Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-7-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 12-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 33-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг П-2-сон "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 12.08.2013 й. Қарори (АВ томонидан 30.08.2013 й. 2097-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2013 й.

N 2097-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.08.2013 й.

N 01-02/12-7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2013 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2013 й.

N 33


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

12.08.2013 й.

N П-2


ҚАРОРИ



Қандим кон гуруҳи участкаси,

Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот

участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги

2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон

Республикаси  Жанубий-Ғарбий  Ҳисор  ва  Устюрт

минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23  январдаги  маҳсулот  тақсимотига  оид  Битим

доирасида   Ўзбекистон   Республикаси   божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон қарори (рўйхат рақами 2097, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори

    

    

А. Курбанов

         





Қарорга

ИЛОВА



Қандим кон гуруҳи участкаси,

Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот

участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги

2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон

Республикаси  Жанубий-Ғарбий  Ҳисор  ва  Устюрт

минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23  январдаги  маҳсулот  тақсимотига  оид  Битим

доирасида   Ўзбекистон   Республикаси   божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона     расмийлаштируви     қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ҳисобга қўйилиши лозим.

Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.

Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса, шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Инвестор билан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ва божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.".


2. 4-бандда:


а) "в" кичик банддаги "Оператор," сўзидан кейин "норезидент -" сўзи қўшилсин;


б) қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) резидент - пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчига берилган унинг КТУТ кодига асосан юритилади.";


3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси аризасига мувофиқ амалга оширилади.".


4. 10-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 11-бандда:

"ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Эркин муомалага чиқариш (импорт)" режимига мувофиқ божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган товарларга нисбатан шартли чиқариш мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.".


6. 14-банддаги "2004 йил 17 августдаги 399-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 372-модда) қарори ва "Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом" (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда)" сўзлари "2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда)" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 17-банддаги "2004 йил 17 августдаги 399-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 372-модда) қарори ва "Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисида"ги низомга (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда)" сўзлари "2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда)" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 24-банддан "ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг рухсати билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. 25-банднинг "з" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. 31-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бундай намуна ва нусхаларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига зиён етказилиши ва бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймайдиган миқдорда олиб чиқиш БЮД тақдим қилмаган ҳолда товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.".


12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 сентябрь, 35-сон, 476-модда
















































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск