Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2013 й. 16/6-сон "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.09.2013 й. 2369-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.09.2013 й.

N 2369-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2013 й.

N 16/6


ҚАРОРИ



"Ўзкарт" банклараро чакана тўлов

тизими фаолияти тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21 апрелдаги 12/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2369, 2012 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 255-модда) билан тасдиқланган "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзкарт" банклараро чакана тўлов

тизими фаолияти тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. БМКдан олинган ёзма хабар асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк "Ўзкарт" тизимига қабул қилинган банк билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди.".


2. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. БМК банкнинг "Ўзкарт" тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисида процессинг марказининг хабарномаси асосида тизим аъзолари бўлган банкларга янги банкнинг тизим аъзоси сифатида қабул қилинганлиги ва унинг тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади. Процессинг маркази тизимнинг янги маълумотномасини шакллантиради ва уни тизим аъзолари бўлган банкларга тарқатади ҳамда аъзоликка қабул қилинган банк учун банклараро транзакцияларни тўғри узатиш бўйича созлашни амалга оширади.".


3. 43-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк томонидан "Ўзкарт" тизимидан чиқарилган банкка у билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабар қилинади ва барча молиявий мажбуриятлар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг, банк маълумотномадан чиқарилади;".


4. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзкарт" тизимида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар маркази томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш бош маркази Ҳисоб-китоблар марказига техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари кўрсатилишини таъминлайди. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк "Ўзкарт" тизими аъзолари бўлган банклар билан тузилган шартномалар асосида БПК орқали амалга оширилган операциялар ва транзакциялар бўйича ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар юзасидан хизматлар кўрсатади.".


5. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини бир тарафлама тўхтатиб туради ва бу ҳақда процессинг марказини хабардор қилади.".


6. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Қуйидагилар Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

процессинг марказидан олинган тизимдаги ўзаро ҳисоб-китоблар, амалга оширилган транзакциялар ва тўловлар тўғрисидаги ахборотни узатиш, норматив ахборот маълумотномасини ўз вақтида янгилаш ва алмашинишини таъминлаш;

банклар томонидан банклараро транзакциялар бўйича ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилиши учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжудлигини мониторинг қилиш;

банклар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, процессинг марказига мазкур банкларнинг БПКлари орқали амалга ошириладиган барча операцияларни тўхтатиш ҳақида буюртманомани ўз вақтида тақдим этиш.".


7. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. "Ўзкарт" тизими аъзолари бўлган банкларда БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар қуйидагича юритилади:

"Ўзкарт" тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг банкомат ва муассасаларидан берилган нақд пуллар бўйича қарздорлик ҳисоби "10511 - Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банклардан олинадиган маблағлар" ва "21012 - Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банкларга тўланадиган маблағлар" баланс ҳисобварақларида;

"Ўзкарт" тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг хизмат кўрсатиш объектларида товарлар (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун эмитентнинг ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги ҳисоби "10513 - Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олинадиган маблағлар" ва "21014 - Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланадиган маблағлар" баланс ҳисобварақларида;

"Ўзкарт" тизими аъзолари бўлган банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган маблағлари ҳисоби "19997 - Бошқа активлар" (тартиб рақами 801 - 804 тарзида) ҳамда "29896 - Бошқа мажбуриятлар" (тартиб рақами 801 - 804 тарзида) баланс ҳисобварақларида юритилади.".


8. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 сентябрь, 36-сон, 481-модда













































Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск