ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2013 й. ПҚ-2018-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.08.2013 й.
N ПҚ-2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2013 ЙИЛГИ АСОСИЙ
МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ
ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
2012 ЙИЛ 25 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1887-СОНЛИ ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикага буғдой унини олиб киришни янада тартибга солиш ҳамда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорининг 12-2-иловасидаги 11-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Товар гуруҳининг рақами |
Товарлар сони |
ТИФ ТН бўйича товар коди |
Ўлчов бирлиги учун товарнинг божхона қийматига нисбатан фоиз ёки АҚШ доллари ҳисобида |
11 |
Буғдой уни |
1101 00 110 0, 1101 00 150 0 |
11 |
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 12 август, 32-сон, 424-модда