Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2013 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2013 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ "ЭЛЕКТРОН

ҲУКУМАТ" ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ҲАМДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасалари шаклидаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) ташкил этилсин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;

электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларининг сифатини ошириш учун маркетинг ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш;

рақамли иқтисодиётни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни ривожлантириш бўйича услубий асос, шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

давлат бошқарувида рақамли платформалар ва электрон бошқарув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, инновацион рақамли технологияларни синов тариқасида ишга тушириш ва Ўзбекистон Республикаси шароитида уларни кенг жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

мавжуд жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек функционал ва операцион жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

қлли шаҳар" технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун илғор ютуқлар ва ижобий хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳозирги ҳолатни таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологияларини истиқболларини прогнозлаш ва жорий этиш, салоҳиятини баҳолаш;

"Электрон ҳукумат" тизимини самарали амалга ошириш учун ҳуқуқий ва меъёрий базани такомиллаштириш бўйича мақсадли таҳлил ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;

маълумотларни доимий йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида АКТ лойиҳаларини жорий қилиш ҳолатини мониторинг қилиш;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларни белгилаш;

Электрон тижорат субъектлари миллий реестрини шакллантириш, юритиш ва янада такомиллаштириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:

тасдиқланган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);

хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жалб этиладиган, "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини ҳамда тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришга йўналтириладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар)дан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи этиб белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш учун беғараз техникавий кўмак (грантлар) ва имтиёзли кредитлар маблағларини жалб этиш масалалари бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази уставлари бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш марказини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказини зарур йўналишдаги малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек Марказларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 16 сентябрдаги

250-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат"

тизимини ривожлантириш маркази

ТУЗИЛМАСИ

       











Директор (1)





























































Директорнинг биринчи ўринбосари (1)


Директор ўринбосари (1)


Директор ўринбосари (1)










































Стратегик режалаштириш ва прогнозлаш департаменти (7/1)



"Электрон ҳукумат" ахборот тизимларини ривожлантириш департаменти (16/1)



Ҳудудларда "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш департаменти (15/1)





















































Электрон ҳукуматни стратегик режалаштириш бўлими (3)





"Электрон ҳукумат" тизими архитектурасини ривожлантириш бўлими (4)





Компьютерлаштириш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (7)







































































Электрон ҳукуматни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва жорий прогнозлаш бўлими (3)





Ахборот тизимлари комплексларини ривожлантириш бўлими (6)





Фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш бўлими (7)





































































Операцион ва функционал жараёнларни мақбуллаштириш департаменти (16/1)





Ахборот тизимларини экспертиза қилиш бўлими (5)



Ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти (15/1)



























































Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг операцион ва функционал жараёнларини мақбуллаштириш бўлими (10)



"Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот ресурсларини ривожлантириш департаменти (22/1)





Давлат бошқаруви органларининг махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (7)

























































"Электрон ҳукумат" тизимининг марказлашган маълумотлар базасини ривожлантириш бўлими (6)





























Хўжалик бошқаруви органларининг махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (7)





Қонун ҳужжатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўлими (5)















































Идоравий ахборот ресурсларини ривожлантириш бўлими (5)































АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш департаменти (22/1)









Электрон ҳукумат лойиҳаларининг амалга оширилишини молиявий-иқтисодий таҳлил қилиш бўлими (5/1)

































Интерактив хизматларнинг ягона порталини ривожлантириш бўлими (10)



























Давлат органларида АКТнинг жорий этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими (7)



























Маъмурий-хўжалик таъминоти бўлими (5/1)

























Идентификациялаш тизимини ривожлантириш бўлими (5)































Хўжалик бошқаруви органларида АКТнинг жорий этилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими (7)







Халқаро ҳамкорлик бўлими (2/2)

































































Маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоғини ривожлантириш бўлими (5)





Назорат ва ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими (4/1)





Минтақаларда АКТ ҳолатини мониторинг қилиш бўлими (7)



















































Махсус ишлар бўлими (1/1)


















































































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 150 киши,

шундан: бошқарув ходимлари - 23 киши;

ишлаб чиқариш ходимлари - 123 киши;

ёрдамчи ходимлар - 4 киши.





Юридик хизмат (1/1)































Кадрлар бўлими (2/2)































Бухгалтерия (3/3)


















































      

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 492-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 66-модда


























Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск