ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2013 й. 217-сон "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази фаолиятини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2013 й.

N 217




"ЧОРВОҚ ОРОМГОҲИ" СОҒЛОМЛАШТИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-Чорвоқ курорт дам олиш зонасида "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 январдаги 10-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолининг Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасида фаол дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказининг фаолиятини янада яхшилаш ва мажмуавий яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази ва "Ипотека-банк" АТИБ ўртасида 2004 йил 3 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан 2013 йил 11 апрелгача хорижий валютада қайтариш шарти билан 3 553 043,48 евро миқдорида Германиянинг "Байерише Хипо Ферайнс банк" кредит линияси орқали кредит ажратилганлиги ҳамда ушбу кредит шартномасига асосан "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази томонидан тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли кредитнинг асосий қарзи ва фоизларидан муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;

ушбу кредит бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасидаги 1 ва 2-корпуслар гаровга расмийлаштирилганлиги;

Германиянинг "Байерише Хипо Ферайнс банк" фойдасига белгиланган муддатларда "Ипотека-банк" АТИБнинг ўз маблағлари ҳисобидан 3 553 043,48 евро миқдорида кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қайтарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

"Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказига Германиянинг "Байерише Хипо Ферайнс банк" кредит линияси орқали хорижий валютада ажратилган кредитнинг қолган қисмини миллий валютага айлантириш ҳамда кредит мажбуриятлари бўйича тўловларни сўмда амалга ошириш;

кредитнинг қайтариш муддатини 2020 йил 31 декабргача узайтириш ва кредит бўйича фоиз миқдорини кредит шартномаси қайта расмийлаштирилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. "Ипотека-банк" АТИБга "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказига хорижий валютада ажратилган кредитни миллий валюта (сўм)га қайта расмийлаштирилган ҳолда, кредит бўйича фоиз миқдорини кредит шартномаси қайта расмийлаштирилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда белгилаб, кредитни қайтариш муддатини 2020 йил 31 декабргача узайтириш тавсия этилсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази ва "Ипотека-банк" АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда кредит ва гаров шартномалари қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш маркази билан биргаликда бир ой муддатда "Чорвоқ оромгоҳи" соғломлаштириш марказининг хўжалик фаолиятини молиявий барқарор даражага олиб чиқадиган ҳамда кредит ва бошқа мажбуриятларини ўз вақтида қоплаш истиқболларини ўз ичига қамраб олган бизнес-режа ишлаб чиқсин ва унга қатъий амал қилинишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 428-модда




























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск