ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 24.04.1997 й. 400-I-сон "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.04.1997 й.

N 400-I



АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ

ВА ЭРКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.


2-модда. Ахборот олиш кафолатлари

ва эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.



3-модда. Ахборот олиш кафолатлари

Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.


4-модда. Ахборот олиш эркинлигининг

асосий принциплари

Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари ахборотнинг ошкоралиги, ҳамма олиши мумкинлиги, очиқлиги ва ҳаққонийлигидан иборатдир.


5-модда. Ахборот олишга доир сўров

Ҳар ким ахборот олишни сўраб бевосита ўзи ёхуд қонуний вакиллари орқали мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


6-модда. Сўровнинг шакллари ва уни

қараб чиқиш муддатлари

Ахборот олишга доир сўров оғзаки, ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда ифодаланиши мумкин.

Ёзма сўровда мурожаат этувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, манзили, сўралаётган ахборотнинг номи ёки хусусияти кўрсатилади.

Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.

Ёзма сўровлар, шу жумладан, электрон ҳужжат тарзида юбориладиган сўровларрўйхатдан ўтказилиши шарт.

Сўровга иложи борича қисқа муддатда, агар қонунчиликда бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши керак.

Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши шарт.

Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, мурожаат этувчига бу ҳақда сўров олинган санадан бошлаб етти кундан кечиктирмай маълум қилиши, шунингдек имкониятга қараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум қилиши шарт.


7-модда. Ахборот олишни таъминлаш

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонунчилик ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.


8-модда. Ахборот бериш ва унга ҳақ тўлаш

Мурожаат этувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилади.

Бошқа ахборотни берганлик учун томонларнинг келишувига мувофиқ ҳақ олиниши мумкин.


9-модда. Тақдим этилиши мумкин бўлмаган ахборот

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат ахборотни беришлари мумкин эмас.


10-модда. Ахборот манбаини ошкор этмаслик

Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ва тахаллусини қўйган муаллифнинг кимлигини унинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллифнинг кимлиги фақат суд қарори билан ошкор этилади.


11-модда. Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик

Оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


12-модда. Шикоят қилиш ҳуқуқи

Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат бирлашмаларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


13-модда. Ахборот олиш ҳуқуқини

бузганлик учун жавобгарлик

Ахборот олиш ҳуқуқининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


14-модда. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги

соҳасидаги халқаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 йил, 4-5-сон, 108-модда


























Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск