Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.08.2013 й. 218-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 августдаги

218-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб

бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган

фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан

ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта

ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара)

ва пахта чигити шелухасини сотиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёсини етказиб берган фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


туман ва вилоят бирлашмалари - пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини биржа савдоларидан харид қилувчи ва кейинчалик уларни фермер хўжаликларига сотувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар;


ихтисослаштирилган шохобчалар - туман ва вилоят бирлашмалари таркибидаги ем-хашак, шу жумладан, омихта ем, шрот (кунжара) ва шелухани сотувчи ихтисослаштирилган пунктлар;


фермер хўжаликлари - давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширган пахтачилик фермер хўжаликлари.


3. Кейинчалик фермер хўжаликларига сотиш учун пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини туман ва вилоят бирлашмаларига сотиш очиқ биржа савдолари орқали амалга оширилади.


4. Туман ва вилоят бирлашмалари ихтисослаштирилган шохобчалар орқали ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси фермер хўжаликларига сотилишини таъминлайди.


5. Фермер хўжаликлари ушбу Низомга мувофиқ ўзларига мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини умуман Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишидан қатъи назар сотиб олади.


6. Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини фермер хўжаликларига сотиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРА) ВА ПАХТА

ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИ ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


7. Пахтани қайта ишлаш корхоналари ҳар йили 5 декабрга қадар фермер хўжаликлари билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида белгиланган ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисида солиштирма далолатномани тузадилар.


8. Тузилган солиштирма далолатномалар асосида пахтани қайта ишлаш ташкилоти туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фермер хўжаликлари томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилган пахта хом ашёси, шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёси, шунингдек шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган техник чигитлар ҳажмлари акс этган фермер хўжаликлари реестрини шакллантиради ва уни жорий йилнинг 10 декабрига қадар туман ҳокимлигига тақдим этади.

Техник чигит чиқиши меъёри қайта ишланган пахта хом ашёси ҳажмининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.


9. Туман ҳокимликлари фермер хўжаликлари реестри қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида мазкур реестрни тасдиқлайди ва уни (ҳужжатнинг электрон версияси билан бирга) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминаллари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрларини умумлаштирадилар ва тасдиқлайдилар ҳамда жорий йилнинг 15 декабригача уни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖга (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборадилар.

11. "Ўзпахтасаноат" АЖ фермер хўжаликлари реестри олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу реестрни умумлаштиради ва йиғма реестрни "Ўзёғмойсаноат" уюшмасига (шу жумладан ҳужжатнинг электрон версиясини) юборади.

12. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрлари асосида фермер хўжаликларига сотиш учун уларга мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аниқлайди.

Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси меъёри ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ аниқланган техник чигит ҳажмига нисбатан тегишли равишда 44,8 ва 31,7 фоиз миқдорида белгиланади.


13. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси жорий йилнинг 25 декабрига қадар:

пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари, шунингдек ёғ-мой ташкилотлари жойлашуви акс этган тасдиқланган фермер хўжаликлари реестрини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига;

пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларининг республика минтақалари бўйича ҳисоб-китобларини келгуси йил учун пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш балансларини шакллантиришда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига юборади.



III. ПАХТА ШРОТИ (КУНЖАРА)

ВА ПАХТА ЧИГИТИ ШЕЛУХАСИНИ ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИГА СОТИШ ТАРТИБИ


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестрини уч иш куни мобайнида вилоят ва туман бирлашмаларига, шунингдек туман ҳокимликларига юборади.

15. Туман бирлашмалари реестр асосида ўн иш куни мобайнида фермер хўжаликлари билан пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш бўйича шартномалар тузадилар.

Шартномаларни ўз вақтида тузишни ташкил этиш ва уларнинг бажарилиши бўйича жавобгарлик туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига ҳамда туман бирлашмаларига юкланади.

16. Туман ва вилоят бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестри асосида пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини ихтисослаштирилган шохобчалар орқали нақд пулга ёки пул ўтказиш йўли орқали фермер хўжаликларига сотади.

Ушбу Низомга мувофиқ ихтисослаштирилган шохобчаларнинг фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш харажатлари билан боғлиқ устамаси биржа нархининг 7 фоизидан ошмаслиги керак.


17. Ихтисослаштирилган шохобчаларнинг раҳбарлари сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини махсус дафтарларда рўйхатга олади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фермер хўжаликлари реестри асосида уларни фермер хўжаликларига сотиш бўйича моддий жавобгар шахслар ҳисобланади.



IV. УШБУ НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


18. Туман бирлашмалари раҳбарлари фермер хўжаликлари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 1 ва 16-кунида вилоят бирлашмаларига, шунингдек туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этадилар.

19. Вилоят бирлашмалари туман бирлашмалари бўйича сотилган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва "Ўзёғмойсаноат" уюшмасига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тақдим этади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


21. Ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар бўйича юзага келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини контрактация

шартномасидан ортиқча топширган фермер хўжаликларига

пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар































I босқич

      

Давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча сотилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисида солиштирма далолатнома тузиш.

        


Пахтани қайта ишлаш ташкилотлари ва фермер хўжаликлари


жорий йилнинг

5 декабрига қадар

































II босқич

      

Шартнома бўйича ва шартномадан ортиқча сотилган пахта хом ашёси ҳажмлари акс эттирилган фермер хўжаликлари солиштирма далолатномалари асосида реестрни шакллантириш ва уни тасдиқлаш учун туман ҳокимликларига тақдим этиш.

      


Пахтани қайта ишлаш ташкилотлари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


жорий йилнинг

10 декабрига қадар

































III босқич

      

Реестрни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимликларига юбориш.

       


Туман ҳокимлиги


икки иш куни

мобайнида

































IV босқич

Туман ҳокимликлари томонидан тақдим этилган реестрни умумлаштириш ва тасдиқлаш ҳамда уни "Ўзпахтасаноат" АЖга юбориш.


     

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, "Ўзпахтасаноат" АЖ, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

      


жорий йилнинг

15 декабрига қадар

































V босқич

       

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган реестрни умумлаштириш ва йиғма реестрни "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларига юбориш.

       


"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


беш иш куни

мобайнида

































VI босқич

       

Шартнома ҳажмларидан ортиқча пахта хом ашёсини топширган фермер хўжаликларига пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухаси ҳажмларини меъёрларга мувофиқ аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юбориш.

        


"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиаллари


жорий йилнинг

25 декабрига қадар

































VII босқич

Реестрни туман ҳокимликларига, вилоят ва туман бирлашмаларига юбориш.


    

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

    


уч иш куни

мобайнида

































VIII босқич

Реестр асосида пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш бўйича фермер хўжаликлари билан шартномалар тузиш.


     

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва туман бирлашмалари

         


ўн иш куни

мобайнида

































IX босқич

      

Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиб олиш учун биржа савдоларида иштирок этиш.

         


Туман ва вилоят бирлашмалари


жорий йилнинг январь - март ойлари мобайнида

































X босқич

       

Пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини фермер хўжаликларига сотиш.

        


Ихтисослаштирилган шохобчалар


жорий йилнинг январь - март ойлари мобайнида



         





Низомга

2-ИЛОВА

      

      

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________ тумани ҳокими

             








(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)



       





20____ й. "____" ______________



_____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

_____________ тумани бўйича давлат эҳтиёжлари учун

контрактация шартномасидан ортиқча пахта хом

ашёси етказиб берган фермер хўжаликлари

РЕЕСТРИ

       

тонна

Т/р

Фермер

хўжаликлари

номи

Пахта хом ашёсини

етказиб бериш


Контрактация

шартномасидан

ортиқча етказиб

берилган пахта

хом ашёси ҳажми

4-устун - 3-устун)

Шартномадан

ортиқча етказиб

берилган пахта

хом ашёсидан

олинган техник

чигит ҳажмлари

(5-устун х 50/100)


режа бўйича

амалда

1

2


3

4

5

6


     

      

  





     

     

  





     

      





     

      





     

       




              

            


           



Пахтани қайта ишлаш ташкилоти директори


тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


тумани фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

           


        









(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)


(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)


(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

             


        



20__ й. "___" __________


20__ й. "___" __________


20__ й. "___" __________

          





Низомга

3-ИЛОВА

      

      

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________ вилояти ҳокими

             








(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)



       





20____ й. "____" ______________



_____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

бўйича давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасидан

ортиқча пахта хом ашёси етказиб берган фермер хўжаликлари

РЕЕСТРИ


тонна

Т/р

Туман ва фермер

хўжаликлари номи


Пахта хом ашёсини

етказиб бериш


Контрактация

шартномасидан

ортиқча етказиб

берилган пахта хом

ашёси ҳажми

(4-устун - 3-устун)


Шартномадан

ортиқча етказиб

берилган пахта

хом ашёсидан

олинган техник

чигит ҳажмлари

(5-устун х 50/100)


режа бўйича


амалда


1

2


3

4

5

6

_________________ тумани






1.

__________________ ф/х






2.








Туман бўйича жами


х

Х



_________________ тумани






1.

__________________ ф/х






2.








Туман бўйича жами


х

х




Вилоят бўйича жами


х

х



         

         


          



"Ўзпахтасаноат" АЖ минтақавий пахта терминали директори


вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири)


вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

           


        









(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)


(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)


(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

             


        



20__ й. "___" __________


20__ й. "___" __________


20__ й. "___" __________

       





Низомга

4-ИЛОВА

      

      

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси раиси

             








(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)



       





20____ й. "____" ______________



____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

фермер хўжаликларига сотиш учун мўлжалланган

пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси

ҲАЖМЛАРИ

          

Т/р

Туман ва фермер

хўжаликлари номи


Пахта шроти

(кунжара) ҳажмлари,

тн. (2-илованинг

6-устуни х 44,8/100)


Пахта чигити

шелухаси ҳажмлари,

тн. (2-илованинг

6-устуни х 31,7/100)


Бириктирилган

ёғ-мой ташкилот-

ларининг номи


1

2


3

4

5

____________________ тумани





1.

____________________________ф/х





2.







Туман бўйича жами





____________________ тумани





1.

____________________________ф/х





2.







Туман бўйича жами






Вилоят бўйича жами





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 12 август, 32-сон, 429-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 52-модда
















































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск