ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2013 й. 243-сон "Ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2013 й.

N 243


ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларини таъминлаш ҳамда имкониятлари чекланган болаларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Тошкент ихтисослаштирилган саноат касб-ҳунар коллежига ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи мақомини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент ихтисослаштирилган саноат касб-ҳунар коллежига ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни, ўқув-тарбия ва реабилитация жараёнини ташкил қилиш, молиялаштириш ва моддий-техник таъминот шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тошкент ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида ўқув-тарбия ва реабилитация жараёни ташкил этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига назарда тутилган маблағлар доирасида Тошкент ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширсин;

Тошкент ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг штатлар жадвалларини шакллантиришда ва овқатлантиришни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари учун қўлланиладиган намунавий штатларига ва озиқ-овқат маҳсулотлари нормаларига амал қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари Тошкент ва Самарқанд ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметаларида ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда зарур бюджет маблағларини назарда тутсинлар.


4. Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган касб-ҳунар коллежлари ошхоналарини уларда иссиқ овқат ташкил этиш учун кенгайтириш ва савдо-техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 сентябрдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Имкониятлари чекланган шахслар учун

ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. 4-бандга "жисмоний" сўзидан кейин "ва ақлий" сўзлари қўшилсин.


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Коллежга ўқувчилар жинси, тили, ёши, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулотининг тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча муддат яшаганлигидан қатъи назар, қуйидаги тартибда қабул қилинадилар:

ногирон бўлган ўқувчилар - меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг йўлланмаси бўйича;

"енгил даражада ақлий заиф" ташхиси қўйилган ўқувчилар - халқ таълими ҳудудий органлари ҳузуридаги психологик-тиббиёт-педагогик комиссия йўлланмаси бўйича".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 484-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 63-модда








































Время: 0.1623
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск