ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг Намунавий низоми (АВ томонидан 08.08.2013 й. 2499-сон билан рўйхатга олинган 24.06.2013 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 36-сон, Молия вазирлигининг 62-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-34-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 8 августда 2499-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2013 йил 24 июндаги

36, 62, 2013-34-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг

НАМУНАВИЙ НИЗОМИ


Мазкур Намунавий низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда) мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг (бундан буён матнда Маслаҳат маркази деб юритилади) мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маслаҳат маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Намунавий низомга амал қилади.


2. Маслаҳат марказлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.


3. Маслаҳат марказининг давлат тилидаги номи "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази".


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Маслаҳат маркази низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда мазкур Намунавий низом талабларига амал қилади.

Маслаҳат марказлари юридик шахс бўлмайди. Маслаҳат марказлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши мумкин.


5. Маслаҳат марказига фуқаролар йиғинининг масъул котиби раҳбарлик қилади ҳамда унда тегишли ҳудуддаги тажрибали тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, намунали оила бошлиқлари ҳамда фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари аъзолар сифатида киритилиши мумкин.

Маслаҳат маркази аъзолари сони тегишли ҳудудда яшаётган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сони, шунингдек Маслаҳат марказининг иш ҳажмига қараб фуқаролар йиғинининг масъул котиби томонидан белгиланади.


6. Маслаҳат марказининг раҳбари томонидан ишни тўғри ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек зарур кўмак ва маслаҳатлар олиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) ахборот маслаҳат маркази, тижорат банклари, "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳудудий бўлими, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг масъул ходимлари жамоатчилик асосида жалб қилиниши мумкин.


II БОБ. МАСЛАҲАТ МАРКАЗИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Маслаҳат марказининг асосий мақсади тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга жамоатчилик асосида тадбиркорликка оид ахборот хизматлари кўрсатиш, ва шу орқали, маҳалла аҳолисининг, шу жумладан, ёшларнинг даромадлари ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади.


8. Маслаҳат маркази ўз фаолиятида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилмоқчи бўлган, тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этади, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот беради;

камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда ёшларнинг тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига, уларнинг ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек ҳунармандларга бириктирилишига кўмаклашади;

тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;

тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашади;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий, бошқарувчилик ва режалаштириш соҳаларидаги саводхонлигини ошириш учун тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида ўқув курслари ташкил этади;

тегишли ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга тақдим этади;

тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг товарларга (ишлар, хизматлар) бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар базасини яратади ва янгилаб боради;

янги инновацион ғояларни яратиш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш, янги технология ва ихтироларни ўзлаштиришда тадбиркорларга илмий ва амалий жиҳатдан кўмаклашади;

томорқа хўжаликлардан фойдаланиш даражасини ошириш учун зарур мева-сабзавот уруғлари, мевали дарахт кўчатлари ҳамда минерал ўғитлар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишлари учун тегишли ҳудудда яшовчи аҳолини ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тажрибали фермер хўжаликларининг фаолияти билан таништиради;

тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек шахсий томорқаларда етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш бўйича зарур маслаҳатлар беради;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни ташкил этиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш истагида бўлган фуқароларга ер ажратиш ҳамда замонавий технологиялар ва ускуналар сотиб олиш бўйича тегишли маслаҳатлар беради ҳамда мазкур масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар тақдим этади;

тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига меҳнат муносабатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар беради.



III БОБ. МАСЛАҲАТ МАРКАЗИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Маслаҳат маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:

туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда тегишли ташкилот ва идораларнинг масъул ходимларини Маслаҳат маркази фаолиятига жамоатчилик асосида жалб қилиш;

тадбиркорлик субъектларига ўзининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли давлат органларига мурожаат этишда маслаҳатлар бериш;

қисқа муддатли курсларни ўтказиш учун тегишли ҳудудда жойлашган таълим муассасаларининг ўқув жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналаридан фойдаланиш;

тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан бирга ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш.


10. Маслаҳат маркази қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларни тегишли қонун ҳужжатлари ва уларда белгиланган имтиёзлар ва преференциялардан хабардор этиш бўйича ахборот бурчакларини ташкил этади;

фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти юзасидан қилган мурожаатларини ўрганиб чиқади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар кўрсатади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун маслаҳат ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга инфраструктура объектларига рухсат олиш ҳужжатларини тайёрлашда ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашади;

тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига зарур хом ашё ҳамда замонавий технологиялар ва ускуналарни сотиб олишда кўмаклашади;

амалга оширилган ишлар бўйича статистик ҳисоботларни фуқаролар йиғинига тақдим этади;

ўзига маълум бўлган тегишли ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг тижорат сирига оид маълумотлари сир сақланишини таъминлайди.


11. Маслаҳат маркази раҳбари ва унинг аъзолари фуқаролар билан муносабатларда хушмуомала бўлишлари ва холисликни таъминлашлари, фуқароларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатларига доир ҳуқуқий билимларини, шунингдек ўз билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб боришлари лозим.



IV БОБ. МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Маслаҳат марказининг фаолияти фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.


13. Давлат органлари маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашади, Маслаҳат маркази ўз вазифаларини амалга ошириши учун фуқаролар йиғинларига белгиланган тартибда бинолар беради.


14. Маслаҳат маркази раҳбарининг амалга оширилган ишлар юзасидан йилнинг ҳар чораги якуни бўйича ҳисоботи фуқаролар йиғини мажлисида эшитилади. Мазкур ҳисобот якунлари бўйича баённома тузилади ҳамда баённома нусхаси тегишли фуқаролар йиғини ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.


15. Маслаҳат маркази томонидан фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафта шанба куни амалга оширилади.


16. Маслаҳат маркази раҳбари Маслаҳат маркази аъзоларининг хавфсиз ва унумли фаолият юритишлари учун зарур шароит яратиб бериши лозим.


17. Маслаҳат маркази фаолиятини назорат қилиш тегишли фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.


V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


18. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 435-модда























































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск