ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2013 й. ПҚ-2001-сон "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2013 й.

N ПҚ-2001



"БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ

ОЛОТ ВА ҚОРАКЎЛ ТУМАНЛАРИНИ

ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ

ЯХШИЛАШ"    ЛОЙИҲАСИНИ    ХАЛҚАРО

ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДА

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2012 йил 13 декабрда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган, қайтариш муддати 25 йил бўлган умумий суммаси 53,2 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқлари (82,0 млн. АҚШ долларига тенг) миқдорида кредит беришини маъқуллаганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишдаги улуши 53,9 млн. АҚШ доллари эквивалентини, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш тарзида - 22,6 млн. АҚШ долларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қўйиладиган марказлаштирилган капитал маблағлар - 31,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил деб (2013 - 2017 йиллар) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида тузилган молиялаштириш тўғрисидаги битим асосида берилади;

Бухоро вилояти "Сувоқава" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК), "Коммунхизмат" агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;

Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳамда кредит бўйича фоиз ва воситачилик тўловлари лойиҳани амалга ошириш даврида 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда - Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК маблағлари ҳисобига, етишмаётган қисми - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Қуйидагилар:

"Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

"Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитини ҳамда кредит бўйича воситачилик тўловларини қайтариш жадвали 2-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни, шунингдек Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш;

Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК директорига лойиҳани Халқаро тараққиёт уюшмаси билан бирга амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса бериш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, "Коммунхизмат" агентлиги бош директори, Бухоро вилояти ҳокими, Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК директори зиммасига:

лойиҳани амалга оширишга йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

Жаҳон банки тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ҳамда ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва тақдим қилинишини ташкил этиш;

сув таъминоти ташкилотларининг инвестиция олди ва инвестиция даврларидаги иш самарадорлиги;

Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУК ва унга тобе бўлган шаҳар ва туман сув таъминоти ташкилотларининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш;

сув таъминоти ташкилотларининг фаолият самарадорлигини, шу жумладан, истеъмолчиларни ялпи хатловдан ўтказиш, ҳисобга олинмаган сув истеъмолчиларини аниқлаш, сув исрофгарчилигини камайтириш ва маблағлар йиғилиши даражасини кўтариш, ишлаб чиқариш ва молиявий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишни автоматлаштирилган биллинг тизимини жорий қилган ҳолда, абонентларни ва бериладиган ҳисоб-китобларни зарур даражада ҳисобга олишни таъминлаш ҳисобига ошириш устидан назоратни ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


6. Лойиҳани бошқариш функцияси "Коммунхизмат" агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг улушини молиялаштиришни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, келаси йилдаги Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида Бухоро вилояти "Сувоқава" ДУКнинг шу мақсадларга йўналтириладиган шахсий маблағларига қўшимча равишда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича комиссияларни тўлаш, асосий қарзни қоплашга маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

9.

Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

ХТУ кредити ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан; 

ХТУ кредити ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

Белгилансинки, мазкур имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшган ҳиссаси ҳисобланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Коммунхизмат" агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Коммунхизмат" агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари И.Б. Закиров зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

**) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 384-модда
















































Время: 0.1602
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск