Внимание!

NB! Мазкур Низом 2024 йил май ойида ЎзР ВМ 07.02.2024 й. 76-сон Карорига мувофик ўз кучини йўкотади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.10.2000 й. 410-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23 октябрдаги

410-сон қарорига

1-ИЛОВА


Хорижий тижорат ташкилотларнинг

Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудидаги

ваколатхоналарини аккредитация қилиш

тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини (кейинги ўринларда "Ваколатхоналар" деб аталади) аккредитация қилиш тартибини ва уларнинг фаолиятини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун хорижий тижорат ташкилотлари дейилганда фирмалар, компаниялар, корпорациялар, жамиятлар, шериклар ва хорижий давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элда ваколатхона очиш ҳуқуқига эга бўлган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари (кейинги ўринларда "Хорижий фирмалар" деб аталади) тушунилади.


3. Ушбу Низом, шунингдек хорижий давлатнинг тегишли ваколатли органи рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда, хорижий давлатлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг (вазирликлари, федерал округлари ва шу кабиларнинг) савдо (тижорат) ваколатхоналарига ҳам татбиқ этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий банклар ваколатхоналарини аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.


5. Хорижий фирмалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида очадилар.


6. Ваколатхоналарни очиш уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида (кейинги ўринларда "Аккредитация қилувчи орган" деб аталади) аккредитация қилиш йўли билан амалга оширилади.

7. Ваколатхоналар юридик шахслар ҳисобланмайди, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар.


8. Ваколатхона солиқ тўловчи ҳисобланмайди. Хорижий фирмага, ваколатхоналарнинг хорижий ва маҳаллий ходимларига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Аккредитация қилувчи орган аккредитация қилинган ваколатхоналар тўғрисидаги ахборот бир кун муддатда ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

Бунда ваколатхона бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилади.


II. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхонасини очишдан манфаатдор бўлган хорижий фирма аккредитация қилувчи органга ёзма ариза беради, аризада қуйидагилар кўрсатилади:

а) хорижий фирма фаолияти тўғрисида маълумотлар;

б) Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотлари билан амалий ва бошқа турдаги алоқалар, бажарилишига ваколатхона кўмаклашадиган тузилган шартномалар ва битимлар тўғрисида муфассал маълумотлар;

в) ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари;

г) ваколатхонани очишга рухсатнома сўраладиган муддат.


11. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) тижорат ташкилотлари ваколатхоналари бўйича - хорижий фирма рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фирманинг таъсис ҳужжатлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатхоналари бўйича - ваколатхона очишни мўлжаллаётган органнинг мақомини ва ваколатини белгиловчи меъёрий ёки бошқа ҳужжат;

б) хорижий фирма жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);

в) ваколатхона бошлиғига хорижий фирма томонидан берилган, паспорти маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ҳолдаги ишончнома;

г) хорижий фирма раҳбарияти томонидан тасдиқланган ва фирма муҳри билан муҳрланган ваколатхона тўғрисидаги низом.

Рўйхатдан ўтказилган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, хорижий фирма рўйхатдан ўтказилган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида белгиланган тартибда қонунлаштирилиши, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида тасдиқланиши керак. Агар ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди.

Ҳужжатлар нотариал тасдиқланган давлат ёки рус тилидаги таржимаси билан тақдим этилади.

Агар юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бир қисми хорижий фирма мамлакатининг қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, хорижий фирма аккредитация қилувчи органга Ташқи ишлар вазирлигининг ёхуд хорижий фирма таъсис этилган мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонасининг тасдиқномасини тақдим этади;

д) тураржой бўлмаган бино эгаси бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик ёки жисмоний шахсининг мазкур бинони ваколатхонага ижарага беришга ёки сотишга тайёрлигини тасдиқловчи (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддати кўрсатилган) кафолат хати. Агар кўрсатилган шахслар берилаётган бинонинг ёлловчилари ҳисобланса, у ҳолда кафолат хати ушбу бинонинг эгаси билан келишилган бўлиши керак.

Юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатдагидан ортиқча қўшимча материалларни сўраб олиш тақиқланади.

Аккредитация қилувчи органнинг ваколатхонани аккредитация қилиш тартиби бузилишида айбдор бўлган ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


12. Ваколатхонани аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлов ундирилади, у хорижий фирма томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда аккредитация қилувчи орган ҳисобварағига ўтказилади.

13. Ваколатхонани аккредитация қилиш юзасидан аризани ва илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда аккредитация қилишга рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ариза берилгандан кейинги кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.

Аккредитация қилувчи орган аккредитация қилиш ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида бу ҳақда аризачига ёзма равишда хабар қилади.


14. Қуйидагилар ваколатхонани аккредитация қилишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

қасддан қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш;

ваколатхона тўғрисидаги низомнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зидлиги;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига номувофиқлиги.

Рад этиш аризачига аниқ фикр-мулоҳазалар рўйхатини баён қилган ҳолда маълум қилинади.

Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда аккредитация қилувчи орган томонидан илгари аризачига ёзма равишда баён қилинмаган янги фикр-мулоҳазаларнинг билдирилишига йўл қўйилмайди.

Аризачи аккредитация қилишнинг рад этилишига рози бўлмаса судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


15. Ваколатхона уни очишга рухсатнома (аккредитация қилиш тўғрисидаги сертификат) берилган кундан бошлаб аккредитация қилинган ҳисобланади.


16. Ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда аккредитация қилиш тўғрисидаги сертификат аккредитация қилиш учун тўлов аккредитация қилувчи орган ҳисобрақамига тушгандан кейин беш кун мобайнида берилади.


17. Аккредитация қилувчи орган томонидан ўзи белгилаган шаклда бериладиган аккредитация қилиш тўғрисидаги сертификатда ваколатхона аккредитация қилинган давр кўрсатилади.


18. Ваколатхона аккредитация қилиш тўғрисидаги сертификат олингандан кейин ўн кун муддатда аккредитация қилувчи органга ўзининг почта манзили тўғрисида ёзма билдиришнома тақдим этишга мажбурдир.

Аккредитация қилувчи орган ваколатхонанинг почта манзили тўғрисидаги билдиришномани олган куни маълумотлар ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.

19. Ваколатхонани очиш юзасидан рухсатнома аккредитация қилувчи орган томонидан бир йилдан уч йилгача муддатга, хорижий фирма аккредитация қилувчи органга ўз вақтида мурожаат қилган тақдирда уни узайтириш имконияти билан берилади.

Ўз функцияларини узоқ вақт давомида амалга оширадиган ваколатхоналар аккредитация қилувчи органга ҳар уч йилда бир марта ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни янгилаган ҳолда тақдим этадилар.


20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхонага эга бўлган хорижий фирма қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда ваколатхона аккредитация қилувчи органни бу ҳақда икки ҳафта муддатда хабардор қилишга мажбурдир.


21. Ваколатхонани аккредитация қилиш муддати узайтирилган тақдирда хорижий фирма аккредитация қилувчи органга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни топширади:

а) аккредитация қилиш муддатини узайтириш тўғрисида илтимос қилинган ёзма ариза;

б) хорижий фирма томонидан ваколатхона бошлиғига паспортининг маълумотлари ва унга берилаётган ваколатлар тўлиқ кўрсатилган ҳолда берилган ишончнома (аккредитация қилувчи органга илгари берилган ишончноманинг муддати ўтган тақдирда);

в) ўз почта манзилини ёзма равишда тасдиқловчи ҳужжат, ижара шартномасининг ёки эгаллаб турилган бинога эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда.



III. ВАКОЛАТХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


22. Ваколатхона уни ташкил этган хорижий фирма томонидан мол-мулк билан таъминланади ва фирма тасдиқлаган ваколатхона тўғрисидаги Низом асосида фаолият кўрсатади.


23. Ваколатхонага хорижий фирма ишончномаси ва ўз ваколати баён этилган ваколатхона тўғрисидаги Низом асосида иш кўрувчи ваколатхона бошлиғи раҳбарлик қилади.


24. Ваколатхона бошлиғи аккредитация қилувчи органга белгиланган шаклда ваколатхона фаолияти тўғрисида ҳар йили бир марта ахборот юборади.


25. Ваколатхона ходимлари ҳам хорижий фуқаролардан, ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат бўлиши мумкин. Ваколатхонага ишга қабул қилинган хорижий фуқаролар аккредитация қилиниши керак.


26. Хорижий ходимларни аккредитация қилиш бўйича ишларни юритиш ваколатхона бошлиғи ёки берилган ишончнома асосида у вакил қилган шахс томонидан амалга оширилади.


27. Хорижий ходимни аккредитация қилиш учун ваколатхона аккредитация қилувчи органга вакил қилинган шахс (ваколатхона бошлиғи ёки хорижий фирма раҳбари) томонидан имзоланган ёзма ариза беради.


28. Аккредитация қилиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган икки нусхадаги шахсий варақа;

б) иккита фотосурат (3х4 ўлчамда);

в) мазкур Низомнинг 11-банди еттинчи хатбошида назарда тутилган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда ваколатли шахс томонидан имзоланган ваколатхонага ишга қабул қилиш тўгрисидаги хат;

г) ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вируви) касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

д) миллий паспортнинг нусхаси.


29. Аккредитация қилувчи орган томонидан шахсий аккредитация карточкасини бериш ариза берилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.


30. Хорижий ходимнинг аккредитация карточкаси шахсий аккредитацияни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


31. Аккредитация қилинган хорижий ходимлар фақат аккредитация қилинган ваколатхонада Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг рухсатномасини олмасдан меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар.

32. Хорижий ходимни аккредитация қилиш ваколатхона аккредитация қилинган муддатга амалга оширилади, бироқ у унинг амалда бўлиш муддатини кейинчалик узайтириш мумкинлиги шарти билан ўн икки ойдан ошиб кетмаслиги керак.


33. Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий ходимларга улар аккредитация қилинган муддатга берилади, бироқ у аккредитация карточкасига асосан ўн икки ойдан ошиб кетмаслиги керак.


34. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ваколатхонада ишга қабул қилишни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


35. Ваколатхона ўз эҳтиёжлари учун қилинган харажатларни қоплаш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир.

Бундай харажатларга қуйидагилар киради:

- ваколатни амалга ошириш харажатлари:

- ваколатхона эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликлар харид қилиш бўйича сарф-харажатлар;

- ваколатхона ходимларининг иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар;

- хизмат сафари харажатлари;

- ижара, коммунал тўловлар ва бошқалар.

Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини тақдим этиш, шу жумладан божхона омборларда ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир. Бунда мазкур ҳисоб-китоблар тижорат фаолияти сифатида қаралмайди.

36. Ваколатхоналар ҳисоб-китобларни хорижий фирма томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.


37. Қуйидагилар ваколатхонанинг сўмлардаги маблағлари манбалари ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эркин алмаштирилган валюта;

- хорижий фирманинг ўз қарорига кўра ваколатхона ихтиёрида қоладиган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар.



IV. ВАКОЛАТХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


38. Ваколатхона фаолияти:

- аккредитация муддати тугаши билан, агар хорижий фирма уни узайтириш тўғрисида илтимос қилмаган ҳолларда;

- хорижий фирма тугатилган ҳолларда;

- хорижий фирма қарорига кўра;

- суд қарорига кўра;

- аккредитация қилган органнинг қарорига кўра, ваколатхонани очиш шартлари ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қоидалари ваколатхона томонидан бузилган ҳолларда тўхтатилади.

Аккредитация қилган органнинг ваколатхона фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорига рози бўлинмаган тақдирда хорижий фирма судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


39. Аккредитация муддати тугаши билан, шунингдек, аккредитация қилган органнинг қарорига кўра ваколатхона фаолияти тўхтатилган ҳолларда аккредитация қилган орган ваколатхонани ва хорижий фирмани қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.


40. Аккредитация қилувчи орган ваколатхона фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор бир кун муддатда ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.



































Время: 0.1459
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск