Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.09.2013 й. 2508-сон билан рўйхатга олинган 22.08.2013 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 43-сон, Молия вазирлигининг 78-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/19-26/11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 17 сентябрда 2508-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия

вазирлиги, Хусусийлаштириш,

монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2013 йил 22 августдаги

43, 78, 01/19-26/11-сон қарорига

ИЛОВА



Биржа савдоларида суюлтирилган

газни сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, суюлтирилган газни товар хом ашё биржалари (бундан буён матнда Биржа деб юритилади) томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мижозлар - биржа савдоларида товарларни сотиб олиш ва сотишни амалга оширувчи савдо қатнашчилари;


котировка нархи - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотнинг ўртача нархи;


маҳсулот - ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланган моддий балансига мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган, газ ва нефтни қайта ишлаш ва нефть кимё заводларида ишлаб чиқариладиган пропан-бутан фракцияларидан ташкил топган суюлтирилган углеводород гази;


сотувчилар - маҳсулотни биржа савдоларига қўювчи маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ташкилотлар;


харидорлар - биржа савдоларида суюлтирилган газни тегишли лицензиялар асосида қайта сотиш учун харид қилувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар;


битимлар реестри - Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича биржа савдоларининг электрон тизимида шаклланган ва Биржа томонидан тасдиқланган битимлар рўйхати;


Ҳисоб китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) - биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;


тўланган битимлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлайдиган миқдордаги пул маблағларининг харидорнинг ҲККПдаги ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ўртача нарх - бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи;


закалат - Биржада тузиладиган битимлар бажарилишини кафолатлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан ҲККПга киритилган пул маблағлари;


биржа аъзолари - Биржа томонидан белгиланган тартибда брокерлик ўрнини сотиб олган ёки олган юридик шахслар;


биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими.


2. Мазкур Низом талаблари суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчи, уни биржа савдоларида сотувчи ва харид қилувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Мазкур Низомга мувофиқ биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотдан фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади ва уни экспорт қилиш мумкин эмас.


4. Суюлтирилган газни сотиш биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда биржа савдоларида реал вақт режимида амалга оширилади.



II БОБ. СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ СОТИШ


5. Маҳсулотни сотиш ҳажмлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ҳайъати томонидан тасдиқланадиган тегишли моддий балансдан келиб чиқиб шакллантирилади.


6. Сотувчилар моддий баланслар бажарилишининг тасдиқланган чорак ва ойлик жадваллари асосида маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг муддатли жадвалларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур жадвални Биржага етказади.

7. Сотувчи ҳар йили Биржа билан ўзаро фаолият тўғрисида шартнома тузади.


8. Савдолар ҳафтанинг иш кунларида ўтказилади.


9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулот ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар харидорларга Биржа аъзолари ва Интернет тармоғи орқали етказилади.


10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республиканинг қайси ҳудудида жойлашганлигидан қатъи назар, биржа савдоларида бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши лозим.


11. Савдоларни ўтказиш закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битимларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.


12. Битимни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа сотувчининг брокерига битимлар реестридан тасдиқланган кўчирмани, сотувчи ва харидорнинг брокерларига биржа савдоларининг электрон тизимида шаклланган намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.


13. Олди-сотди шартномаси битимда назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади. Шартномани расмийлаштириш учун харидор ўз брокерига лицензиясининг асл нусхасини тақдим этади, брокер лицензиядан нусха олиб, асл нусхасини қайтариб беради.

14. Биржа савдоларида сотилмай қолган маҳсулот ҳажмлари кейинги биржа савдоларига қўйилади. Сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиши мумкин.


15. Биржада кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори Биржа томонидан белгиланади.


16. Олди-сотди шартномалари бўйича маҳсулотни юклаб жўнатиш тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан амалга оширилади.


17. Харидор томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта биржа савдоларига қўяди.



III БОБ. МАҲСУЛОТ НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


18. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нархида (монополист корхоналар учун) ёки улгуржи сотиш нархида (бошқа корхоналар учун) белгиланади.

Биржа савдоларида маҳсулотнинг бошланғич нархидан ошиши ҳисобидан қўшимча олинадиган даромади сотувчининг ихтиёрида қолади.


19. Биржа савдоларида тузилган битимлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ҲККП томонидан амалга оширилади.

Бунда ҲККП томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишга хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ Биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилади.


20. Сотувчилар ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағларининг ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП томонидан ҳар бир сотувчи ва харидорга уларнинг шахсий рақамига мос келувчи шахсий ҳисобварақ очилади ва уларнинг маблағлари ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобга олинади.


21. ҲККП мижознинг сўровига асосан унга хизмат кўрсатиш шартлари ҳамда унинг қолган пул маблағлари тўғрисида ахборот бериши шарт. Ушбу ахборотларни ҲККП томонидан учинчи шахсларга ошкор этиш тақиқланади.


22. Биржа мижознинг сўровига асосан, биржа клиринги натижалари, унинг пул маблағлари ҳолати ва савдоларнинг жорий кунида пул маблағларининг белгиланган лимитлари тўғрисида хабардор қилиши шарт.


23. Сотувчи ва харидорлар томонидан ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотнинг умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битим баҳосининг 10 фоизигача бўлган миқдорда закалат қўйилади.

Бунда харидорлар закалатни ҳисобга олган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битимлар тузишга ҳақлидир.


24. Сотувчилар ва харидорларнинг ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағларидан:

сотувчи ва харидорнинг топшириғига асосан, биржа битимлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилади.


25. Биржа битими рўйхатга олинганидан сўнг, харидор тузилган олди-сотди шартномасига асосан беш иш куни ичида молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига зарур пул маблағларини ўтказиши лозим.


26. ҲККП маблағ келиб тушгандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан сотувчига маҳсулотни харидорга етказиб бериши учун тўланган битимлар реестрини тақдим этиши шарт.


27. ҲККП томонидан тақдим этилган тўланган битимлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга жўнатиши учун асос бўлади.

Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККП томонидан тасдиқлатмасдан жўнатган тақдирда, рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун Биржа жавобгар бўлмайди.


28. Маҳсулотнинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги харидор томонидан имзоланган юк ҳужжатлари (счёт-фактура ёки юк хати) билан тасдиқланади. Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда, маҳсулотнинг жўнатилганлиги счёт-фактура илова қилинган темир йўл юк хати ёки квитанцияси билан тасдиқланади.


29. Сотувчининг мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тақдим этиши ҲККП томонидан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиши учун асос бўлади.


30. Маҳсулотни харидорга жўнатиш олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда ва шартларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



IV БОБ. АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


31. Биржанинг котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича биржада сотилган маҳсулотларнинг котировка нархини аниқлайди. Биржа уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали эълон қилиб боради.


32. Сотувчилар ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига олдинги ойда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

33. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қўйилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада - биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.


V БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


34. Харидор томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда зарур пул маблағларининг тўлиқ ҳажмда ўтказилиши таъминланмаса, ҲККП олди-сотди шартномасида белгиланган муддат ўтгандан сўнг, бир иш куни ичида сотувчи ва Биржага битим бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва ўша куннинг ўзида шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги пул маблағини сотувчининг ҳисобварағига ўтказиб беради.


35. Сотувчи томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда маҳсулотни юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, олди-сотди шартномасида белгиланган муддат ўтгандан сўнг, бир иш куни ичида Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги пул маблағини харидор ҳисобига ўтказади ҳамда битим бекор қилинганлиги тўғрисида харидор, сотувчи ва Биржага хабар қилади.

Келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, томонларнинг ўз мажбуриятларини бажармаганликлари сабабли битимларни бекор қилиш ва жарима сифатидаги пул маблағини сотувчи ёки харидорнинг ҳисобига ўтказиш бўйича қарор Биржанинг ҳакамлик комиссияси томонидан қабул қилинади.


36. Биржа битими ХККП томонидан олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ ёпилади. Битим ёпилиши билан олди-сотди шартномаси шартларининг бажарилишини кафолатлаш бўйича Биржа мажбуриятлари бажарилган ҳисобланади.


37. Бекор қилинган битим бўйича маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан мажбурий тартибда қайта биржа савдоларига қўйилади.


38. Биржа, унинг аъзолари ва мижозлари, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ўртасида юзага келадиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.


39. Биржа аъзолари, биржа савдоларининг иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар Биржанинг ҳакамлик комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади. Низоларни кўриб чиқиш учун ҳакамлик комиссияси томонидан йиғим ундириш тақиқланади.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


41. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 498-модда




































Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск