ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.09.2013 й. 2506-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 23.08.2013 й. 64-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 9 сентябрда 2506-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2013 йил 23 августдаги

64-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг (бундан буён матнда ҳайдовчи деб юритилади) иш вақти ва дам олиш вақтини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;


ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


қатнов жадвали - рейсни бажариш вақти, жойи ва изчиллиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган график (жадвал);


рейс - автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;


бошқарув даври - ҳайдовчи дам олиш даври ёки танаффусдан кейин автотранспорт воситасини бошқаришни бошлаган вақтдан то навбатдаги дам олиш даври ёки танаффусгача бўлган умумий вақт ҳисобланади. Бошқарув даври узлуксиз бўлиши ёки алоҳида даврларга бўлиниши мумкин;


ҳайдовчининг иш вақти - ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.


2. Мазкур Низом автотранспорт воситасида шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва вилоятлараро-шаҳарлараро ташишлар билан шуғулланувчи ташувчиларга тааллуқлидир.


3. Автотранспорт воситаларининг қатнов жадваллари ва ҳаракатланиш графиклари мазкур Низомга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.



II БОБ. ИШ ВАҚТИ


4. Ҳайдовчилар учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса - саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ҳайдовчилар учун камида бир соатга қисқартирилади.


5. Ҳайдовчиларга тунги вақтдаги ишларнинг муддати соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт ҳисобланади.

Агар ҳайдовчи учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.

Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.


6. Ҳайдовчиларнинг бир суткадаги бошқарув даври тўққиз соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.


7. Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса - ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.


8. Шаҳарлараро ташишларда ҳайдовчининг автотранспорт воситасида ўн икки соатдан ортиқ бўлиши кўзда тутилган ҳолларда, ҳайдовчи дам олиши учун жой жиҳозланган бўлиши ва рейсда икки нафар ҳайдовчи бўлиши лозим.


9. Ҳайдовчининг иш вақти таркибига қуйидагилар киритилади:

линияга чиқиш олдидан ва линиядан қайтгандан сўнг ишларни бажариш вақти;

шаҳарлараро ташишларда бориш ёки қайтиш масканида, смена бошланиши олдидан ва якунланганидан сўнг йўлда (тўхтаб туриш жойида) ишларни бажариш учун тайёргарлик ва якунлаш ишларини бажариш вақти;

ҳайдовчиларнинг бир сменада беш дақиқага қадар рейсолди тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

автотранспорт воситасининг линияда ҳаракатланиш вақти;

тўхтаб туриш вақти: юк ортиш ва тушириш пунктларида, йўловчиларни чиқариш ва тушириш жойларида, махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жойларидаги вақти;

ҳайдовчининг айбисиз бўш туриб қолинган вақти;

йўналишдаги якуний пунктларда қатнов жадвалида кўзда тутилган қисқа муддатли тўхтаган вақти.


10. Ҳайдовчилар шаҳарлараро ташишларда автотранспорт воситасининг узлуксиз бир ярим соат бошқарувидан сўнг ўн беш дақиқа ёки тўрт ярим соатдан сўнг қирқ беш дақиқа дам олиши учун тўхташлари керак.


11. Саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ташкилотларда технологик жараёндаги ташишларда банд ҳайдовчилар учун смена графиклари хизмат кўрсатилаётган объектлардаги ишларнинг смена графикларига мувофиқ бўлиши лозим.


12. Ҳайдовчилар шаҳарлараро юк ва йўловчилар ташиш ишларини бажариш учун рейсларга жўнатилганда (ҳайдовчи график билан белгиланган сменада доимий иш жойига қайтишга улгура олмаганда), ҳайдовчиларга ташувчи томонидан топшириқ (жадвал, график) билан белгиланган вақт иш вақти сифатида ҳисобга олинади.


13. Иш вақтидан ташқари ишлар ҳайдовчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.



III БОБ. ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ


14. Ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш сменаси мобайнида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга чиқиш (тушлик танаффуси);

ҳар кунлик (сменалараро) дам олиш;

ҳар ҳафталик дам олиш (дам олиш кунлари);

байрам кунларида дам олиш;

ўрнатилган тартибда таътилга чиқиш.


15. Ҳайдовчиларнинг ҳар ҳафталик дам олиши узлуксиз қирқ икки соатдан кам бўлмаслиги керак.


16. Бир ҳафтадан ортиқ давомийликдаги шаҳарлараро ташишларда банд бўлган ҳайдовчиларга, сафар даврида ҳар ҳафталик дам олиш кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаса, ҳайдовчи доимий иш жойига қайтиб келганидан сўнг ишланган вақт учун дам олиш куни (отгул) берилиши лозим.


17. Иш вақтини умумлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилиш ҳайдовчиларга, ҳар кунлик дам олиш кунлари смена графикларига асосан ҳафтанинг турли кунларида белгиланиши мумкин.


18. Ҳайдовчилар байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашлари ман этилади. Ҳайдовчиларни шу кунлари иш берувчининг буйруғи билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 210 ва 212-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

19. Ҳайдовчиларга йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар ташувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.



IV БОБ. ИШ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


20. Ҳайдовчиларнинг иш вақтини ҳисобга олиш табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари ва ҳайдовчининг иш вақтини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Вилоятлараро-шаҳарлараро йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг иш вақти назорат прибор (тахограф)ларнинг кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.


21. Ички меҳнат тартиб қоидалари ёки смена графиклари билан белгиланган муайян соатларда ҳар куни ишлайдиган ҳайдовчиларнинг иш вақти ҳар куни ҳисобга олиб борилади.


22. Ҳисобот даври учун ишдан ташқари иш соатларининг умумий миқдори амалда ишланган вақт ва мазкур давр учун иш соатлари меъёри ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.


23. Ҳайдовчи бошқа ишга ўтказилганда (автотранспорт воситасини таъмирлаш ва бошқа ишлар) унинг иш вақтини ҳисобга олиш, у ўтказилган иш бўйича ҳисобланади.


24. Ҳайдовчи хизмат сафари вақтида унинг иш вақти ташувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.


25. Ҳайдовчилар учун иш бошланиш вақти ички меҳнат тартиб қоидалари ёки смена графиклари билан белгиланган вақт ҳисобланади.


26. Смена бўйича ишлайдиган ҳайдовчилар ишга келиш жойи смена бошланиши ва якунланиши графиклари билан белгиланади.


27. Ҳайдовчи автотранспорт воситасини унинг тўхтаб туриш жойига қайтариб келтиргандан ва якуний ишларни ўтказиш учун белгиланган меъёрий вақти тугагандан сўнг ҳайдовчининг иш вақти якунланган ҳисобланади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


29. Ушбу "Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисида"ги низом Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 487-модда








































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск