ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат /

Молия вазирлигининг 39-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-27-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/19-26/02-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.04.2013 й. Қарори (АВ томонидан 22.07.2013 й. 1842-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2013 й.

N 1842-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.04.2013 й.

N 39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.04.2013 й.

N 2013-27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.04.2013 й.

N 01/19-26/02


ҚАРОРИ


Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) ва 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сонли, 2008 йил 26 июндаги 13-сонли қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 337-модда) билан тасдиқланган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдухакимов

             





Қарорга

ИЛОВА



Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


Қуйидаги мазмундаги VII-1, VII-2 ва VII-3 боблар билан тўлдирилсин:


"VII-1. Ички назорат қоидалари талабларини бузганлиги учун

суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари


17-1. Суғурталовчи томонидан:

масъул шахсларнинг рўйхатини;

ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни Молия вазирлигига тақдим этиш муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, -

суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


VII-2. Молия вазирлигининг кўрсатмаларини бажармаганлиги учун

суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари


17-2. Молия вазирлигининг қуйидаги камчиликларни:

суғурталовчи ваколат берган суғурта агентларининг реестри мавжуд эмаслиги;

қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни Молия вазирлиги ўз ваколати доирасида талаб қилганда тақдим этмаслиги;

суғурталовчи ўзининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарганлиги ҳақида суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса - ёзма равишда хабардор қилмаслиги;

суғурталовчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаслиги;

суғурталовчи томонидан йилига бир марта - ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этмаганлигини бартараф этиш бўйича кўрсатмаларини бажармаган тақдирда, -

суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


VII-3. Суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз

рад этганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган

жарима санкциялари


17-3. Суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир асоссиз рад этиш учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади. Бунда суғурталовчининг рад этиши асоссиз деб, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) аризасига мувофиқ суд томонидан эътироф этилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 395-модда






























Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск