ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Корхонани монополист деб топиш. Монополистларнинг давлат реестри /

Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.08.2013 й. 230-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

230-сон қарорига

1-ИЛОВА


Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи

субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини

эътироф  этиш  ҳамда  Товар  ёки  молия  бозорида  устун

мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг

давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


товар - фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар (молиявий хизматлардан ташқари);


молиявий хизмат - банклар ва бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хизматлари ҳамда пул маблағларини жалб этиш ва (ёки) жойлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматлар;


товар ёки молия бозори чегараси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ёки молиявий хизматларнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин бўлган муомаладаги ҳамда уларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш имкони мавжуд бўлган чегаралардаги қисмининг муомала доираси;


товар бозорида бозор улуши - хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган товар реализация қилинган ҳажмининг товар бозори чегаралари доирасида ушбу товар бозорининг барча иштирокчилари томонидан ишлаб чиқарилган товарни реализация қилишнинг умумий ҳажмига нисбати;


молия бозорида бозор улуши - хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажмининг молия бозори чегаралари доирасида ушбу молия бозорининг барча иштирокчилари томонидан кўрсатилган молиявий хизматларнинг умумий ҳажмига нисбати.


3. Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш товар ва молия бозори чегаралари доирасида, унинг жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш қуйидаги изчилликда амалга оширилади:

товарлар ва молиявий хизматларнинг бир-бирининг ўрнини босишини ҳисобга олган ҳолда товар ёки молия бозори чегараларини аниқлаш;

хўжалик юритувчи субъектнинг ва (ёки) шахслар гуруҳининг бозор улушини аниқлаш;

товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш.



II. ТОВАР БОЗОРИ ЧЕГАРАЛАРИНИ ВА БОЗОР

УЛУШИНИ АНИҚЛАШ, ШУНИНГДЕК ТОВАР БОЗОРИДА

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ ЁКИ ШАХСЛАР

ГУРУҲИНИНГ УСТУН МАВҚЕИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


5. Монополияга қарши орган ушбу Низомда белгиланган товар бозорининг чегараларини аниқлаш бўйича талабларга риоя қилишда умуман республика бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ёки икки ёки ундан ортиқ товар бозорлари чегараларини биттага бириктириш йўли билан товар бозорининг чегараларини белгилаш ҳуқуқига эга.


6. Товар бозорининг чегаралари истеъмолчилар томонидан товарни эркин сотиб олиш тамойили бўйича аниқланади. Товарни эркин сотиб олиш қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъминланади:

тегишли минтақада аниқ товарни сотиб олиш имконияти;

товар қийматига нисбатан транспорт харажатларининг қопланиши;

товарнинг сифати, ишончлилиги ва бошқа истеъмол хусусиятларининг сақланиши;

товарни олди-сотди, олиб кириш ва олиб чиқишга чекловлар (тақиқлар)нинг мавжуд эмаслиги;

товар бозори чегаралари доирасида рақобатнинг тенг шарт-шароитлари мавжудлиги.


7. Хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳининг бозор улушларини аниқлаш мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида кўрсатилган маълумотлар асосида камида бир йиллик давр учун амалга оширилади.


8. Бозор улуши хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг аниқ товар бозоридаги савдо-сотиқлар ҳажмининг умумий ҳажмидаги иштирокини ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади.

Товар бозорида бозорлар улушларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисоб-китобга товарларни реализация қилиш кўрсаткичлари асосан натура ифодасида, хизматлар бозорида эса - қиймат шаклида қабул қилинади. Натура ифодасидаги тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганда қиймат шаклидаги маълумотлар қабул қилинади.


9. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши ушбу субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг ишлаб чиқарилган товарни реализация қилиш ҳажмининг товар бозори ҳажмига нисбати сифатида аниқланади ҳамда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


БУ = Vo x 100 / Vp, бу ерда:


БУ - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улуши;

Vo - товар бозори ҳудудида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товарни (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми;

Vp - қуйидаги тарзда ҳисобланадиган товар бозорининг миқдори:


Vp = Vo1 + Vo2 + …+ Von + Vи, бу ерда:


Vo1 - Von - товар бозори ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (шу жумладан, ўзаро алмашинадиган товарларни) реализация қилиш ҳажми;

- товар бозори ҳудудида импорт товарини (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарни) реализация қилиш ҳажми.


10. Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқе ҳисобланади.


11. Хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши:

а) эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса;

б) ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар:

хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг товар бозорида 35 - 50 фоиз доирасида бўлган улуши бир йил ва ундан ортиқ муддат мобайнида барқарор бўлиб туриши;

товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши, яъни бозорда 20 фоиздан ортиқ товарлар улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг йўқлиги;

ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.


12. Тегишли товар бозорида товарнинг аниқ турига ўхшаш бўлмаган янги товар ишлаб чиқариш билан биринчи марта бозорга кираётган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи икки йил мобайнида эътироф этилмайди.



III. ТОВАР БОЗОРИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТНИНГ ЁКИ ШАХСЛАР ГУРУҲИНИНГ

УСТУН МАВҚЕИ МАВЖУДЛИГИНИ БЕЛГИЛАШ

УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТ


13. Товар бозорини ўрганишда монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахслардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли равишда қуйидаги маълумотларни сўраб олади:

товарлар ишлаб чиқариш, реализация қилиш, импорт ва экспорт қилиш миқдорлари;

тегишли бозордаги товарни ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати;

таъсис ҳужжатлари;

хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан боғлиқ шартномалар нусхалари;

товарларга нархлар;

товарларни реализация қилиш учун тузилган шартномалар нусхалари;

товарнинг техник ҳужжатлари (ГОСТ, ТШ ва бошқалар).


14. Маълумот сўров олинган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечикмасдан монополияга қарши органга, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан - почта манзиллари кўрсатилган ҳолда товар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати, товар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)нинг умумий миқдори, товарни импорт ва экспорт қилиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан - товарни импорт ва экспорт қилиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда улар билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисида;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - ишлаб чиқариш қувватлари, ишлаб чиқариш (кўрсатилган хизматлар), товарни реализация қилиш, импорт ва экспорт қилиш ҳажмлари тўғрисида, шунингдек таъсис ҳужжатлари, техник ҳужжатлари;

ваколатли органлар, товар ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) истеъмолчилар томонидан - товарларнинг функционал жиҳатдан қўлланилиши, сифат ва техник тавсифномалари, нархи ва бошқа параметрлари бўйича уларнинг бир-бирининг ўрнини боса олиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.


15. Зарур ҳолларда ва товар бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлаш учун маълумотлар етарли бўлмаганда монополияга қарши орган унинг мазмунини аниқ кўрсатган ҳолда тегишли маълумотни қўшимча равишда сўраб олиши мумкин.


16. Товар бозорида устун мавқеини эгаллаган деб, эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи мазкур Низомда назарда тутилган тартибда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилади.



IV. МОЛИЯ БОЗОРИ ЧЕГАРАЛАРИ ВА БОЗОР УЛУШИНИ

АНИҚЛАШ, ШУНИНГДЕК МОЛИЯ БОЗОРИДА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ ЁКИ ШАХСЛАР ГУРУҲИНИНГ

УСТУН МАВҚЕИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


17. Монополияга қарши орган бутун республика ҳудуди бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ёки икки ёхуд ундан ортиқ товар бозорлари чегараларини биттага бириктириш йўли билан товар бозорининг чегараларини белгилаш ҳуқуқига эга.


18. Молия бозори чегаралари учун молиявий хизматлар истеъмолчилари эркин (олиш) имконияти тамойили бўйича аниқланади. Молиявий хизматларни эркин олиш:

техник имкониятларни ҳисобга олган ҳолда тегишли минтақада молиявий хизматлар олиш имконияти мавжуд бўлганда;

тегишли минтақада қўшимча катта харажатларсиз, жумладан истеъмолчининг бошқа минтақада молиявий хизматлар олишга транспорт харажатларисиз молиявий хизматлар олиши иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлганда;

бошқа минтақада молиявий хизматлар олиш имконияти маъмурий чекловлар мавжуд бўлмаганда таъминланади.


19. Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улушларини аниқлаш ушбу Низомнинг 24 ва 25-бандларида кўрсатилган маълумотлар асосида камида бир йиллик давр учун амалга оширилади.


20. Молия бозорининг ялпи ҳажми ва хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг бозор улушининг ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш кўрсатилаётган хизматларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қиймат ва (ёки) миқдорий ифодалаш орқали амалга оширилади.


21. Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқе ҳисобланади.


22. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг молия бозори чегаралари доирасидаги улуши 35 фоиздан ошадиган мавқеи молия бозоридаги устун мавқе деб эътироф этилади.


23. Молиявий хизматлар кўрсатиш бошланган санадан бошлаб икки йил мобайнида тегишли молия бозорида молиявий хизматларнинг аниқ турига ўхшаши мавжуд бўлмаган, биринчи марта бозорга маълум бир турдаги молиявий хизматлар бозорига кирган хўжалик юритувчи субъект молия бозорида устун мавқеини эгалловчи хўжалик юритувчи субъект сифатида кўриб чиқилмайди.



V. МОЛИЯ БОЗОРИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТНИНГ ЁКИ ШАХСЛАР ГУРУҲИНИНГ

УСТУН МАВҚЕИ МАВЖУДЛИГИНИ АНИҚЛАШ

УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР


24. Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

молия бозорларини тартибга солиш соҳасидаги тегишли ваколатли органлар;

молиявий ташкилотлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек молиявий хизматлар истеъмолчиларидан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.


25. Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган маълумотларга қуйидагилар киради:

кўрсатилган молиявий хизматлар миқдори;

тегишли молия бозорида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати;

хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳамкорликдаги фаолияти билан боғлиқ шартномалар нусхалари;

молиявий хизматлар учун тарифлар (нархлар);

молиявий хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар нусхалари.

Монополияга қарши орган молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

26. Устун мавқе мавжудлигини аниқлашда ахборот агентликлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ахборот манбаларидан, шунингдек молиявий хизматлар истеъмолчилари билан сўровномалар ўтказиш натижалари орқали олинган маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.


27. Маълумот монополияга қарши органнинг сўрови асосида сўров олинган кундан ўттиз календарь кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилади.


28. Зарур ҳолларда ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлаш учун маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда монополияга қарши орган тегишли маълумотни унинг мазмунини аниқ кўрсатган ҳолда қўшимча равишда сўраб олиши мумкин.


29. Молия бозорида устун мавқеини эгаллаган деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи мазкур Низомда назарда тутилган тартибда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилади.



VI. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИ ЁКИ

ШАХСЛАР ГУРУҲИНИ ТОВАР ЁКИ МОЛИЯ БОЗОРИДА

УСТУН МАВҚЕНИ ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА

КИРИТИШ ВА УНДАН ЧИҚАРИШ


30. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва шахслар гуруҳининг фаолияти мониторинги ва назоратини амалга ошириш, монополияга қарши ҳаракатларини чеклаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда улар томонидан устун мавқеини суиистеъмол қилишига йўл қўймаслик учун юритилади.


31. Реестр Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакллантирилади ва юритилади.

32. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи Реестрга киритилади.

34. Хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини Реестрга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


35 Хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини Реестрга киритиш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида монополияга қарши орган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда:

товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича билдиришнома юборади, шунингдек бу тўғрисида нархни тартибга солувчи органга хабар беради;

молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига ушбу Низомга 3-иловага асосан шакл бўйича билдиришнома юборади, шунингдек бу тўғрисида молия бозорини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органга хабар беради.


36. Хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

тегишли товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи уларни устун мавқеидан чиқариш даражасигача ўзгарганда;

Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект томонидан маҳсулот турини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) тўлиқ тўхтатилганда;

хўжалик юритувчи субъектга нисбатан тугатишга доир иш юритиш қўлланилганда.


37. Реестрдан хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини чиқариш монополияга қарши орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига, нархни тартибга солувчи органга ҳамда молия бозорини тартибга солиш соҳасида ваколатли органга ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича билдиришнома юборилади.


38. Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект унинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил этилганда ўн кун муддатда бу тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт.


39. Реестрга ўзгартиришлар киритиш товар ва молия бозорларини ўрганиш натижаларига кўра амалга оширилади.


40. Товар ва молия бозорларини ўрганиш натижаларига кўра хўжалик юритувчи субъектни Реестрдан чиқариш ва номи ўзгарганлиги ёки қайта ташкил қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда уни киритишни назарда тутувчи ўзгартиришларни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


41. Хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини Реестрга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш товар ва молия бозорларини бевосита ўрганишлар натижаларига кўра, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига асосан монополияга қарши орган томонидан амалга оширилади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг мансабдор шахслари монополияга қарши органга маълумот тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


43. Хўжалик юритувчи субъект ёки уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритилган шахслар гуруҳи ушбу нархлар (тарифлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нархларни тартибга солиш органида тасдиқланишини амалга оширадилар.

44. Молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи монополияга қарши органга ҳар чоракда улар Реестрга хизматлар бўйича киритилган хизматлар турига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотни, уларнинг монопол юқори ва монопол паст нархларни қўллашга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларини кузатиш мақсадида тақдим этадилар.


45. Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

монополияга қарши орган улар асосида Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилган материаллар билан танишиш, давлат сирлари, тижорат сири ва қонун билан муҳофаза қилинадиган сир бўлган бошқа маълумотлардан ташқари;

Реестрга киритиш тўғрисидаги қарор юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.






Низомга

1-ИЛОВА



20___ йилдаги ҳолати бўйича товар ва молия

бозорида устун мавқени эгаллаб турган

хўжалик юритувчи субъектларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

  

Т/р

Хўжалик юритувчи

субъектнинг номи


Юридик

манзили


Товар (хизмат)

монопол

турининг номи


Реестрга киритиш

санаси ва буйруқнинг

тартиб рақами


Товарлар ишлаб чиқариш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар








Хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар







Молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар








          





Низомга

2-ИЛОВА


___-сон БИЛДИРИШНОМА


нинг

(монополияга қарши орган номи)


    

манзилида жойлашган

(почта манзили)


       

ни

(хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)


       

нинг

(монополияга қарши орган номи)


           

20__ йил "__"________даги ___-сон буйруқига асосан 20__ йил "__" _______дан бошлаб Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритиш тўғрисида


Реестрга киритилган товарлар (хизматлар) турлари ва номи:

      

1.

       

2.

  

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз 30 кун мобайнида кўрсатиб ўтилган устун мавқени эгаллаб турган товар (хизмат)га нархлар (тарифлар)ни

    

да

(нархларни бошқариш органи номи)


      

декларация қилишингиз (ёки илгари тасдиқланган декларацияни қайта расмийлаштиришингиз), шунингдек уларнинг кейинги ҳар бир ошишини декларация қилишингиз зарур*.

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз йилнинг ҳар чорагида чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача

      

га юқорида кўрсатилган

(монополияга қарши органнинг номи)


         

товарларга нархларни тақдим этишингиз зарур**.


Ушбу билдиришнома ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда Сизга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланади.

      

(раҳбар)


(имзонинг ёйилмаси)

            

           

Изоҳ: Билдиришнома монополияга қарши орган бланкида юборилади.


*) Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинмайдиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади.


**) Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади".






Низомга

3-ИЛОВА



___-сон БИЛДИРИШНОМА



нинг


(монополияга қарши орган номи)



манзилида жойлашган

(почта манзили)



ни

(хўжалик субъекти ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)



нинг

(монополияга қарши орган номи)


         

20___ йил "___" ____________даги _____-сон буйруғига асосан 20___ йил "___" _____________ дан бошлаб Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритиш тўғрисида


Реестрга киритилган молиявий хизматлар турлари ва номи:


1. ___________________________________________________


2. ___________________________________________________


Ушбу билдиришномага мувофиқ Сиз ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 10-кунигача


га

(монополияга қарши орган номи)


юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларга нархларни тақдим этишингиз зарур.


Ушбу билдиришнома ўз вақтида ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда, Сизга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланади.


         




(раҳбар)


(имзонинг ёйилмаси)

Изоҳ: билдиришнома монополияга қарши орган бланкида юборилади.






Низомга

4-ИЛОВА



___-сон БИЛДИРИШНОМА



нинг


(монополияга қарши орган номи)



манзилида жойлашган

(почта манзили)



ни

(хўжалик субъекти ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)



нинг

(монополияга қарши орган номи)


       

20___ йил "___" ____________даги _____-сон буйруғига асосан 20___ йил "___" ______________ дан бошлаб Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида


Реестрдан чиқарилган товарлар (хизматлар) турлари ва номи:


1. ___________________________________________________


2. ___________________________________________________


         




(раҳбар)


(имзонинг ёйилмаси)

Изоҳ: билдиришнома монополияга қарши орган бланкида юборилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 456-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 60-модда































Время: 0.1521
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск