Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 15.07.2013 й. 01-02/20-18-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.08.2013 й. 1307-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2013 й.

N 1307-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.07.2013 й.

N 01-02/20-18


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                    З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2, 6, 17, 18 ва 23-бандлардаги "унинг вазифасини" деган сўзлар "унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларини бузиш объектлари ҳисобланувчи товарларни ўз ёнида яшираяпти ва кўрсатмаяпти деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, божхона органи мансабдор шахси божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахсни мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда билдирги орқали хабардор қилади.";

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Жисмоний шахсни кўздан кечириш тўғрисида божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда ёзма қарор қабул қилади. Шахсни кўздан кечириш шакли божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан шахсни кўздан кечиришни тезлаштириш мақсадида аниқ шароитлар - вақт, кун, масофанинг узоқ ёки яқинлигига қараб белгиланади. Қарорда шахсни кўздан кечириш топширилган божхона органи мансабдор шахси аниқ кўрсатилиши шарт.".


4. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган жисмоний шахсларни кўздан кечириш уларнинг бир жинсдаги вакиллари ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар иштирокида амалга оширилади.

Вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар бир жинсда бўлмаган тақдирда, кўздан кечириш уларнинг талаблари асосида бир жинсдаги вакил ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар келгунга ёхуд бир жинсдаги холис йўловчилардан бирини танлагунга қадар тўхтатиб турилади.".


5. 11-бандда:

а) "а" кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "унинг вазифасини" деган сўзлар "унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) "в" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Йўриқномага илова қилинган" деган сўзлар "Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Шахс кўздан кечириш ҳақидаги қарор билан таништирилгач, кўздан кечириш хонасига олиб кирилади ҳамда холислар иштирокида ушбу Йўриқноманинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилади.

Шахс, кўздан кечириш жараёни бошланишидан аввал унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўқиб эшиттирилганлигини кўздан кечириш баённомасининг бошида имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди.".


7. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Шахсни кўздан кечириш божхона органининг ушбу тадбир ўтказишга мўлжалланган ва махсус жиҳозланган хонасида ўтказилади. Қоида тариқасида ушбу хонада стол, стул, кийим - бош илиш мосламаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси бўлиши лозим. Шахсни кўздан кечириш ёпиқ, тозалик қоидаларига мос биноларда, жумладан божхона постларида, аэропорт, вокзал ва бошқа ташкилотларнинг берк хоналарида амалга оширилади.".


8. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Шахсни кўздан кечириш ниҳоясига етгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси томонидан белгиланган тартибда шахсни кўздан кечириш ҳақида баённома тузилади. Баённоманинг асл нусхаси божхона постидаги йиғмажилдда сақланади, ксеронусхаси эса кўздан кечирилган шахсга (вакил, ҳамроҳлик қилувчига) берилиши шарт. Агар шахс баённоманинг ксеронусхасини олишдан бош тортса, асл нусханинг тегишли қисмига божхона органи масъул ходими тегишли маълумотни киритиб, имзо қўяди.".


9. 42-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "унинг вазифасини" деган сўзлар "унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўздан кечирилаётган шахснинг (вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг вакили, ҳамроҳлик қилувчиси ёки кўздан кечириш жараёнида вакил, ҳамроҳлик қилувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг) фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ҳужжатларидаги маълумотлар;".


10. 47-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Журнал белгиланган тартибда тикилган, рақамланган ва ҳудудий божхона бошқармасининг муҳри билан муҳрланган бўлиши лозим.".


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин.


12. Йўриқноманинг иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА


"______________" чегара божхона пости


бошлиғи (ўринбосари - смена бошлиғи),


божхона хизмати




(махсус унвони)



га


(исми ва фамилияси)


БИЛДИРГИ

Сиздан 20


йил

"____"


куни


дан


(йил)


(кун)

(ой)


(давлат номи)



га ўтиш учун

"


"

чегара божхона постига кириб

(давлат номи)


(пост номи)


       

келган


фуқароси



(давлат номи)


(шахснинг Ф.И.О.)

       


ни

             




фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;

      




ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат




органларидан тушган материаллар;

          




хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг маълумотлари;

           




Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган




тегишли маълумотлар;

           




божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона




назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддасига мувофиқ шахсий кўрикдан ўтказишга рухсат беришингизни сўрайман.

      

"_________" чегара божхона

пости


инспектори,


(лавозими)


божхона хизмати





(махсус унвони)


(исми ва фамилияси)

        






Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсни кўздан кечириш ҳақида

ҚАРОР


________-сон

20___ йил

"____"





(кун)

(ой)


(ҳудуд номи)

Мен,


чегара божхона


(вилоят божхона органи ва чегара божхона пости номи)


пости бошлиғи (ўринбосари-смена бошлиғи), божхона хизмати



(махсус унвони)


, пост


инспектори


нинг

(исми ва фамилияси)


(лавозими)


(исми ва фамилияси)


билдиргиси билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни


АНИҚЛАДИМ:

20


йил

"____"


куни


дан


га ўтиш


(йил)


(кун)

(ой)


(давлат номи)


(давлат номи)


учун

"___________"

чегара божхона постига кириб келган



(пост номи)


(давлат номи)

фуқароси


ўзи томонидан


(шахсий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилаётган шахснинг Ф.И.О.)


Т-6 божхона декларациясининг тегишли бандларини тўлдириб, божхона ходимига тақдим этиб, инспектор томонидан ўтказилган оғзаки савол-жавобда Т-6 шаклидаги декларацияда кўрсатилган товарлардан ташқари бошқа товарлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг, пост инспектори Т-6 божхона декларациясига имзо қўйиб, шахсий муҳри билан тасдиқлаган.

Бироқ, пост


инспектори божхона хизмати



(лавозими)


(махсус унвони, исми ва фамилияси)

20___ йил

"____"


да билдирги билан


га


(кун)

(ой)


(шахсни кўздан кечириш асоси)


         

асосан ушбу фуқаро ўзида олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яшираётганлигида ва уларни божхона назоратига тақдим этмаётганлигида гумонланаётганлигини билдирган.

Кўрсатиб ўтилганларни инобатга олиб, фуқаро ___________________ни шахсий кўрикдан ўтказиш ва ёнидаги ашёларни кўздан кечириш лозим деб ҳисоблайман.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 289-моддасини ва Божхона кодексининг 45-моддасини қўллаб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Фуқаро


шахсий кўрикдан ўтказилсин.

       

2. Шахсий кўрикдан ўтказиш жараёни бошланишидан аввал унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилсин.

     

3. Фуқарони шахсий кўрикдан ўтказиш пост



(лавозими)

инспектори


зиммасига юклансин.


(исми ва фамилияси)


     

"_________________" чегара

божхона пости бошлиғи

(ўринбосари - смена бошлиғи),

божхона хизмати





(махсус унвони)


(исми ва фамилияси)".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона органининг

ШАХСНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ

БАЁННОМАСИ

201


йил

"____"





(йил)


(кун)

(ой)


(ҳудуд номи)

Мен


шахсни кўздан кечириш ҳақидаги


(кўздан кечирилаётган шахс Ф.И.О.)


_____________________ божхона пост бошлиғининг (ўринбосари - смена бошлиғи) қарори ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 16-бандида санаб ўтилган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларим билан тўлиқ, равон ҳамда тушунтиришлар бериш йўли орқали ўқиб эшиттирилдим.

       

Кўздан кечирилаётган шахс божхона органи мансабдор

шахсининг қонуний талабларини бажариши шарт.

Кўздан кечириш ўтказилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  

1) божхона органи мансабдор шахсидан кўздан кечириш ҳақидаги қарорнинг кўрсатилишини талаб қилиш;


6) шахсни кўздан кечириш натижаси бўйича тўлдирилган баённома билан танишиш, унинг мазмуни бўйича ўз эътирозларини билдириш;

2) ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишиш;

3) ўз эътирози ёки норозилигини ёзма ёки оғзаки маълум қилиш;

4) тушунтириш ва тавсифлар бериш;

5) таржимон хизматидан фойдаланиш;


7) кўздан кечириш жараёнида ҳимоячи қатнашишини талаб қилиш ва ҳимоячи хизматидан фойдаланиш;

8) шахсни кўздан кечириш чоғида қўлланилган хатти-ҳаракатлар юзасидан ҳамда кўздан кечирган шахс ва бошқа иштирокчилар устидан шикоят қилиш.

         

Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўқиб эшиттириш бўйича эътирозлар:


        

      


                




(кўздан кечирилаётган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

Шахсни кўздан кечириш соат ____ да бошланди.

Мен,



(шахсни кўздан кечирган ва баённома тузган божхона органи мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., божхона органи номи)

қуйидаги баённомани Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддаси ва

         

           

(божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари - смена бошлиғи ёхуд уларнинг вазифасини

        

бажарувчи шахснинг лавозими, унвони ҳамда исми ва фамилияси)

_____________нинг 20__ йил "___" _________ даги _____-сон қарорига асосан туздим.


Шахс қуйидаги асосга кўра кўздан кечирилди:




фуқароларнинг хабарлари ёки аризалари;

      




ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат




органларидан тушган материаллар;

          




хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа органлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг




маълумотлари;

           




Ўзбекистон Республикасининг божхона органларидан келган ахборотларда мавжуд бўлган




тегишли маълумотлар;

           




божхона чегараси орқали олиб ўтилиши тақиқланган ашёлар яширилаётгани ва божхона




назоратига тақдим этилмаётганлиги тўғрисида гумон қилинишига тўғридан-тўғри ёки билвосита ишора қилувчи аломатлар.

Шахсни кўздан кечиришда фуқаро



(фуқаролиги, Ф.И.О., туғилган жойи ва куни,

              

(вояга етмаган ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож шахслар бўлганда уларнинг вакиллари ва ҳамроҳлик қилувчилари

          

ҳақидаги маълумот ҳам кўрсатилади), чегарани кесиб ўтишига рухсат берувчи паспорт ёки бошқа

           

ҳужжат рақами, кўздан кечириш ўтказилган жой)

қаердан келмоқда


қаерга кетмоқда



(қайси давлатдан)


(қайси давлатга)

          

(сафардан кўзланган мақсад, рейс, поезд, автомашина рақами)

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:

I. Кўздан кечирилаётган шахснинг вакили (ҳамроҳлик қилувчиси):

1.



(Ф.И.О., паспорт маълумотлари)

II. Холислар:

1.




(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)


2.




(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

III. Ҳимоячи, мутахассис ва таржимон:

1. Ҳимоячи



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

2. Мутахассис



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

3. Таржимон



(исми, фамилияси, иш жойи ва лавозими, яшаш жойи)

       

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) 12 - 15-бандларида кўрсатиб ўтилган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Фуқаро


га божхона назоратидан кўрсатилмаган ашёларни


(Ф.И.О.)


(валюта, қимматбаҳо буюмлар ва шу кабиларни) ўз ихтиёри билан топшириш таклиф этилди.

Фуқаро


ўзи билан



(Ф.И.О.)


(кўрсатилган бўлса уларнинг алоҳида жиҳатлари, сони, қаерда турганини/


маълум қилди.

назоратга тақдим этилмаган бошқа ашёлари йўқлигини)


1.


2.


3.


4.


5.


6.


7.


(шахснинг вакили)

(холис)

(холис)

(мутахассис)

(ҳимоячи)

(таржимон)

(божхона ходими)

(шахсий кўрикда иштирок этган шахсларнинг тасдиқловчи имзолари)

Шахсни кўздан кечириш натижасида фуқаро


да


(Ф.И.О.)


божхона назоратига тақдим этилмаган



(қандай ашёлар, ашёларнинг баҳоси, уларнинг хусусий

            

жиҳатлари, сони, қаерда сақлангани, уларни топишда

          

қандай техник воситалардан фойдалангани ҳақида)


ашёлар аниқланди (аниқланмади).

Кўздан кечирилган шахснинг эътирозлари:


       

        

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахсларнинг алоҳида фикрлари:



(шахсларнинг

              

фикрлари, эътирозлари ва шикоятлари)

       

       

Суҳбат фуқаро эркин сўзлаша оладиган ____________________ тилда олиб борилди.

Баённома



(таржимоннинг исми, фамилияси, иш жойи ва яшаш жойи)

_______________________________ томонидан фуқаро эркин сўзлашадиган тилга таржима қилинди.

Шахсни кўздан кечириш соат ____ да тамомланди.

Шахсни кўздан кечиришда иштирок этган шахслар:

Кўздан кечирилган шахс:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Кўздан кечирилаётган

шахснинг вакили

(ҳамроҳлик қилувчиси)





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Холислар:

1.





(имзо)


(исми ва фамилияси)


2.





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Мутахассис:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Ҳимоячи:





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Шахсни кўздан кечиришни ўтказган божхона ходими





(имзо)


(исми ва фамилияси)

Баённоманинг

ксеронусхасини олдим:



(кўздан кечирилган шахснинг (вакилнинг, ҳамроҳлик қилувчининг) Ф.И.О., имзо)

         

(шахсий кўрикдан баённомани олишдан бош тортилганда, божхона ходими томонидан бу ҳақда ёзиб, имзо қўйилади)".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 430-модда


































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск