ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2013 й. 204-сон "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2013 й.

N 204



ШАХСЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИНИ

ИМТИЁЗЛИ АСОСДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида" ҳамда "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек айрим тоифадаги шахсларни имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин:

Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхат ва Низомнинг давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасаларига ва дорихона муассасаларига етказилишини;

бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхати тасдиқланишини, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини;

давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт муассасалари ва дорихоналар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши устидан назоратни таъминласин.

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 22 июлдаги

204-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 387-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 7-сон, 46-модда


































Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск