ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга музлатилган гўшт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 24.07.2013 й. 2488-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 6-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 24 июлда 2488-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 25 июндаги

6-сонли қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга музлатилган гўшт етказиб

бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб

юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга музлатилган гўшт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.



II БОБ. ГЎШТНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТИ

ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ


3. Гўштнинг сифатини аниқлаш норматив ҳужжат талабларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Гўшт турига қараб қуйидагича таснифланади: йирик шохли қорамол (мол гўшти ва бузоқ гўшти), майда шохли қорамол (қўй гўшти, эчки гўшти), чўчқа (чўчқа гўшти), парранда гўшти ва бошқалар.


5. Семизлилигига қараб, яъни мушаклар тўқималари ва тери ости ёғ қатламларининг ривожланиш даражасига қараб қорамол гўшти қуйидаги тоифалар бўйича таснифланади: мол гўшти, бузоқ гўшти, қўй гўшти ва эчки гўшти - биринчи ва иккинчи тоифаларга бўлинади.


6. Мол гўшти бўйлама ярим тана ва чорак тана ҳолатида, қўй ва эчки гўшти эса - бутун тана ҳолатида, барча турдаги қорамоллар гўшти блок ва қадоқланган ҳолда чиқарилади.


7. Термик ҳолатига кўра гўшт қуйидагича таснифланади:

сўйилган қорамол танаси нимталангандан сўнг мушаклар қатламида 12° С гача бўлган ҳароратда совутилган (гўштнинг устки қисми қуриган пўст кўринишида);

сўйилган қорамол танаси нимталангандан сўнг суяклардаги мушаклар қатламида 0° С дан 4° С гача бўлган ҳароратда совутилган (гўштнинг устки қатлами намланмаган, қуриган пўст кўринишидаги қатлам билан қопланган, мушаклар таранг);

бир оз музлатилган соннинг 1 см чуқурлигида ҳарорати минус 3° С дан минус 5° С гача, соннинг мушаклар қатламида эса 0° С дан 2° С гача бўлган, сақланаётган вақтда бутун юзаси бўйича ҳарорат минус 2° С дан минус 3° С гача;

музлатилган - мушаклар қатламида ҳарорат минус 8° С дан ошмаган тарзда музлатиш ҳолатига келтирилган.



III БОБ. МУЗЛАТИЛГАН ГЎШТНИ ҚАДОҚЛАШ,

ТАМҒАЛАШ ВА ТРАНСПОРТДА ТАШИШ


8. Ҳар бир қорамол гўшти танасига, нимтанасига, чорак танасига гўштнинг сифатини тасдиқловчи тамға босилади. Гўштни тамғалаш ветеринария-санитария таҳлили ўтказилганидан сўнг, музлатишгача амалга оширилади.


9. Музлатилган гўшт барча турдаги транспорт воситаларида белгиланган қоидаларига мувофиқ ташилади.

Гўштни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси санитария нормалари ва қоидалар талабларига жавоб бериши лозим.

Транспорт воситаси техник соз, тоза, дезинфекцияланган бўлиши, унда илгари ташилган юкларнинг ҳамда дезинфекция воситасининг ҳиди бўлмаслиги лозим.


10. Транспорт юкхатида гўштнинг тури, тоифаси, оғирлиги ва эгаллаган ўринлари сони алоҳида кўрсатилган бўлиши лозим.

Маҳсулот партияси уларнинг тури, термик қайта ишланганлиги, семизлиги ва ишлаб чиқарилган санаси бир хил бўлган гўштдан ташкил топган бўлиши керак.

Истисно тарзида бир транспорт воситасига 2 турдаги музлатилган гўшт юкланишига йўл қўйилади, бунда улар турларга ажратилиши ва бирор ажратувчи материал билан тўсилиши лозим.


11. Музлатилган гўштни етказиб беришда етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари;

ветеринария гувоҳномаси.


12. Музлатилган гўшт келтирилганда ветеринария гувоҳномаси, мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса бўлиши шарт, агар ушбу ҳужжатлар тақдим этилмаса, маҳсулотлар автомобиль транспортидан туширилмайди.

Гўштнинг семизлик даражаси норматив ҳужжат талабларига мувофиқ бўлмаса, келиб тушган гўштнинг сифати ветеринария назоратидан ўтказилади.



IV БОБ. МУЗЛАТИЛГАН ГЎШТНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ


13. Узоқ муддатли сақлашга нимтана ва чорак танада семизлиги I-тоифадаги, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек импорт қилинган, норматив ҳужжатларда белгиланган сифат ва хавфсизлик, ўраш ва тамғалаш талабларига жавоб берадиган музлатилган мол гўшти етказиб берилади.

Сақлаш камерасига жойлаштириш вақтида музлатилган гўштнинг ҳарорати минус 8° С дан юқори бўлмаслиги лозим.

Нимтана оғирлиги камида 90 кг ни ташкил этиши керак.

Импорт қилинган гўшт сақлаш учун ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 90 кун муддат ичида қабул қилинади.



V БОБ. МУЗЛАТИЛГАН ГЎШТНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ОМБОРХОНАГА ЖОЙЛАШТИРИШ


14. Музлатилган гўштни миқдор ва сифат бўйича қабул қилиш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


15. Музлатилган гўшт партиялаб қабул қилинади. Музлатилган гўшт партияси деганда бир ишлаб чиқарувчининг, бир тоифадаги, бир турдаги, бир хил технологик ва термик қайта ишланган, битта ветеринария гувоҳномаси билан расмийлаштирилган, етказиб берувчи томонидан бир мартада қабул қилишга топширилган гўшт тушунилади.


16. Музлатилган гўштни темир йўл транспортида ташишда вагон очилишидан олдин моддий жавобгар шахслар темир йўл ташкилоти вакили билан биргаликда қуйидагиларни текширишлари лозим:

вагонларнинг техник созлиги;

зулфинларнинг техник созлиги;

бурагичлар ҳолати;

пломба мавжудлиги ва улардаги босма изнинг аниқлиги;

вагонлар рақамлари транспорт ҳужжатларида кўрсатилган рақамларга мослиги;

транспортда ташиш (журнал бўйича) ҳароратига риоя этилганлиги;

юкнинг йўлдаги вақти.


17. Пломбалар ечилиб ва вагонлар очилгандан сўнг юкни олувчи ташкилотнинг мутахассиси томонидан юкнинг ҳолати, гўштнинг музлаганлик даражаси, ҳарорати текширилади ва ташқи ҳолати кўздан кечирилади.

Музлатилган гўштнинг мушаклари қатламидаги ҳароратни ўлчашда темир гардишдаги шишали суюқ (симобли бўлмаган) термометрдан ёки "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланган номенклатурага киритилган бошқа ҳароратни ўлчаш воситаларидан фойдаланилади.


18. Музлатилган гўшт ҳароратини ўлчаш учун ҳар бир партиядан камида тўртта нимтана гўшт танлаб олинади. Ҳарорат курак ва сон қисми мушаклари қатламида камида 6 см чуқурликда ўлчанади.

Музлатилган гўштнинг мушаклар қатламидаги ҳарорати минус 8° С дан юқори бўлмаслиги лозим.

Ўлчаш натижалари қониқарсиз бўлган тақдирда мазкур партиядан намуналар икки марта кўп танлаб олинади ва қайта ўлчаш амалга оширилади. Қабул қилиш ҳужжатларига ҳароратнинг ўртача арифметик қиймати қайд этилади.


19. Музлатилган гўшт белгиланган маҳсулот кўрсаткичларини 100 фоиз назорат қилиш, ўринларни қайта ҳисоблаш ва гуруҳлаб тарозида тортиш орқали қабул қилинади ва бериб юборилади.

Музлатилган гўшт ўринлари сонининг ҳисоби ва тарозида тортиш (йўл қўйиладиган хатолиги меъёри 0,1 фоиз бўлган маҳсулот тарозиларида) натижалари қабул қилиш далолатномасини тузишга асос бўлувчи мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ Ўлчаш қайдномасига киритилади.


20. Музлатилган гўштни қабул қилишда етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда қуйидаги кўрсаткичларга асосий эътиборни қаратиш лозим:

музлатилган гўштнинг сифати ва семизлилик даражаси;

тамғанинг тўғри ва аниқ босилганлиги.


21. Музлатилган гўштни ветеринария-санитария кўригидан ўтказиш ветеринария врачи томонидан амалга оширилади.


22. Яроқсиз деб топилган музлатилган гўшт бўйича далолатнома тузилиб, ушбу маҳсулотлар етказиб берувчига (ишлаб чиқарувчига) қайтарилади. Гўштнинг илова ҳужжатлари ва транспорт юкхатига нисбатан аниқланган етишмовчилиги, айниганлиги ва ортиқчалиги бўйича далолатнома тузилиб, унинг асосида транспорт ташкилоти ва етказиб берувчи (юк жўнатувчи)га талабнома билдирилади.

Фақат истисно ҳолларда (музлатгичнинг бўш хоналари мавжуд бўлган тақдирда), яроқсиз деб топилган музлатилган гўшт уни алмаштириш шарти билан вақтинчалик сақлашга қабул қилинади. Яроқсиз деб топилган маҳсулотларни сақлаш ва алмаштириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.



VI БОБ. МУЗЛАТИЛГАН ГЎШТНИ САҚЛАШ

ШАРТЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ


23. Музлатгичларнинг конструкциялари белгиланган ҳарорат даражаси ва намлигини сақлаши, истеъмол молларини сақлашнинг тегишли санитария шартларига мувофиқ бўлиши, шунингдек бино ва иншоотлардан фойдаланишда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши лозим.

Музлатилган гўштни музлатиш ва сақлаш камераларига жойлаштириш жараёнлари, шунингдек қабул қилиш ва бериб юборишда юклаш-тушириш ишлари тегишли техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


24. Жойлаштиришдан олдин музлатиш ва сақлаш камераларига, вестибюллар, платформалар ва бошқа хоналар техник соз ҳолатга келтирилиши ва музлатгичлардан белгиланган санитария меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда фойдаланиш лозим.


25. Музлатгичлар технологик хариталарга мувофиқ транспорт воситалари, ускуна ва анжомлар, тарози ва технологик асбоб-ускуналар, музлатилган гўшт штабелларини ўраш учун ўровчи материаллар, эшик ва лифт ўйиқларини беркитувчи брезент пардалар билан жиҳозланиши лозим. Ифлосланган ёки моғорланган таглик, рейкалар тозаланади ва дезинфекция қилинади.


26. Маҳсулотлардан бўшатилган музлатиш ва сақлаш камералари ва вестибюллар дезинфекция қилинади, зарур ҳолларда поллар ювилади, деворлар оқланади. Дезинфекциядан сўнг ҳаво микробиологик заҳарланганлик бўйича текширилади. Маҳсулотларнинг кемирувчилар томонидан бузилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий равишда хоналарни дератизациялаш тадбирлари ўтказилиб турилади.

Тегишли равишда тайёрланган ва дезинфекция қилинган музлатиш ва сақлаш камералари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия текширувидан сўнг қабул қилинади.


27. Музлатиш ускуналарига қаровчи ва фойдаланувчилар, шунингдек юклаш-тушириш ишлари билан машғул барча ходимлар белгиланган нормаларга мувофиқ санитария ва махсус иш кийимлари билан таъминланган бўлишлари лозим.


28. Музлатилган гўштни музлатиш ва сақлаш камераларига сақлашда унинг табиий йўқотишларининг олдини олиш мақсадида иссиқлик оқимини камайтириш ва ҳавонинг нисбий намлигини ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар ўтказилиши лозим:

юқори қаватлардаги камераларда музлатилган гўшт штабелларини брезент ёки бошқа сув ўтказмайдиган матолар билан ёпиш;

камераларнинг ички эшиклари ўрнида брезент пардалар илиш;

сақлаш камераларига киришда штабелларга жойлаштирилган гўшт ташқаридан кирадиган ҳаво ҳароратидан ҳимояланган бўлиши керак.


29. Экранли сақлаш камерасида мустаҳкамланган брусок-устунлардан ташкил топган, ўртасидан мато тортилган ёғоч синч ўрнатилади. Синчга ташқаридан михлар билан шпагат ёки диаметри 2 мм бўлган пўлат сим арматураланган тўр кўринишида мустаҳкамланади. Экран синчи монтаж қилингандан сўнг матонинг иккала томонидан бир текис қатламлар билан муз глазури туширилади. Глазур қатламининг қалинлиги хона деворидан (экран орти майдонида) 20 - 30 мм, экран ўртасида 40 - 50 мм ни ташкил этади.

Музли экран хона деворидан 0,6 м масофада ўрнатилади. Музлатилган гўштни сақлашда музлатиш хоналарининг юқори қаватларида ва бир қаватли музлатгичларда том ва экраннинг юқори қисми оралиғида хонани бир маромда совутиш учун 200 мм бўшлиқ қолдирилади.


30. Музлатилган гўшт экранга жипслаштириб сақлаш камералари юк ҳажмига мувофиқ тўлгунча юкланади. Турли тоифадаги музлатилган гўштларни жойлаштириш чегараси қоғоз ёки рейка билан ажратилади ва юкнинг жойлашиши чизмасида акс эттирилади. Музлатилган гўштни штабелда ёпишнинг барча усулларида ёғоч панжара ва тагликлардан фойдаланилади. Бунда таглик рельслари орасига 30 - 50 мм қалинликда тоза қор ёки майдаланган муз ташланади, биринчи қават хоналари учун штабеллар остидаги қор қатламининг қалинлиги 60 - 80 мм гача кўтарилади.

Сақлаш жараёнида экранлар ҳолати ҳар ой экран орти майдонидан кузатилади ва зарур ҳолларда экранлар қўшимча музлатилади.


31. Барча камералар музлатгичнинг машиналар бўлимида жойлаштирилган ҳароратни марказий бошқарувда масофавий ўлчаш учун ўлчагичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Музлатгичда ҳар бир музлатиш ва сақлаш камералари ишчи ўлчов асбоблари билан таъминланади, хусусан, битта ҳарорат ўлчагич, битта ҳаво намлигини ўлчаш ускунаси, улар штабеллар орасида ёки юк ташиш эшиги ортида жойлаштириладиган бўйи 1,4-1,5 м бўлган тагликлар устига ўрнатилади.


32. Ускуналар юклаш ишларини амалга оширишда уларга шикаст етишининг олдини олган ҳолда ўрнатилиши лозим. Шишали ҳарорат ўлчагичлар ёғоч ёки металл гардишли бўлиши лозим.


33. Ташкилотларда электр қурилмалардан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ бажарилади.


34. Силлиқ шифтларда чироқлар осилиши тепадан 0,15 м дан ва штабелдан 0,3 м дан ошмаслиги лозим.

Ёритиш ускуналарида маҳсулотларга шиша парчалари тушмаслигини таъминловчи ҳимоя қалпоқлари бўлиши лозим.


35. Музлатгичдаги тарозилар ўз вақтида текширилиб, пломбаланиши лозим.

Музлатилган гўштни ўлчашда ишлатиладиган ускуналар рақамланган ва пухта тўғрилашлардан сўнг ягона массага келтирилиши лозим, рақамлар ҳар бир ускунага ўчирилмайдиган бўёқ билан ёзилади. Уларнинг массаси комиссия томонидан аниқланади. Олинган натижалар далолатнома билан расмийлаштирилади.


36. Музлатиш ва сақлаш камералари ёнғинга қарши ускуналар ва ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


37. Музлатилган гўштни омборга жойлаштириш ишлаб чиқилган технологик жойлаштириш чизмаларига мувофиқ музлатиш хоналари ҳажмидан тўлақонли фойдаланиш, маҳсулотни сақлаш, қабул қилиш, бериб юбориш ва сифат назоратини амалга ошириш учун мақбул шароитларни яратишни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


38. Музлатилган нимтана гўшт зич штабелларда тоза ва қуруқ, ерда турадиган тахтали панжара, таглик ёки рейкалар устига жойлаштирилади. Бу билан жойлаштирилган маҳсулотга совуқ ҳаво кириши таъминланади.

Сақлаш камераларини тўлдириш ва шартли юкка қайта ҳисоблаш меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Паспортида ҳаво ҳарорати минус 18° С ни ташкил этган музлатгичлардан ташқари барча музлатиш камераларида сақланадиган гўшт минус 25° С да ушлаб турилиши лозим.

Музлатиш ва сақлаш камераларидаги ҳавонинг нисбий намлиги 97 фоизда, муз панжаралари билан жиҳозланган хоналарда эса - 100 фоиз атрофида ушлаб турилиши лозим.


39. Сақлаш камерасида маҳсулот штабелларини тахлаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:

музлатиш ускунаси бўлмаган деворлардан, шунингдек девордаги музлатиш ускуналаридан - 0,3 м;

музлатиш ускуналари бўлмаган шифтлардан - 0,2 м;

шифтларга ўрнатилган музлатиш ускуналаридан - 0,3 м;

ҳаво ўтказгичларнинг пастки қисмидан - 0,3 м.


40. Сақлаш жараёнида юкхоналарда ҳаво ҳароратининг тебраниши фақат қисқа муддатларда (бир суткадан ошмайдиган) ва белгиланган сақлаш меъёридан 1° С доирадагина рухсат берилади.

Совутиш батареяларидаги қор қатламларини тозалаш ва муз экранларни қўшимча музлатиш вақтидаги камчиликлар 2-3 сутка давомида бартараф этилиши лозим.


41. Музлатиш ва сақлаш камераларида сақланаётган музлатилган гўштнинг сифати устидан доимий назорат олиб борилади. Сифатнинг ёмонлашуви пайдо бўлган тақдирда, белгиланган сақлаш муддатидан қатъи назар, маҳсулот янгисига алмаштирилади.

Сақлаш камераларида ҳаво ҳарорати ҳар куни бир марта ўлчанади. Ўлчаш натижалари махсус китобга киритилади. Китобга экранлардан қор қатламини ечиш ва қўшимча музлатиш тўғрисидаги қайдлар киритилади. Ҳавонинг нисбий намлигини ўлчаш ишлари ҳафтасига бир марта амалга оширилади ва ўлчаш натижалари китобга қайд этилади.

Автоматлаштирилган назорат тизимлари мавжуд бўлган ҳолларда ўлчаш натижалари компьютер хотирасида сақланади.


42. Музлатилган гўштнинг ҳар бир партиясига маҳсулот тури, етказиб берувчининг номи, ўринларининг сони, соф оғирлиги ва ишлаб чиқариш санаси қайд этилган ёрлиқлар расмийлаштирилган бўлиши лозим. Шунингдек, унда музлатилган гўштни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш вақтидаги сифати қайд этилади. Ёрлиққа музлатилган гўштнинг аниқ жойлашган жойининг чизмаси ҳам илова қилинади.


43. Музлатилган гўштни сақлаш муддатлари мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган. Белгиланган ҳарорат даражасида сақлаш муддати сифат бўйича ҳужжатларда (мувофиқлик сертификати ва бошқалар) акс эттирилади.


44. Узоқ муддат сақлаш бўйича шароитлар таъминланган тақдирда сақлаш муддати ветеринария назорати хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.



VII БОБ. МУЗЛАТИЛГАН ГЎШТНИ БЕРИБ ЮБОРИШ


45. Музлатилган гўштни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядларда кўрсатилган тўлиқ миқдори бўйича, биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


46. Музлатилган гўштни бериб юборишдан олдин норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ унинг сифати ва хавфсизлиги текширилади.



VIII БОБ. МУЗЛАТИШ ХОНАЛАРИДАГИ ГЎШТНИ

САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШДА ТАБИИЙ

ЙЎҚОТИШ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


47. Музлатилган гўштнинг табиий йўқотиш нормалари миқдорий ва охирги кўрсаткичлар ҳисобланади ҳамда музлатиш хоналаридаги гўштни сақлаш ва қайта ишлашда амалда аниқланган йўқотишларни баҳолашда қўлланилади. Музлатилган гўштнинг табиий йўқотиш нормалари мазкур Йўриқноманинг 4, 5, 6-иловаларида келтирилган.


48. Музлатиш ва сақлаш камерасидаги гўштни сақлаш ва қайта ишлашда амалда ҳосил бўладиган йўқотишлар инвентаризация маълумотларига кўра аниқланган ҳақиқий қолдиқлар билан омбор ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини таққослаш орқали аниқланади.

Гўштни музлатиш ва сақлашда унинг табиий йўқотишлари гўшт тўлиқ бериб юборилгандан сўнг ёки барча гўштни ўлчаш орқали инвентаризация қилинганда аниқланади.

Музлатиш камерасига олиб келинган музлатилган гўштнинг ҳароратига унга ҳисобланадиган табиий йўқотиш нормалари боғлиқ бўлганлиги учун қайта музлатишда гўштнинг ҳарорати аниқ ўлчанганлигига асосий эътибор қаратиш лозим.


49. Музлатилган гўштнинг ҳароратини ўлчаш учун ҳар бир партиядан камида тўрт дона намуна танлаб олинади.

Ҳароратни ўлчаш сон мушаклар қатламида ва мол гўштининг олд чорагида юзадан 6 см чуқурликда амалга оширилади. Ҳарорат 2° С дан кўп фарқ қилган тақдирда мазкур партиядан икки баробар миқдорда намуна танлаб олиш орқали ўлчанади.

Ўлчаш натижалари транспорт ташкилоти вакили ёки етказиб берувчи ташкилот вакили томонидан тасдиқланади ва қабул қилиш ҳужжатларида акс эттирилади.


50. Гўшт мушаклар қалинлигидаги ҳарорат минус 7,9° С дан минус 1,6° С гача бўлган ҳолда қабул қилинганда далолатнома тузилади. Далолатномада гўштнинг оғирлиги ва қабул қилишдаги ҳарорати кўрсатилади. Бундай ҳолларда совутилган гўштни музлатишга белгиланган табиий йўқотиш нормалари қўлланилади ва гўштнинг мумкин бўлган табиий йўқотиш миқдори аниқланади. Аниқланган табиий йўқотиш миқдори етказиб берувчи ҳисобига ўтказилади.


51. Ҳарорати минус 1,5° С дан юқори, тўлиқ эриган ва иккинчи маротаба музлатилган гўштни биринчи гуруҳга қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Гўштни музлатишга қабул қилишда унинг табиий йўқотиш нормаларини ҳисоблашга асос бўлиб қабул қилиш ҳужжатларида кўрсатилган гўштнинг термик ҳолати ва мушаклар қатламидаги ҳарорати хизмат қилади.


52. Музлатиш камерасига гўшт қисман эриган ҳолда олиб келинса, сақлаш вақтидаги йўқотишларнинг назорат ҳисоб-китобидан ташқари қайта музлатиш вақтидаги йўқотишларнинг назорат ҳисоб-китоби ҳам тузилади.


53. Қайта музлатиш ва сақлаш даврида гўшт бўйича табиий йўқотишларни назорат қилиш учун ҳар бир тур ва семизлик тоифасидаги гўшт маҳсулотлари учун алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Сақлаш даврида музлатилган гўштнинг табиий йўқотишлари ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


54. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



(Z-3-сон шакл)


20___й. "____"______________


ЎЛЧАШ ҚАЙДНОМАСИ

           


келиб тушган

  моддий бойликлар учун

бериб юборилган

     

Келиб тушди



          

Бериб юборилди


(моддий бойликларнинг номи)

       

Идиш тури


         

Юк жўнатувчи



Юкни қабул қилувчи



Жўнаб кетиш станцияси



Етиб бориш станцияси


           

Вагон




рақами _______

Темир йўл юкхати рақами _______________________

Контейнер



Амалда

        

Қабул қилинди


Бериб юборилди


                   


Тарозилар тортишдан олдин текширилган _______________________________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

       

Ҳара-

кат-

ланиш

меха-

низми

рақа-

ми


Миқ-

дори

(ўрин-

дона)


Оғирлик кг да


Ҳара-

кат-

ланиш

меха-

низми

рақа-

ми


Миқ-

дори

(ўрин-

дона)


Оғирлик кг да


уму-

мий


ҳара-

кат-

ланиш меха-

низми


нетто/

брутто


уму-

мий


ҳара-

кат-

ланиш

меха-

низми


нетто/

брутто


     

       










       

Жами

   

ўрин




Умумий оғирлиги

  

нетто

кг

___________________

(сўз билан)

дона




брутто


    

    









(маҳсулотни қабул қилган ва бериб юборган шахсларнинг Ф.И.О., имзоси)

          





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Музлатиш ва сақлаш камераларини тўлдириш

ва шартли юкка қайта ҳисоблаш

НОРМАЛАРИ

      

Юкнинг номи

Юклаш нормаси т/м3


Шартли юкка қайта ҳисоблаш


Музлатилган мол гўшти:


нимтанада


чорак танада

0,35


1,00


0,40

0,87


         

Изоҳ: 1 кв.м майдонга юклаш музлатгичнинг паспорти бўйича белгиланган фойдали лойиҳавий юкламадан ошмаслиги лозим.






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Музлатилган гўштни сақлаш муддатлари


1-жадвал

Гўшт тури


Ҳароратда сақлаш муддати


-18° С


-19° С

-20° С

-21° С

-22° С

-23° С

-24° С

-25° С

Нимтанадаги ва чорак танадаги I тоифали мол гўшти


548 кун


572 кун

600 кун

623 кун

651 кун

676 кун

703 кун

730 кун

      





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Муз экранли бир қаватли сақлаш камераларида,

кўп қаватли музлатгичларнинг биринчи ва юқори

қаватларида ҳаво ҳарорати минус 25° С ва ҳавонинг

нисбий намлик даражаси 97 фоиз бўлган шароитда

ўралмаган музлатилган гўштни сақлашда табиий

йўқотиш нормалари


(бир ой сақлашда фоизларда)


1-жадвал

Т/р

Гўшт семизлиги

тури ва тоифаси


Табиий йўқотиш нормалари


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


1.

I тоифали мол гўшти


0,064

0,116

0,141

0,107

2.

I тоифали қўй гўшти


0,096

0,162

0,203

0,138

Муз экранли кўп қаватли музлатгичларнинг

ўрта қаватларида ҳаво ҳарорати минус 25° С ва

ҳавонинг нисбий намлиги 97 фоиз бўлган шароитда

жойлаштирилмаган ўралмаган гўштни сақлашда

табиий йўқотиш нормалари


(бир ой сақлашда фоизларда)


2-жадвал

Т/р

Гўшт семизлиги

тури ва тоифаси


Табиий йўқотиш нормалари


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


1.

I тоифали мол гўшти


0,032

0,057

0,069

0,052

2.

I тоифали қўй гўшти


0,054

0,091

0,115

0,077

      





Йўриқномага

5-ИЛОВА



Муз экранли кўп қаватли музлатгичларнинг

ўрта қаватларида ҳаво ҳарорати минус 18° С ва

ҳавонинг нисбий намлиги 97 фоиз бўлган шароитда

ўралмаган музлатилган гўштни сақлашда табиий

йўқотиш нормалари


(бир ой сақлашда фоизларда)


1-жадвал

Т/р

Гўшт семизлиги

тури ва тоифаси

Табиий йўқотиш нормалари


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


1.

I тоифали мол гўшти


0,042

0,075

0,092

0,069

2.

I тоифали қўй гўшти


0,072

0,122

0,153

0,103

Муз экранли бир қаватли сақлаш камераларида,

кўп қаватли музлатгичларнинг биринчи ва юқори

қаватларида ҳаво ҳарорати минус 18° С ва ҳавонинг

нисбий намлиги 97 фоиз бўлган шароитда ўралмаган

музлатилган гўштни сақлашда табиий

йўқотиш нормалари


(бир ой сақлашда фоизларда)


2-жадвал

Т/р

Гўшт семизлиги

тури ва тоифаси


Табиий йўқотиш нормалари


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


1.

I тоифали мол гўшти


0,099

0,178

0,217

0,165

2.

I тоифали қўй гўшти


0,137

0,231

0,290

0,196

         





Йўриқномага

6-ИЛОВА



Музлатиш камераларида мушаклар қатламидаги

ҳарорати минус 8° С гача бўлган совутилган

гўштни музлатишда табиий йўқотиш

НОРМАЛАРИ

      

Гўшт тури


Паспорт бўйича хонадаги

ҳаво ҳароратида музлатиш


минус 23° С ва паст


минус 23° С дан юқори


I тоифали мол гўшти


0,70

0,90

I тоифали қўй гўшти


0,90

1,06

         

Изоҳ:

1. Табиий йўқотиш нормалари бутунлай эриган гўштнинг оғирлиги кўрсатилган (мушаклар қатламидаги ҳарорати минус 1,5° С ва юқори) тижорат далолатномаси мавжуд бўлгандагина қўлланилади.

2. Музлатгичга мушаклар қатламидаги ҳарорати минус 8° С дан юқори (минус 1,5° С гача) бўлган қисман эриган барча турдаги тана ва нимтана гўшт қабул қилинганда, гўштни музлатиш камерасидаги ҳароратгача қайта музлатишда табиий йўқотиш нормалари қабул қилинган гўшт оғирлигидан 0,25 фоиз миқдорда, ҳарорати минус 8° С ва паст бўлган гўштнинг ҳарорати минус 15° С дан паст бўлган камерада сақлашда - гўшт оғирлигидан 0,1 фоиз миқдорда белгиланади.






Йўриқномага

7-ИЛОВА



Сақлаш даврида музлатилган гўштнинг

табиий йўқотишлари

ҲИСОБИ


Сақлаш даврида музлатилган гўштнинг табиий йўқотишлари ҳисоби амалдаги сақлаш тонна-кунлардан келиб чиқиб амалга оширилади.

Бунинг учун кун бошидаги гўшт қолдиғига кун давомида қабул қилинган музлатилган гўшт қўшилади. Олинган сумма бир кунлик сақлаш тонна-кун миқдорини беради. Чорак давомидаги сақлаш тонна-кунларини қўшиш орқали музлатилган гўштнинг чораклик сақлаш тонна-кун миқдори аниқланади.

Гўштнинг чорак давомидаги табиий йўқотишларининг чегаравий миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:


К = (А х Н) / (30 х 100)


К - гўштнинг чорак давомида табиий йўқотишлари;

А - чорак давомида сақлаш тонна-кунлари;

Н - мазкур чорак учун гўштнинг ҳар ойлик табиий йўқотишлари нормаси фоизларда.

Гўштни минус 8° С ёки минус 25° С даражагача қайта музлатишдаги табиий йўқотишлар қайта музлатиладиган гўштнинг тоннадаги миқдорини музлатгунга қадар йўқотишлар нормасига кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Мисол: биринчи тоифадаги мол гўшти партияси учун меъёрий йўқотишлар назорат ҳисоб-китобини тузиш. Гўшт муз экранли камерада минус 25° С ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 97 фоизда сақланган.

Етказиб берилган гўштнинг қабул қилиш, бериб юбориш ва мушаклар қатламидаги ҳарорати бўйича маълумотлар қуйидагича:

         

Т/р

Қабул қилиш ёки

бериб юбориш

санаси


Қабул қилинди


Чиқарилган,

тоннада


Ҳисоб

бўйича

қолдиқ


миқдори,

тоннада


гўшт мушаклари

қатламида ҳарорат °С


1.

15.07.2010


150

-8° С

-

150

2.

01.08.2010


210

-10° С

-

360

3.

20.08.2010


40

-10° С

-

400

4.

10.10.2010


350

-10° С

-

750

5.

05.03.2011


-

-

50

700

6.

20.04.2011


-

-

350

350

7.

05.06.2011


-

-

348,5

1,5

            

Ҳақиқатда 1-тоифадаги мол гўшти музлатиш хонасида йўқ.

Ҳисоблаш:

750 тонна гўшт мушаклар қатламида минус 8° С ва ундан паст (минус 10° С гача) ҳароратда етказиб берилди - 750 т.

Норма бўйича қайта музлатишдаги табиий йўқотишлар (6-илова) қуйидагича:


К = (750 х 0,1) / 100 = 0,750 т


Гўшт экранли музлатиш камерасида ўрта қаватда минус 25° С даражадаги ҳароратда сақланганлиги боис, ҳисоб-китобларда I тоифадаги мол гўшти нормаларидан фойдаланиш лозим (4-илова).

Чорак бўйича тонна - кунлар ҳисоби:


а) 2010 йил 3 чоракда 15 июлдан 1 августгача - 17 кун 150 т гўшт сақланган, бу:

150 х 17 = 2550 тонна - кунни ташкил қилади;

1 августдан 20 августгача - 19 кун 360 тонна, бу:

360 х 19 = 6840 тонна - кунни ташкил қилади.

20 августдан 1 октябргача 42 кун 400 тонна, бу:

400 х 42 = 16800 тонна - кунни ташкил қилади.

Учинчи чорак учун жами: 2550 + 6840 + 16800 = 26190 тонна - кун. Бундан 3 чоракда сақлаш учун нормаларга мувофиқ чегириб ташлашнинг чегаравий миқдори:


К = (26190 х 0,069) / (30 х 100) = 0,602 т


б) 2010 йилнинг тўртинчи чорагида 1 октябрдан 10 октябргача - 9 кун 400 тонна сақланиб, бунда:

400 х 9 = 3600 тонна-кунни ташкил қилади;

10 октябрдан 1 январгача - 33 кун 750 тонна.

Бу 750 х 83 = 62250 тонна-кунни ташкил қилади.

Тўртинчи чорак учун жами:

3600 + 62250 = 68850 тонна-кун.


К = (65850 х 0,052) / (30 х 100) = 1, 141 т


в) 2011 йил биринчи чорагида 1 январдан 5 мартгача - 64 кун 750 тонна сақланган, бу:

750 х 64 = 48000 тонна-кунни ташкил қилади;

6 мартдан 1 апрелгача

700 х 26 = 18200 тонна-кун.

Биринчи чорак учун жами:

4800 + 18200 = 66200 тонна-кун.


К = (66200 х 0,032) / (30 х 100) = 0,706 т


г) 2011 йил иккинчи чорагида 1 апрелдан 20 апрелгача - 20 кун 700 тонна сақланган, бу:

700 х 20 = 14000 тонна-кун;

21 апрелдан 6 июнгача - 46 кун 350 тонна, бу:

350 х 46 =16100 тонна-кун.

Иккинчи чорак учун жами:

14000 + 16100 = 30100 тонна-кун


К = (30100 х 0,057) / (30 х 100) = 0,571 т


Бутун давр мобайнида сақлашга белгиланган нормалар бўйича жами табиий йўқотишлар:

0,750 + 0,602 + 1,141 + 0,706 + 0,571 = 3,77 тонна.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 403-модда










































Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск