ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.09.2013 й. 2509-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 27.08.2013 й. 284-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 17 сентябрда 2509-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2013 йил 27 августдаги

284-сонли буйруғига

ИЛОВА



Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг

айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан

таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар

томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини

ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни

ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини (бундан буён матнда беморлар деб юритилади) имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш бўйича рецептура бланкаларини тўлдириш, дорихоналар томонидан рецептларни расмийлаштириш, рецептура бланкаларини ва дори воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Беморларни дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.

2. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.


3. Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихоналар томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш рецепти (бундан буён матнда рецепт деб юритилади) асосида бепул берилади.


II БОБ. РЕЦЕПТУРА БЛАНКАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ

ВА РЕЦЕПТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Тиббий хизмат кўрсатиш учун амбулатория-поликлиника муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан белгиланган масъул шахс томонидан даволовчи врачларнинг тайинлашига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги Талабнома асосида берилади.


5. Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (ҳужжатлар) асосида ёзилади.


6. Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши ва думалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг тилхати билан биргаликда) амбулатория-поликлиника муассасаси дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса - масъул шахс дори воситаларини олганидан кейин унга қайтарилади.


7. Масъул шахс томонидан олинган дори воситалари ҳақида ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Дори воситалари ҳаракати тўғрисида ҳисобот тузилади.


8. Дори воситалари ҳаракати тўғрисида ҳисобот икки нусхада тўлдирилади ва биринчи нусхаси амбулатория-поликлиника муассасаси бухгалтериясига берилади, иккинчи нусхаси эса - масъул шахснинг ўзида қолади. Бунда ҳисоботнинг биринчи нусхасига дори воситалари олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (берилган ва бажарилган талабномалар) илова қилинади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхасига амбулатория-поликлиника муассасаси бухгалтерияси ходими томонидан масъул шахсдан ҳисоботни ва тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини олганлиги тўғрисида имзо қўйилади.


9. Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория-поликлиника муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда, даволовчи врач томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда рецепт ёзилади ва расмийлаштирилади. Стационарда даволанаётган беморларга рецептлар ёзилишига йўл қўйилмайди.


10. Дори воситаларини бериш учун даволовчи врачнинг беморнинг амбулатор картасидаги (боланинг ривожланиш тарихидаги) ёзуви ва даволовчи врач томонидан имзоланган ва шахсий муҳр билан тасдиқланган рецепт асос бўлади.


11. Беморларга тайинланган дори воситалари (дори воситасининг савдо ва халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси (концентрацияси), уларнинг суткалик дозаси, уларни қабул қилиш ёки юбориш усуллари, миқдори), рецептнинг тартиб рақами ва ёзилган санаси тиббий ҳужжатларда (беморнинг амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихи) акс эттирилади ва уларнинг асосли тайинланганлиги бевосита даволовчи врач имзоси билан тасдиқланади.

Бунда даволовчи врач томонидан тайинланган дори воситаларининг савдо ва халқаро патентланмаган номи ҳамда турлари лотин тилида, қўллаш усуллари давлат ва рус тилларида кўрсатилади.


12. Рецепт беморга унинг ёши, манзили, касаллик шифри, дори воситасининг савдо ва халқаро патентланмаган номи, дозаси, қабул қилиш даврийлиги, вақти, овқат билан ўзаро таъсирланувчан дори воситалари учун - овқатланишга нисбатан дорини қабул қилиш вақти (овқатланишгача, овқатланиш вақтида, овқатлангандан кейин) кўрсатилган ҳолда ёзилади. Мазкур маълумотлар рецептнинг корешокларида ҳам кўрсатилади.


13. Рецептни ёзишда Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 2118, 2010 йил 29 июнь) 3-иловасида назарда тутилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин.

14. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.


15. Рецептда суюқ дори воситалари миқдори миллилитрлар ва томчиларда, бошқа дори воситалари миқдори эса - граммларда кўрсатилади.


16. Рецептда беморнинг ҳолатига қараб бир даволаш курсидан ортиқ бўлмаган ҳажмда фақат битта дори воситаси ёзилади.


17. Рецептура бланкалари аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилади ҳамда уларга тузатишлар киритиш тақиқланади.


18. Рецептнинг юқори чап бурчагида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатор-поликлиника муассасасининг штампи, юқори ўнг бурчагида беморнинг тоифаси акс эттирилади.


19. Рецепт даволовчи врачнинг имзоси ва шахсий муҳри, амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тайинланган масъул шахснинг имзоси ҳамда амбулатория-поликлиника муассасасининг думалоқ муҳри билан тасдиқланади.


20. Рецептура бланкалари 105 х 148 мм ўлчамда, корешоклари эса - 70 х 148 мм ўлчамда босмахона усулида чоп этилади.


21. Рецептнинг йиртиб олинадиган биринчи корешоги дорихонада қолдирилади ва берилган дори воситасига ҳақ тўлаш учун амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этилади, иккинчи корешоги беморларга берилади.

22. Рецептура бланкалари амбулатория-поликлиника муассасаларида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептура бланкаларини ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган ҳамда амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг имзоси ва амбулатория-поликлиника муассасасининг думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


23. Рецептлар амбулатория-поликлиника муассасасида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан рецептларни ҳисобга олиш журналида ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган ҳамда амбулатория-поликлиника муассасаси раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.



III БОБ. РЕЦЕПТУРА БЛАНКАЛАРИ ВА РЕЦЕПТЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ


24. Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли ажратиш рецептлар бўйича амалга оширилади.

25. Рецептлар дорихоналарда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда ҳисобга олинади. Мазкур Журнал ип ўтказиб тикилган, дорихона раҳбарининг имзоси ва думалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

26. Амбулатория-поликлиника муассасаларида бош шифокор буйруғи билан рецептура бланкаларини даволовчи врачларга бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш учун масъул шахс тайинланади. Рецептура бланкалари масъул шахс томонидан ушбу бланкалар олингандан сўнг дарҳол кетма-кетликда рақамланади.


27. Рецептура бланкалари масъул шахс томонидан қулфланадиган металл шкафда (сейфда) сақланади.


28. Рецептура бланкаларининг масъул шахс томонидан сақланиши, ҳисобга олиниши ва берилиши ҳар ойда камида бир маротаба амбулатория-поликлиника муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати томонидан текширилади.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига асосан шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихоналарда 3 йил давомида, махсус пушти рангдаги бланкалар бўйича берилган гиёҳванд воситалар рецептлари 5 йил давомида сақланади.

30. Бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган рецептура бланкалари амбулатория-поликлиника муассасасининг Доимий фаолиятдаги ҳайъати қарорига мувофиқ далолатнома асосида йўқ қилинади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситалари асоссиз тайинланганлиги учун даволовчи врач жавоб беради.


32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Бош шифокор



       



(Ф.И.О.)

ТАЛАБНОМА _______-сон

Дори воситасининг

савдо номи


Дори

воситасининг

шакли, дозаси


Дори

воситасининг

ўлчов бирлиги


Берилган дори

воситасининг

серия рақами


Дори воситасининг

миқдори


Дори

воситаларининг

нархи


Суммаси


талаб

қилинди


берилди












































Жами:




      

      








Дори воситалари олинди






    



(масъул шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


Дори воситалари берилди






     



(масъул шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


     

20___ "___" __________

(сана)






       





Низомга

2-ИЛОВА



Дори воситалари ҳаракати тўғрисида

ҲИСОБОТ


20___ йил __________ ойи учун


олд томони

Дори

воситаларининг

номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

ойининг

1-кунига

қолдиқ


Олинди


Беморларга берилди


Кейинги

ойнинг

1-кунига

қолдиқ


амбулаторияда

даволанувчи

беморларга


уйда

даволанувчи

беморларга












Дорихона мудири (катта ҳамшираси)





(Ф.И.О.)


(имзо)

орқа томони


МАЪЛУМОТНОМА:

Беморларга жами


сўм миқдоридаги дори


(сумма ёзув билан кўрсатилади)


воситалари берилди.


Жумладан, беморнинг ташхиси ва/ёки касаллик шифри, шунингдек бемор тоифаси бўйича:

________________________________________ га _______ сўм

________________________________________ га _______ сўм

________________________________________ га _______ сўм

________________________________________ га _______ сўм

________________________________________ га _______ сўм

Таксировка ўтказдим:

Дорихона муассасаси мудири

(катта ҳамшираси)





(Ф.И.О.)


(имзо)

Ҳисоботни текширдим:

Бош бухгалтер





(Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "____" _____________






Низомга

3-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатор-поликлиника муассасасининг штампи)

(Беморнинг тоифаси)

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

қ

и

р

қ

и

ш

ч

и

з

и

ғ

и

-

-

-

-

-

-

-

-

-

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатор-поликлиника муассасасининг штампи)

(Беморнинг тоифаси)

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

қ

и

р

қ

и

ш

ч

и

з

и

ғ

и

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Рецептнинг тартиб рақами










Рецептнинг тартиб рақами










ИМТИЁЗЛИ БЕРИШ РЕЦЕПТИ

ИМТИЁЗЛИ БЕРИШ РЕЦЕПТИНИНГ БИРИНЧИ

ЙИРТИБ ОЛИНАДИГАН КОРЕШОГИ

          


Гувоҳнома рақами


кун

ой

йил

Гувоҳнома рақами


кун

ой

йил












Беморнинг Ф.И.О.

ёши

Беморнинг Ф.И.О.

ёши

Манзили

Амбулатория картасининг тартиб рақами

Ташхис ёки касалликнинг шифри

Манзили

Амбулатория картасининг тартиб рақами

Ташхис ёки касалликнинг шифри

Даволовчи врачнинг Ф.И.О.

Даволовчи врачнинг Ф.И.О.

сўм

Rp.:

сўм

Rp.:



(дори воситасининг савдо номи)

(дори воситасининг савдо номи)

(дори воситасининг халқаро патентланмаган номи)

D.S.

(дори воситасининг халқаро патентланмаган номи)

D.S.

Берилаётган дори воситасининг номи ва серия рақами_________

          

Фармацевтнинг Ф.И.О__________________________

______________________________ ________________

(имзо)

(Дорихонанинг штампи)

Даволовчи врачнинг имзоси ва шахсий муҳри

Масъул ходимнинг имзоси, телефон рақами ва амбулатор-поликлиника муассасасининг думалоқ муҳри

        

Беморнинг имзоси

Рецепт 1 ой давомида ҳақиқийдир

Рецепт 1 ой давомида ҳақиқийдир

Жадвалнинг давоми

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

қ

и

р

қ

и

ш

ч

и

з

и

ғ

и

-

-

-

-

-

-

-

-

-

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амбулатор-поликлиника муассасасининг штампи)

(Беморнинг тоифаси)

Рецептнинг тартиб рақами










ИМТИЁЗЛИ БЕРИШ РЕЦЕПТИНИНГ ИККИНЧИ

ЙИРТИБ ОЛИНАДИГАН КОРЕШОГИ

           

Гувоҳнома рақами


кун

ой

йил

Беморнинг Ф.И.О.

ёши

Манзили

Амбулатория картасининг тартиб рақами

Ташхис ёки касалликнинг шифри

Даволовчи врачнинг Ф.И.О.

сўм

Rp.:


(дори воситасининг савдо номи)

(дори воситасининг халқаро патентланмаган номи)

D.S.

Берилаётган дори воситасининг номи ва серия рақами_________

             

Фармацевтнинг Ф.И.О___________________________

______________________________ ________________

(имзо)

(Дорихонанинг штампи)

          

Рецепт 1 ой давомида ҳақиқийдир





Низомга

4-ИЛОВА



Амбулатория-поликлиника муассасалари томонидан

рецептура бланкаларини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Кирим


Чиқим


Ой

охирига

қолдиқ


олинган

бланкалар-

нинг умумий

сони


бланка

берилган

сана


берилган

бланка-

лар сони


бланкаларни олган

даволовчи врачнинг

Ф.И.О.


бланкалар-

ни олган

даволовчи

врачнинг

имзоси


бланкаларни берган

масъул шахснинг

Ф.И.О.


бланкалар-

ни берган

масъул

шахснинг

имзоси



1


2

3

4

5

6

7

8

1.










2.










3.














Низомга

5-ИЛОВА



Амбулатория-поликлиника муассасалари

томонидан рецептларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Ёзилган

санаси


Бемор-

нинг

Ф.И.О.


Бемор-

нинг

туғилган

йили


Бемор-

нинг

манзили


Гувоҳ-

нома

рақами


Бемор-

нинг

тои-

фаси


Ташхис

ёки ка-

саллик

шифри


Рецепт-

нинг

тартиб

рақами


Дори

воситалари-

нинг савдо

номи ва

дозаси


Дори

воситаси


Даво-

ловчи

врачнинг

Ф.И.О.


Бемор-

нинг

имзоси


ўлчов

бир-

лиги


сони
























      





Низомга

6-ИЛОВА



Дорихоналар томонидан

рецептларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Беморнинг

Ф.И.О.


Беморнинг

манзили


Ташхис

ёки ка-

саллик

шифри


Бемор-

нинг

гувоҳ-

нома рақами


Рецепт-

нинг

тартиб

рақами


Дори

восита-

лари савдо

номи


Дори воситаси


Сумма


Дори

воситалари-

ни берган

фармацевт-

нинг имзоси


ўлчов

бир-

лиги


сони


нархи



1


2

3

4

5

6

7

8

9

1.











2.











3.











      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 499-модда



































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск