Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.1994 й. 285-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 июндаги

285-сон Қарорига

1-ИЛОВА



Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида

ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг

акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага

чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(ўзгартиришлар билан) *


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акцияларни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартибини бошқаради.


II. АКЦИЯЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1. Давлат корхонасини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятини таъсис қилишда акциялар Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида ва унинг ҳудудий бўлимларида (бундан кейин рўйхатдан ўтказиш органлари деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказилади.


3. Акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш учун акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

4. Рўйхатдан ўтказиш органларида акцияларни рўйхатдан ўтказиш муддати белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 20 кундан ошмаслиги керак.

6. Акцияларни рўйхатдан ўтказишни рад этишга тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги ва улардаги маълумотларнинг номувофиқлиги сабаб бўлиши мумкин. Акцияларни чиқаришни рўйхатдан ўтказишни рад этишга бошқа асосларнинг сабаб бўлишига йўл қўйилмайди.



III. АКЦИЯЛАРНИ МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


7. Давлат корхонасини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятини таъсис этишда акцияларни муомалага чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган асослар ва маълумотлар рўйхатига мувофиқ эмиссия проспектини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

б) ушбу Низомнинг II бўлими талабларига мувофиқ акцияларни рўйхатдан ўтказиш;

в) оммавий ахборот воситаларида эмиссия проспектини ва акцияларга ёзилиш ҳақидаги хабарни эълон қилиш;

г) эмиссия проспектига мувофиқ акцияларни меҳнат жамоаси, вакил қилинган давлат органи аъзолари ва инвесторлар ўртасида тарқатиш.



IV. АКЦИЯЛАРНИ ТАРҚАТИШ ТАРТИБИ


8. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ акционерлик жамияти акцияларини тарқатиш ва уларни муомалага чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) бепул бериладиган акцияларни бунга ҳуқуқи бўлган ходимлар ва шахслар ўртасида тарқатиш тўғрисидаги қарор, берилган имтиёзларга мувофиқ, меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан, акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш кун мобайнида қабул қилинади;

б) қисман пул тўланадиган акцияларни бунга ҳуқуқи бўлган ходимлар ва шасхлар ўртасида тарқатиш тўғрисидаги қарор меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши томонидан, акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш кун мобайнида қабул қилинади;

в) акцияларни чекланмаган сонли инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида очиқ сотиш биржа ва биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади.


9. Акция қуйидаги реквизитларга эга бўлиши керак:

акционерлик жамиятининг фирмали номи ва унинг жойлашган манзили;

қийматли қоғознинг номи - "акция";

акциянинг тартиб рақами, серияси, чиқарилган санаси;

акциянинг тури ва хили (оддий ёки имтиёзли);

акциянинг белгиланган қиймати;

эгасининг исми (номли акциялар учун);

чиқарилган акциялар миқдори;

дивидендларни тўлаш муддати;

акционерлик жамияти бошқаруви раисининг ва бош бухгалтерининг имзолари;

акциянинг санаси ва рўйхатдан ўтказган орган томонидан берилган коди.



V. ЭМИТЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Эмитентнинг ҳуқуқи.

Эмитент рўйхатдан ўтказган органнинг ёки акцияларни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқаришга дахлдор бўлган бошқа органнинг ноқонуний хатти-харакатлари ва қарорлари юзасидан суд йўли билан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


11. Эмитентинг мажбуриятлари. Эмитент қуйидагиларга мажбурдир:

а) рўйхатдан ўтказувчи органга қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;

б) акционерлик жамияти уставига мувофиқ бюджет ва акционерлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

в) қийматли қоғозлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ қийматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни очиш;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомнинг VII бўлимида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва ҳисобот беришни амалга ошириш;

д) акцияларни чиқариш ушбу Низомнинг VI бўлими 14-бандининг 1 ва 2-кичик бандларига мувофиқ тўхтатиб қўйилганда бунга сабаб бўлган қоида бузишларни бартараф этиш, шундан сўнг рўйхатдан ўтказувчи органнинг махсус ёзма рухсатномаси бўйича акция чиқаришни давом эттириш мумкин.


12. Акцияларни чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилгунгача акцияларнинг реклама қилинишига ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.


13. Акциялар эмитентлари мажбуриятлари бўйича эмитентларнинг ўзлари жавоб берадилар.



VI. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳуқуқлари.

1) Рўйхатдан ўтказувчи орган акцияларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларга II бўлимнинг 4-бандида белгиланган уларни кўриб чиқиш муддати мобайнида ўзгартиришлар киритишни талаб қилишга ҳақлидир.

2) Акциялар амалдаги қонунчиликка ҳилоф равишда чиқарилган, шунингдек, акциялар чиқаришнинг ушбу Низомда белгиланган тартиби бузилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган эмиссияни ва акцияларни муомалага чиқаришни тўхтатиб қўйиши ёки чеклаши мумкин.

3) Рўйхатдан ўтказувчи орган акциялар эмиссиясига берилган рухсатни қуйидаги асосларга биноан тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин:

а) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мустақил равишда, шунингдек, учинчи шахслардан олинган ва текширувда тасдиқланган ахборот рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг нотўғрилигини кўрсатган тақдирда;

б) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қийматли қоғозлар чиқаришни амалга ошириш жараёнида амалдаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш бўйича талабларини ҳамда мазкур Низом талабларини бажаришни рад этиш.

4) Рўйхатдан ўтказувчи орган қонунчилик, шунингдек, унинг томонидан берилган рухсатномаларда белгиланган шартлар бузилган тақдирда эмитентлар фаолиятини тўхтатиш тўғрисида суд органларига тақдимнома киритиш мумкин.


15. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мажбуриятлари, Рўйхатдан ўтказувчи орган:

а) инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини, холислигини ва мувофиқлигини текширишни амалга оширади;

б) тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва расмийлаштирилиши бўйича эътирозлар бўлганда, аниқ камчиликлар ва ноаниқликларни ёзма шаклда кўрсатган ҳолда, ҳужжатларни пухталаштиришга юборади;

в) акциялар давлат рўйхатидан ўтказилгунгача уларнинг чиқарилишини реклама қилишга йўл қўймаслик мақсадида оммавий ахборот воситаларидаги материалларни назорат қилиб боришни амалга оширади;

г) эмитентга акционерлар эмиссияси бўйича рухсат бериш тўхтатиб турилганда ва рухсат бекор қилинганда оммавий ахборот воситалари орқали бу ҳақда инвесторларни хабардор қилади.


16. Рўйхатдан ўтказувчи орган мансабдор шахсларининг жавобгарлиги.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавоб берадилар:

рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги учун;

қийматли қоғозлар ва мазкур Низом юзасидан эмитент томонидан амалдаги қонунчилик бузилганда акционерларнинг шикояти ва норозилиги ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ва улар бўйича чоралар кўрилмаганлиги учун.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ БЕРИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Ҳисобга олиш тартиби.

Акционерлик жамиятлари чиқарган акциялар рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан, белгиланган шаклдаги махсус реестрларда ҳисобга олиб борилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзи рўйхатдан ўтказган қийматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ очишга мажбурдир.


18. Ҳисобот бериш тартиби.

Эмитент йилнинг ҳар бир чорагида чорак бўйича ҳисобот таркибида акциялар чиқариш якунлари тўғрисида ҳисобот тузади ва уни рўйхатдан ўтказувчи ҳамда хусусийлаштиришни амалга оширувчи органларга тақдим этади.

Эмитент қонун ҳужжатларига мувофиқ акциялар эмиссияси якунлари тўғрисидаги ахборотни инвесторлар учун очишга мажбурдир.


19. Назорат қилиш тартиби.

Рўйхатдан ўтказувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, қийматли қоғозларнинг муомалада бўлиши ва мазкур Низом тўғрисида амалдаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўймаслрж мақсадида, рўйхатдан ўтказилган акциялар эмиссиясининг қандай бораётганини назорат қилиб боришни таъминлашга мажбурдирлар.

Меҳнат жамоалари аъзоларига бериладиган имтиёзларнинг турли вариантларида акцияларни сотиш усуллари


Муддатлари


Акцияларнинг умумий қиймати


Сотишнинг бошланиши


Сотишнинг тугаши


Сумма, минг сўм


Улуш, акциялар умумий сонидан % ларда


1

2

3

4

5

1.1. Акциялар - жами:

Х

Х


100

1.2. Давлатда сақланадиган акциялар





1.3. Имтиёзли акцияларни тарқатиш





1.4. Меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида ёпиқ ёзилиш бўйича оддий акцияларни тарқатиш





1.5. Шартнома тузиш йўли билан акцияларни хорижий инвесторларга ва инвестиция фондларига тарқатиш





1.6. Эркин сотиладиган акциялар - жами (1.1. - 1.2 - 1.3 - 1.4 - 1.5 моддалар) улардан:

Х

Х




*) Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 51-сонли Қарори, 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли Қарорининг 1-банди, 2002 йил 27 февралдаги 70-сон Қарорининг Иловасига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.



































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск