ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 20. 20-сон БҲМС "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" /

Молия вазирининг 16.07.2013 й. 70-сон "Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2013 й. 2501-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2013 й.

N 2501




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.07.2013 й.

N 70


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти

(20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари

томонидан    бухгалтерия    ҳисобини    юритишнинг

соддалаштирилган тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида



"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) 5-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрда 87-сон билан тасдиқланган "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 113-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 879-1, 2003 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 14 июндаги 51-сонли "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 879-2, 2006 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 280-модда).


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                               Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 448-модда




























Время: 0.1483
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск