ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.08.2013 й. Ф-4116-сон "Республика олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш бўйича ишчи комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.08.2013 й.

N Ф-4116




РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ РЕЙТИНГИНИ

БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ИШЧИ КОМИССИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро тажриба, талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолияти рейтинг баҳосини холисона аниқлаш принциплари, ёндашувлари ва мезонларини синов тарзида апробация қилиш мақсадида:


1. Бунинг учун иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссияси тузилсин.


2. Ишчи комиссияси (Б.Ю. Ходиев) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 371-сонли қарори билан белгиланган олий таълим муассасалари тузилмаси рейтинг баҳолари тизими балларининг кўрсаткичлари ва даражасини, уларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мослиги, олий ўқув юртлари илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси ва сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинаётган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадли вазифаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.

Бунда олий ўқув юртлари илмий-педагогик фаолиятининг қуйидаги энг муҳим мезонларига алоҳида эътиборни қаратиб, юқори баллар белгилансин:

чет эллардаги олий ўқув юртлари билан қиёслаганда ўқитиш савияси ва сифати, профессор-ўқитувчи кадрларнинг малака даражаси, уларнинг ўқитишни халқаро талаблар даражасида таъминлайдиган замонавий педагогик технологияларни эгаллаганлиги, мамлакатимиз олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг чет эл олий ўқув юртларида маърузалар ўқишдаги иштироки;

олий ўқув юртларини битириб чиққанларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашув даражаси ва олий ўқув юртларининг кадрлар тайёрланаётган корхоналар билан ишлашини ташкил этиш сифати;

олий ўқув юртларида ўтказилаётган илмий текшириш ишларининг самарадорлиги, энг аввало, экспериментал-лаборатория базасининг ҳолати, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш даражаси, корхоналар, илмий тадқиқот институтлари ва конструкторлик бюролари базасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш.


3. Ишчи комиссияси (Б.Ю. Ходиев):

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2013 йилнинг 1 ноябрига қадар муддатда юқори босқич талабаларининг махсус соҳа фанлари бўйича билимлари даражасини ва олий ўқув юртида мутахассислар тайёрлаш сифатини баҳолаш учун дарсларни ўзлаштириш савиясини аниқлаш мақсадида танлаб олиб тест синовларидан ўтказсин;

эксперт гуруҳлари иштирокида 2013 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда эксперимент тариқасида 2-бандда баён этилган принцип ва мезонлар асосида олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳоласин;

ўтказилган ишларнинг натижалари бўйича 2014 йилнинг 1 январига қадар муддатда олий ўқув юртлари рейтингини баҳолаш тизими ва методикасини, шунингдек улар фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга якуний ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этсин.


4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ж.Ғ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2013 йил 20 август

















Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск