Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2013 й. 218-сон "Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2013 й.

N 218



ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ПАХТА

ХОМ АШЁСИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА

ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРГАН

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА КОНТРАКТАЦИЯ

ШАРТНОМАСИДАН ОРТИҚЧА ТОПШИРИЛГАН

ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАШДАН

ОЛИНГАН   ПАХТА   ШРОТИ   (КУНЖАРАСИ)

ВА ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИНИ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пахта хом ашёси ҳосилдорлигини ва етиштириш ҳажмларини кўпайтиришдан фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013 йил ҳосилидан бошлаб Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларида ем-хашак сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари томонидан харид қилинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси улар томонидан биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёси етказиб беришни таъминлаган фермер хўжаликларига сотилиши тартиби белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тегишли моддий балансларни ишлаб чиқишда 2013 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёси етказиб беришни таъминлаган фермер хўжаликларига мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини биржа савдолари орқали сотиш ҳажмларини алоҳида сатрда назарда тутсин.


3. Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти раҳбарларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 429-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 52-модда



























Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск