язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Реклама/ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 19.08.2013 й. 01/20-26/10-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.08.2013 й. 2196-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2013 й.

N 2196-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.08.2013 й.

N 01/20-26/10


ҚАРОРИ


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига

риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 232-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                          А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига

риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:".


2. Йўриқномада:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонун ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.";


б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 11-банддаги "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини" деган сўзлар "Рақобат" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 463-модда