ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 04.09.2013 й. 115-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.09.2013 й. 2105-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.09.2013 й.
N 2105-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР
ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА,
КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ
СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ
БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ
ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
04.09.2013 й.
N 115
БУЙРУҒИ
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт
ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар
фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш
учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 йил, 44-сон, 507-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 15 апрелдаги 126-сон буйруғи (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 21-сон, 164-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. Гулямов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 490-модда