ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2002 й. 361-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2002 й.

N 361



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИГА

ТЕГИШЛИ ЛАВОЗИМЛАР РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 48-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўз идоравий норматив хужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                  Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон




Вазирлар Махкамасининг

2002 йил 21 октябрдаги

361-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасн давлат авиацияси

авиация ходимларига тегишли лавозимлар

РЎЙХАТИ


1. Учувчилар таркибига кирувчи

шахслар лавозимлари


- авиация борттехниги - йўриқчиси;

- авиация борттехниги - йўриқчиси (катта йўриқчиси);

- авиация борттехниги;

- авиация бортгехниги (авиация ва десант жиҳозлари бўйича)

  (катта авиация борттехниги);

- авиация борттехниги - йўриқчиси (авиация ва десант

  жиҳозлари бўйича) (катта йўриқчиси);

- бортмухандис - синовчи;

- бортмухандис - йўриқчи (авиация ва десант жиҳозлари бўйича);

- бортмухандис - ҳаво кемаси йўриқчиси (катта йўриқчиси);

- хаво кемасининг бортмухандиси;

- бортмуҳандис;

- бортмеханик (жумладан катта бортмеханик);

- бортрадист - синовчи (шу жумладан катта синовчи);

- борттехник - синовчи (шу жумладан катта синовчи);

- хаво радисти (шу жумладан катта ҳаво радисти);

- ҳаво  радисти (оғир самолёт) оператори

  (шу жумладан  катта оператори);

- парвоз экипажи алоқаси бўйича навбатчи;

- (парашют-десант гуруҳи ва қидириш-қутқариш хизмати)

  йўриқчи- методисти;

- вертолёт командири;

- ҳаво кемаси командири;

- учувчи-йўриқчи (шу жумладан катта йўриқчи);

- учувчи-синовчц (шу жумладан катта синовчи);

- (вертолёт) учувчи - штурмани;

- (вертолёт) учувчиси;

- учувчи (шу жумладан катта учувчи);

- учувчи-методист (вертолётларда);

- учувчи-методист (самолётларда);

- борт алоқа узели бошлиғи;

- (ҳаво-ўт очиш ва тактик тайёргарлик) офицер-учувчиси;

- ҳаво кемаси командири ёрдамчиси;

- штурман-синовчи;

- штурман-учувчи;

- ҳаво кемаси штурмани.



2. Ҳаво қатновини ташкил этувчи ва унга

хизмат кўрсатувчи мансабдор шахслар


- Фазодан фойдаланишни бошқаришнинг ягона тизими

  бош маркази бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);

- навбатчи смена бошлиғи; диспетчерлик пункти бошлиғи;

- команда бериш пункти бошлиғи - жанговар бошқарув

  бўйича бригада штаби бошлиғининг ўринбосари;

- фазодан фойдаланишни бошқариш туман маркази

  бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);

- парвозлар режимини назорат қилиш бўйича смена

  бошлиғининг ёрдамчиси (шу жумладан катта ёрдамчи);

- оператив навбатчи ёрдамчиси;

- парвозлар рахбари;

- штурман - (учиб ўтишлар бўйича) смена бошлиғи

  ёрдамчиси (шу жумладан катта ёрдамчи);

- (хавфсизлик ва режим бўйича) штурман

  (шу жумладан катта штурман).



3. Ҳаво кемалари парвозларини ташкил

этувчи мансабдор шахслар


- мухандислик - авиация хизмати (бирлашмаси)

  барча номлар ва ихтисослардаги бош мухандислар;

- муҳандислик - авиация хизмати (авиация-техника отряди)

  барча номлар ва ихтисослардаги муҳандислари;

- ҳаво хужумидан мудофаа қилиш қўшинлари ва ҳарбий-хаво

  кучлари бўйича Қуролли кучлар бирлашган штаби

  бошлиғининг инспектор- маслаҳатчиси;

- авиация отряди командири;

- авиация - техника отряди командири;

- авиация - техника базаси командири

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- алоқа ва радиотехника таъминоти батальони командири

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- бригада командири (шу жумладан ўринбосарлари);

- звено командири;

- ўқув звеноси командири;

- ўқув эскадрильяси командири (шу жумладан ўринбосарлари);

- эскадрилья командири (шу жумладан ўринбосарлари);

- (аэродромдан фойдаланиш, аэродромни таъмирлаш,

  техника, автомобиль, ёнилғи қуйиш, электрогаз,

  электротехника) взводлари (гурухлари) командирлари;

- хаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари ва

  ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони;

- вертолёт авиацияси бошлиғи;

- хаво-ўт очиш ва тактик тайёргарлик

  (қўшилмаси, отряди) бошлиғи;

- алоқа ва радиотехника таъминоти қўшинлари

  бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);

- Фазодан фойдаланишни бошқаришнинг ягона

  тизими бош маркази бошлири;

- (бирлашма) таъминлаш гуруҳи бошлиғи

  разведка бўйича катта офицер;

- муҳандислик - авиация хизмати бошлиғи - (бирлашма)

  бош мухандиси (шу жумладан ўринбосарлари);

- муҳандислик - авиация хизмати (қўшилмаси) бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- муҳандислик - авиация хизмати (эскадрильяси) бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- метрология хизмати (бирлашмаси) бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари;

- метрология хизмати (қўшилмаси) бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари;

- оператив бошқариш бошлиғи (шу жумладан ўринбосарлари);

- бўлим бошлиғи - (бирлашма) бош штурмани;

- бўлим бошлиғи - парвозлар хавфсизлиги

  бўйича катта инспектор;

- парвозлар вақтидаги ходисаларни текшириш

  ва профилактика қилиш бўлими бошлиғи;

- учишга тайёргарлик бўлими бошлиғи;

- (парвозларни таъминлаш устидан)

  назорат бўлими бошлиғи;

- (парвозларни амалга ошириш устидан)

  назорат бўлими бошлиғи;

- (қидириш-қутқариш ва парашют-десант

  хизмати (қўшилмаси) бошлиғи;

- разведка (ва радиоэлектрон воситасида

  курашиш) (қўшилмаси) бошлиғи;

- (самолётларни тайёрлаш) расчёти бошлиғи;

- алоқа бошлиғи - катта ҳаво (қўшилма) радисти;

- алоқа бошлиғи - катта ҳаво (эскадрилья) радисти;

- (қидириш-қутқариш ва парашют-десантни тайёргарлаш)

  хизмати бошлиғи - катта инспектор-учувчи;

- техника-фойдаланиш қисми (звеноси) бошлиғи;

- техника-фойдаланиш қисми (қўшилмаси) бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- харбий-хаво кучлари бошқармаси бошлиғи;

- фронт авиацияси бошлиғи;

- мухандислик-авиация хизмати (қўшилмаси), фотоназорат,

  назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти,

  баландлик анжомлари ва жиҳозлари, хизмат кўрсатиш

  ва регламент (аниқлаш воситалари);

- назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш,

  тормоз-парашют тизимлари барча номлар ва

  ихтисослардаги гурухлари бошлиқлари;

- (эскадрилья) штурмани ёрдамчиси;

- барча номлар ва ихтисослардаги муҳандислик-авиация

  хизмати (қўшилмалари) катта муҳандислари;

- катта ҳаво радисти - инспектори;

- парвозларни таъминлаш бўйича катта инспектор;

- парвозлар хавфсизлиги бўйича катта инспектор;

- алоқа ва радиотехника асбоб-ускуналари бўйича

- радиотехника таъминоти бўлими катта офицери;

- (бирлашма) катта штурмани;

- (қўшилма) катта штурмани;

- (отряд) штурмани (шу жумладан катта штурман);

- (қўшилма) штурмани;

- (ўқув эскадрильяси) штурмани;

- (эскадрилья) штурмани.



4. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни

амалга оширувчи мансабдор шахслар


- ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жихозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйича барча номлар ва ихтисослардаги авиация механиги (механик) (шу жумладан катта механик);

- ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари па жихозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларии ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйичп борча номлар ва ихтисослардаги авиация техниги (техник) (шу жумладаи катта техник);

- ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ва таъмирлаш, фотоназорат, назорат, ракеталарни тайёрлаш, энергетика таъминоти, баландлик анжомлари ва жиҳозлари, (аниқлаш воситалари)га хизмат кўрсатиш ва регламент, назорат-ёзиш аппаратлари ва ахборотларни ишлаш, тормоз-парашют тизимлари бўйича барча номлар ва ихтисослардаги секциялар командирлари;

- яқин навигация, радиотехника тизими, қўндириш радиомаяк гуруҳи, радио ва ёруғлик техникаси билан таъминлаш гурухи, прожектор секцияси, узатиш радиостанцияси, самолётларни қўндириш тизимлари, радиолокация бўлими, станцияси механиги (шу жумладан катта механик);

- радио-ёруғлик техникаси билан таъминлаш узели, яқин навигация радиотехника тизими, радиомаяк, радиомаркёр пункти, радиотехника станцияси, сменаси, стартга команда бериш пункти, самолётларни қўндириш тизимлари, радиопеленгатор пункти, радиолокация бўлинмаси, радиолокация станцияси бошлиғи;

- (самолётларни тайёрлаш) расчёти бошлиғи ёрдамчиси;

- яқин навигация, радиотехника тизими, қўндириш радиомаяк гурухи, радио ва ёруғлик техникаси билан таъминлаш гурухи, прожектор секцияси, узатиш радиостанцияси, самолётларни қўндириш тизимлари, радиолокация бўлими, радиолокация станцияси техниги (шу жумладан катта техник).



5. Ҳаво кемалари парвозларини таъминлашни

амалга оширувчи мансабдор шахслар


- диспетчер (учиб ўтишлар ва қўнишлар бўйича)

  (шу жумладан катта диспетчер);

- диспетчер;

- жанговар бошқарув гурухи бошлиғи;

- парвозларга раҳбарлик қилиш гуруҳи бошлиғи;

- оператив гуруҳ бошлиғи (авиацияни қидириш-

  қутқариш билан таъминлаш бўйича);

- авиацияни тартибга солиш пункти бошлиғи;

- жанговар бошқарув расчёти бошлиғи;

- (навигация ахбороти) хизмати бошлиғи;

- авиацияни жанговар бошқариш маркази бошлиғи

  (шу жумладан ўринбосарлари);

- (парвозлар ва учиб ўтишларни) бошқариш маркази бошлиғи;

- оператив навбатчи;

- (яқин навигация радиотехника станцияларининг

  авиацияни тартибга солиш приборлари ва

  самолётларни қўндириш тизимлари) оператори

  (шу жумладан катта оператор);

- (жанговар бошқарув) офицери;

- (тартибга солиш ва мақсадни кўрсатиш) офицери;

- парвозлар раҳбари ёрдамчиси (шу жумладан катта ёрдамчи);

- парвозлар раҳбари ёрдамчиси (қўниш зонаси рахбари);

- (навигация ахбороти хизмати) катта офицери;

- (авиацияни  қидириш-қутқариш билан таъминлаш

  бўйича) гуруҳ катта офицери;

- парвозлар раҳбарининг катта ёрдамчиси (яқин зона раҳбари);

- штурман (шу жумладан катта штурман);

- тартибга солиш штурмани (шу жумладан катта штурман).



6. Рўйхатнинг 1-5- бандларига киритилмаган, авиация

тайёргарлигини ва авиация спортини ривожлавтиришни

таъминловчи мансабдор шахслар


- мухандис-авиамоделчи;

- йўриқчи-учувчи-парашютчи;

- парашют-десант хизмати йўриқчиси;

- ўта енгил учиш аппаратлари учувчи-йўриқчиси;

- авиация-спорт клуби бошлиғи;

- авиация-техник спорт клуби бошлиғи;

- аэроклуб бошлиғи;

- авиация тайёргарлиги ва спортнинг

  авиация турлари бўлими бошлиғи;

- техник- авиамоделчи;

- ўта енгил учиш аппаратлара техниги.





































Время: 0.1425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск