язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2013 й. 212-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2013 й.

N 212



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 28 ИЮНДАГИ 185-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 июлдаги

212-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар

ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада

такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "109" рақами "127" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ахборот-консалтинг хизмати ходимлари сонини психологлар, врачлар, ижтимоий ва бошқа ходимлар қўшимча лавозимларини киритган ҳолда 56 нафаргача кўпайтириш;".


2. 1-иловада:

а) "Ахборот-консалтинг хизмати" устунидаги "38" рақами "56" рақами билан алмаштирилсин;

б) изоҳдаги "109" рақами "127" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 408-модда