Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказининг Устави (ЎзР ВМ 01.08.2013 й. 214-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 1 августдаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини

сертификатлаш ва синаш марказининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.

3. Марказ илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, рамзга, штампга ва бланкка, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Qishloq xo`jalik texnikasi va texnologiyalarini sertifikatsiyalash va sinash markazi;

қисқача - QTTSM;

б) рус тилида:

тўлиқ - Центр по сертификации и испытанию сельскохозяйственной техники и технологий;

қисқача - ЦИТТ.

5. Жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор посёлкаси, Ёшлик кўчаси, 5-уй.



II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг соҳа илмий - тадқиқот институтлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказиш соҳасида янги стандартлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларини қайта кўриб чиқиш;

сериялаб ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини, уларнинг агрегатлари ва узелларининг тажриба намуналари синовларини ўтказиш;

маҳсулот сифатининг барқарорлигини назорат қилиш ва уни ишлаб чиқаришни давом эттириш имкониятини аниқлаш мақсадида серияли ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси синовларини ўтказиш;

республикада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни қўллаш самарадорлигини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг, шу жумладан, хорижда ишлаб чиқарилганларининг бошқа турдаги синовларини ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг бошқа янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялари синовларини ўтказиш;

чет эл ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси тавсифларининг халқаро стандартларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида сертификатлаш ишлари ва синовларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш.

7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

синовлар ўтказишнинг илғор жаҳон тажрибасини ўрганади ва ресурсларни тежайдиган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини жорий этишга кўмаклашади;

агротехнология талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

республиканинг турли минтақаларида қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологиялари синовларини ўтказиш режасини тузади;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологиялари синовларини ўтказиш юзасидан буюртмачилар билан шартномалар тузади;

республиканинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини қўллаш самарадорлигини ва уларнинг ишончлилигини аниқлайди;

чет эл ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, уларнинг агрегатлари, узелларининг стандартларга мувофиқлигини аниқлайди;

талабаларни, муҳандис-техник ходимлар ва механизаторларни (операторларни) замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларидан самарали фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўқитишни амалга оширади ва уларга сертификатлар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

амалдаги стандартлар, методик ҳужжатларнинг, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини, уларнинг агрегатлари ва узелларини ишлаб чиқариш технологиясининг халқаро ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиш;

бошқарув органларидан (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва бошқалардан) ҳамда хўжалик юритувчи субъектлардан (қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналаридан, таъмирлаш ва сервис корхоналаридан, аккредитация қилинган синаш ташкилотларидан ва бошқалардан) янги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларини қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни сўраб олиш;

ўтказилган синовлар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Сув хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, уларнинг агрегатлари ва узелларини импорт бўйича олиш ва уларнинг янги намуналарини серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасининг янги турларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларини жорий этиш юзасидан тавсиялар киритиш;

даврий синовлар ўтказиш учун тайёр маҳсулотлардан, республикада серияли ишлаб чиқарилаётган ёки импорт қилинаётган маҳсулотлардан қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси намуналарини танлаб олиш;

бошқа синаш ташкилотларининг ва ишлаб чиқарувчилар, шунингдек етказиб берувчилар маҳсулотларининг қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси техник тавсифномаларининг белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилаётган синовларда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Сув хўжалиги вазирлигига, "Ўзстандарт" агентлиги ва бошқа ваколатли органларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун, аккредитация қилинган бошқа синаш ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, агрегатлар ва узелларни ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисида ахборотлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг устувор давлат грантларини амалга ошириш бўйича танловларда қатнашиш.


IV. МАРКАЗНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Марказ қуйидагиларга мажбур:

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилиш;

техника хавфсизлиги бўйича белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда синаш ишларини амалга ошириш.


10. Марказ ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради.



V. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


11. Марказни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.

Директор ўринбосарлари Марказ директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

12. Марказнинг директори:

Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

белгиланган тартибда Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири билан келишган ҳолда Марказнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Марказ ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


13. Истиқболли ва жорий режаларни кўриб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларининг барча турларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш, ягона техника сиёсатини ўтказиш, синовлар натижаларини, шунингдек синовлар бўйича норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга доир илмий-тадқиқот ишлари натижаларини муҳокама қилиш учун Марказда Илмий-техника кенгаши ташкил этилади, унинг таркиби ва Низоми Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.


VI. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


14. Марказнинг мол-мулки:

тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Марказга бириктирилган мол-мулклар;

Марказ фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

Марказ мол-мулкининг қиймати мустақил балансда акс эттирилади.


15. Марказнинг мол-мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан амалга оширилади:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятларининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

Марказ мол-мулкини бошқача тарзда тасарруф этиш.

Бунда бинолар ва иншоотларни (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганларини) сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.

16. Марказ фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

корхоналар ва ташкилотлар билан шартномалар бўйича бажариладиган ишлардан олинадиган даромадлар;

ҳомийлик ёрдами тарзида бериладиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



VII. МАРКАЗНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


17. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 426-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 49-модда






























Время: 0.1634
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск