ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-2-сон, Молия вазирлигининг 79-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-40-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 22.08.2013 й. Қарори (АВ томонидан 02.09.2013 й. 2342-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2013 й.

N 2342-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.08.2013 й.

N 321-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.08.2013 й.

N 79


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.08.2013 й.

N 2013-40


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 39-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 101-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-иловада:


а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. 20412 - Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамғарма депозитлари (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низомга асосан очилган жамғарма депозит ҳисобварақ).";


б) қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:

"16. 22630 - Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича маблағлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан очилган махсус ҳисобварақ).".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 сентябрь, 36-сон, 480-модда







































Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск