ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Корхонани монополист деб топиш. Монополистларнинг давлат реестри /

Хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ва монопол паст нархларни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.08.2013 й. 230-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

230-сон қарорига

2-ИЛОВА


Хизматларнинг молия бозорида монопол

юқори ва монопол паст нархларни

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартибини назарда тутади.


2. Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.


II. ХИЗМАТЛАРНИНГ МОЛИЯ БОЗОРИДА МОНОПОЛ

ЮҚОРИ ВА МОНОПОЛ ПАСТ НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ


3. Агар молия бозорида икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи, агар ушбу нарх молия бозори чегаралари доирасида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган нархларнинг ўртача қийматидан ўн фоиздан зиёдга ошса, монопол юқори нарх деб ҳисобланади.


4. Молия бозорида монопол юқори нарх молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг хизматларига нархларни бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга ўхшаш бўлган ва (ёки) ўзаро алмашинадиган хизматлар нархлари билан таққослаш йўли билан амалга оширилади.

Таққослаш молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх билан ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ўртача нархлари ўртасидаги тафовутни аниқлаш йўли билан амалга оширилади.


5. Агар молия бозорида фақат битта хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, ушбу хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи хизмати нархи, агар ушбу нарх:

хизматни кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдоридан ошса ҳамда ушбу хизматни кўрсатишдан асосланмаган фойда олиш имконини берса;

кўрсатилаётган хизматнинг сифат тавсифлари пасайиши натижасида асоссиз харажатларни компенсация қилишга ёки қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нарх ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдорининг ошиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


6. Харажатлар ва фойданинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги молиявий хизматлар таннархига киритилган харажатлар таркибини ўрганиш йўли билан аниқланади. Монополияга қарши орган молия бозорларини тартибга солиш соҳасидаги тегишли ваколатли органлардан хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги масаласи бўйича хулоса олиши мумкин.


7. Хизматларнинг монопол паст нархи хизмат кўрсатиш учун зарур харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни кўзда тутмайдиган, бунинг натижасида рақобатни чеклаш, бозордан рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид оқибатлари бўлган молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх ҳисобланади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Молия бозорида монопол юқори ёки монопол паст нархлар мавжудлиги ва қўлланиши аниқланганда, монополияга қарши орган белгиланган тартибда иш қўзғатади ҳамда монопол юқори ёки монопол паст нархлар қўллашни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


9. Молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

монополияга қарши органнинг хизматларнинг молия бозорида монопол юқори ёки монопол паст нархлари мавжудлиги ва қўлланаётгани тўғрисида қарор қабул қилишига асос бўлган материаллар билан танишиш;

монополияга қарши органнинг ушбу қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 456-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 60-модда






















Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск