ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.06.1994 й. 285-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 8 июндаги

285-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли

қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаро қонунчилигида назарда тутилган фуқаролик-ҳуқуқий битишувларни амалга ошириш қоидаларини сақлаб қолган ҳолда қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ битишувларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди.

2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилаётган:

акционерлик жамиятларининг акциялари, акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар, шунингдек, қийматли қоғозлар хосилалари олди-сотдисининг биржа ва биржадан ташқари битишувларига нисбатан татбиқ этилади.

2-1. Хусусийлаштирилаётган давлат ташкилотининг меҳнат жамоасига акцияларни сотиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

2-2. Агар биржа ва биржадан ташқари савдолар қоидалари билан бошқа таъриф усули белгиланмаган бўлса, акциянинг курс қиймати (акция курси) биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган битишувнинг якуний қиймати сифатида белгиланади (битишувларнинг миқдорий ҳажми эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган тақдирда).


II. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ОЛДИ-СОТДИ

БИТИШУВЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


5. Қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма (қоғозда) расмийлаштириш заруриятисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар билан бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно.

Акциялар эгаси умумий қиймати мазкур акциядорлик жамияти устав капиталининг йигирма ва ундан кўп фоизини ташкил қиладиган акциядорлик жамияти акциялари пакетининг бир ёки бир нечта битимлар тузиш натижасида мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда сотиб олганлиги ҳақидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт.

5-1. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси сотувчидан сотишга қўйиладиган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолашнинг ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонунчиликда белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда сотишни тақиқлашга ҳақли эмас.

6. Қимматли қоғозларни харид қилиш ва (ёки) сотиш нархини оммавий эълон қилиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини содир этадиган маркет-мейкер олдиндан эълон қилинган охирги қатъий (қатъий белгиланган) нархларга ва қимматли қоғозлар сонига аниқ мувофиқ равишда унга қимматли қоғозлар харид қилиш ёки сотиш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат қилган шахслар билан битимлар тузиши ва бундай битимлар тузишдан бош тортмаслиги шарт.

Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини: харид қилинадиган ва (ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп сонини, шунингдек эълон қилинган нархлар амал қиладиган муддатни оммавий эълон қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу эълонда қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларига кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, маркет-мейкер унга мижоз томонидан таклиф қилинган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур. Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда унга нисбатан бундай шартномани мажбурий тузиш ва (ёки) мижозга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этилиши мумкин.

Маркет-мейкер томонидан муайян қийматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди.

7. Брокер қимматли қоғозлар билан битишувларни содир этишда мижозларнинг топшириғига кўра қуйидагиларга мажбур:

а) мижоз битишувни тўлаш қобилиятига эга эканлигига ишонч бўлмаган тақдирда қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқларни қабул қилишдан воз кечишга;

б) мижоз қийматли қоғозларга эга эканлиги ва у топшириқ берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида уларни қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ихтиёрига тақдим этишга қодир эканлиги тўғрисида кафолат бўлмаган ҳолда қийматли қоғозларни сотиш бўйича топшириқномани қабул қилмасликка;

в) битишувлар тузилгандан кейин ёки топшириқноманинг амал қилиш муддати тугаши биланоқ зудлик билан мижозга қийматли қоғозлар билан битишувлар тузилганлиги ёки тузилмаганлиги ва уларнинг натижалари ҳақида хабар қилиб туришга;

г) мижоздан унинг номидан қийматли қоғозлар билан операциялар туркумини амалга ошириш ёки мижоз пул маблағларини бошқариш тўғрисида ишончнома олинганда мижоз ва брокер ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча шартлари белгиланиши керак бўлган ишончномада қайд этилган ваколатлар доирасида амал қилишга мажбурдирлар.

д) ҳар бир мижознинг пул маблағлари ҳисобини юритишга, қимматли қоғозлар билан битишувлар ва операцияларни фақат мижознинг топшириғи бўйича ва улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширишга, содир этилган битишувлар ва операциялар тўғрисида мижоз олдида ҳисобот беришга мажбурдирлар.

Мижозларнинг битишувлар содир этиш учун брокерга берилган қимматли қоғозлари ва пул маблағлари, шунингдек мижозлар билан тузилган шартномалар асосида брокер томонидан содир этилган битишувлар бўйича олинган қимматли қоғозлар ва пул маблағлари брокер томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ва тегишли равишда банкда очиладиган алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак.

Агар бу мижоз билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, брокер мижозга унинг топшириқларини кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажаришни ёки мижознинг талабига кўра уларни қайтаришни кафолатлаб унга мижоз томонидан берилган пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳақлидир.

Пул маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳуқуқини брокерга берган мижозларнинг пул маблағлари брокерга бундай ҳуқуқни бермаган мижозларнинг пул маблағлари турган ҳисоб рақами (ҳисоб рақамлари)дан алоҳида ҳисоб рақамида (ҳисоб рақамларида) туриши керак. Брокер ўз пул маблағларини ушбу ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) қўйишга ҳақли эмас, улар мижозларга қайтарилиши ва (ёки) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижозларга қарз берилиши ҳоллари бундан мустасно.

8. Қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолати таҳлили ва прогнози бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатадиган, шунингдек қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган инвестиция маслаҳатчиси қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича инвестиция тавсияларини беришда қуйидагиларга мажбур:

а) мижознинг инвестиция мақсадлари ва вазифаларини мумкин қадар тўлиқроқ аниқлашга уринишга;

б) мижозлар томонидан тузилаётган барча битишувлар ҳақидаги тижорат сирларини сақлашга ҳамда ушбу маълумотлар ҳақида учинчи шахсларнинг хабардор бўлишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.


9. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси қийматли коғозлар бўйича битишувлар тузилгунга ҳамда улар бўйича хизматлар кўрсатилгунга қадар ўз мижозларига ёзма равишда қўйидагилар тўғрисида:

а) аниқ битишувларнинг ва хизматлар кўрсатишнинг амалга оширилиши муносабати билан ўзи шуғулланадиган профессионал фаолият;

б) дилерлик йиғимлари, воситачилик ҳақлари, маслаҳат бериш хизматлари учун тўловлар, қийматли қоғозлар бўйича битишувларни амалга оширганлик ва бошқа хизматлар кўрсатганлик учун йиғимлар ва тўловлар миқдорлари (ставкалари);

в) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун у олган лицензиянинг номери ва берилган санаси ҳамда ўзининг малакаси ҳақида маълумот беришга мажбурдир.

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам очиши шарт.

10. Инвестиция воситачилари мижознинг ҳисобидан битимларни фақат узайтириш имконияти билан бир йил учун тузиладиган брокерлик ва депозитар хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тузишлари мумкин.

Мижоз шартнома бажарилгунга қадар унинг амал қилишини бир томонлама тўхтатиш ҳуқуқига эга.

11. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар тузилаётганда томонлар қуйидаги шартлар бўйича келишувга эришишлари шарт:

қийматли қоғозларнинг тури ва тўлиқ номи (қийматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш номерини қўшиб қўйиш тавсия этилади);

қийматли қоғозларни бериш муддати ва уларни тўлаш усули, ҳамда битишув бўйича тижорат таваккалчилигини суғурта қилиш шартлари (агар бундай шартлар мавжуд бўлса);

битишувни бажарганлик учун воситачилик ҳақи миқдори.

Ўзаро келишув бўйича томонлар битишув тузиш шартига қонунчиликда зид бўлмаган бошқа исталган шартларни киритишади.

Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвесторлар ҳуқуқларини чеклайдиган шартномалар тузиш тақиқланади.

12. Қийматли коғозлар бозори профессионал қатнашчиси мижозни битишув тузилганлиги тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда хабардор қилиши керак.

13. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ўз мижозларининг уларнинг топшириқлари бўйича тузилган қийматли қоғозлар олди-сотди шартномаларининг нусхаларини, шу жумладан, қуйидагиларни уларнинг биринчи талабидаёқ тақдим қилишлари шарт:

сотиб олинган ёки сотилган қийматли қоғозларнинг тўлиқ номини, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги номерини;

сотиб олинган ёки сотилган қийматли қоғозларнинг сони ва уларнинг номинал қийматини;

битишув нархини;

дилерлик йиғимининг, воситачилик (брокерлик) ҳақининг, маслаҳат бериш хизмати учун тўловнинг ҳамда битишувлар тузилишида кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун бошқа йиғимлар ва тўловларнинг ҳақиқий суммасини;

битишувлар тузилиши амалга оширилиши муносабати билан тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини;.

битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда харидорларга сотиб олинган қийматли қоғозларни етказиб бериш тартиби, вақти ва усулларини;

битишувларни тузиш шартлари билан боғлиқ бошқа барча маълумотларни.



III. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИШУВЛАР

ТУЗИЛАЁТГАНДА ЗАЁМ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ

15. Қийматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқ берадиган мижозлар унга хизмат кўрсатувчи қийматли коғозлар бозорининг профессионал қатнашчисидан (инвестиция воситачиси, инвестиция компанияси ёки бошқарувчи компания фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган тақдирда) қийматли қоғозларни сотиб олиш учун қарз олишлари мумкин.

Қийматли қоғозларни банк кредитидан фойдаланган ҳолда сотиб олинганда бу ҳақда мижоз қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчисини хабардор қилиши шарт.


16. Қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси мижозга у қийматли қоғозлар сотиб олиш учун олган қарзини тўлиқ узмагунга қадар ўзида сақланаётган мижозга тегишли бўлган қийматли қоғозларни бера олмайди.



IV. ҚИЙМАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БИТИШУВЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТАРТИБИ


17. Мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ қийматли қоғозлар билан тузилган битишувлар (Қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилиши шарт.

18. Қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш:

уларнинг савдо майдончаларида содир этилган битимлар бўйича - қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо ташкилотчилари, фонд биржаси ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари томонидан;

қимматли қоғозлар билан бошқа битимлар бўйича - қимматли қоғозларни бегоналаштирувчига хизмат кўрсатадиган Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар билан биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари олди-сотдиси бўйича битишувлар содир этилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

19. Рўйхатга олиш учун фақат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувлар қабул қилинади.

20. Қийматли қоғозлар бўйича тузилган битишувларнинг рўйхатдан.ўтказилиши битишувлар тузилганлигини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


20-1. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда рўйхатдан ўтказувчилар бўлган қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари, агар битимларни тузишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлигини аниқлашган бўлса, қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказишни рад этишлари шарт.

23. Рўйхатдан ўтказиш шарт бўлган битишув қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳар иккала тараф ёхуд битишув тарафи ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан тақдим этилади.

24. Қийматли қоғозлар бўйича битишувларнинг рўйхатдан ўтказилиши белгиланган қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда махсус ҳисобга олиш регистрида амалга оширилади.

Қийматли қоғозлар бўйича битишувларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ҳар бир ташкилот битишувларнинг барча турлари бўйича ягона ҳисобга олиш регистрини юритади.

Ҳисобга олиш регистри билан танишишга фақат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилига йўл қўйилади. Ҳисобга олиш регистрлари юритилишини назорат қилиш Қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

25. Битишув тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда, рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилот рўйхатдан ўтказилган санани ва ойни белгилайди, шунингдек, қийматли коғозлар бўйича битишувларни ҳисобга олиш регистрлари бўйича тартиб рақамини кўрсатиб ўтади, электрон шаклда тузилган битимлар бундан мустасно. Белги имзо билан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи ташкилотнинг муҳри қўйилади.

25-1. Инвестиция воситачиси:

қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чекловни фақат тегишли давлат органининг ёзма талабномаси мавжуд бўлган тақдирдагина қўяди, ёзма талабномада қимматли қоғозлар эгасининг номи (исми), унинг идентификациялаш маълумотлари, қўйилган чеклашнинг амал қилиш муддати, шунингдек чекловни қўйиш учун асос мавжуд бўлиши керак;

икки иш куни мобайнида тегишли давлат органини қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чеклов қўйиш бўйича талабларни бажариш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли давлат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт, агар давлат органи талабномасида ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ахборот мавжуд бўлмаса;

қимматли қоғозлар эгасини унга тегишли бўлган қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чеклов қўйилганлиги тўғрисида чеклаш белгиланган (қўйилган) вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Мазкур банднинг талаби Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ҳам татбиқ қилинади.

26. Қийматли қоғозлар бўйича битишувлар биржа, шунингдек биржадан ташқари қийматли қоғозлар бозорларида ҳам амалга оширилиши мумкин.

"Тошкент" Республика фонд биржасининг ёки бошқа қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчисининг расмий листинг рўйхатига киритилган қийматли қоғозларни иккиламчи бозорда сотиш-харид қилиш бўйича битишувлар фақат кўрсатилган қийматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдонларида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Республика фонд биржаси юридик шахс ҳисобланади, ўзининг юмалоқ муҳрига, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, рўйхатдан ўтказилган фирма белгисига эга бўлади.


27. "Тошкент" Республика фонд биржаси даромадлари аъзолик бадаллари, кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар ва биржанинг қийматли қоғозлар билан операциялар бўйича йиғимлари ҳисобига шакллантирилади, уларнинг миқдори биржа кузатув кенгашининг умумий йиғилиши томонидан, бироқ битишувнинг ҳар бир томонидан (харидор ва сотувчидан) ундириладиган битишув қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

28. Биржа даромадлари биржа ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини кенгайтириш ҳамда биржа фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплашга йўналтиради.


28-1. Фонд биржаси қуйидагиларга мажбур:

қимматли қоғозларнинг нормал муомалада бўлиши, уларнинг бозор нархларини белгилаш ва улар тўғрисида зарур ахборотни тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг юқори профессионаллик даражасини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга;

савдога қўйиладиган қимматли қоғозларни экспертизадан ўтказишга, унда биржа томонидан белгиланган талабларга эмитентларнинг молия-хўжалик ва бошқа кўрсаткичлари мувофиқлигини таҳлил қилиш, эмитентнинг ишчанлик обрўсини ва унинг молиявий ишончлилиги тўғрисида ахборот берадиган бошқа маълумотларни баҳолаш назарда тутилади;

савдога қўйиладиган, молиявий барқарор эмитентларнинг муомалада бўлган акциялари рўйхатини ўз ичига оладиган қимматли қоғозларнинг биржа листингини доимий равишда юритишга;

қимматли қоғозлар биржа савдолари якунлари асосида қимматли қоғозларнинг котировкасини белгилашга (акциялар курсини, энг кам ва энг юқори нархларни, курс қийматидаги ўзгаришлар ва бошқаларни белгилаш);

қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари бўлган биржа савдолари операторларини (трейдерларни) ўқитишга;

қимматли қоғозлар операциялари бўйича низоларни ўз вақтида кўриб чиқишга.

28-2. Битишувларнинг барча иштирокчилари қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида улар аниқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.


VI. БИТИШУВЛАРНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА

РИОЯ ҚИЛМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


31. Қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган қийматли қоғозлар бўйича битишувларни тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига риоя қилмаганлиги учун қийматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларининг мутахассислари ва шахслари қийматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан малака аттестатларидан маҳрум этилиши мумкин, инвестиция институтлари эса қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензиялардан маҳрум этиладилар.

32. Битишувларни рўйхатдан ўтказишдан бир неча бор асосли равишда бош тортилган ҳолларда (агар бундай рад этишлар қийматли қоғозлар бозорида харакат қилувчи шахсларнинг етарли даражада ваколатли эмаслиги ва виждонсизлигидан гувоҳлик берса) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни қўллаши мумкин.



















































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск