Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.08.2013 й. 2498-сон билан рўйхатга олинган Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректорининг 25.07.2013 й. 113-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 8 августда 2498-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Давлат

бошқаруви академияси ректорининг

2013 йил 25 июлдаги

113-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси магистратурасига

ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки

танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли "Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2013 йил 12 июлдаги ПФ-4548-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли "Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Дастлабки танлов номзоднинг инглиз тили бўйича билим даражасини аниқлаш учун суҳбат ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) бўйича билим даражасини, таҳлил қилиш қобилиятини ва етакчилик фазилатларини аниқлашга қаратилган тест ўтказиш тарзида амалга оширилади.


2. Дастлабки танлов магистратурага кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш тугаллангандан сўнг, Академия ректори буйруғига мувофиқ Қабул комиссияси томонидан ташкил этилади.


3. Дастлабки танловда иштирок этадиган шахслар рўйхати, суҳбат ва тестларни ўтказиш жадвали ҳамда имтиҳоннинг тахминий саволлари Қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.


4. Дастлабки танловда номзоднинг:

инглиз тили бўйича билими, хусусан, сўз бойлиги даражаси, нутқининг грамматик жиҳатдан тўғрилиги, матнларни ва нутқни тушуниши баҳоланади;

АКТ билан ишлаш кўникмаси, Академиянинг таълим дастурларини тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш учун зарур бўлган ахборотни Интернет тармоғи орқали қидириш, жамлаш ва қайта ишлаш бўйича кўникмаларга эга эканлиги текширилади;

замонавий раҳбар учун зарур бўлган таҳлил қилиш, ақл-заковат даражаси, шунингдек психологик тестлар ўтказиш орқали маънавий-ахлоқий фазилатлари ва етакчилик қобилиятлари аниқланади.


5. Коллегиаллик, шаффофлик (очиқлик) ва холислик дастлабки танлов ўтказишнинг асосий принциплари ҳисобланади.


6. Қабул комиссияси:

суҳбат ва тест ўтказишни ташкил қилади;

манфаатдор шахсларга, хусусан, номзодларга дастлабки танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида хабар беради;

номзодларнинг маъмурий ҳудудий бирликлар бўйича рўйхати, уларни рўйхатга олиш қайдномалари ва фанлар бўйича баҳолар қайдномасини тузади;

фанлар бўйича гуруҳлар фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти бўйича масалаларни ҳал қилади;

имтиҳон материалларининг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.



II БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


7. Дастлабки танлов ҳар йили июль ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.


8. Номзодларнинг маъмурий ҳудудлар бўйича рўйхати дастлабки танлов ўтказилишидан 10 кун олдин Қабул комиссияси томонидан тузилади ва Қабул комиссиясининг масъул котибига тақдим этилади.


9. Номзодлар дастлабки танлов ҳақида танлов ўтказилишидан камида 5 кун олдин хабардор қилиниши керак.


10. Дастлабки танловни ўтказиш жадвали Қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари томонидан тузилади.


11. Дастлабки танлов ўтказиладиган тегишли йўналишлар бўйича саволлар фанлар бўйича гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилади. Фанлар бўйича гуруҳлар таркиби Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


12. Академиянинг компьютер техникасига хизмат кўрсатиш ва дастурий таъминот бўлими ходимлари томонидан:

компьютер синфлари тестга тайёрланади;

тест дастури ўрнатилади;

ахборот ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.


13. Инглиз тили бўйича дастлабки танлов ўтказиладиган синфлар видеокамерали компьютерлар билан жиҳозланади.


14. Академиянинг ўқув-методик бўлими ходимлари:

имтиҳон комиссияларининг иш жадвали ва назоратчилар рўйхатини тузади;

дастлабки танловни ўтказишга оид баённомалар бланкларини тайёрлайди.


15. Дастлабки танловни ўтказиш учун барча зарур материаллар (рўйхатга олиш, баҳолаш қайдномалари ва ҳоказо) Қабул комиссияси томонидан тайёрланади.



III БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ


16. Дастлабки танлов номзодларни дастлабки танлов ўтказиш тартиби билан таништиришдан бошланади.


17. Инглиз тили бўйича суҳбат ҳар бири камида иккита мутахассисдан иборат бўлган бир нечта имтиҳон комиссияси томонидан олиб борилади. Номзодлар Қабул комиссияси томонидан рўйхатга олинади ва рўйхат бўйича суҳбатга таклиф қилинади. Номзодларга тайёрланиш учун ўн дақиқа вақт берилади.


18. АКТ, таҳлил қилиш қобилияти ва етакчилик фазилатларини аниқлаш бўйича тестлар компьютер синфларида ўтказилади. Номзодларга дастлабки танловдан ўтиш учун бир марта имконият берилади. Номзод ҳар бир йўналиш бўйича тест топширгандан сўнг, тест натижаси баҳолар қайдномасига алоҳида киритилиб, номзоднинг имзоси билан тасдиқланади.


19. Номзод дастлабки танловга узрли сабабларга (касаллиги, хизмат сафари ёки оилавий шароитига) кўра келмаган ва узрли сабабларни тасдиқловчи расмий ҳужжат тақдим қилган ҳолларда, унга бошқа кунда ўтказиладиган дастлабки танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Зарур бўлган ҳолларда, Қабул комиссияси раиси томонидан дастлабки танлов ўтказиш учун қўшимча кунлар белгиланиши мумкин.

Номзод дастлабки танловда узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда, дастлабки танловдан ўтмаган ҳисобланади ва Қабул комиссияси томонидан номзодни асосий синовларга киритмаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Қабул комиссиясининг ушбу қарори Қабул комиссияси йиғилишининг баённомасида акс эттирилади.


20. Ҳар бир ўтказилган дастлабки танлов натижалари бўйича алоҳида баённома расмийлаштирилади. Баённомада дастлабки танловни ўтказиш вақти ва жойи, гуруҳлар таркиби, дастлабки танлов ўтказишнинг қисқача тавсифи акс эттирилади. Рўйхатга олиш ва баҳолаш қайдномалари баённомага илова қилинади.


21. Дастлабки танлов жадвали эълон қилинадиган куни намунавий тест саволлари ҳамда инглиз тили бўйича суҳбат билетлари дастлабки танлов ўтказишнинг вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар билан бирга дастлабки танловга оид стендга, шунингдек Академиянинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


22. Дастлабки танловда иштирок этувчи назоратчилар рўйхати дастлабки танлов ўтказилишидан камида уч кун олдин Академиянинг масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва тасдиқланади. Бунда ҳар бир аудиторияга камида 2 та назоратчи тайинланади.


23. Назоратчилар дастлабки танлов ўтказиладиган куни:

ўзларига бириктирилган аудиторияга дастлабки танлов бошланишидан 30 дақиқа олдин етиб келади ва аудиториянинг дастлабки танлов ўтказиш учун тайёрлигини текширади;

номзодларни уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида текшириб, рўйхат бўйича аудиторияга киритади;

номзодларни дастлабки танлов ўтказиш тартиби билан таништиради;

дастлабки танлов якунлангач, тегишли баённома расмийлаштиради ва Қабул комиссиясига топширади.



IV БОБ. НОМЗОДЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ

ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


1-§. Номзоднинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш


24. Номзоднинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш суҳбат шаклида амалга оширилади. Суҳбат чоғида ҳар бир номзодга матн ўқиш ва тушуниш, танланган мавзуга оид матн баёни ҳамда имтиҳон олувчи билан суҳбат натижаларига кўра баҳо қўйилади.


25. Суҳбат натижалари 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади. Номзоднинг матнни ўқиши ва тушуниши ҳамда унинг мазмунини давлат ёки рус тилида гапириб бериши 40 баллгача, танланган мавзу бўйича матн баёни 40 баллгача баҳоланади, бунда гаплар сони, уларнинг мазмуни ҳамда нутқ матнининг грамматик тузилмаси инобатга олинади. Имтиҳон олувчи билан суҳбат 20 баллгача баҳоланади, бунда жавобнинг мазмуни ва гапларнинг грамматик жиҳатдан тузилмасига эътибор берилади. Оғзаки суҳбат (матнни ўқиш, унинг мазмунини давлат ёки рус тилида тушунтириш ва интервью) вақтида номзоднинг тилга оид билимлари, оғзаки нутқ борасида амалий маҳорати ва кўникмалари баҳоланади.



2-§. Номзоднинг АКТдан фойдаланиш даражасини баҳолаш


26. Номзоднинг АКТдан фойдаланиш даражаси оддий фойдаланувчи даражасидаги дастурлар, замонавий амалий дастурлар ва интернетда ишлаш бўйича тузилган тест саволлари воситасида аниқланади. Тест саволларининг 75 фоизи - Microsoft Office Applications дастури, 25 фоизи - Интернет тармоғи ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича тузилади. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун номзодга бир дақиқа вақт берилади.


27. Натижалар 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.



3-§. Номзоднинг таҳлил қилиш қобилиятини баҳолаш


28. Номзодларнинг таҳлил қилиш қобилияти тест саволлари воситасида аниқланади. Тест саволлари номзоднинг мантиқий фикрлаш, ахборотни тизимга солиш, уни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, қонуниятлар топиш, амалий миқдорий масалаларни ечиш қобилиятини баҳолашга қаратилган.


29. Тест саволлари Академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан тузилади ва текширилади. Бунда саволлар миқдорий, мантиқий, қиёсий ва маконга оид турларга бўлинади. Миқдорий саволлар номзоднинг амалий арифметик масалалар ва ҳисоблашга оид мисолларни ечиш, мантиқий саволлар муайян шарт-шароитдан келиб чиқиб, аниқ фикрлаш ва тўғри хулоса чиқариш, сонли ва шаклли қонуниятларга эътибор беришга, қиёсий саволлар эса, ўзаро боғлиқликни ҳамда турли тушунча ва жараёнлар ўртасидаги ўхшашликни сезиш қобилиятини аниқлашга қаратилган. Маконга оид саволлар маконга оид фикрлаш даражасини аниқловчи геометрик шакллар билан боғлиқдир. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун номзодга икки дақиқа вақт берилади.


30. Натижалар 100 баллик рейтинг тизимида баҳоланади.



4-§. Номзоднинг етакчилик фазилатларини баҳолаш


31. Номзодларнинг етакчилик фазилатлари психологик тест саволлари воситасида аниқланади ҳамда раҳбар кадрларни касбий жиҳатдан танлашни такомиллаштириш ва уларнинг шахсий ва эмоционал жиҳатлари шаклланишида ижтимоий-руҳий қонуниятларни ўрганишга қаратилган. Номзоднинг етакчилик фазилатларини аниқлашда унинг раҳбарлик фаолиятига (мустақиллик, масъулият, мақсадга эришишда фаоллик) мойиллиги, берилган вазифани ҳал қилишда муваффақиятга эришиши, жамоани қўйилган вазифани ечишга йўналтира олиши, ҳамкасблар билан муносабат ўрнатиш ва уларни мустаҳкамлаш маҳорати, касбий ўсиш ва ўзини ривожлантиришга интилиши эътиборга олинади.


32. Номзодларнинг етакчилик фазилатларини аниқлаш учун уларга бир хил психологик тест саволлари берилади.



5-§. Дастлабки танлов натижаларини аниқлаш


33. Дастлабки танлов натижаларига кўра:

инглиз тили бўйича - ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 20 фоизи ва ундан кўп;

АКТдан фойдаланиш бўйича - ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан кўп;

таҳлил қилиш бўйича - ушбу йўналиш учун белгиланган максимал баллнинг 30 фоизи ва ундан кўп балл тўплаган номзодлар дастлабки танловдан ўтган ҳисобланади ва Академиянинг кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.


34. Дастлабки танлов натижаларига кўра Академиянинг кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхати Қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 434-модда











































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск