ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Давлат статистика қўмитасининг 5-мб-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02//15-26-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 42-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 13-сон "Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 03.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.09.2013 й. 1717-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.09.2013 й.

N 1717-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

03.09.2013 й.

N 5-мб


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

03.09.2013 й.

N 01-02//15-26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2013 й.

N 42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2013 й.

N 13


ҚАРОРИ



Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси

маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сон "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон қарори (рўйхат рақами 1717, 2007 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда) билан тасдиқланган Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тураев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

     

Э. Ғаниев

       





Қарорга

ИЛОВА



Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси

маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбек тилидаги матннинг 1, 2, 3 ва 5-бандларидаги "маҳсулотлар" деган сўз "товарлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туризм бўйича экспорт ва импорт маълумотлари, кириш ва чиқишга оид туризм бўйича туристларнинг харажатлари кузатуви натижаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.".


3. 5-банддаги "9" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбектуризм" Миллий компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 504-модда


































Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск