ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2013 й. 226-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2013 й.

N 226



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА

СПОРТ ТИББИЁТИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорининг 4-бандини бажариш юзасидан ҳамда спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда унинг самарали фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази учун бино қурилиши тугаллангандан ва фойдаланишга қабул қилингандан кейин бир ой муддатда Марказнинг харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.

Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида ўз маблағлари ҳисобига, зарурат бўлганда эса, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 452-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 56-модда

























Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск