ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.07.2013 й. 2493-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 13-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 27 июлда 2493-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 25 июндаги

13-сонли қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини

етказиб  бериш,  қабул  қилиш,  сақлаш

ва бериб юбориш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.



II БОБ. СОВУННИ ИДИШГА ЖОЙЛАШ,

ТАМҒАЛАШ ВА ТРАНСПОРТДА ЖЎНАТИШ


3. Қаттиқ хўжалик совуни (бундан буён матнда совун деб юритилади) қисмларга ажралмайдиган картон қутиларга ёки кўп марта фойдаланиладиган ёғоч қутиларга норматив ҳужжатларга мувофиқ 30 кг дан ошмайдиган оғирликда тахланади.


4. Совун темир йўл ва автомобиль транспортида ёғоч ёки картон қутиларга жойланган ҳолда ташилади. Тахта қутилар айланасига сим ёки пўлат лента билан боғланиши лозим.


5. Узоқ муддат сақлашга топшириладиган совунни етказиб бериш учун фақат қопқоқли қутилардан фойдаланилади.


6. Совун тахланадиган идиш тоза, қуруқ ва бошқа моддаларнинг ҳидларисиз бўлиши лозим.


7. Совун тахланадиган идиш (жумладан, қайтариладиган идиш) тагига ўраш қоғози, пергаментсимон қоғоз ва бошқа турдаги қоғоз тўшаш мумкин.


8. Норматив ҳужжат талабларига мувофиқ, елимли қоғоз лента ёки скотч билан фақат идишнинг тагини, агар транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида бутун туришини таъминласа, шунингдек картон идишнинг фақат қопқоқларини ёпиштириш, идишни боғлаш ёки ўраш қоғозидан қилинган лента билан ёпиштириб чиқиш мумкин.


9. Ҳар бир совун бўлагига қуйидаги маълумотлар аниқ ёзилган штамп туширилиши лозим:

товар белгиси ёки ишлаб чиқарган ташкилот номи;

совуннинг қисқача номи (72 фоиз, 70 фоиз, 65 фоиз, 60 фоиз);

норматив ҳужжат номи.


10. Транспорт тамғасида "Намликдан сақлансин!" деган огоҳлантирувчи белги бўлиши лозим.


11. Ҳар бир транспорт идишида қоғоз ёрлиқ бўлиши ва унда маҳсулот тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

совуннинг номи;

товар белгиси (агар бор бўлса);

ишлаб чиқарган ташкилот номи, унинг почта манзили;

қутидаги бўлаклар сони, бўлакларнинг жами номинал оғирлиги кўрсатилади;

партия рақами;

ишлаб чиқарилган сана;

мувофиқлик белгиси;

яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари;

норматив ҳужжат номи.


12. Совун партиялари узоқ муддат сақлаш учун жўнатилганда бир хил турдаги, бир ой мобайнида ишлаб чиқарилган, бир хил ҳажмдаги қутиларга тахланган совундан ташкил топган бўлиши, ҳар бир қутида эса совунлар сони бир хил бўлиши лозим.


13. Совун барча турдаги транспортларда юк ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.


14. Совун тоза, қуруқ ва томи ёпиқ вагон ёки автомобиль транспортида ташилиши лозим. Ташилаётганда совунни ёғингарчиликдан асраш лозим.


15. Ҳар бир совун партиясига мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилиниши лозим.

16. Масъул сақловчи ташкилотлар шартномага мувофиқ совунни бус-бутун, белгиланган сақлаш тартибига риоя қилинадиган ёпиқ омборхоналарда сақлаш, шунингдек ўз вақтида алмаштириш, янгилаш, ҳисобини юритиш ва ҳисобот тайёрлаш учун жавобгардир.


17. Пакетнинг (қутининг) ўрами бўлса, совун вақтинча сақлашга қабул қилинади, етказиб берувчи шартномага мувофиқ яроқсиз пакетни (қутини) яроқлисига алмаштиради.



III БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


18. Совунни узоқ муддат сақлаш учун йил мавсумидан қатъи назар, сақлаш учун оптимал ҳарорат-намлик даражаси бўлган, сақлаш муддати ва омборни тўлдириш меъёрини ошириш имконияти бўлган иситиладиган ва иситилмайдиган, техник жиҳатдан соз, қуруқ, яхши шамоллатиладиган омборхоналардан фойдаланилади.


19. Омборхоналар маҳсулотларни қабул қилишдан олдин таъмирланиши ва маҳсулотни жойлаштириш учун тайёрланиши лозим. Бунда том ва полларга, туйнук ва дефлектор ҳолатларига ва эшикларнинг зич ёпилишига алоҳида эътибор берилиши керак.


20. Шамоллатиш вақтида совун бус-бутун сақланишини таъминлаш учун омборхоналарга қўшимча панжарали эшиклар ўрнатилиши, туйнукларга ҳам панжара ўрнатилиши лозим.


21. Омборлар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши лозим:

тагликлар, қистирма рейкалар, нарвонлар;

ҳарорат-намлик даражасини назорат қилиш асбоблари (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);

идишларни таъмирлаш учун зарур асбоблар ва ёрдамчи материаллар;

ҳимоя воситалари ва қўриқлаш сигнализацияси, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, автоматик равишда ёнғиндан хабар бериш қурилмаси;

биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.


22. Электр қурилмаларидан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил, 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ бажарилади.


23. Омбор атрофидаги ҳудуд тўғри режалаштирилиши лозим. Ер устидаги сувлар ва ариқ сувлари омбордан четлатилиб оқизилади, ушбу ариқлар сув ўтишига тўсқинлик қиладиган чиқиндилардан тозалаб турилади.


24. Ёнғин чиқиш манбаларининг қуввати қанчалик катта ва таъсир кучи қанчалик давомийлигидан қатъи назар, сақлаш жараёнида совунни улардан узоқда тутиш лозим.


25. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари доим соз ва фойдаланишга тайёр бўлиши лозим.


26. Ёнғин чиққанда уларни бартараф этиш мақсадида сувли ёки ҳаво-кўпикли ёнғин ўчиргичдан фойдаланилади.


27. Омборхоналар ёнғинга қарши огоҳлантирувчи плакатлар, хавф тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ҳамда кўрсаткичлар ва ёруғлик сигнализацияси билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак.


28. Омборларнинг совунни жойлаштиришга ва сақлашга тайёрлиги бош муҳандис, лаборатория мудири, моддий бойликларга ва ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.



IV БОБ. СОВУННИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


29. Совунни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


30. Совуннинг органолептик ва физикавий-кимёвий кўрсаткичлари мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган жадвалларга мувофиқ аниқланади.


31. Совун темир йўл транспортида келтирилганда вагонлар темир йўл ташкилоти вакили иштирокида кўздан кечирилади. Ташқи кўздан кечиришда:

вагонларнинг техник созлиги;

пломбаларнинг бутунлиги, улардаги изнинг аниқлиги;

вагон эшикларида бурагичларнинг борлиги ва уларнинг ҳолати;

юкнинг номи ва қутилардаги тамға юкка илова қилинган ҳужжатларга мослиги текширилади.


32. Текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар, шу жумладан, вагоннинг техник носозлиги, пломбаларнинг йўқлиги, улардаги изнинг ноаниқлиги, юк ташиш қоидаларида кўрсатилган бошқа ҳолатлар умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.


33. Яроқли идишлардаги (бутун пакетлардаги) совун ўринлар сони, норматив ҳужжатлар бўйича совун бўлагининг номинал оғирлиги, трафарет бўйича қутилардаги совунлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир қутининг нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.


34. Зарар кўрган идишдаги совун амалдаги оғирлиги бўйича ва ҳар бир совун бўлагини биттадан санаган ҳолда қабул қилинади.


35. Совун қабул қилинаётганда идишнинг жиддий зарар кўрганлиги, ўрамнинг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги, маҳсулот номининг ёки миқдорининг транспорт ҳужжатида кўрсатилган маълумотларга мос келмаслиги аниқланса, далолатнома тузилади.

Далолатномада пломбалардаги назорат белгиларининг ҳолати кўрсатилиши шарт.


36. Совуннинг сифатини текшириш учун келган ҳар бир вагон ва автомобиль транспортидан қутилардаги совуннинг бир фоизига тенг миқдорда ўртача намуна ажратиб олинади. Партиянинг камида учта жойидан намуна олиниши лозим.


37. Идиш, ўрам ва тамғанинг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, танлов асосида такрорий текширув ўтказилади. Белгиланган кўрсаткичлар бўйича ўринларнинг икки фоиздан кўп бўлмаган қисмигина норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса, фақат аниқланган ўринлар сони яроқсизга чиқарилади. Ушбу кўрсаткичлар бўйича ўринларнинг икки фоиздан кўп қисми норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, бутун партия яроқсиз деб топилади.

Совуннинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, таҳлил ўтказиш ва низоли ҳолатларни назарда тутган ҳолда белгиланган тартибда арбитраж намунаси олинади ва икки ой давомида сақланади.


38. Сифат жиҳатидан норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган ҳамда жойида таъмирлаш имкони бўлмаган носоз идишдаги совун партияси вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва кейинчалик етказиб берувчининг кўрсатмасига асосан жўнатиш учун алоҳида тахланади.


39. Яроқсиз деб топилган совунлар бўйича яроқсиз деб топиш тўғрисида далолатнома тузилади. Етказиб берувчи яроқсиз деб топиш тўғрисидаги далолатномани олгандан кейин шартномага мувофиқ яроқсиз деб топилган совун ўрнига яроқли совун етказиб бериши, яроқсизга чиқарилган маҳсулотнинг олиб чиқиб кетилишини таъминлаши лозим.



V БОБ. СОВУННИ ОМБОРГА ЖОЙЛАШТИРИШ


40. Совун омбор майдонидан оқилона фойдаланиш, маҳсулот ва идишларнинг бутун сақланишини таъминлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш учун қулай шароит яратиш зарурлигини инобатга олган ҳолда омборга жойлаштирилади. Совунни штабелга тахлаш уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, юкни тушириш ва ортиш ишлари учун имкон қадар қулай шароит яратиш заруратидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда ҳар бир омборнинг ўзига хос хусусиятлари ва омбор майдонининг ҳар бир квадрат метрига маҳсулот тахлаш меъёрлари инобатга олиниши лозим.


41. Маҳсулот миқдорини назорат қилиш учун штабелларда сақланаётган совун қутилари санаб чиқилади.


42. Штабеллар битта ёки бир нечта вагон ёки автомобиль транспорти партияларидан, тури ва сифати бир хил, бир чорак мобайнида ишлаб чиқарилган, бир хил турдаги ва ҳажмдаги қутиларга тахланган совундан ташкил топган бўлиши, ҳар бир қутида эса совунлар сони бир хил бўлиши керак.


43. Омбор майдонидан самарали фойдаланиш учун айрим ҳолларда битта штабелга турли хилдаги, турли ойларда ишлаб чиқарилган, турли етказиб берувчилардан олинган совун тахланиши мумкин, бунда штабель чизмасида қутиларни штабелга тахлаш тартиби кўрсатилади.


44. Совун баландлиги 15 см дан ошмайдиган қуруқ, тоза тагликларга тахланади. Бериб юборилаётганда ишларни механизациялаштириш учун ҳар бир қути тагига 5 см қалинликда рейка ёки таглик қўйилади.


45. Совун штабеллари иситилмайдиган омборларга 7 ва ундан кўп қути кенглигида, иситиладиган омборларда 5-6 қути кенглигида тахланади. Тахлаш узунлиги ва баландлиги омборхона хусусиятларидан (баландлиги, узунлиги, устунлар баландлиги, шамоллатиш тизими) келиб чиқиб белгиланади. Транспорт таглигига ортилганда совун 3-4 қути баландлигида тахланади. Айрим қутилар эгилиб қолса, штабелни қайтадан тахлаш лозим.


46. Сақлаш жараёнида совунни жадал шамоллатиш, юк ортиш ва тушириш механизмларидан фойдаланиш учун имконият яратиш, совуннинг бус-бутун сақланишини назорат қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш мақсадида совун штабеллари орасида қуйидаги тартибда йўлак қолдирилади:

омбор (секция) периметри бўйича - девор, чиқиб турган конструкциялар ёки иситиш ускуналаридан 0,8 м кенгликда;

штабеллар орасида - 0,5 м кенгликда;

майдони 700 кв.м. дан ошмайдиган омборларда фойдаланиладиган юк ортиш механизмига қараб ишчи эшик қаршисида 2,0 - 2,5 м кенгликда;

майдони 700 кв.м. дан 1000 кв.м. гача бўлган омборларда 2,0 - 2,5 м кенгликда битта бўйлама йўлак ва ишчи эшикдан бўйлама йўлаккача 1,5 - 1,7 м кенгликда иккита кўндаланг йўлак;

майдони 1000 кв.м. дан ортиқ бўлган омборларда 2,0 - 2,5 м кенгликда битта бўйлама йўлак ва ишчи эшикдан бўйлама йўлаккача 1,5 - 1,7 м кенгликда учта кўндаланг йўлак.

Омбор кенглиги 30 м дан кам бўлса, совунни аралаш бўйлама йўлак қолдириб тахлаш мумкин.


47. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш мақсадида штабелларнинг тепа қатори билан электр симлари ва ёриткичлар орасидаги масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.


48. Совун билан боғлиқ юк ортиш ва тушириш ишлари, омбор ичидаги ишлар юқори меҳнат самарадорлигига эришиш, харажатларни қисқартириш ҳамда маҳсулотнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлашни, шунингдек илғор иш усулларини қўллашни назарда тутувчи технологик хариталар асосида амалга оширилиши лозим.


49. Юк ортиш ва тушириш ҳамда жойдан-жойга кўчиришда совун солинган қутиларни эҳтиёт қилиш, урилиши, туртилишига йўл қўймаслик керак. Сифатини текшириш учун совун солинган қутиларни эҳтиёткорлик билан очиш лозим.


50. Ҳар бир совун штабели тайёр бўлгандан сўнг, унга штабель ёрлиғи тузилади ва штабелга осиб қўйилади. Ҳар бир штабель ёрлиғига қутиларнинг жойлашиш чизмаси илова қилинади. Бу чизма моддий жавобгар шахс томонидан маҳсулотни штабелга тахлаш ишлари тугатилиши билан тузилади.



VI БОБ. СОВУННИ САҚЛАШ


51. Совун ва совун тахланган идиш сифатини сақлаб қолиш учун омборларда ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиздан ошмаслиги лозим.


52. Талаб этиладиган ҳаво намлиги иситиладиган омборда ҳаво ҳароратини тартибга солиш ва шамоллатиш орқали, иситилмайдиган омборда эса - шамоллатиш орқали таъминланади.


53. Иситиладиган омборларда қишда ҳаво ҳарорати қутиларнинг пастки қатори даражасида 2 - 4° С бўлиши лозим, ушбу ҳароратнинг 6 - 8° С гача кўтарилишига йўл қўйилади.


54. Янги ишлаб чиқарилган совунда дастлабки сақлаш даврида жуда кўп намлик буғланиб чиқиб кетишини инобатга олган ҳолда омбор девори ва шипида конденсат ҳосил бўлиши, қутилар ўралган ленталар зангламаслиги ва қути тахталари моғор босмаслиги учун омбордаги ҳаво намлигини пасайтиришга ҳаракат қилиш керак. Янги совун партияси сақлашга қабул қилинганда омбор мунтазам равишда шамоллатилиши лозим.


55. Ортиқча намликни чиқариб ташлаш учун иситиладиган ва иситилмайдиган омборхоналарнинг эшик, туйнук ва дефлекторлари очиб қўйилади, шунингдек махсус шамоллатиш мосламалари ишга туширилади.


56. Ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги омбор ҳавосининг мутлақ намлигидан паст бўлган барча ҳолларда омбор ҳавоси намлигини пасайтириш учун омбор шамоллатилади. Бунда ташқаридаги ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлса, омбордаги ташқи ҳаво ҳарорати инобатга олинмайди.


57. Агар омбор ичидаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳаво ҳароратидан паст бўлса, қишда совун сақланадиган омбор шамоллатилиши лозим.


58. Омборни шамоллатиш совун қуриганда, шунингдек омбордаги ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоизгача тушганда тўхтатилади.


59. Қишки сақлаш тартибидан баҳорги-ёзги сақлаш тартибига ўтилганда, совунни аста-секин иситиш лозим, шунингдек совун солинган қутиларнинг пастки қаторида ҳаво намлиги ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида, омборда совун ҳарорати ташқаридаги ҳавонинг ўртача ҳароратидан паст бўлишига йўл қўймаслик керак. Бу даврда ташқаридаги ҳавонинг шудринг нуқтаси омбор ҳавоси ҳароратидан паст бўлганда омбор шамоллатилиши лозим.


60. Омбор ва ташқаридаги ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш маълумотлари асосида ташкилот лабораторияси ходимлари совун сақланаётган омборларни шамоллатиш тўғрисида кўрсатма беришлари лозим. Сақлаш жараёнида совун ва идиш сифати ёмонлашиши аломатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ташкилот лабораторияси томонидан ҳар йили ёз мавсумида айрим қутилар очилади ва назорат штабелларининг тепа, ўрта ва пастки қаторларидаги совун ва идиш сифати текширилади.


61. Мавсумий сақлаш даврлари ўзгарганда (май, ноябрь) совун штабеллари ва идишлари кўздан кечирилади. Совун сифати ёмонлашиши аломатлари сезилса, ишлаб чиқарган ташкилот вакилини чақиртириш ва ишлаб чиқарган ташкилот лабораторияси ёки бошқа мустақил лабораторияда совуннинг физика-кимёвий кўрсаткичларини текшириш лозим.


62. Совунни сақлаш даврида ойига камида бир марта омборхоналар тозаланиши лозим.


63. Совун миқдори бутунлиги мунтазам назорат қилиниши керак. Совун штабелдан қисман бериб юборилаётганда штабель ёрлиғида бериб юборилган сана, юк хати рақами, бериб юборилган совун миқдори кўрсатилади ва штабелда қолган қолдиқ ёзиб қўйилади. Совун миқдорининг ўзгариши жойлаштириш чизмасига киритилади. Штабелларни кўчириш ва саралаш вақтида совун миқдори ўзгариши ҳам штабель ёрлиғига қайд этилади.


64. Совунни сақлаш муддати норматив ҳужжат талабларига мувофиқ белгиланади. Совунни сақлаш муддати ишлаб чиқарилган санадан ҳисобланади. Ертўлада сақланаётган совун ва идиш ҳолати қониқарли бўлса, совунни сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.


65. Совунни узоқ муддат сақлаш шартлари таъминланган ҳолларда ўтказилган синовлар натижасига кўра совун сифати норматив ҳужжат талабларига мос келадиган бўлса, сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.



VII БОБ. СОВУННИ БЕРИБ ЮБОРИШ


66. Совунни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


67. Совун ўринлари сони қайта санаб чиқилгач, трафарет бўйича нетто оғирлиги аниқланган ҳолда бериб юборилади.


68. Вагон ва автомобиль транспортига ортиш учун совун қутиларга тахланади. Совун қутиларини ортиш ва ташиш вақтида совун бус-бутун сақланишига эътибор қаратилади. Қутилар зич тахланиши ва эшик қаршисидаги совун қутилари маҳкамлаб қўйилиши лозим.


69. Совун вагон ва автомобиль транспортига ортилгандан сўнг, ортилган ўринлар сонини ҳисоблаб чиқиш, штабелдаги қолдиқларни текшириш, маълумотларни штабель ёрлиғидаги маълумотлар ва юк жўнатиш ҳужжатлари билан солиштириш зарур. Штабель ёрлиғида жўнатилган совун миқдори белгилаб қўйилади ва ўринлар қолдиғи чиқарилади.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


70. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

ИЛОВА



Совун сифатининг физик-кимёвий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

       

1-жадвал

        

Кўрсаткичлар номи


Совун сифати

кўрсаткичлари меъёри


72

фоизли


70

фоизли


65

фоизли


60

фоизли


Сифат сони (100 гр ли бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан ёғли кислоталар оғирлиги) гр, кам эмас


70,5

69,0

64,0

59,0

Эркин ўювчи ишқорнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас


0,15

0,15

0,20

0,20

Эркин карбонад ангидридли соданинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас


1,0

1,0

1,0

1,0

Совундан ажраб чиққан ёғли кислоталарнинг қотиш ҳарорати (титр), °С


36 - 42

35 - 42

35 - 42

35 - 42

Совунга айланмайдиган органик моддалар ва совунга айланмаган ёғнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас


2

2

3,0

3,5

Дастлабки кўпик ҳажми, куб см. кам эмас


300

300

300

300

Сувда эримайдиган аралашмаларнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас


0,30

0,40

0,40

0,50

Совуннинг органолептик

КЎРСАТКИЧЛАРИ


2-жадвал

      

Кўрсаткичлар

номи


Хўжалик совунининг хусусиятлари


72 фоизли


70 фоизли


65 фоизли


60 фоизли


Ташқи кўриниш

Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклида, штамп аниқ, усти текис


Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклида, штамп аниқ, усти текис


Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклида, штамп аниқ, усти текис


Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклида, штамп аниқ, усти текис


Йўл қўйилмайди: оқ қатлам пайдо бўлиши, деформация, дарз кетиши, қаттиқ бегона қўшимчалар

Йўл қўйилади: мармарсимон структура, тахланган совун устида совунга тааллуқли бўлмаган осон кетадиган кирлар


Консистенция

Совун бўлаклари ушлаганда қаттиқ


Ранг

Оч сариқдан сариққача

Оч сариқдан тўқ сариққача


Сариқдан оч жигарранггача


Ҳид

Совунга хос ҳид, органик моддалар чириши, тахир ёғ, балиқ ва бошқа нохуш ҳидлар бўлмаслиги лозим


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 412-модда





































Время: 0.1638
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск