ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 43-мҳ-сон, Мудофаа вазирлигининг 9-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 60-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 6-сон, Ички ишлар вазирлигининг 23-сон "Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг умумий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 26.07.2013 й. Қарори (АВ томонидан 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2013 й.

N 1742-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

26.07.2013 й.

N 43-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2013 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

26.07.2013 й.

N 60


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2013 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2013 й.

N 23


ҚАРОРИ



Фавқулодда ҳолатларда

Ўзбекистон телекоммуникациялар

тармоқлари ва ресурсларини марказлашган

ҳолда бошқаришнинг умумий қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 31 октябрдаги 02-8/3189, 15, 132, 8, 206, 17-сон қарори (рўйхат рақами 1742, 2007 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 491-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг умумий қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси

        

        

Х. Мирзахидов

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайбергенов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

         





Қарорга

ИЛОВА



Фавқулодда ҳолатларда

Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари

ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқаришнинг

умумий қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидан "Қуролли кучлар Бирлашган штаби," ва ", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банддаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 16-банддаги "Агентлик" деган сўз "Давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6 ва 9-бандлардаги "Агентликнинг" деган сўз "Давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 12-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Агентликка" деган сўз "Давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 13-банддаги "Агентлик" ва "Агентликнинг" деган сўзлар тегишинча "Давлат қўмитаси" ва "Давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 444-модда














































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск