Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.08.2013 й. 230-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

230-сон қарорига

5-ИЛОВА


Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги

(устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа

мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб

чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун

олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Рақобат тўғрисида" ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ қатнашчилари юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадиган шахс (шахслар гуруҳи) томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


инвестор - хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек шахслар гуруҳи;


хўжалик юритувчи субъект - устав фонди (устав капитали) акцияларга (улушларга) бўлинган, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахс;


молия ташкилотлари - молия бозорида хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар;


акциялар (улушлар)ни олиш бўйича битим - хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар), бўйича олди-сотди, уларни мерос қилиб қолдириш, уларни устав фондига киритиш ва акциялар (улушлар), гаровлар эгасининг алмашувига олиб келадиган бошқа битимлар ва инвесторга хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар)нинг тегишли фоизларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш имконини берадиган битимлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди (устав капитали) миқдори кўпайганда олинадиган акциялар (улушлар) учун тўлов сифатида мол-мулкни киритиш;


битимларнинг қатнашчилари - хўжалик юритувчи субъектнинг акциялари (улушлари)ни оладиган инвестор ва акциялари (улушлари) инвестор томонидан олинадиган хўжалик юритувчи субъект;


бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш - инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий комплекси ёки таркибий бўлинмаси тарзидаги активларни олиш;


молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари - қонун ҳужжатлари билан уларга қонун ҳужжатларига мувофиқ банк, суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш зиммасига юкланган давлат органлари.


2. Ушбу Низом:

бир ёки бир нечта битимлар натижасида инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга;

устав фонди (устав капитали) кўпайтирилган тақдирда, устав фондига (устав капиталига) хўжалик юритувчи субъектнинг акциялари (улушлари) ёки мол-мулкини олинаётган акциялар (улушлар) пакети учун тўлов ҳисобига киритишга;

қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан акциядорлик жамияти ёки улушлар кўпайтирилган тақдирда - масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият устав фондининг (устав капиталининг) бирламчи миқдори ўзгартирилганда - муассис акциялари (улушлари) пакетининг кўпайишига;

хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларини (улушларини) совға, қарзни тўлаш тарзида беришга;

унга олдиндан розилик сўраладиган битим тузилгунгача жисмоний шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг акциялари (улушлари)га эга бўлган тақдирда, жисмоний шахс томонидан (акциялар (улушлар)ни олишга татбиқ этилади.


3. Ушбу Низом:

хўжалик юритувчи субъект ташкил этилганда унинг муассисларига;

хўжалик юритувчи субъект томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз акциялари (улушлари) сотиб олинганда;

хўжалик юритувчи субъект - акциядорлик жамияти, унинг устав фонди (устав капитали) ҳажми сақланган тақдирда, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилганда;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек (улушлар) кейинчалик уларни қайта сотиш мақсадида устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) инвестиция воситачилари томонидан олинганда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ олинганда;

жисмоний шахс томонидан биринчи марта тузилаётган битимларга татбиқ этилмайди.


4. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни тузиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) олдиндан розилигини олиш йўли билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

агар битимларни тузиш пайтида товар бозорида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги тегишли активларнинг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим қатнашчиларидан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи шахс ҳисобланса;

агар молия бозорида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлардаги активларнинг жами баланс қиймати ушбу Низомга иловада назарда тутилган миқдордан ошса ёхуд битим қатнашчиларидан бири молия бозорида устун мавқега эга бўлса.



II. ШАХСЛАР ГУРУҲИ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ


5. Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган ҳамда "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилади.

Бунда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг муайян бозорида хўжалик юритувчи субъект ва инвестор шахслар гуруҳининг жами улуши уларнинг индивидуал улушлари, шунингдек уларнинг акциялари (улушлари) ёки мулкий ҳуқуқларига инвестор ёки хўжалик юритувчи субъект эгалик қиладиган бошқа юридик шахсларнинг улушлари йиғиндиси сифатида ҳисобланади.


6. Монополияга қарши орган юридик ва жисмоний шахсларни шахслар гуруҳи деб эътироф этиш учун зарур бўлган қуйидаги ахборотларни сўраб олишга ҳақлидир:

инвесторларнинг таъсис шартномалари ёки уставларида хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ҳаммуассисларнинг улушлари тўғрисида;

инвесторларнинг, шунингдек улар муассисларининг хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларида устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари тўғрисида;

инвесторнинг, шунингдек унинг муассисларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) акциялар ёки улушларга эгалик қилиш қисмига доир инвестициявий фаолияти тўғрисида;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ва (ёки) инвесторнинг хизматлар кўрсатишга доир асосий фаолият турлари ҳамда уларнинг муайян товар (ишлар, хизматлар) бозоридаги улушлари тўғрисида.

Ушбу бандда санаб ўтилган маълумотлар инвестор томонидан тақдим этилади. Агар инвесторда ушбу ахборотлар мавжуд бўлмаса, монополияга қарши орган томонидан улар бундай ахборотга бевосита эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олиниши мумкин.



III. АКЦИЯЛАР (УЛУШЛАР) ВА БОШҚА МУЛКИЙ

ҲУҚУҚЛАРНИ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Акциядорлик жамиятининг акцияларини олиш бўйича битимларни тузиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор қуйидагиларни тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган ҳолларда зарур бўлади:

устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, агар бунгача инвестор мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни тасарруф этмаган ёки ўттиз беш фоиздан камини тасарруф этган бўлса;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, агар бунгача инвестор мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида ўттиз беш фоизини ва кўпи билан эллик фоизини тасарруф этган бўлса;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг етмиш беш фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, агар бунгача инвестор мазкур акциядорлик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг камида эллик фоизини ва кўпи билан етмиш беш фоизини тасарруф этган бўлса.


8. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олиш бўйича битимларни тузиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш инвестор қуйидагиларни тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган ҳолларда зарур бўлади:

ушбу жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, агар бунгача у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг эллик фоизидан камини тасарруф этган бўлса;

улушларнинг учдан икки қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда, агар бунгача у мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг камида эллик фоизини ва учдан икки қисмидан ортиқ улушларни тасарруф этган бўлса.


9. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини инвестор томонидан олиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза қуйидагилар томонидан кўриб чиқилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан:

республиканинг барча ҳудудида ёки бир нечта минтақаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олишда;

агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланадиган инвесторлар республиканинг турли минтақаларида жойлашган бўлса - устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олишда;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини хорижий инвесторлар томонидан олишда;

б) республиканинг тегишли ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олишда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.

10. Қимматли қоғозлар савдоларининг ташкилотчилари қимматли қоғозлар савдоларини ташкиллаштириш қоидаларига кўра инвесторни ушбу Низомда назарда тутилган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни олиш тартибига риоя қилишнинг зарурлиги тўғрисида хабардор қилишлари шарт, қимматли қоғозлар мулкдори ёки қимматли қоғозлар савдоларини ташкил этиш қоидаларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларга мулкий ҳуқуқ эгалари бундан мустасно.


11. Акциялар бўйича битимларни рўйхатга олувчи инвестиция воситачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагиларга мажбур:

битимни (битимларни) рўйхатдан ўтказиш, ушбу инвесторнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш ва тасдиқлаш инвестиция воситачиси томонидан амалга ошириладиган ҳолларда, унинг (уларнинг) натижасида инвестор хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акцияларнинг ўттиз беш ва ундан кўп фоизини инвестор оладиган акциялар билан бир ёки бир нечта битимларни рўйхатдан ўтказишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги инвесторда мавжудлигини текшириш;

инвестор томонидан монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилиги тақдим қилинмаган тақдирда, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган битимни рўйхатдан ўтказишни рад этиш.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси инвестор томонидан мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда акцияларни олиш тартиби устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ҳар йили 15 мартдан кечикмай монополияга қарши органга акциядорлик жамиятининг устав фондидаги акцияларнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган шахслар рўйхатини электрон шаклда тақдим этади.


12. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва (ёки) инвестиция воситачилари рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари ёки белгилари кўриб чиқилаётган ҳолларда монополияга қарши органнинг ёзма сўровига асосан мижозларнинг ҳисоб рақамлари бўйича маълумотнома тақдим этадилар.


IV. ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛИШ ТАРТИБИ


13. Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушларини) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни амалга оширишда инвестор ёки унинг ишончли шахси ушбу битимлар тузилгунгача акцияларни (улушларни) олаётганда монополияга қарши органга:

битим тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани;

жисмоний шахс учун - паспорти нусхасини (ҳужжатнинг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи, ҳужжатни берган орган кўрсатилади);

ариза берилган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, ариза берувчи томонидан фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борилган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товарлар (ишлар, хизматлар) турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни;

олдинги икки календарь йилга доир молия (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботини;

шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга киришининг асослари кўрсатилган маълумотларни тақдим этади;

шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (жамғармаси)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун монополияга қарши орган битимларни тузишда инвестор томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек хўжалик юритувчи субъектни келгусида ривожлантиришнинг бизнес-режасини сўраб олиши мумкин.


14. Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи, жойлашган жойи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) миқдори ёки инвестор оладиган бошқа мулкий ҳуқуқларнинг миқдори;

хўжалик юритувчи субъектнинг ариза берган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фонди (устав капитали)га киритиладиган мол-мулкнинг қиймати;

амалга ошириладиган битимнинг мақсади;

инвесторни ва хўжалик юритувчи субъектни бошқаришнинг сайланадиган ва ижро этувчи органлари таркибига кирадиган шахслар рўйхати;

инвестор ва унинг муассисларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисидаги, шунингдек уларнинг бошқа мулкий ҳуқуқларга эгалиги тўғрисидаги маълумотлар.


15. Инвестор ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган бирор-бир маълумотларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, унинг сабабларини кўрсатиши шарт.

Агар хорижий инвестор объектив сабабларга кўра молия ҳисоботини тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улашлар)ни олиш бўйича исталган битимни тузишга олдиндан розилик олиши зарур.


16. Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни монополияга қарши органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлолмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларнинг қатнашчилари монополияга қарши органга ахборот тақдим этишда тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак.


17. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар инвестор ёки унинг ишончли шахси томонидан монополияга қарши органга бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар инвестор ёки унинг ишончли шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


18. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат олдиндан розилик олиш учун мурожаат қилган инвесторга ёки унинг ишончли шахсига, ҳужжатларнинг монополияга қарши орган томонидан қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда, дарҳол берилади (юборилади).


19. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича тузиладиган битимнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатиш фактларини ўрганиш мақсадида монополияга қарши орган кўриб чиқилаётган битимга бевосита тааллуқли қўшимча ахборотни унга эга бўлган шахслардан сўраб олиши мумкин.


20. Тегишли ариза ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар ва ахборотлар монополияга қарши органдан олинган кун ариза олинган кун ҳисобланади.

Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ахборот ёки ҳужжатларсиз ва уларни тақдим этишнинг имконияти бўлмаганлигини изоҳловчи сабаблар кўрсатилмаган ҳолда монополияга қарши органга берилган ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Бундай ҳолларда монополияга қарши орган аризани кўриб чиқмасдан уч кун мобайнида қайтаради.


21. Аризада ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) мавжуд бўлган фактлар ўзгарган тақдирда, битим қатнашчилари бу тўғрида монополияга қарши органни улар қарор қабул қилгунгача ёзма шаклда хабардор қиладилар. Бундай ҳолларда монополияга қарши орган ўзгаришлар тўғрисида ахборот олган кун ариза олинган кун ҳисобланади.

Монополияга қарши органга аризага илова қилинган ҳужжатлардаги фактлар ўзгарганлиги ҳақида ахборот тақдим этмаслик рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.


22. Монополияга қарши орган, агар:

битимларни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризанинг қондирилиши товар ёки молия бозорида тегишли устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда уларда баён этилган ахборотнинг ишончсизлиги аниқланса, инвесторга хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олишига олдиндан розилик беришни рад этишга ҳақли.


23. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (жамғармаси)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида йиғим ундирилади.

24. Кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия ҳужжатларнинг тўлиқ пакети илова қилинган ҳолдаги ариза олинган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш ёхуд уни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Зарур бўлганда, монополияга қарши органда битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши, лекин кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу тўғрида инвесторга ёки унинг ишончли шахсига хабар қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик олиш учун бир нечта шахс ёки шахслар гуруҳлари айни бир вақтда мурожаат қилишган тақдирда монополияга қарши органнинг қарори ариза берганларга айнан бир куннинг ўзида юборилади.

Қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор инвесторга қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай юборилади.

Ёзма шаклда сўралган тақдирда, манфаатдор томонларга қарорнинг нусхаси тақдим этилади.


25. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битим ушбу битимни тузишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида тузилиши керак. Битим кўрсатиб ўтилган муддатда тузилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.


26. Монополияга қарши орган томонидан инвесторнинг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгач инвестор бу тўғрида монополияга қарши органни ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимни тузиш ҳуқуқига эга.


27. Ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатда, монополияга қарши орган инвестор ёки унинг ишончли шахсининг ёзма хабари олингандан кейин беш иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимни тузиш юзасидан инвесторга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Монополияга қарши органнинг қарори олингунгача уларнинг қабул қилинган ва инвестор ёки унинг ишончли шахси томонидан монополияга қарши органга юборилган ёзма хабар санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик олингани тўғрисидаги қарорга тенглаштирилади ва ушбу битимни тузиш учун асос ҳисобланади.


28. Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга олдиндан розилик олиш учун монополияга қарши органга мурожаат қилган шахслар (ишончнома бўйича уларнинг вакиллари), молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари вакиллари, шунингдек ушбу битимни амалга оширишдан манфаатдор бўлган шахслар таклиф этилиши мумкин.


29. Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик беришга ва уни рақобатни таъминлашга йўналтирилган талабларнинг белгиланган муддатларда бажарилишига боғлиқ қилиб қўйишга ҳақлидир. Бунда мазкур талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги монополияга қарши органнинг қарорида мавжуд бўлиши керак.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимларни тузиш тегишли инвесторнинг товар ёки молия бозоридаги устунлик мавқеининг пайдо бўлишига ёки кучайишига ва/ёки рақобатни чеклашга олиб келиши мумкин бўлса, ушбу битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва/ёки жисмоний шахслар, монополияга қарши органнинг талабига кўра, рақобатнинг зарур шартларини тиклаш бўйича чоралар кўришлари шарт.


30. Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келиши ёки кучайиши ва (ёки) рақобатнинг чекланиши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар хатти-ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олиш бўйича битим тузиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.


31. Инвестор хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) бошқа мулкий ҳуқуқларини мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган миқдорларда олиш учун бир томонлама битимларни (мерос, ҳуқуқий ворислик) тузишда, мерос бўйича ҳуқуққа эга бўлган кунидан бошлаб бу тўғрида ўн беш календарь кун мобайнида монополияга қарши органни хабардор қилиши керак.

Билдиришномада:

хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва мулк қилиб олинган акциялар (улушлар)нинг миқдори;

бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг акцияларига (улушларига) эгалик қилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Монополияга қарши орган ушбу Низомда назарда тутилган қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.


32. Молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимларни молия ташкилотлари томонидан тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда монополияга қарши органнинг кўрсатиб ўтилган битимларни тузишга олдиндан розилиги тўғрисидаги қарорини ҳисобга оладилар.



V. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ АКЦИЯЛАРИ

(УЛУШЛАРИ)НИ ВА БОШҚА МУЛКИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ОЛИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ


33. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари)ни ёки бошқа мулкий ҳуқуқларини инвестор томонидан олиш ҳолати аниқланган тақдирда, инвесторга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилади.


34. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Инвесторнинг молия ташкилоти акцияларини олиш тартиби бузилганлиги ҳақидаги масала Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилаётганда молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органларининг тегишли мутахассислари экспертлар сифатида жалб этилиши мумкин.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

дастлабки мавқеини тиклаш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш муддати кўрсатилган ҳолда, акциялар (улушлар) ва бошқа мулкий ҳуқуқларга эга бўлишни рад этиш тўғрисида;

акциялар (улушлар) ва бошқа мулкий ҳуқуқларга эгалик қилишга розилик бериш тўғрисида.


35. Махсус комиссия, қабул қилинган қарордан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун инвесторга қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солади.

Бунда махсус комиссиянинг қарори асосида инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатма берилади.


36. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори инвесторга, молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тегишли ваколатли давлат органларига, шунингдек қимматли қоғозлар бўйича битимларни рўйхатдан ўтказувчи органларга қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.


37. Махсус комиссия қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши керак.

Кўрсатмалар инвестор томонидан белгиланган муддатида бажарилмаган тақдирда, монополияга қарши орган унинг олдиндан берилган розилигисиз, устун мавқенинг пайдо бўлишига ёки кучайишига ёхуд рақобатни чеклашга олиб келадиган битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади.


38. Инвестор монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси)дан норози бўлган тақдирда, қарорни тўлиқ ёки қисман ноҳақиқий деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.





Низомга

ИЛОВА


Устав фондидаги (устав капиталидаги)

акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни

олишга битимларни тузиш назорат қилинадиган

молия ташкилотларининг молия бозоридаги

активларининг жами баланс қийматлари

МИҚДОРЛАРИ

         

1 800 млрд. сўм - банкларга нисбатан;

100 млрд. сўм - суғурта компанияларига нисбатан;

12 млрд. сўм - лизинг компанияларига нисбатан;

1,6 млрд. сўм - нобанк кредит ташкилотларига ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларига нисбатан.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 456-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 60-модда




































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск