаво харорати 10°С бўлганда, очиқ хавода ишлашни хам ҳисобга олган холда


5

20

Алохида, бир бўлим учун бир донадан

Махсус кийимларни иситиш






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда зарур бўладиган

дори воситалари ва тиббиёт жихозларини

ТАХМИНИЙ РЎЙХАТИ


1. Гипертоник криз:


Нитропруссид натрий 50 мл 250 мл 5% глюкоза эритмасида вена ичига.

Нитроглицерин вена ичига 5-10 мкг/мин.

Лабеталол 20 мг вена ичига, 20-80 мг дан ҳар 10 минутда.

Пентамин 5%


1 мл.

10 амп.

Дибазол 1%


5 мл.

10 амп.

Дибазол 0,5%


5 мл.

20 амп.

Клофелин 0,01%


1 мл.

10 амп.

Обзидан


1 мл.

10 амп.

Обзидан


5 мл.

2 амп.

Лазикс


2 мл.

4 амп.

Аминазин 2,5%


1 мл.

3 амп.

Магний сульфат 25%


10 мл.

10 амп.

2. Ўпка шиши.


Морфин 2-5 мг дан ҳар 10-25 минутда.

Нитроглицерин 0,4 мг дан тил остига.

Лазикс


2 мл.

10 амп.

Строфантин 0,05%


1 мл.

5 амп.

Коргликон 0,06%


1 мл.

5 амп.

Преднизолон


1 мл.

5 амп.

Пентамин 5%


1 мл.

3 амп.

Дроперидол 0,25%


10 мл.

2 амп.

Фентанил 0,005%


2 мл.

3 амп.

Глюкоза 5%,20%.



4 фл.

Галлоперидол 0,5%


1 мл.

3 амп.

Гидрокортизон



2 фл.

Резина жгут.



2 та.


3. Оғриқ синдроми (шу жумладан кардиоген оғриқлар):


Морфин миокард инфарктида 1-4 мг дан вена ичига ҳар 5-10 минутда.

Нитроглицерин


0,5 мг.

1 упак.

Фентанил 0,005%


2 мл.

5 амп.

Дроперидол 0,25%


10 мл.

2 амп.

Промедол 2%


1 мл.

1 амп.

Анальгин 50%


2 мл.

5 амп.

Новокаин 0,5%


5 мл.

4 амп.

4. Артериаль гипотензия:

Норадреналин 0,2%


1 мл.

3 амп.

Преднизалон 30 мг амп.да



5 амп.

Реополиглюкин 250 мл.



1 фл.

Гемодез 250 мл.



1 фл.

Кордиамин 25%


2 мл.

5 амп.

Мезатон 1%


1 мл.

3 амп.

Допамин 50 мг амп.да.



2 амп.

Глюкоза 5%


250 мл.

2 фл.

5. Анафилактик шок:

Адреналин 0,1%


1 мл.

3 амп.

Мезатон 1%


1 мл.

5 амп.

Преднизолон 30мг амп.да.



4 амп

Гидрокортизон



2 фл.

Эуфиллин 2,4%


10 мл.

2 амп.

Глюкоза 5%


250 мл.


Димедрол 1%


1 мл.

3 амп

Супрастин 2,5


1 мл.

3 амп

Пенициллиназа 500000ЕД



2 фл

                              1000000ЕД

фақат пенциллинга аллергия

бўлганда.



1 фл

Гемодез


250 мл.

1 фл

Резина жгут.



1 шт

Кальций хлор 10%


10 мл.

3 амп

Лазикс


2 мл.

5 амп


6. Астматик статус:

Баротек ёки В2 селектив адреномиметиклари албутерал,

тербутанил ёки бошқалар.

Ингаляцион кортикостероидлар бекламетазол, флунизолид.

Эуфиллин 2,4%


10 мл.

5 амп

Эуфиллин 24%


10 мл.

2 амп.

Гидрокортизон


125 мг.

5 фл.

Атропин сульфат 0,1%


1 мл.

3 амп.

Адреналин 0,1%


1 мл.

3 амп.

Гепарин


5 мл.

2 фл.


7. Юрак ритмини ўткир бузилиши:

Аденозин 6-12 мг дан вена ичига.

Верапамил 5-10 мг дан вена ичига.

Новокаинамид 10%


10 мл.

2 амп.

Обзидан


1 мл.

5 амп.

Изоптин


1 мл.

10 амп.

Лидокаин


2 мл.

10 амп.

Строфантин 0,05%


1 мл.

5 амп.

Дигоксин 0,025%


1 мл.

5 амп.

Коргликон 0,06%


1 мл.

5 амп.

Этмозин 2,5%


4 мл.

10 амп.

Мезатон 1%


1 мл.

3 амп.

Панангин


5 мл.

5 амп.

Унитиол 5%


5 мл.

5 амп.

Изупрел

"""


5 мг.

1 мл.

20 табл.

5 амп

Атропин сульфат 0,1%


1 мл.

3 амп.

Инъекция учун сув 10мл.дан ампулада.



5 амп.


8. Захарланишда ишлатиладиган антидот ва  физиологик антагонистлар.

Этил спирти 96%.



200 г.

Унитиол 5%.


5 мл.

20 амп.

Антарсин 1%.


1 мл.

5 амп.

Тиосульфат натрий 30%.


5 мл.

3 амп.

Амилнитрит.


0,5 мл.

5 амп.

Цистамин гидрохлорид.


0,4 г.

10 таб.

Карболен 0,25.



50 таб.

Налофин 0,5%.


2 мл.

5 амп.

Кўк метилен 1%.


50,0 мл.

4 амп.

Атропин сульфат 0,1%.


1 мл.

20 амп.

Прозерин 0,05%.


1 мл.

20 амп.

Галантамин 1%.


1 мл.

10 амп.

Холин хлорид 20%(500-1000мл 0,85% NaCI ёки 5%ли глюкоза эритмасида).


10 мл.

5 амп.

Апоморфин 1%.


5 мл.

5 амп.

Ботулинга қарши зардоб (А, В, С, Д).



1 доза.

Қоқшолга қарши зардоб 3000МЕ.



10 амп.

Энтеродез.



50 г.


9. Шошилинч ёрдам кўрсатишда ишлатиладиган  бошқа дори воситалари, боғлов материаллари, тиббий анжомлар.

Нашатир спирти.


10 мл фл.да.

1

Перекись водород 3%



30,0

Инсулин 40 ЕД фл.да.



1

Йод 5% фл.да.



1

Куйишга қарши малхам.



1

Седуксен 0,5%


20 мл амп.


2

Бинт 5 м х 10 см.

5 м х 7 см.



1 уп.

1 уп.

Стерил докали салфеткалар.



1 уп.

Пахта.



25

Бактериоцид лейкопластир.



1

Пипетка.



2

Бир маротаба ишлатиладиган шприцлар.



5

Хаво чиқарадиган трубка.



1

Танометр.



1

Тиббий термометр.



1

Қўлда ишлатиладиган нафас олдириш аппарати.



1

Шиналар йиғмаси.



1





Қоидаларга

3-ИЛОВА

Тергов хибсхонаси ва жазони ижро этиш

муассасаси тиббий бўлим бошлиқлари

хизмат вазифалари намунаси


1. Тиббий бўлим бошлиғи муассаса бошлиғига ёки унинг муовинларидан бирига бўйсинади, даволаш профилактика, санитария ва эпидемияга қарши масалалар бўйича юқори турган тиббий бошлиқларга бўйсунади. Тиббий бўлим бошлиғи бўлмаган вақтида ординатор-врач ёки фельдшер унинг вазифасини бажаради.


2. Тиббий бўлим бошлиғи муассасадаги тиббий хизматни бошқаради, муассасадаги барча даволаш профилактика ва санитария-эпидемияга қарши ишларга жавоб беради, тиббий бўлим олдига қўйилган вазифаларни бажарилишига шахсан жавоб беради.


3. Тиббий бўлим бошлиғи махсус контингентга малакали тиббий ёрдам (амбулатор ёки стационар) кўрсатилишни таъминлайди, хамда муассасада ўрнатилиш керак бўлган санитария эпидемияга қарши тартибни назорат қилади. У туну-кун давомида, шунингдек дам олиш ва байрам кунларида хам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни тиббий бўлим қошидаги тиш-протезлаш лабораторияси (бор бўлган тақдирда) ишини, ташкиллаштиради.


4. Тиббиёт бўлими бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт.

Тиббиёт хизмати фаолиятини тахлил қилади ва муассасанинг бошқа хизматлари билан биргаликда тиббий таъминотни, махсус контингент жисмоний ҳолатини мустахкамлаш, хамда касалланишни, жарохатланишни, мехнатга лаёқатсизликни ва бирламчи ногиронликни олдини олиш ва уни камайтиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш.

Врачлар, ўрта ва кичик тиббий ходимлар ишини бошқариш, улар орасида доимий равишда тарбиявий ишлар олиб бориш.

Тиббий бўлим ишларини режалаштириш. Муассаса бошлиғидан тиббий бўлим иш режаси, иш тартибини ва стационарда ёки тиббий изоляторда ётган касалларни ички тартиб қоидаларини, хамда тиббиёт ходимларини хизмат вазифаларини тасдиқлатиш.

Барча тиббий ходимларга буйруқлар, юқорида турган хизматларни кўрсатмаларини доимо етказиб туриш.

Вақт-вақти билан ўз қўл остидаги ходимларни фаолиятини, улар хизмат вазифаларини ва режалаштирилган тадбирларни бажарилишни назорат тариқасида текшириб туриш.

Тиббий бўлимдаги касалларни тиббий текширувни ва даволанишни доимо назорат қилиш.

Махсус контингентни турли тиббий кўрик ва текширувлардан ўтказилишини ташкиллаштириш.

Ҳар куни тиббий ходимларни муассаса интизомий бўлимларига, камера типидаги хоналарга, карцерга, бир кишилик камераларга (агар у ерда махсус контингент бўлганда) боришини таъминлаш. Юқорида кўрсатилган хоналарни санитария холатини, хамда у ердагиларга тиббий ёрдам кўрсатилиш сифатини шахсан назорат қилади.

Тиббий бўлимдаги хамма фавқулотда ходисаларни хамда бир гуруҳ ва ёппасига бўлган юқумли касаллик билан касалланишни, стационарга кеч ётқизилиш ҳолларини, махсус контингент орасидаги тўсатдан содир бўлган ўлим холларини, ўз вақтида ўтказилмаган ва тўлиқ бўлмаган тиббий ёрдам холларини ўз вақтида ва синчиковлик билан пухта текшириш, натижалари бўйича ва кўрилган чора-тадбирлар ҳақида юқори турувчи тиббий бошлиққа ахборот бериш.

Тиббий бўлим ички тартиб қоидасини бузганлиги ва бошқа сабабларга кўра касалларни стационардан вақтли чиқариб юбориш масалаларини хал этиш.

Муассасанинг тезкор-тартиб хизмати билан биргаликда рухий касалларни, наркотик истеъмол қилаётганларни ва гомосексуализмга мойил шахсларни аниқлашни ташкиллаштириш, хамда махсус контингент орасида санитария тарғиботи ишларини олиб бориш.

Пархез таомни, таомномалар тузилишини хамда таомларни сифатли тайёрлашни таъминлашни назорат қилишда қатнашиш. Тайёр таомларни татиб кўриш, уларни бактериологик, лаборатор текшируви, гигиеник экспертизага олинишини ўтказиш.

Муассаса фуқаро мудофаси тиббий таъминоти режасини ишлаб чиқиш, муассасанинг фуқаро мудофасида хамма вақтдаги ва тиббий офат холларидаги тиббиёт хизмати ишини таъминлаш.

Тиббий бўлим моддий-техник негизини талаб даражасида таъминланганлигини тахлил қилиш ва уни мустахкамлаш чораларини кўриш.

Статистик ҳисоботларни сифатини ва ўз вақтида тузилишини ташкиллаштириш ва уларни юқори идораларга ўз вақтида бериш. Тиббий бўлимда барча ҳисобот хужжатларини олиб борилишини назорат қилиш.

Касалларга ёрдам кўрсатишда Республика касалхонаси билан хизмат хамкорлигини таъминлаш.

Махсус контингент орасида рўй берган ишлаб чиқариш ва маиший жарохат ва захарланиш холатлари хақида ўрнатилган тартибда муассаса маъмурияти, СЭХ ва юқори турган тиббий бошлиқларга тезда ахборотлар бериш.

Муассаса рахбарияти топшириғига кўра махсус контингент ва улар қариндошларидан тушган тиббий-санитария таъминоти бўйича ариза ва шикоятларни эътибор билан холис кўриб чиқиш, доимо уларни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиб, тахлил қилиш ва улар бўйича керакли чоралар кўриш; хат, шикоят ва аризаларда муассаса тиббиёт бўлими ишини такомиллаштириш бўйича келтирилган таклифларни амалда қўллаш.

ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлими(хизмати) билан, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва мутахассисликни эгаллашни режалаш- тириш, уларга малака тоифалари белгилаш ишларини ташкил қилиш. Тиббиётдаги диагностик ва даволаш янгиликларини, янги тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлатишни ва дори-дармонларни ўрганиш ва тиббий бўлим амалиётига тадбиқ этиш.

Даволаш, санитария тарбиғоти ишларида ва тиббий ходимлари билан ишлашда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан доимий хамкорлик қилиш.


5. Ўз вазифаларини бажаришда тиббиёт бўлими бошлиғи қуйидаги хуқуқларга эга.

Ўзининг хизмат вазифаси доирасида тергов хибсхонаси, ЖИЭМ бошлиғига муассасанинг хизмат бўлинмалари фаолияти буйича таклифлар киритиш.

Муассаса рахбариятига тиббий бўлим ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жазолаш, ўзи қўли остидаги врачлар ва ўрта тиббий ходимларни лавозимларини ўзгартириш таклифларини киритиш.

Тиббий бўлим фаолиятига тегишли масалалар кўрилаётган мажлисларда қатнашиш.

Ўрнатилган тартибда, муассасанинг хамма объектларига санитария-гигиена ва эпидемияга қарши назоратни ўтказиш учун бориш, муассасанинг санитария холатни назорати бўйича мутассади ходимларидан ахборот ва хужжатларни сўраш, санитария-гигиена қоида ва талаблари бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш.

Тиббий ходимлар томонидан озиқ-овқатларни яроқсиз деб топилганда уларни овқатланишда ишлатишни тақиқлаш.

Атрофга инфекция тарқалишни олдини олиш мақсадида бактерия ташувчи деб топилган шахсларни хизмати фаолияти хусусиятига қараб ишдан четлатиш.

Юқумли касаллар билан мулоқатда бўлган шахсларни алохидалаш.


6. Тиббиёт бўлими бошлиғи ўзининг иш фаолиятида қуйидаги саволлар бўйича бошқа хизматлар билан ўзаро муносабатда бўлади.

Беморларни тиббий бўлим стационарида сақланиши, махсус контингентни жарима ва интизомий изоляторларда, камера типидаги хоналарда, карцерларда, алохидаланган камераларда сақлаш, махсус контингент орасида тарбиявий ишлар олиб бориш, тиббий бўлимни маблағ билан таъминлаш, муассаса бўлимлари билан тиббий бўлимни таъмирлаш ишларини олиб бориш тартиби каби саволлар бўйича.

ИИВ Тиббиёт бошқармаси, ИИВ ЖИЭББ, ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлимлари, хизматлари билан биргаликда махсус контингентни тиббий таъминотини ташкиллаштириш.

ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария-эпидемиологик хизмати билан биргаликда муассасада санитария тартибини ва эпидемиологик холатни сақлаш.

Тиббий таъминотни дорихона муассасалари, "Ўзтибтехника" бўлимлари, дорихона базалари орқали амалга ошириш.

Янги қилинган тажрибаларни ўрганиш, мутахасислар томонидан консультация тариқасида ёрдам олиш, тиббий кадрларни тайёрлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари бош шифокорлари билан келишган холда шифохоналарга зарурат бўйича касал махкумларни ётқизиш учун жой ажратиш.

маҳаллий санитария-эпидемиология хизмати билан биргаликда ахоли ўртасида эпидемиологик холатни оператив кузатиб бориш.

Тиббий бўлимни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўргазмалар билан таъминлаш.


7. Тиббий бўлим бошлиғи фаолияти қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан бахоланади:

а) махсус контингентни соғлиғи ахволи ва тиббий бўлим кўрсаткичлари;

б) тиббий бўлимда фавқулодда холатларни бўлмаганлиги, қонунчиликни бузилмаганлиги, диагностика ва даволаш бўйича асосли шикоятлар тушмаганлиги, касалларга эътиборсиз ва бепарволик холатлари қайд этилмаганлиги;

в) тиббиёт ходимлари орасида хизмат вазифаларини тўғри тақсимланганлиги, улар томонидан режаланган тадбирларни ва бошқа топшириқлар бажарилишини назорати таъминланганлиги;

г) тергов хибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ва тиббиёт хизмати меъёрий хужжатларини билиш, бошқарув саволларини хуқуқ доирасида аниқ хал қила билиши;

д) ўз ишида статистик тахлил усулларини ва рахбарлик маданиятини ишлата билиши;

е) тиббий бўлим ходимларини малакасини, тиббиётдаги илмини ва касб махоратини ошириши;

ж) муассасанинг санитария ахволини ва эпидемиологик барқарорликни ушлаб туриш,тиббиёт бўлимини дид билан жихозланганлиги;

з) тиббий бўлим жамоаси ичида муайян психологик ахволни ушлаб туриши, жанжалли вазиятларни йўқлиги, ходимлардан тиббий бўлим бошлиғи фаолиятига ўринли шикоятлар тушмаганлиги.






Қоидаларга

4-ИЛОВА


Касалхона бошлиғининг наъмунавий

хизмат вазифалари


1. Махкумлар учун мўлжалланган касалхона бошлиғи касалхона фаолияти устидан рахбарлик қилади ва унинг олдида турган вазифаларни бажарилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

Касалхона бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини касалхона бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ёки малакали бўлим бошлиқларидан бири бажаради.


2. Касалхона бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт.

Касалхона таркибий бўлимлари ишини мувофиқлаштириш бўйича ўзининг муовинлари, бўлим бошлиқлари вазифаларини белгилаши.

Махкумларга касалхона шароитида комплекс терапия, пархез таомлар, физиотерапевтик даво усуллари ва қайта тикловчи даволаш усулларини қўллаш билан, юқори малакали стационар ёрдамни ташкил қилишни таъминлаши.

Касалхонада даволаш-тахлил ишларини мукаммаллаштириш, ўринлар омилкорлигини ошириш, ўлим холатини камайтириш чора тадбирларини қўллаш, касалхона бўлинмаларини бошқариш услуб ва шаклларини такомиллаштириш, бошқа даволаш муассасаларини илғор тажрибаларини касалхона фаолиятига тадбиқ қилиш.

Касалхона ишини режалаштиришни амалга ошириш ва уни бажарилишини ташкил қилиш. Касалхона таркибий бўлимлари ишини, шифокор-ординаторлар иш жадвалини, касалхона ички тартибини, шу билан бирга ходимлар хизмат вазифаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Қўл остидаги ходимларнинг хизмат вазифаларини ва режадаги чора-тадбирларни қай даражада бажарилаётганини назорат қилиб туриш.

ТМЭК ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус тиббий комиссиясига тайёрланадиган ҳужжатлар ва маълумотномаларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши устидан назоратни таъминлаш.

Юқори турган ташкилотлар буйруқ, кўрсатма, йўриқнома ва услубий қўлланмаларини, касалликни олдини олиш, ташхис қўйиш, даволашнинг янги услуб ва воситалари тўғрисидаги ахборотларни мунтазам равишда касалхона ходимлари эътиборига хавола қилиш, уларни ўз вақтида ишлатиш ва тадбиқ қилиш.

Ўз вақтида ва синчковлик билан касалхонадаги барча фавқулоддаги ходисаларни, шу билан бирга касалхонага беморларни кеч юбориш холатларини, тўсатдан содир бўлган ўлим, тиббий ёрдамнинг кечиктириб бошланганлиги холатларини, касалхона ичида тарқалган инфекция каби ходисаларни текшириш натижалари ва кўрилган чора тадбирлар ҳақида ЖИЭББ ва юқори турувчи тиббий бошлиқларга ахборот бериш.

Касалхонада маслахат кўриклари, консилиумлар, эрталабки шифокорлар йиғилишлари, режали ва навбатдан ташқари бўлимлардаги, хоналардаги ва бошқа касалхона бўлинмаларидаги кўрикларни ташкил қилиш ва ўз вақтида ўтказиш.

Тиббий хизматчилар ва касалхона бошқа ходимларини танлаш, жойлаштириш, тарбиялаш ва малакасини ошириш каби ишларни амалга ошириш.

Касалхонанинг мавжуд моддий-техник негизини амалий талабга мослиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, уни янгилаш, мустахкамлаш ва сақлашга қаратилган чора- тадбирларни қўллаш.

Касалхонада санитария-гигиеник тартиб ва эпидемияга қарши режимни қўлланилишини таъминлаш, шу билан бирга касалхона худудини кўкаламзорлаштиришга эътибор бериш.

ЖИЭМ Ички тартиб қоидаларига риоя қилиш, касалхона ходимлари интизоми, беморларни сақлаш тартибини таъминлаш. Беморлар томонидан касалхона ички тартиб қоидалари ва сақлаш тартиби бузилганда уларни муддатидан олдин касалхонадан чиқариб, тегишли ЖИЭМга юбориш масалаларини хал қилиш.

Касалхона фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни сифатли тузилишини ва уни юқори ташкилотларга ўз вақтида топширилишини таъминлаш.

Махкумларнинг ва улар қариндошларининг таклифлари, шикоятлари, аризаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг ҳар бири тўғрисида аниқ хулоса чиқарилишини ташкил қилиш.

Беморларга хизмат кўрсатишда касалхона ва тиббий бўлимлар ўртасидаги алоқани ва узвийликни таъминлаш.

Касалхонага юборилган касалларни текшириш натижаларини тахлил қилиш асосида (ташхисдаги тафовутлар, беморни касалхонага юборишдан олдин муассасалар тиббий ходимлари томонидан ўтказилган тиббий текширув ва даволашдаги жиддий хатолар ҳақида) услубий ва ахборот хатлари тайёрлаш ва муассасаларга юбориш.

Махкумларнинг умумий касалланиши ва вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишларини ўрганишда, касалланишни камайтиришга қаратилган соғломлаш- тириш ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқишда касалхона мутахасисларининг иштирокини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ билан келишилган ҳолда ЖИЭМлардаги тиббий бўлимлар ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш, профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ишларини ташкил қилиш ва ўзлаштириш, профилактик кўрикни ташкил қилиш учун касалхона шифокор - мутахасисларини юбориш.

Фавқулодда ходисалар, ёнғин ва бошқа табиий офатларда беморларни қутқариш ишларига касалхонани тайёрлигини таъминлаш, ёнғинга қарши чора-тадбирларни бажарилишини назорат қилиш.

Касалхона таркибий бўлинмаларида тиббий хужжатларни, гиёхванд, кучли таъсир қилувчи ва бошқа тиббий воситаларни мавжуд қонун-қоидалар асосида сақланишини ташкил қилиш.


3. Касалхона бошлиғи ўз вазифаларини бажариш вақтида, қуйидаги хуқуқларга эга:

Мустақил даволаш муассасаси бўлган касалхонада:

а) шаходатланган тиббий ходимлар лавозимига шифокорларни қабул қилиш масаласини ўрнатилган тартибда юқори турувчи бошқармалар билан келишиш;

б) ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилиш ва озод қилиш;

в) ўрнатилган тартибда шифохона ходимлари ва касалхонада даволанаётган махкумларни рағбатлантириш ва интизомий жазолаш;

г) касалхона ташкилий ишлари билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича буйруқлар чиқариш.

д) қарз олиш, шартномалар тузишга буйруқ бериш.

Шунингдек мустақил даволаш муассасаси бўлган касалхона бошлиғи юқорида қайд этилган хуқуқлардан ташқари, ЖИЭМлари бошлиқларига бошқа меъёрий хужжатлар билан белгиланган хуқуқлардан фойдаланади.

ЖИЭББга, шунингдек касалхона фаолияти ва ходимлар масаласи бўйича муассаса маъмуриятига таклифлар киритади.

Касалхона фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётган кенгаш ишида иштирок этади.

ИИВ ЖИЭББ, Тиббиёт бошқармаси, ИИВ, ИИБ тиббиёт бўлимлари, хизматлари рахбарияти эътиборига тиббий таъминотни яхшилаш ва махсус контингентни соғлиғини мухофаза қилишни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар киритади.


4. Касалхона бошлиғи ўз фаолияти давомида қуйидагилар билан ўзаро муносабатларни таъминлаб туради.

Касалхонани бошқаришда-маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари билан.

Тиббий таъминот борасида-дорихоналар бошқармаси ва "Ўзтибтехника" бўлимлари билан.

Илғор иш тажрибаларни ўрганиш, маслахат кўрикларини ўтказишда етук мутахасис-шифокорлар ёрдамидан фойдаланиш, конференциялар, иш жойларида тиббий ходимларни тайёрлаш, кўрсатмалар бўлганда махкумларни соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарига ётқизиш учун жойларни ажратишни-соғлиқни сақлаш идоралари касалхоналарининг бош шифокорлари билан.

Касалхонани қон ва қон ўрнини босувчи препаратлар билан таъминлашда-қон қуйиш станцияси бош шифокори билан.

Ташхис қўйиш ва даволашни янги усул ва воситаларини амалиётда қўллаш учун-илмий текшириш иниститутлари ва тиббиёт институтлари билан.

Касалхона жойлашган худуддаги эпидемиологик вазиятни тезкор назорат қилишда-маҳаллий санитария-эпидемиологик станциялари билан.

Санитария - гигиеник ва тиббий тарбия воситалари билан касалхонани таъминлаш - саломатлик марказлари билан.

Касалхонада санитария тартиби ва эпидемиологик вазиятни барқарорликни таъминлашда - ИИВ, ИИББ, ИИБ санитария - эпидемиологик хизматлари билан.

Махсус контингентни сақлаш ва улар орасида тарбия ишларини олиб бориш, касалхона фаолиятини маблағ билан таъминлаш, ётоқ фондини ривожлантириш, таъмирлаш ишларини олиб бориш-ЖИЭМ маъмурияти билан (ЖИЭМ қошидаги касалхоналар учун).


5. Касалхона бошлиғининг иш натижалари қуйидаги кўрсаткичлар билан бахоланади.

Касалхона фаолиятининг кўрсаткичлари (ётоқ фондини самарали ишлатиш, бўлимлар ишларини ташкил қилишдаги камчиликлар билан боғлиқ бўлган даволаш - тахлил ишларидаги қўпол хатолар, ўлим холатлари, касалхонага ётқизишда асосланмаган рад қилинишлар йўқлиги).

Касалхонадаги фавқулодда ходислаларнинг, даволаш - тахлил ишларига асосланган шикоятларнинг, касалларга нисбатан бепарволик холатларини бўлмаганлиги.

Қўл остидаги хизматчилар орасида лавозимларни тўғри тақсимланиши, ходимларни режали ва бошқа ишлари устидан назоратни таъминланганлиги.

Бошқариш масаласида билимдонлик, касалхона муассасалари фаолиятини белгилайдиган меъерий хужжатларни билиши.

Иш жараёнида статистик текшириш усуллари хамда бошқарув маданиятини қўллай билиши.

Касалхона ходимларининг билимини мукаммаллаштириш ва касбий махоратини ошириш борасида амалга оширган ишлари.

Касалхонада санитария тартиби ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминланганлиги.

Ходимларнинг иш ва маънавий сифатларини билиш, уларнинг мехнат шароитларини яхшилаш, соғлиғини мухофаза қилиш ишларини йўлга қўйилганлиги.

Жамоада қулай рухий мухит таъминланганлиги ва можароли холатлар бўлмаганлиги.






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Касалхонада даволанётган махсус контингент

учун намунали ички тартиб қоидалари


1. Касалхонага келаётган хамма беморлар врач кўруви ва санитария ишловидан сўнг навбатчи врач кўрсатмасига кўра тегишли бўлимга юборилади.


2. Бемор касалхонага келганида устки, ички кийимларини хамда оёқ кийимларини ва бошқа шахсий нарсаларини касалхона хўжалик бўлими бошлиғига ёки уни ўрнига қолдирилган шахсга хат хужжат қилиб топширилади.


3. Беморлар касалхонада бўлган вақтда қуйидагиларга амал қилишга мажбурдирлар:

а) ЖИЭМ томонидан ўрнатилган ички тартиб қоидаларига хамда касалхона маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибга риоя этишлари керак;

б) назоратчилар таркиби хамда врач кўруви вақтида, тана хароратини ўлчаш вақтида, ухлашга ажратилган вақтда, кечқуринги ухлаш вақтида беморлар ўз палаталарида бўлишлари керак;

в) сайр қилиш вақтида фақатгина касалхонада сайр қилиш учун белгиланган жойлардагина сайр қилиш, чекиш учун махсус ажратилган жойлардагина чекиш зарур;

г) касалхона тиббий ходимларини кўрсатмаларини ва буюрган ишларни аниқ бажариш;

д) палатада, касалхона ичида хамда касалхона худудида тозалик ва тартибга риоя этиш;

е) агарда беморни умумий ахволи яхши бўлса, бемор ўз ўрнини ва тумбочкасини тозалаш ва тартибга келтириши зарур;

ж) палатадан чиқиш вақтида бемор албатта халат (пижама) ва оёқ кийим кийиб чиқиши зарур;

з) касалхонанинг барча хоналарида тинчлик сақлаш зарур;

и) касалхона жихозлари авайлаб ишлатиш зарур. Беморни айби билан касалхона жихозлари бузилса етказилган зарар бемор ҳисобидан тўланади;


4. Касалхонадаги беморларга қуйидагилар ман этилади:

а) палаталар ва коридорларда чекиш, қимор ўйнаш, ман этилган буюмларни сақлаш, бошқа махкумлар билан дераза орқали сухбатлашиш;

б) касалхонанинг бошқа бўлимларига берухсат кириш;

в) ўринларда уст кийимлар билан ётиш ёки ўтириш;

г) бўлинма бошлиқлари рухсатисиз палаталарнинг бўш ўринларидаги чойшаб ва ёстиқлардан фойдаланиш, бўш ўринларга ёки палаталарга ўзича кўчиб ўтиш;

д) палаталарда нонни сақлаш ва қуритиш, шунингдек палаталардаги қутиларда тез бузулувчи махсулотларни сақлаш;

е) ўрин-жойлар тагида турли нарсаларни сақлаш.


5. Бемор махкумларга қариндошлари билан учрашувлар врач рухсати билан, улар жазони ижро этаётган муассаса тартиб турига кўра белгиланган тартибда, муассаса бошлиғи томонидан рухсат этилади. Агар махсус контингентни касаллиги унинг хаётига хавф соладиган равишда оғир бўлса, муассаса бошлиғи унинг яқин қариндошларига навбатдан ташқари учрашувга рухсат бериши мумкин. Карантин пайтида бемор махкумларни қариндошлар билан ҳар қандай учрашуви бекор қилинади.


6. Касалхонада ўрнатилган тартибни ва интизомни сақлаш мақсадида даволаш бўлимлари бошлиқлари томонидан тиббий ходимларга ёрдам бериш учун бемор махкумлар орасидан бўлим ва хоналар бўйича жавобгар шахслар ажратилади.


7. Ёнғин содир бўлган ёки бошқа фавқулодда холатларда касалларни эвакуация қилиш қатъий режа асосида касалхона тиббий ходимлари томонидан амалга оширилади.


8. Бемор юзага келган ҳар қандай низолар бўйича хизмат қилувчи ходимлар ва махкумлар билан ўзаро бахслашмай ёки жанжаллашмай, балки бўлим катта хамширасига, навбатчи ёки даволовчи шифокорга мурожаат қилади.


9. Касалхона ички тартибини қўпол равишда ёки доимий бузганлиги учун беморлар касалхонадан тегишли муассасага жўнатиб юборилади ёки ЖИЭМлари Ички тартиб қоидаларига кўра жазоланади (агар бу иш махкумни соғлиғи ёки хаётига хавф солмаса).


10. Беморларни шахсий масалалари бўйича қабул қилиш касалхона маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.






Қоидаларга

6-ИЛОВА



Махсус контингент орасида силга қарши махсус

профилактика ва химиопрофилактика ўтказиш.


Махсус профилактика.


1. Манту синамасини тергов хибсхоналарида 18 ёшгача бўлган ўсмирларга флюорография текширувидан кейин ўтказилади. Буни махсус тайёрланган ва синамани ўтказишга рухсат этилган хамширалар амалга оширади. Манту синамасини ўтказиш учун М.А.Линников туберкулини - ППД-Л (тозаланган оқсил деривати) қўлланилади. Унинг таркибида стерилликни таъминловчи 0,01%ли хинозол бўлиб, қўлланишга тайёр суюқ холда ишлаб чиқарилади. 5мл (50доза)лик флакон 25 кишига, 3мл (30доза)лик флакон эса 15 кишига мўлжалланган. Линников туберкулини 0,1мл эритмасининг биологик активлиги 2 халкаро бирлик (2ТБ)га мос келади ва 1 доза ҳисобланади. Препарат харорат 0Сдан 4Сгача бўлган қоронғу хонада сақланганда 12 ой ўзини хусусиятларини сақлайди. ҳар бир туберкулин қутисида препаратни қўллаш йўриқномаси бўлади. Синамани ўтказишдан олдин шифокор ва хамшира бу йуриқномани албатта ўқиб чиқиши шарт. Манту синамасини ўтказиш учун қуйидаги махсус асбоблар тўпламидан фойдаланилади:

а) бикс (18 га 14 смли) пахта учун - 1дона;

б) 1 мл хажмли туберкулин шприцлари - 50 дона;

в) тери орасига инъекция учун 0415 рақамли калта игналар - 100 дона;

г) стерилизаторлар - 3-4 дона;

д) туберкулинни флакондан олиш учун

е) 0840 рақамли инъекцион игналар - 10 дона;

ж) 15 смли анатомик пинцетлар - 2 дона;

з) 100 ммли ойнасимон чизгич - 6 дона;

и) дезинфекцияловчи эритмалар учун 0,25 - 0,5 литрли идишлар - 2 дона.


2. Туберкулин шприцлари ва игналарини автоклавда стерилизация қилинади. Туберкулин эритмаси билакнинг ўрта 3 дан 1 қисмига тери орасига юборилади. Тери 70%ли этил спирти билан артилиб, шприцга 0,2мл 2 доза туберкулин эритмаси олиниб 0,1 мл юборилади. ҳар бир инъекциядан олдин шприцдан туберкулин эритмасининг 1 томчиси чиқариб юборилади. Манту синамаси тўғри бажарилганда терида оқиш инфильтрат пайдо бўлади. Бу инфильтратни қачиниш, сувга теккизиш ва дезинфекцияловчи эритмалар билан артиш мумкин эмас. Манту синамаси 72 соатдан сўнг ўқилади. Бунинг учун ойнасимон чизгич билан инфильтратнинг горизонтал диаметри ммда ўлчанади, гиперемиянинг ўлчами ҳисобланмайди. Бу холатда гиперемия билан инфильтратни ажрата билиш зарур.


3. Манту синамаси ва унинг натижалари 063/У рақамли тиббий хужжатга қайд қилинади.

Манту синамаси натижалари:

а) гумонли реакция-инфильтрат (папула)нинг ўлчами 2-4 мм ёки инфильтратсиз гиперемиянинг ҳар қандай ўлчами;

б) мусбат реакция - инфильтратнинг ўлчами 5 мм ва ундан ортиқ;

в) гиперэргик реакцияда инфильтратнинг ўлчами:

г) болаларда 17 ммдан ортиқ;

д) катталарда 21 ммдан ортиқ ёки иккала холда хам ҳар қандай ўлчамли везикулонекротик ўзгаришлар;

е) манфий реакция - инъекциянинг нуқтасимон ўрни.

Манту синамаси натижалари - гумонли, мусбат ва гиперэргик реакцияли шахсларга БЦЖ вакцинаси қайта эмланмайди. Гиперэргик реакцияли шахслар фтизиатр-шифокор орқали чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади. Актив сил аниқланганда бемор стационар даволанишга юборилади, патология аниқланмаганда изониазид препарати билан 2 ой давомида химиопрофилактика ўтказилади.


4. Манту синамасини ўтказишга қарши кўрсатмалар:

а) тери касалликлари;

б) ўткир ва сурункали юқумли касалликларнинг қайталаниш даври,хамда соғайишдан кейин 2 ой муддат давомида;

в) аллергик холат ва анамнезида аллергик реакция кузатилганлик;

г) ревматизмнинг ўткир ва ўткир ости даври;

д) бронхиал астма;

е) эпилепсия.


5. Силга қарши эмлаш учун қуруқ БЦЖ вакцинаси қўлланилади. Эмлаш дозаси - 0,1 мл эритмадаги 0,05 мг препаратга тенг. Вакцина 1 мг БЦЖ сакланган ампулаларда ишлаб чиқарилади. 1 ампулада 0,05 мг препаратдан 20 доза мавжуд. Вакцинани сақлаш муддати - 2 йил, сақлаш шароити - 8 Сдан юқори бўлмаган музлатгичда. 0,1 мл эритмада 0,05 мг БЦЖ дозасини олиш учун курук БЦЖ вакцинасини 2 мл физиологик эритмада эритилади. Бир мартали эмлаш учун 0,2 мл (2доза) эритилган вакцинани стерилланган шприцга олинади, сўнг игнадан 0,1 миллилитри чиқариб юборилади, 0,1 миллилитри эса чап елканинг юқори ва ўрта қисмлар чегарасига тери орасига юборилади. Вакцинани 0,1 млдан ортиқ юбориш тақиқланади.

Эмлаш техникаси тўғри бажарилганда, инъекциянинг ўрнида диаметри 6-8 мм бўлган оқиш папула пайдо бўлади. 15-20 минутдан сўнг папула йўқолади ва тери ўз холатига қайтади. Эмланган жойни йод ва бошқа дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, хамда боғлам қўйиш тақиқланади.

Вакцинани қатъий равишда тери орасига юборилади, чунки вакцинани тери остига юборилиши маҳаллий совуқ абсцессни келтириб чиқаради. 1-2 ойдан сўнг маҳаллий эмлаш реакциясини тиббий хужжатга қайд килиш билан унинг ўлчами ва характерига қараб бахоланади. Тиббий хужжатга қуйидагилар қайд қилинади: туберкулин(БЦЖ вакцинаси)ни ишлаб чиқарган муассаса; уларнинг серияси; назорат рақами ва препаратнинг яроқлилик муддати; туберкулин синамаси (БЦЖ ревакцинацияси) ўтказилган кун. Реакция натижаси мм ларда ўлчанади. БЦЖ билан фақат силга мойил бўлмаган клиник соғ шахслар Манту синамасидан кейин 3-14 кун ичида эмланади.

Қайта эмлаш қуйидаги холатларда амалга оширилмайди:

- гумонли ва мусбат Манту синамаси;

- силдан даволанган шахслар;

- Манту синамасини ўтказишга бўлган қарши кўрсатмалар шу холатга хам тааллуқли.

Силнинг махсус профилактикасини ўтказиш унумлик мезони - силга мойил бўлмаган контингентда иммунитетни пайдо қилиш билан сил билан касалланишни камайтириш, Манту синамаси орқали гиперэргик реакцияли шахсларни ўз вақтида текшириш, актив сил жараёнини аниқлаш ва махсус даволашни бошлашдир.



Химиопрофилактика


6. Химиопрофилактика сил таёқчаларини ажратувчи беморлар билан мулоқатда бўлган ва туберкулинга гиперэргик реакцияли хамма шахсларга ўтказилади.

Химиопрофилактикани бошлашдан олдин контингентни албатта рентгенофлюорографик ва умумий қон тахлили текширувларидан ўтказилади. Флюорограммалар тиббий картага тикиб қўйилиши шарт. Химиопрофилактикадан бош тортган махкумларга муассаса тиббий бўлими шифокорлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади. ҳар бир химиопрофилактика ўтказиладиган махкумга муолажа варақаси тутилади. Бу тиббий хужжатда махкумнинг Ф.И.Ш. туғилган йили, тана вазни, отряди, изониазиднинг дозаси, препаратни қабул қилиш муддатлари ва химиопрофилактиканинг умумий давомийлиги кўрсатилиши шарт. Химиопрофилактика тугагандан сўнг муолажа варақаси тиббий картага ёпиштирилади.


7. Химиопрофилактика изониазид (тубазид) препарати билан амалга оширилади. Препарат овқатлангандан сўнг тана вазнига 10 мг/кг ҳисобида 1 махал берилади (60 кг вазнли беморга - 0,6 тубазид, 90 кг ва ундан ортик вазнда - 0,9 тубазид). Препарат 1 хафтада 3 кун берилади - интермиттик усулда, йилда бир марта 3 ой давомида тиббий ходим иштирокида. Бу усул химиопрофилактика қабул қилаётган шахслар учун қулайлигидан ташқари илмий томондан унумлиги тасдиқланган, хамда хамширанинг ишини 2 маротаба енгиллаштиради.

Препаратни қабул қилиш фельдшер ёки хамширанинг қатъий назорати остида амалга оширилади, бу билан химиопрофилак- тикани тўғри бажарилаётганини ва препаратни ножўя таъсирини ўз вақтида аниқлаш имконияти яратилади. Агар махкум ўзини ёмон хис қилиб препаратни қабул қилишни тўхтатган бўлса, хамшира бу хақда шифокорга дархол айтиши лозим. Шифокор эса беморни кўрикдан ўтказгандан сўнг препарат дозасини камайтириши ёки химиопрофилактикани тўхтатишни хал қилади.


8. Химиопрофилактикани уюшган холда ўтказиш учун хамма шахслар 2 гуруҳга бўлинади. 1 гуруҳ хафтанинг тоқ кунлари - душанба, чоршанба, жума; 2 гуруҳ - жуфт кунлар - сешанба, пайшанба, шанба кунлари препаратни қабул қилади.

Актив ўпка сили билан доимо мулоқатда бўлган шахсларга химиопрофилактика 3-5 йилда қайтарилади.

Изониазидни қабул қилганда - бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши тезлашиши, баданга тошмалар тошиши каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин. Агарда бу холатлар препаратни ярим дозасини қабул қилганда хам кузатилса, препаратни қабул қилиш тўхтатилади. Ўтказилаётган химиопрфилактикани самарадорлик мезони - мулоқотда бўлган шахслар орасида сил билан касалланишнинг йўқлиги.



Изониазид қабул қилинишини сифатли назорати


9. Изониазидни сийдикда аниқлаш

Бир хил диаметрли 2 та пробиркага 2 мл дан сийдик солинади.

1-пробиркага дархол ванадий аммоний тузининг ишчи эритмаси қўшилади. 10 дақиқадан сўнг эса 2-пробиркага қўшилади. Изониазид реактив билан реакцияга киришиб қўнғир-қизил рангни беради, вақт ўтган сайин қўнғир-қизил рангнинг интенсивлиги камайиб боради, 10 дақиқадан сўнг иккала пробиркадаги суюқликлар рангининг интенсивлиги солиштириб кўрилади. Агарда сийдикда изониазид мавжуд бўлса 2-пробиркадаги суюқликнинг ранги биринчисига қаранганда тўқроқ бўлади. Изониазид сийдик таркибида бўлмаса иккала пробиркадаги суюқликларнинг ранги бир хил интенсивликда бўлади.


10. Ванадий аммоний тузининг ишчи эритмасини тайёрлаш.

Асосий эритма: 1 литр сувга 2,5г ванадий аммоний тузи қўшилади ва тўлиқ эригунга қадар 48 соатга қолдирилади. Эритма фильтрланади ва 5-6 кунга тиндирилади, сўнг ундан ишчи эритма тайёрланади: 200 мл фильтратга бир нормали Н2 SO4 дан 50 мл. қўшилади.






Қоидаларга

7-ИЛОВА


Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, сил, таносил

касалликлари билан оғриган беморларга махсус

даво муолажаларини ўтказиш ва сақлаш учун

мўлжалланган жазони ижро этиш

тизимидаги муассасаларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Касалликлар турлари


Тартиб тури


Муассасалар


Жойлашиш ҳудуди


1.

Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Умумий


УЯ-64/47

Қизил-тепа ш.

Умумий


УЯ-64/49

Қарши ш.

Умумий


УЯ-64/61

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/6

Чирчиқ ш.

Қаттиқ


УЯ-64/45

Олмалиқ ш.

Қаттиқ


УЯ-64/46

Навоий ш.

Қаттиқ


УЯ-64/51

Косон ш.

Махсус


УЯ-64/25

Қоравулбозор ш.


УЯ-64/ЗТМ


Боғзор қўрғони

2.

Фаол сил

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Ҳамма тури


УЯ-64/36

Навоий ш.

Ҳамма тури


УЯ-64/62

Когон ш.

Умумий


УЯ-64/71

Ёшлик қўрғони

Махсус


УЯ-64/25

Қоровулбозор ш.

3.

Таносил касалликлари

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Умумий


УЯ-64/3

Товоқсой қўрғони

Умумий


УЯ-64/29

Навоий ш.

Умумий


УЯ-64/49

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/33

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/48

Зарафшон ш.

Махсус


УЯ-64/25

Қоравулбозор ш.


УЯ-64/ЗТМ


Боғзор қўрғони

          

Изоҳ: одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) билан касалланган маҳкумлар тартиб турига қараб, умумий асосда муассасаларда сақланади.



Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси

















































Время: 0.1839
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск