Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1997 й. 545-I-сон "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Эски таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.1997 й.

N 545-I



ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан

фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Ушбу Қонун қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек илмий ёки табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


2-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан

фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифаси ҳайвонот дунёсининг яшаш шароитларини таъминлаш, уларнинг хилма-хил турларини ҳамда табиий галалари бутлигини ва яшаш муҳитини сақлаш мақсадида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, уни тиклаш ва такрор етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



3-модда. Ҳайвонот дунёсига нисбатан мулкдорлик

Ҳайвонот дунёси давлат мулки умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.


4-модда. Ҳайвонот дунёси объектлари

Ҳайвонот дунёси объектлари қуйидагилардан иборат:

келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар  сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;

ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;

ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлари;

ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.


5-модда. Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳайвонот

дунёсини ҳамда унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш

соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Фуқаролар ва жамоат бирлашмалари:

ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширадилар;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари рўёбга чиқарилишига кўмаклашадилар;

экология соҳасида жамоатчилик экспертизасини ўтказадилар;

жамоатчилик назоратини амалга оширадилар;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оладилар;

ҳайвонот дунёсига ва унинг яшаш муҳитига етказилган зарарни қоплаш масаласини қўядилар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширадилар.


6-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан

фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.


7-модда. Давлат экологик экспертизаси

Қуйидагилар давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим:

барча турдаги қурилишлар учун майдон танлаш материаллари, амалга оширилиши ҳайвонот оламининг ҳолатига ёки унинг яшаш муҳитига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган режадан олдинги, лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари;

ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонларни ташкил этиш лойиҳалари;

ҳайвонларни янги иқлимга мослаш ва дурагайлаш ишларининг лойиҳалари;

ҳайвонот дунёси ва унинг яшаш муҳити учун хавфли бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари.

Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8-модда. Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш

ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш,

ҳайвонот дунёси давлат кадастри

Ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш учун ҳайвонларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобга олиниши амалга оширилади, ҳайвон турларининг жўғрофий тарқалиши, уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар мажмуини, улар яшайдиган муҳитнинг тавсифини, ҳайвонлардан фойдаланиш тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган давлат кадастри юритилади.

Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва ҳайвонот дунёси кадастрини юритиш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ҳар йили ўзлари фойдаланаётган ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда уларни муомаладан чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиб боришлари ва олинган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва давлат статистика органларига тақдим этишлари шарт.

Ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш, ҳайвонот дунёси давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


9-модда. Ҳайвонот дунёси мониторинги

Ҳайвонот дунёси объектларини ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиб бориш, уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш атроф табиий муҳит давлат мониторинги ягона тизими бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш

ва ундан фойдаланиш устидан назорат

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан идоравий: ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11-модда. Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини

муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид

асосий талаблар

Ҳайвонот дунёсини ва унинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланишга оид асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

ҳайвонларнинг тур бўйича хилма-хиллигини ва улар галаларининг бутлигини табиий эркинлик ҳолатида сақлаб қолиш;

ҳайвонларнинг яшаш муҳитини, урчиш шарт-шароитларини ва кўчиб юриш йўлларини сақлаб қолиш;

ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва такрор етиштириш;

аҳоли соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш.


12-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан

фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларни

келишиб олиш

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар ишлаб чиқадиган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид дастурлар ҳамда тадбирларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиб олинади.



13-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш

ва ундан оқилона фойдаланишни иқтисодий

жиҳатдан рағбатлантириш

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш, шу жумладан, уни такрор етиштиришни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини, шунингдек унинг яшаш муҳити муҳофаза қилинишини ва унинг ҳолати яхшиланишини таъминлаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқ соҳасида ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан амалга оширилади.


II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

ФОЙДАЛАНИШ ТУРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

14-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар

Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар бўлишлари мумкин.

Фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш борасида ўзларига тегишли ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар ва тартибда амалга оширадилар.


15-модда. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда бепул амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилади.


16-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:

ҳайвонот дунёси объектларидан уларни бериб қўйиш шартларига мувофиқ фойдаланиш;

тутиб олинган ҳайвонот дунёси объектларига ва улардан олинган маҳсулотга нисбатан мулкдорлик ҳуқуқига эгадирлар.

Ов қилиш ёки балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахслар:

юридик шахсларга ҳайвонот дунёси объектларидан белгиланган нормалар доирасида фойдаланиш учун рухсатномалар беришга;

юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш мақсадида белгиланган нормалар доирасида фойдаланиши учун улар билан шартномалар тузишга;

ов ва балиқ маҳсулотини қайта ишлаш ҳамда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқаришга;

ҳайвонот дунёси объектларидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва буюмлардан фойдаланиш ҳамда уларни сотишга;

сунъий равишда етиштирилиб, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ҳайвон турларидан фойдаланишга ҳақлидирлар.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар:

ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва муддатларига риоя этишлари;

ҳайвонот дунёсининг муҳофаза қилинишини таъминлашлари;

ҳайвонот дунёсидан табиий галаларининг бутлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга бериб қўйилмаган ҳайвонларнинг сақлаб қолинишини таъминлайдиган усуллар билан фойдаланишлари;

ҳайвонларнинг яшаш муҳити бузилишига йўл қўймасликлари;

ҳайвонлар миқдорини ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишлари;

ҳайвонот дунёсини тиклаш ва такрор етиштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишлари шарт.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.


17-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ва усуллари

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

ов қилиш;

балиқ овлаш;

ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;

ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ёки ажратиб олмасдан амалга оширилиши мумкин.


18-модда. Ов қилиш

Табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган ёввойи ҳайвонларни тутиш мақсадида излаш, изига тушиш ва қувлаб бориш, тутишга интилиш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилиш деб ҳисобланади.

Ов саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.


19-модда. Балиқ овлаш

Балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш балиқ овлаш деб ҳисобланади.

Балиқ овлаш саноат, ҳаваскорлик ва спорт мақсадида олиб борилиши мумкин.


20-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг ман

қилинган усуллари

Ов қилиш ва балиқ овлашда умумхавфли қуроллар ва усулларни қўллаш ман этилади.

Фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонларни ов қилиш ман этилади.


21-модда. Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий,

тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш

Ҳайвонот дунёсидан илмий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини уларнинг яшаш муҳитидан ажратиб олиб ва ажратиб олмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.


22-модда. Ҳайвонларнинг хусусиятларидан фойдаланиш

Ҳайвонларнинг фойдали хусусиятларидан тупроқ ҳосил қилувчилардан, муҳитнинг табиий санитарларидан, ўсимликларни чанглатувчилардан, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларининг бошқа хусусиятларидан фойдаланиш уларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларга ёки улар яшайдиган муҳитга зарар етказмасдан амалга оширилади.



23-модда. Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини

олиш мақсадида фойдаланиш

Ҳайвонлардан уларнинг маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланишга ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва уларни нобуд қилмасдан, шунингдек улар яшайдиган муҳитни бузмасдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.



24-модда. Ҳайвонот дунёси объектларининг

миқдорини тартибга солиш

Ҳайвонот дунёси объектларининг миқдорини тартибга солиш квоталар асосида амалга оширилади. Квоталар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ҳисобга олиш маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ҳайвонларнинг айрим турларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ана шу турдаги ҳайвонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига чеклашлар ёхуд тақиқлашлар белгиланиши мумкин.

Аҳоли соғлиғини сақлаш, қишлоқ хўжалик моллари ва бошқа уй ҳайвонлари касалликларга чалинишининг олдини олиш, юридик ва жисмоний шахсларга зарар етказилишининг олдини олиш, ҳайвонот дунёсининг турлари бўйича хилма-хиллигини сақлаб туриш мақсадида ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг миқдорини тартибга солиш тадбирлари ўтказилади.

Айрим турдаги ҳайвонлар миқдорини тартибга солиш тадбирларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган ва уларнинг яшаш муҳити сақланиб қолишини таъминлайдиган усуллар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаларини ҳисобга олиб ҳамда ер, сув ва ўрмон захираларини муҳофаза қилишни амалга оширадиган тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Миқдори тартибга солиниши лозим бўлган ҳайвон турлари ва уларнинг миқдорини тартибга солиш тадбирларини ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланади.



25-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш

хўжалигини юритиш

Ов қилиш ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан:

ов қилинадиган ва балиқ овланадиган ер-сув майдонлари лойиҳаларининг давлат экология экспертизаси;

ҳайвонлар миқдорини ҳамда ов қилинадиган ва балиқ овланадиган майдонлар ҳолатини ҳисобга олиш материаллари;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган квоталар ва рухсатномалар, ҳайвонот дунёси объектларини ва улар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш, уларни такрор етиштириш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилади.

Ов тўғрисидаги ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш хўжаликларини юритиш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


26-модда. Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш,

иқлимга мослаш ва чатиштириш

Ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослашга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича илмий-тадқиқот ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади. Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаш ва чатиштириш ман этилади.



27-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш

ҳуқуқини бекор қилиш

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;

фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида уларни фойдаланишдан ажратиб олиш зарурати туғилганда;

фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда.

Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш учун бошқа асослар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш йўли билан тугатилади.


28-модда. Зоология коллекциялари яратиш ва

уларни тўлдириб бориш

Юридик шахслар томонидан зоология коллекциялари яратиш ва уларни тўлдириб бориш мақсадида ҳайвонларни улар яшайдиган муҳитдан ажратиб олиш йўли билан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Зоология коллекцияларини яратиш, уларни тўлдириб бориш, асраш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, зоология коллекциялари билан савдо қилиш қоидалари, шунингдек зоология коллекциялари объектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиш ва олиб чиқиш қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланади.


29-модда. Зоология коллекцияларининг давлат

ҳисобини олиб бориш

Илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ёки эстетик қимматга эга бўлган зоология коллекцияларининг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида олиб борилиши лозим.

Бундай коллекцияларнинг эгалари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларини асраш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.


III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

30-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирлари

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш:

ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор етиштириш қоидалари ва нормаларини белгилаш;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланишда чеклашлар ва тақиқлар белгилаш;

ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибни бошқача бузишларнинг олдини олиш;

ҳайвонларнинг яшаш муҳити, уларнинг урчиши шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўллари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;

хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш, транспорт воситаларидан фойдаланиш пайтида ҳайвонлар нобуд бўлишининг олдини олиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш;

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини тутқунликда урчитиш;

ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларнинг табиий офатлар ва бошқа сабаблар оқибатида нобуд бўлиши хавфи туғилганда уларга ёрдам бериш;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирларини асослашга қаратилган илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



31-модда. Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига таъсир кўрсатиши

мумкин бўлган фаолиятга қўйиладиган талаблар

Ҳайвонот дунёсининг ҳолатига, яшаш муҳитига, ҳайвонларнинг урчиш шарт-шароитлари ва кўчиб юриш йўлларига таъсир кўрсатадиган фаолият ҳайвонот дунёси муҳофаза қилинишини таъминлайдиган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.



32-модда. Табиат объектларидан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқларини чеклаб қўйиш

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб ердан, ўрмонлардан, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ва ер остидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши ҳамда уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юкланиши мумкин.


33-модда. Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга

ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинишининг

ва нобуд бўлишининг олдини олиш

Юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай турдаги хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида ёввойи ҳайвонлар касалликка чалиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш чораларини кўришлари шарт.

Давлат ветеринария хизмати органи ва давлат санитария-эпидемиология хизмати органи ҳайвонот дунёси объектларининг касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалиши устидан текширув ва назоратни амалга оширадилар, ҳайвонот дунёси объектлари касалликка чалинишининг барча аниқланган ҳолларини рўйхатга оладилар ва касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.

Ўсимликларни ёқиш, ҳайвонот дунёси объектлари ва улар яшайдиган муҳит учун хавфли бўлган материаллар, хом ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ёввойи ҳайвонлар касалликларга чалиниши ва нобуд бўлишининг олди олинишини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга оширмасдан сақлаш ва қўллаш ман этилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа препаратларни қўллаш пайтида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳайвонот дунёсини ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олиниши зарур. Айрим ҳудудларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария тегралари белгиланиб, уларда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштириш омилларини, минерал ўғитларни ва бошқа препаратларни қўлланиш тақиқланади.



34-модда. Ҳудудни хўжалик мақсадларида ўзлаштириш пайтида

ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ва уларнинг урчиш

шароитларини сақлаш тадбирлари

Аҳоли пунктлари, корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, мавжуд технология жараёнларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш, ботқоқлашган ва бутазор ҳудудларни хўжалик оборотига киритиш, ерларни мелиорациялаш, ўрмондан фойдаланиш, геология-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалик молларини ўтлатиш ва ҳайдаб ўтиш жойларини аниқлаш, сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш ва аҳоли оммавий дам оладиган жойларни ташкил этиш пайтида ҳайвонларнинг яшаш муҳитини ҳамда уларнинг урчиш шароитларини сақлаб қолиш тадбирлари назарда тутилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити сифатида алоҳида қимматга эга бўлган участкаларнинг дахлсизлиги таъминланиши лозим.



35-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўлларини,

яшаш ва урчиш жойларини сақлаб қолиш

Транспорт магистралларини, электр узатиш ва алоқа линияларини, шунингдек гидротехника иншоотларини жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш пайтида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтиш йўллари, яшаш ва урчиш жойлари сақлаб қолинишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.



36-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган

ҳайвон турларини муҳофаза қилиш

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот дунёси турлари Қизил китобга киритилади.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

37-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон

турларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари

Табиий шароитларда такрор етиштириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ана шу турдаги ҳайвонларни урчитиш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.


38-модда. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон

турларини тутиш тартиби

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни махсус яратилган шароитда урчитиш ва кейинчалик тарқатиш, шунингдек илмий-тадқиқот мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун тутишга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

39-модда. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан

фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик

учун жавобгарлик

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш туфайли етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.


40-модда. Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот

дунёси объектларини, улардан олинган маҳсулотни, ҳайвонларни

қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситаларини олиб қўйиш

Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонот дунёси объектлари, улардан олинган маҳсулот, қонунга хилоф равишда тутиш қуроли ва воситалари, шу жумладан, транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши ёки мусодара қилиниши лозим.

Қонунга хилоф равишда тутилган ҳайвонларни ва улардан олинган маҳсулотни айбдор шахслардан олиб қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қиймати қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорлар ва тартибда ундирилади.



41-модда. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш

масалаларига доир низоларни ҳал этиш

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш масалаларига доир юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 1998 й., N 1, 14-модда







































Время: 0.1718
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск