ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга йодланган ош тузи етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.07.2013 й. 2484-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 10-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 23 июлда 2484-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 25 июндаги

10-сонли қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга йодланган ош тузи

етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш

ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга йодланган ош тузини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш Қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар, шунингдек биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.



II БОБ. ЙОДЛАНГАН ОШ ТУЗИНИ ИДИШГА ЖОЙЛАШ,

ТАМҒАЛАШ ВА ТРАНСПОРТДА ТАШИШ


3. Йодланган ош тузининг органолептик кўрсаткичлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган жадвалда кўрсатилган талабларга, физик-кимёвий кўрсаткичлари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга, йириклиги мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида кўрсатилган талабларга мос келиши лозим.


4. Чакана савдо ва умумий овқатланиш учун йодланган ош тузи қуйидаги истеъмол идишларига солинади:

1 дан 2000 граммгача оғирликда - норматив ҳужжатларга мувофиқ полимер материаллардан тайёрланган полимер қутиларга;

норматив ҳужжатларга мувофиқ полипропилен плёнкали қутиларга, елимли идишларга, картон ёки шиша банкаларга;

нетто оғирлиги 50 кг гача бўлган йодланган ош тузи норматив ҳужжатларга мувофиқ полипропиленли ва қоғоз қопларга.

Қоплар мустаҳкамлиги белгиланган меъёрлардан паст бўлмаган, солинган маҳсулотнинг бутлигини таъминловчи материаллардан тайёрланади.


5. Пачка, пакет, банка ва бошқа идишларга солинган йодланган ош тузи норматив ҳужжатларга мувофиқ гофрокартон қутилар, полиэтилен қоплар, қоғоз қопларга жойлаштирилади, йодни сақлашни таъминловчи пигмент (ҳаворанг, сариқ, нурсиз ва бошқалар) қўшилади.


6. Ўраш материаллари маҳсулотнинг ва ўрамнинг сақлаш муддати тугагунга қадар бутлигини таъминлаши лозим.


7. Ҳар бир пачка ёки пакет, қоп, қути, гуруҳли ўрамга маҳсулотни тавсифловчи қуйидаги маълумотлар ёзилади:

ишлаб чиқарган ташкилотнинг номи;

товар белгиси (агар бор бўлса);

маҳсулот номи, унинг нави ва янчилиш даражаси;

нетто оғирлиги;

ишлаб чиқарилган санаси;

норматив ҳужжат номи;

яроқлилик муддати;

йодлаш қўшимчаси номи;

йод улуши;

"O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" деган ёзув - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулот учун;

"Made in Uzbekistan" деган ёзув - маҳсулот экспортга чиқарилаётганда.


8. Йодланган ош тузи юк ташиш қоидаларига мувофиқ барча турдаги транспорт воситаларида ташилади.


9. Йодланган ош тузининг ифлосланган, ҳидли ва заҳарли юклар изи мавжуд бўлган вагон, контейнер, автотранспортда ташилишига йўл қўйилмайди.

Йодланган ош тузини юклашдан олдин вагон, контейнерлар полига қоғоз ёки тоза қоғоз бўлаклари ёки бошқа материал тўшалиши керак.


10. Автомобиль транспортида ташилганда қоплар ёғоч тагликлар устига тахланиши лозим. Тагликлар мавжуд бўлмаган тақдирда машина кузовига қоғоз ёки бошқа материал тўшалади, маҳсулот эса брезент ёки полиэтилен плёнка билан қопланади.


11. Транспорт тамғасига "Намликдан асранг!" деган огоҳлантирувчи белги қўйилади.



III БОБ. ЙОДЛАНГАН ОШ ТУЗИНИ ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Узоқ муддатли сақлашга сифати бўйича норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган барча тур янчишдаги биринчи навли йодланган ош тузи қабул қилинади.


13. Йодланган ош тузини етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.

Йодланган ош тузи юкланган вагонлар темир йўл ташкилоти вакили иштирокида пухта кўздан кечирилади. Ташқи кўздан кечиришда вагонларнинг техник созлиги, пломбалар ҳамда улардаги изнинг аниқлиги ўрганилади.


14. Темир йўл ташкилоти вакилидан йодланган ош тузини қабул қилиб олишда маҳсулот ёки идишнинг бузилиши (шикастланиш, намланиш, ифлосланиш), маҳсулотнинг номи, миқдори ёки ўринлари транспорт ҳужжатларида белгиланганидан фарқ қилган тақдирда, қабул қилиб олувчи ташкилот тижорат далолатномаси тузишни талаб қилади. Тижорат далолатномасида пломбалар ва ундаги назорат белгилари ҳолати қайд этилади.


15. Йодланган ош тузини қабул қилишда қуйидагиларга эътибор берилади:

етказиб берувчи маълумотларини текшириш (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулосаси);

маҳсулот партиясини ташқи кузатиш;

йодланган ош тузининг ўрами ва тамғанинг норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш;

намуналар олиш;

органолептик баҳолаш (таъми, ҳиди, ранги);

намлик миқдорини аниқлаш.

Сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун намуналар ҳар бир вагондан (автомобиль транспортидан) норматив ҳужжат талабларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Сифат жиҳатидан норматив ҳужжат талабларига мувофиқ бўлмаган йодланган ош тузи сақлашга қабул қилинмайди ва алоҳида омборда вақтинча сақланиши мумкин.


17. Сифати бўйича яроқсиз деб топилган ёки идишлари бузилган йодланган ош тузи етказиб берувчига (ишлаб чиқарувчига) қайтариб юборилади. Бундай маҳсулотни вақтинчалик сақлаш, бериб юбориш билан боғлиқ барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.


18. Етказиб берувчи шартномага мувофиқ узоқ муддат сақлашга яроқсиз деб топилган туз маҳсулотларини сифатлиси билан алмаштириб бериши лозим.



IV БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


19. Йодланган ош тузини сақлаш учун иситиладиган ёки иситилмайдиган, техник соз, қуруқ, тоза омборлардан фойдаланилади.


20. Омборхоналарни маҳсулот билан тўлдиришдан олдин уларни таъмирлаш ва маҳсулотни қабул қилиш ва сақлашга тайёр қилиш лозим. Бунда асосий эътибор том, пол, иситиш тизимлари, ёриқ ва тирқишларни ўз вақтида ямаш, шунингдек эшикларни яхши ёпилишга мослаш, қўриқлаш сигнализацияси ускуналари билан жиҳозлаш, ёғоч конструкцияларни оловга қарши эритма билан қайта ишлаш ва туйнукларга темир панжаралар ўрнатишга қаратиш лозим.

Омборларнинг маҳсулотни қабул қилишга тайёрлиги раҳбар ўринбосари, бош муҳандис, лаборатория мудири, сақлаш майдони бошлиғи ва омборхона бўйича ёнғин хавфсизлигига жавобгар масъул шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


21. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши лозим:

технологик харитада назарда тутилган керакли асбоб-ускуналар (тахта, нарвон, трап), ёпиш ва таглик учун материаллар;

сақлашнинг ҳарорат-намлиги даражасини назорат қилиш ускуналари (термометр, термограф, гигрограф, психометрлар);

бирламчи ўт ўчириш воситалари, шунингдек автоматик қўриқлаш ва ўт ўчириш сигнализациялари;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.


22. Электр ускуналардан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ бажарилади. Электр чироқларида ҳимоя қобиғи (шишали қопқоқ) бўлиши лозим.


23. Омборлар атрофидаги ҳудуд пухта режалаштирилган, текисланган ва қотирилган бўлиши лозим. Ташқи сувларни омбордан четлатиб ўтиш оқова ариқлар ва кюветлар орқали амалга оширилади. Кўприкчалар, оқова ариқлар ва кюветлар доимий равишда тозалаб турилади ва доим сув оқишни таъминловчи ҳолатда сақланади.


24. Йодланган ош тузи ёнғинга қарши техник жиҳатдан соз омборларда сақланади.


25. Ташкилот ҳудудида, йодланган ош тузи сақланадиган омборлар ёки майдончаларнинг яқинида ўткир ҳидли моддаларнинг, шунингдек қурилиш ёки тез алангаланувчи суюқлик қолдиқларининг бўлиши ва сақланиши қатъиян ман қилинади.


26. Ўт ўчириш воситалари доим соз ва тайёр ҳолда туриши лозим.


27. Йодланган ош тузини сақлаш жараёнида унинг қуввати ва давомийлигидан қатъи назар, ҳар қандай аланга олиш манбаларидан асраш лозим.


28. Юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш жараёнида ёритиш ускуналари ишларни бажаришнинг нормал шароитини таъминлаб бериши лозим.


29. Юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш жараёнида мазкур ишларга алоқаси бўлмаган шахсларнинг юк кўтарувчи механизмлар, юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётган жойларда бўлиши тақиқланади. Барча ишлар махсус кийим, ҳимоя кўзойнаги ва қўлқопларда амалга оширилади.



V БОБ. ЙОДЛАНГАН ОШ ТУЗИНИ САҚЛАШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ


30. Йодланган ош тузини сақлашда омборларда ҳаво ҳароратининг нисбий намлик даражаси маҳсулотнинг пастки қаторида 75 фоиздан ошмаслиги ва ҳарорат кескин ўзгармаслиги лозим.


31. Ҳарорат даражасининг назорати термометр, термограф орқали, нисбий намлик эса психрометр ва гигрометр воситалари ёрдамида ўлчанади.


32. Йодланган ош тузи солинган қоплар ва қутилар цемент ёки асфальт полли омборларда таглик устида жойлаштирилиши лозим. Штабеллар сифат жиҳатидан бир хил бўлган, бир хил идишга солинган маҳсулотдан ташкил топиши керак. Қоплар штабелга жойлаштирилганда оғиз томони штабель ичига қаратиб ётқизилиши керак.


33. Ҳар бир штабелга штабель ёрлиғи бириктирилади ва унда маҳсулот тури, етказиб берувчининг номи, идиш тури ва тоифаси, ўринлари сони, нетто оғирлиги ва ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати, стандарт номи кўрсатилган бўлади.


34. Масъул сақловчи ташкилотлар йодланган ош тузининг сифати ва миқдор жиҳатдан бус-бутун сақланиши ҳамда уни шартномага мувофиқ ўз вақтида янгилаб туришга жавобгардир.


35. Ишлаб чиқарувчи ташкилот шартномага мувофиқ транспортда ташиш ва сақлаш шартлари бажарилганда, шартномага мувофиқ йодланган ош тузи сифатининг норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигига жавобгар ҳисобланади.


36. Йодат калий (КIО3) қўшилган йодланган ош тузини сақлаш муддати ишлаб чиқарилган санадан бир йил, йодид калий (КI) қўшилган йодланган ош тузини сақлаш муддати ишлаб чиқарилган санадан уч ой ҳисобланади. Сақлаш муддати тугаган маҳсулотлар қайта йодлашга юборилади.



VI БОБ. ЙОДЛАНГАН ОШ ТУЗИНИ БЕРИБ

ЮБОРИШ (ЮКЛАШ ВА ЖЎНАТИШ)


37. Йодланган ош тузини бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сақлаш шароитидан келиб чиққан ҳолда олдинроқ ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобидан амалга оширилади.


38. Йодланган ош тузи техник соз, тоза, қуруқ, ёт ҳидлардан ҳоли бўлган транспорт воситаларига юкланади. Транспорт воситаларининг юклаб юборишга тайёрлиги лаборатория ходими, моддий жавобгар шахслар ва муҳандис-техник ходимлардан иборат бўлган комиссия томонидан белгиланади. Темир йўл юк хатида вагонни маҳсулот ортишга тайёрлаш бўйича қилинган ишлар қайд қилинади.


39. Транспорт воситаларига йодланган ош тузи юклангандан сўнг штабелдаги қолдиқ текширилади, штабель ёрлиғи ва юклаш ҳужжатларининг маълумотлари солиштирилади. Штабель ёрлиғида юклаб юборилган маҳсулот миқдори кўрсатилади ва қолдиқ ҳисобланади.



VII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


40. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Йодланган ош тузининг органолептик

кўрсаткичлари

Кўрсаткич номи

Туз навлари учун тавсиф


экстра ва олий


биринчи ва иккинчи


Ташқи кўриниши


сочилувчан кристалл маҳсулот. туз келиб чиқиши билан боғлиқ

бўлмаган механик аралашмаларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.


Таъми


бегона таъмсиз, шўр


Ранги


оқ

туз кавлаб олинган жойга қараб кулранг,

сарғиш, пушти, кўкиш тус билан оқ.


Ҳиди


йоднинг кучсиз ҳиди бўлишига йўл қўйилади.


       





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Йодланган ош тузининг физик-кимёвий

кўрсаткичлари

   

Кўрсаткич номи


Навлар учун қуруқ моддага

қайта ҳисоблаганда меъёр


экстра

   

олий

биринчи

иккинчи

Натрий хлориднинг массавий улуши, фоизда, кам эмас


99,50

98,20

97,50

97,00

Калций ионининг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,02

0,35

0,55

0,70

Магний ионининг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,01

0,08

0,10

0,25

Сульфат ионининг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,20

0,85

1,20

1,50

Калий ионининг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,022

0,102

0,202

0,402

Темир (II) оксиднинг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,005

0,040

0,040

0,040

Натрий сулфатнинг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,20

Тартиблаштирилмайди

Сувда эримайдиган қолдиқнинг массавий улуши, фоизда, кўп эмас


0,03

0,25

0,45

0,85

рН аралашма


6,5-8,0

Тартиблаштирилмайди

Йоднинг умумий улуши, г/тн


40±15

          





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Йодланган ош тузининг йириклиги

       

Йириклиги


Меъёр


Экстра нави

0,8 мм гача, фоизда, кам эмас

0,8 дан 1,2 мм гача, фоизда, кўп эмас


     

75,0

25,0

Олий ва биринчи нав

0 майдалик

0,8 мм гача, фоизда, кам эмас

1,2 мм дан катта, фоизда, кўп эмас


70,0

10,0

Олий, биринчи ва иккинчи нав

1 майдалик

1,2 мм гача, фоизда, кам эмас

2,5 мм дан катта, фоизда, кўп эмас

2 майдалик

2,5 мм гача, фоизда, кам эмас

4,0 мм дан катта, фоизда, кўп эмас

3 майдалик

4,0 мм гача, фоизда, кам эмас

4,0 мм дан катта, фоизда, кўп эмас

       

85,0

3,0


90,0

5,0


85,0

15,0

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 398-модда













































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск