ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 20. 20-сон БҲМС "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" /

20-сон БҲМС "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби" (АВ томонидан 14.08.2013 й. 2501-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 16.07.2013 й. 70-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 14 августда 2501-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2013 йил 16 июлдаги

70-сонли буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


20-СОНЛИ БҲМС



КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТАРТИБИ


Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш ва унинг услубиётини аниқлаш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМС талаблари барча кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари бундан мустасно. Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг даромадлари ва харажатлари ҳамда бошқа солиқ солиш объектлари ҳисобини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, фермер хўжаликлари эса, ўзларининг бухгалтерия ҳисобини Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 81-модда) мувофиқ юритади.


3. Кичик тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятида бошқа бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умумқабул қилинган қоидаларидан фойдаланади.



II БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Бухгалтерия ҳисоби кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан ташкил этилади.


5. Кичик тадбиркорлик субъектларининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерия фирмасига юклаш;

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.


6. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда танланади.


7. Кичик тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта турдаги фаолият амалга оширилганда, бухгалтерия ҳисоби ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида юритилади.



III БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ ЮРИТИШ


8. Бухгалтерия ҳисоби объектларининг ҳисоби тегишли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ юритилади.

Кичик тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ўз молиявий-хўжалик фаолияти эҳтиёжлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, мустақил ишлаб чиқади, бухгалтерия ҳисобини эса - бухгалтерия ҳисобининг қонун ҳужжатларида белгиланган асосий қоидаларига мувофиқ юритади.


9. Кичик тадбиркорлик субъекти қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини ўз фаолиятининг хусусиятларига мустақил равишда мослаштириши мумкин. Бунда қуйидаги талабларга риоя қилинади:

ягона услубий асос (иккиёқлама ёзув тамойили)га;

аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлигига;

бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида барча молиявий-хўжалик операцияларини ҳисоб регистрларида тўлиқ акс эттиришга;

бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотларини бошқариш, назорат қилиш ва молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда молиявий ҳисобот тузиш учун зарур бўладиган кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлашга.


10. Қуйидагилар бухгалтерия ҳисобини юритиш босқичлари ҳисобланади:

барча молиявий-хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш;

бошланғич ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларни қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларида қайд этиш;

молиявий ҳисоботни тузиш.


11. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос ҳисобланади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари молиявий-хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки улар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.


12. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган намунавий шаклларда ёки кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур БҲМС талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бланкаларда тузилади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган намунавий шаклларга ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб, қўшимча устунлар ва қаторлар киритишга ҳақли.


13. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари текширилиши шарт. Бунда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари шакл (ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўлиқлиги ва тўғрилиги, реквизитларнинг тўлдирилиши) ва мазмун (ҳужжатлаштирилган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғлиқлиги) бўйича текширилади.


14. Бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ Молиявий-хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси тузилади.


15. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли бухгалтерия ҳисобининг оддий ёки комбинациялашган шакллари асосида юритилиши мумкин. Ушбу шакллар кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиқиб, мустақил танланади.


16. Ҳисобот даврида амалга оширилган молиявий-хўжалик операциялари хронологик тартибда мазкур БҲМСнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда қайд этиб борилади. Мазкур регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда у тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Регистрда молиявий-хўжалик операцияларининг ҳисоби ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади ҳамда унинг сўнгги варағида "Мазкур Журналда __________ варақ рақамланган" деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.



IV БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ОДДИЙ ШАКЛИ


17. Кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятида бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳисобини оддий шаклда юритиш учун мазкур БҲМСнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби қўлланилади. Ушбу регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Молиявий-хўжалик операциялар ҳисоби ҳисобот йили давомида мазкур Китобда қайд этиб борилади. Мазкур Китобнинг сўнгги варағида "Мазкур Китобда __________ варақ рақамланган" деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.


18. Мазкур Китобда молиявий-хўжалик операциялари натижалари тегишли счётлар бўйича Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журналида келтирилган маълумотлар асосида акс эттирилади.


19. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қўлланиладиган барча счётлар мавжуд бўлади.


20. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби унинг "20___ йил ___ ________даги қолдиқ" қаторида активларнинг, мажбуриятларнинг ва хусусий капиталнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошида мавжуд бўлган қолдиқ суммасини қайд этиш билан очилади. Актив счётлар бўйича қолдиқ ушбу счётларнинг дебетида, пассив счётлар бўйича қолдиқ эса - ушбу счётларнинг кредитида ёзилади.

Ҳар бир қаторда тегишли бухгалтерия счёти бўйича ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журналида қайд этилган бухгалтерия ёзувлари (проводкалари) маълумотлари асосида позиция усулида хронологик кетма-кетликда амалга оширилади.


21. Ҳар ойнинг ёки чоракнинг охирида кичик тадбиркорлик субъекти томонидан ўз молиявий-хўжалик фаолиятининг натижасини аниқлаш учун Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида ой ёки чорак бўйича қолдиқ чиқарилади.


22. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида қайд этилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқлар 1-сонли шакл - бухгалтерия балансига, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича ҳисобот давридаги айланма 2-сонли шакл - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади.



V БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ШАКЛИ


23. Бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли бир неча бухгалтерия ҳисоби қайдномаларини қўллаш орқали юритилади. Бухгалтерия ҳисоби қайдномаларидаги ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журнали ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотлар асосида акс эттирилади.


24. Комбинациялашган шаклни юритишда қуйидаги бухгалтерия ҳисоби қайдномаларидан фойдаланилади:

мазкур БҲМСнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси.


25. Кичик тадбиркорлик субъектлари активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий реквизитларни кўрсатган ҳолда қайдномаларни мустақил равишда ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва татбиқ этиш ҳуқуқига эга.


26. Ҳар бир қайднома бир ёки бир неча фойдаланилаётган бухгалтерия счётлари бўйича операциялар ҳисобини юритиш учун қўлланилади.

Ҳар бир молиявий-хўжалик операциясининг суммаси бир вақтнинг ўзида иккита қайдномага ёзилади. Бунда биринчисида - счётнинг дебети бўйича кредитланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда, иккинчисида эса - корреспонденцияланадиган счётнинг кредити бўйича ва худди шундай дебетланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда ёзилади. Иккала қайдномада ҳам тегишли устунлар бўйича ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журнали ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотлар асосида амалга оширилган молиявий-хўжалик операцияларидан келиб чиқиб акс эттирилади.


27. Қайдномалар ўтган давр охиридаги қолдиқларни ҳисобот даврининг бошида қайд этиш билан очилади. Ушбу қайдномалардаги активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари ёзувларни амалга оширишга асос бўлган тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотлари билан солиштирилиши шарт.


28. Ҳар бир қайднома кичик тадбиркорлик субъектларининг раҳбари ва бухгалтери томонидан имзоланиши лозим. Кичик тадбиркорлик субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисобини мустақил юритаётган бўлса, қайдномаларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс сифатида ўзи имзолаш ҳуқуқига эга.


29. Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси - асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100) бўйича ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300) бўйича асосий воситаларнинг, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400) бўйича номоддий активларнинг, асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200) бўйича эскиришнинг ва номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича амортизациянинг мавжудлиги ва ҳаракатланишининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича маълумотлар позицияли усул билан ҳар бир объект бўйича алоҳида ёзиб борилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳаракатланиш мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг айланма суммалари ҳар ойда ҳисобланади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қолдиқ чиқарилади.

Асосий воситалар, шунингдек молиявий ижара шартномаси асосида олинган воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар"га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ ҳисобланади.

Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар"га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 188-модда) асосан ҳисобланади.


30. Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси - узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (0600) ва қисқа муддатли молиявий инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (5800) ҳисобга олинадиган молиявий инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи регистр ҳисобланади.


31. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси - капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активларга қўйилган инвестициялар ва бошқа капитал қўйилмалар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада бухгалтерия ҳисоби ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётларда (0700) юритиладиган қурилаётган, реконструкция қилинаётган объектларга капитал қўйилмалар орқали келтирилган, ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг (лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ҳам акс эттирилади.


32. Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси - материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000), тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2800) ва товарларни ҳисобга олувчи счётларда (2900) акс эттириладиган товар-моддий захираларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома бир ой ёки чорак учун очилади ва моддий жавобгар шахслар бўйича барча турдаги қимматликлар кесимида уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот давридаги ҳаракатланиш бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, алоҳида юритилади.


33. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси - олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларда (4000) ҳисобга олинадиган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4000) дебети бўйича позицияли усулда, харидор ва буюртмачиларнинг сотилган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар учун дебиторлик қарзлари қайд этиб борилади. Олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4000) кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар (харидор ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга олиш) қайд этилади.


34. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси - кичик тадбиркорлик субъектининг маҳсулотлар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган дебиторлик қарзларининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900), 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар" счёти, 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган аванслар" счёти, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган авансларни ҳисобга олувчи счётлар (4300), бюджетга аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400), мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500), устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600), ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4700) ва турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) ҳисобга олинадиган бошқа дебиторлик қарздорликларининг ҳар бир тури учун алоҳида очилади. Мазкур қайдномада бошқа дебиторлик қарзлари уларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича позицияли усулда, бошқа дебиторлик қарздорликларининг ҳар бир тури учун алоҳида дебиторлар кесимида қайд этиб борилади. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар акс эттирилади.


35. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш қайдномаси - пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларда (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) ҳисобга олинадиган пул маблағлари ва улар эквивалентларининг ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисоб-китоб счёти ва банкдаги бошқа счётлар бўйича операциялар ёзувлари банк кўчирмалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида қайд этилади.

Пул маблағларини қабул қилиш ва топшириш, кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш, касса китобини юритиш, касса операциялари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларда (6000, 7000) ҳисобга олинадиган мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг (6000, 7000) кредити бўйича олинган моддий қимматликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари позицияли усулда қайд этиб борилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг дебетида (6000, 7000) улар билан якуний тўлов операциялари (берилган авансларни ҳисобга олиш) акс эттирилади.


37. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси - 4220 "Хизмат сафарларига берилган аванслар" счёти, 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган аванслар" счёти ва 6970 "Ҳисобдор шахсларга қарздорлик" счёти бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади.


38. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси - меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётларда (6700) ҳисобга олинадиган меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдноманинг "6710 - счёти кредитидан қуйидаги счётлар дебетига" бўлимида ҳисобланган иш ҳақи суммалари, "6710 - счёти дебетидан қуйидаги счётлар кредитига (ушлаб қолинган)" бўлимида иш ҳақидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ушланмаларнинг (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, берилган аванслар суммаси, ҳисобдор шахслар томонидан ўз вақтида қайтарилмаган суммалар, ижро варақалари бўйича суммалар) суммалари, "Тўланади" устунида тўланиши лозим бўлган суммалар акс эттирилади. Мазкур қайдномадан иш ҳақини тўлаш учун тўлов ҳужжати сифатида фойдаланилиши мумкин.

Тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ўз вақтида олинмаган тақдирда, мазкур қайдноманинг "Тўланади" устунига "Депонентланган" деб ёзилади ва тегишли сумма ҳар бир ходим бўйича кейинги ойнинг қайдномасидаги "20___ йил _____________ ойидаги қолдиқ" устунига ўтказилади.


39. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси - асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган бошқа мажбуриятларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счётида, кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (6200), олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (6300), бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6500), таъсисчилар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6600), қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6800) ва 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз" счётидан ташқари турли кредиторлар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6900), 7120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги узоқ муддатли қарзлар" счётида, кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (7200), харидорлардан ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (7300), узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7800) ва турли кредиторлар олдидаги узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7900) ҳисобга олинадиган бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича кредиторлар кесимида алоҳида очилади.

Мазкур қайдномада бошқа мажбуриятлар уларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити бўйича позицияли усулда бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича ҳар бир кредитор кесимида алоҳида акс эттирилади. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар акс эттирилади.


40. Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси - ҳисобот даври учун хусусий капиталнинг ҳолати ва ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотни уни шакллантириш манбалари бўйича акс эттирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайднома ҳисоби устав капиталини (8300), қўшилган капитални (8400), резерв капитални (8500), сотиб олинган хусусий акцияларни (8600), тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарарни) (8700) ва мақсадли тушумларни (8800) ҳисобга олувчи счётларда юритиладиган хусусий капиталнинг аналитик ва синтетик ҳисобини юритишда қўлланилади.


41. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси - ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ва маҳсулотларнинг таннархига киритиладиган ишлаб чиқариш харажатларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даврининг ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар харажатларни ҳисобга олувчи (2000, 2100, 2300, 2500) счётлар айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидаги харажатлар турли счётларнинг кредитларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлардан йиғилади.

Ишлаб чиқариш жараёни тугаган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар бўйича уларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади ва улар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2000, 2300) кредитидан маҳсулот (иш ва хизмат)лардан фойдаланиш йўналишларига қараб тегишли счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бунда маҳсулот омборга қабул қилинганда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти, маҳсулот реализация қилинганда 9110 "Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи" счёти, иш ва хизматлар реализация қилинганда 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счёти қўлланилади. Ҳисобот даври охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматига жорий ҳисобот давридаги ишлаб чиқариш харажатларини қўшиб, ундан тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат таннархини айириш йўли билан аниқланади.


42. Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси - даромадлар кесимида ҳисобот даври даромадларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даври даромадлари тўғрисидаги маълумотлар даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг (9000, 9300, 9500, 9700) айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади.

Даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидаги даромадлар турли счётларнинг дебетларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлардан йиғилади. Ҳисобот даврининг якунида даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг айланма суммаси 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ўтказилади.


43. Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси - маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш харажатлари ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар кесимида ҳисобот даври харажатларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги маълумотлар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг (9100, 9400, 9600, 9700, 9800) айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидаги харажатлар турли счётларнинг кредитларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлардан йиғилади. Ҳисобот даврининг якунида харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг айланма суммаси 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ўтказилади.


44. Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш қайдномаси - ҳисобот даври даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи ҳамда ҳисобот давридаги соф фойдани (соф зарарни) акс эттирувчи регистр ҳисобланади.


45. Кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даври қайдномаларида акс эттирилган молиявий-хўжалик фаолияти натижалари Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномасида умумлаштирилади. Ҳисобот даврининг якунида ҳар бир счётнинг дебет ва кредити бўйича айланма суммаси ҳисобланади ва ҳисобот даврининг охирига қолдиқ чиқарилади.

Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси - ҳисобот даврининг охирида маблағларнинг ва уларнинг келиб чиқиш манбалари мавжудлигини аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботни тузишда қўлланиладиган регистр ҳисобланади. Мазкур қайднома тегишли ҳисобот даври учун очилади ва унда ҳисобот давридаги молиявий-хўжалик операциялари ҳисоби умумлаштирилади.

Мазкур қайдноманинг "Счётнинг рақами ва номи" устунида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланилган барча счётлар акс эттирилади ва "20___ йил "__" __________даги қолдиқ" устунига маблағларнинг турлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари бўйича ҳисобот даври бошидаги мавжуд қолдиқ суммалари ўтказилади. Актив счётларнинг қолдиқлари ушбу устуннинг "дебет" қисмида, пассив счётларнинг қолдиқлари эса - "кредит" қисмида акс эттирилади. Мазкур қайдноманинг "20__ йил _______ ойи (чорак) учун жами айланма" устунида ҳисобот давридаги ушбу счётлар айланмаларининг жами акс эттирилади. "20___ йил "__" __________даги қолдиқ" устунида активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот даврининг якунидаги мавжуд қолдиқ суммалари аниқланади. "Қайднома номи" устунида эса, келтирилган счётда бухгалтерия ҳисоби объекти юритиладиган тегишли қайдноманинг номи кўрсатилади.

Мазкур қайдномада қайд этилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқлар 1-сонли шакл - бухгалтерия балансига, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича ҳисобот давридаги айланма 2-сонли шакл - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади.


46. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фақат 1-сонли шакл - бухгалтерия баланси ва 2-сонли шакл - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисобот тақдим этилади.






Миллий стандартга

1-ИЛОВА



Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш

ЖУРНАЛИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот _______________________________________________

Фаолият тури ___________________________________________

Т/р


Сана


Бошланғич ҳисоб

ҳужжатининг

номи ва рақами


Операциянинг

мазмуни


Сумма


Счёт рақами


дебет


кредит


20____ йил ____________________ учун


















20____ йил ____________________ учун





















Миллий стандартга

2-ИЛОВА



Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот ________________________________________________

Фаолият тури _____________________________________________


Счёт рақами ва номи _______________________________________

Т/р


Сана


Бошланғич ҳисоб

ҳужжатининг номи

ва рақами


Счёт бўйича

айланма


Қолдиқ


дебет


кредит


дебет


кредит


20___ йил ____ ___________даги қолдиқ

















20___ йил __________ учун жами айланма






20___ йил _______________даги қолдиқ










Миллий стандартга

3-ИЛОВА



Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ____________________________________________________

Объектлар

номи


Бошланғич (қайта тиклаш)

қиймати


Жамғарилган эскириш


Қолдиқ қиймати


йил

боши-

га қол-

диқ


қайта

баҳо-

лаш


келиб

туши-

ши


чиқиб

кети-

ши


йил

охи-

рига

қол-

диқ


йил

боши-

га қол-

диқ


қайта

баҳо-

лаш


чиқиб

кети-

ши


ҳисоб-

ланган


йил

охири-

га қол-

диқ


йил

бошига

қайта

баҳолаш

ҳисобга

олинган

ҳолда


йил

охирига














































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

       





Миллий стандартга

4-ИЛОВА



Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ______________________________________________________

Т/р


Сана


Молиявий инвестициялар номи


Акциялар


Облигациялар


Бошқа инвестициялар

кор.

счёт


келиб

тушиши


чиқими


кор.

счёт


келиб

тушиши


чиқими


кор.

счёт


келиб

тушиши


чиқими


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


20__ йил _________даги қолдиқ

















































20__ йил _______ учун жами айланма

















20__ йил ______________даги қолдиқ

















          

          

Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

        





Миллий стандартга

5-ИЛОВА



Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот _____________________________________________________

  

Т/р

Объектларнинг

номи


Ўлчов

бир-

лиги


20__ йил

________

даги қолдиқ


Келиб тушган ва счётнинг

дебети бўйича қуйидаги счётлар

кредитида акс эттирилган


Чиқим бўлган ва счётнинг

кредити бўйича қуйидаги

счётлар дебетида акс

эттирилган


20__ йил

________

даги қолдиқ


_______-счёт


_______-счёт


_______-счёт


_______-счёт


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15





















































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

         





Миллий стандартга

6-ИЛОВА



Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ______________________________________________________

   

Т/р

Материаллар

ва тайёр маҳсу-

лотларнинг номи


Ўлчов

бир-

лиги


Товар-

моддий

захиралар

баҳоси

(тан-

нархи)


20__йил

______

даги қолдиқ


Келиб тушган ва счётнинг

дебети бўйича қуйидаги

счётлар кредитида акс

эттирилган


Чиқим бўлган ва счётнинг

кредити бўйича қуйидаги

счётлар дебетида акс

эттирилган


20__йил

______

даги қолдиқ


_______-счёт


_______-счёт


_______-счёт


_______-счёт


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


миқ-

дори


сум-

маси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

























































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

      





Миллий стандартга

7-ИЛОВА



Харидор ва буюртмачилар билан

ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ______________________________________________________

Т/р


Харидор


Олинадиган

счётларнинг

20__ йил _____

даги қолдиғи


Бошланғич

ҳисоб ҳуж-

жатининг

номи ва

рақами


Сотилган

маҳсулот

номи


____-счётнинг

дебетидан қуйидаги

счётлар кредити

бўйича


____-счётнинг

кредитидан

қуйидаги счётлар

дебети бўйича


Олинадиган

счётларнинг

20__ йил _____

даги қолдиғи


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


жами


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

























Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

         





Миллий стандартга

8-ИЛОВА



Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ______________________________________________________

Дебиторлар номи


20__ йил

__________

даги қолдиқ


______-счётнинг

дебетидан қуйидаги

счётлар кредитига


______-счётнинг кредитидан

қуйидаги счётлар дебетига


20__ йил

_________

даги қолдиқ


дебет


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


дебет


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12





















Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

        





Миллий стандартга

9-ИЛОВА



Пул маблағлари ва уларнинг

эквивалентларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ____________________________________________________

Т/р

Сана


Кор. счёт


Кирим

(Дебет)


Чиқим

(Кредит)


20__ йил ______________ даги қолдиқ













20__ йил ________ учун жами айланма




20__ йил ______________ даги қолдиқ




Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

           





Миллий стандартга

10-ИЛОВА



Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан

ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот _____________________________________________________

Т/р


Ҳужжат-

нинг рақами

ва санаси


Мол

етказиб

берувчи


20__ йил

________

даги қолдиқ


________-счётнинг кредитидан

қуйидаги счётлар дебетига


______-счётнинг дебетидан

қуйидаги счётлар кредитига


20__ йил

_________

даги қолдиқ


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15



























Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

           





Миллий стандартга

11-ИЛОВА



Ҳисобдор шахслар билан

ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот _____________________________________________________

Т/р

Ҳисобдор

шахсларнинг

Ф.И.О.


20__ йил

________даги

қарздорлик

қолдиғи


Берилган


Ишлатилган


20__ йил

________даги

қарздорлик

қолдиғи


кичик

тадбир-

корлик

субъекти

олдидаги


ҳисоб-

дор шахс

олдидаги


ҳужжат


кор.

счёт


сумма


ҳужжат


кор.

счёт


сумма


кичик

тадбир-

корлик

субъекти

олдидаги


ҳисоб-

дор шахс

олдидаги


рақа-

ми


сана


Дт


Кт


рақа-

ми


сана


Дт


Кт


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16















Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

         





Миллий стандартга

12-ИЛОВА



Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича

ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот ______________________________________________________

Т/р


Ф.И.О.


Лаво-

зими


20__ йил

______

даги

қолдиқ

(ходим

олдидаги

қарздор-

лик)


____-счёт кредитидан

қуйидаги счётлар

дебетига


____-счёт дебетидан

қуйидаги счётлар кредитига

(ушлаб қолинган)


Тўла-

нади


Олув-

чининг

имзоси


ФШЖБПС**


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


жами


аванс


жисмоний

шахслар-

дан оли-

надиган

даромад

солиғи


ПЖ*


касаба

уюш-

масига

бадал-

лар


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

*) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

**) Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счёти.






Миллий стандартга

13-ИЛОВА



Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ____________________________________________________

Бошқа

кредиторлар

номи


20__ йил

___________

даги қолдиқ


_____________-счётнинг

кредитидан қуйидаги

счётлар дебетига


___________-счётнинг

дебетидан қуйидаги

счётлар кредитига


20__ йил

___________

даги қолдиқ


кредит


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


кредит


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12





















Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

       





Миллий стандартга

14-ИЛОВА



Хусусий капитални ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот _____________________________________________________

Т/р


Хўжалик

операциясининг

мазмуни


Хусусий капитални

ҳисобга олувчи

счётлар дебети

бўйича қуйидаги

счётнинг кредитига


Хусусий капитални ҳисобга олувчи счётлар

кредитидан қуйидаги счётлар дебетига


Жами


устав

капитали


қўшилган

капитал


резерв

капитали


тақсимлан-

маган фойда

(қопланмаган

зарар)


мақсадли

тушумлар ва

бошқалар


счёт рақами


кор.

счёт


сумма


кор.

счёт


сумма


кор.

счёт


сумма


кор.

счёт


сумма


кор.

счёт


сумма


сумма


20__ йил _____даги қолдиқ



х


х


х


х


х







































Жами 20__ йил _____ учун














20__ йил _____ даги қолдиқ



х


х


х


х


х



Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

            





Миллий стандартга

15-ИЛОВА



Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш

харажатларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот _____________________________________________________

Т/р

Харажатлар

моддалари


Ҳисобот

даври бошида

тугалланмаган

ишлаб чиқариш

қолдиғи


Счётнинг дебетидан

қуйидаги счётлар

кредитига


Счётнинг кредитидан

қуйидаги счётлар

дебетига


Ҳисобот

даври охирида

тугалланмаган ишлаб

чиқариш қолдиғи


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


____-

счёт


____-

счёт


____-

счёт


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12









































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

        





Миллий стандартга

16-ИЛОВА



Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот ______________________________________________________

Т/р

Даромадлар

моддалари


Счётнинг кредитидан

қуйидаги счётлар дебетига


Счётнинг

дебетидан _____-

счётнинг кредитига


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

         





Миллий стандартга

17-ИЛОВА



Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун

____________-счёт бўйича


Ташкилот _____________________________________________________

Т/р


Харажатлар

моддалари


Счётнинг дебетидан қуйидаги счётлар кредитига


Счётнинг

кредитидан

___________-

счётнинг

дебетига


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


_____-

счёт


жами


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





































Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

          





Миллий стандартга

18-ИЛОВА



Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот ____________________________________________________

Харажатлар (счётлар бўйича)


Даромадлар (счётлар бўйича)


Соф фойда (зарар)


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


жами

хара-

жатлар


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


___-

счёт


жами

даро-

мадлар


ҳисобот

даври

учун


йил бо-

шидан


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15



























Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

           





Миллий стандартга

19-ИЛОВА



Молиявий-хўжалик операцияларини

ҳисобга олиш жамланма

ҚАЙДНОМАСИ


20____ йил _______________ учун


Ташкилот _____________________________________________________

Фаолият тури __________________________________________________

Т/р

Счётнинг

рақами ва номи


20__ йил ___ _______

даги қолдиқ


20__ йил __________

учун жами айланма


20__ йил ___ _________

даги қолдиқ


Қайднома

номи


дебет


кредит


дебет


кредит


дебет


кредит























Раҳбар

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

Бухгалтер

______________

_______________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

      

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 448-модда




























































Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск