Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.09.2013 й. 255-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 16 сентябрдаги

255-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда - Академия деб юритилади) магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Академия магистратурасига қабул мутахассисликлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантларига ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.


3. Академия магистратурасида ўқиш муддати мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ икки йилга мўлжалланган ўқув режалари асосида амалга оширилади.


4. Академия магистратурасида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


5. Академия магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этилган Академия қабул комиссиясига (кейинги ўринларда - қабул комиссияси деб юритилади) юкланади. Қабул комиссиясининг жорий ишлари унинг масъул котиби ва ўринбосари томонидан амалга оширилади.


6. Қабул комиссияси таркиби ва унинг раиси Академия ректори томонидан тасдиқланади.


7. Академия магистратурасига қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.


8. Академия магистратурасига кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклида амалга оширилади.

Кириш тест синовларида энг юқори балл тўплаган номзодларга давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган номзодлар рейтинг баллари асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.


9. Кириш тест синовлари "Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари", "Мутахассислик фани", "Инглиз тили" фанларидан ўтказилади.


10. Академия магистратурасига қабул қилиш учун тест синовлари номзодлар томонидан кириш учун тўлдириладиган аризада кўрсатилган давлат тилида ёки рус тилида амалга оширилади.

Кириш тест синовлари магистратура мутахассисликлари ва синовларни топшириш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.


11. Академия магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.


12. Академия магистратурасига кўзи ожиз номзодларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



II. НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


13. Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган, ушбу Низомнинг иловасида белгиланган лавозимлар рўйхатига мувофиқ номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.


14. Академия магистратурасига ҳужжат топшираётган вақтда номзодлар тавсия этаётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлишлари лозим.


15. Тавсия этилаётган номзодлар Академиянинг таълим ва тадқиқот дастурларини тўлиқ ва сифатли ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида инглиз тилини етарли даражада эгаллаган, ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана оладиган ҳамда кенг умумкасбий билим ва дунёқарашга, юксак маънавий сифатларга эга бўлишлари талаб этилади.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Қабул комиссияси кириш тест синовлари бошланишидан бир ой олдин номзодларга Академияга қабул қилиш муддатлари, мутахассисликларнинг номланиши ва Академия магистратурасига қабул қилиш квотасини маълум қилади.


17. Академия магистратурасига қабул қилишда номзодлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

мутахассислиги кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ариза;

олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илованинг асли;

3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 та рангли фотосурат;

ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

меҳнат дафтарчасидан нусха.


18. Академия магистратурасига кириш учун ҳужжатлар 1 августдан 31 августгача қабул қилинади.


19. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида номзодлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.


20. Ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган талабларга мос келадиган ҳужжатлар тақдим этилганда қабул комиссияси номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.



IV. КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


21. Кириш тест синовларига киритилган фанларнинг ўқув дастурлари кириш тест синовлари бошланишидан бир ой олдин қабул комиссиясининг ахборот стендига ва Академия веб-сайтига жойлаштирилади.


22. Кириш тест синовлари ўтказилишига қадар қабул комиссияси томонидан номзодлар учун маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва Академия ректори томонидан тасдиқланади.


23. Кириш тест синовлари 10 сентябрь куни ўтказилади.


24. Кириш тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказилади.


25. Кириш тест синовларининг саволлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари асосида Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.


26. Академия магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан Академия билан келишилган ҳолда белгиланади.


27. Кириш тест синовлари бўйича номзодларнинг максимал бали 200 баллни ташкил қилади ва ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

"Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти асослари" фани бўйича - 0 баллдан 50 баллгача;

"Инглиз тили" фани бўйича - 0 баллдан 50 баллгача;

"Мутахассислик фани" фани бўйича - 0 баллдан 100 баллгача.


28. Халқаро тест бўйича инглиз тилида IELTS (International English Language Testing System) ёки TOEFL (Test of English as a Foreign Language) имтиҳон топширган ва амалдаги IELTS сертификати бўйича камида 5.0 баллга ёки ушбу баллнинг эквивалентига тенг бўлган ТOEFL сертификатига эга бўлган номзодлар "Инглиз тили" фани бўйича кириш тест синовларини топширишдан озод этилади. Ушбу номзодларга "Инглиз тили" фанидан максимал 50 балл ҳисобланади.


29. Белгиланган тартибда GMAT (The Graduate Management Admission Test - бизнес мактабларида муваффақиятли ўқиш имкониятларини аниқлаш учун стандартлаштирилган тест) тизимида камида умумий 500 баллик амалдаги сертификатга эга бўлган номзодлар "Мутахассислик фани" ва "Инглиз тили" фанларидан кириш тест синовларини топширишдан озод этиладилар. Ушбу номзодларга "Мутахассислик фани" ва "Инглиз тили" фанлари бўйича максимал 150 балл ҳисобланади.


30. Кириш тест синовларининг натижалари Давлат тест марказининг қайдномасига киритилади ва ушбу қайднома қабул комиссияси учун танлов ўтказишга асос ҳисобланади. Бунда, кириш тест синовлари бўйича максимал 200 баллнинг 25 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар танловда иштирок этмайди.

Академия магистратурасига кириш тест синовларини қайта топшириш тақиқланади.


31. Академия магистратурасига кириш тест синовлари натижалари юзасидан номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун Академия ректорининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.


32. Апелляция комиссиясига шикоятлар кириш тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Апелляция комиссияси раиси номига номзодлар томонидан ариза билан берилиши мумкин.

Апелляция комиссияси тақдим этилган аризаларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч кундан ошмаган муддатда кўриб чиқади.



V. МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


33. Академия магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қабул комиссиясининг қарори 20 сентябрдан кечикмай қабул қилиниши лозим. Ушбу қарор номзодларни давлат грантлари бўйича тингловчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги Академия ректори буйруғини расмийлаштириш учун асос бўлади.


34. Тўлов-контракт асосида Академия магистратурасига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


35. Номзодларни тўлов-контракт асосида Академия магистратурага тавсия этиш тўғрисида қабул комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин Академия билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт (шартнома) расмийлаштирилади.

Академия магистратурасига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган номзодларга контракт (шартнома)да белгиланган муддат ва тартибда ўқиш учун маблағ тўлангунга қадар, қабул комиссияси қарорига кўра ўқишга рухсат этилади.


36. Қабул комиссиясининг Академия магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори контракт (шартнома)да белгиланган муддат ва тартибда ўтказилгандан сўнг, Академия ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


37. Академия магистратурасида грант ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади.


38. Академия магистратурасида тингловчилар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдилар. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчилар малакавий амалиёт ўтайдилар ҳамда якуний Давлат аттестацияси синовларини топширадилар.


39. Академия магистратурасида таълим жараёни ўқув жараёни жадвалига мувофиқ магистрлик диссертациясининг ҳимояси билан якунланади.


40. Академия магистратураси мутахассислигининг ўқув режаси талабларини тўлиқ бажарган, жумладан, якуний давлат аттестацияси синовларидан муваффақиятли ўтган ва магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган тингловчиларга белгиланган тартибда давлат намунасидаги магистрлик дипломи ва "магистр" даражаси берилади.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Академия магистратурасига қабул қилинган номзодларнинг кириш тест синовлари натижалари номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларига тикиб қўйилади.


43. Академия магистратурасига қабул қилинмаган номзодларнинг кириш тест синовлари натижалари 6 ой давомида сақланади ва шундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


44. Кириш тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобга мувофиқ Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


46. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун

тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимлар

РЎЙХАТИ


I. БАНК ТИЗИМИ


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республика тижорат банкларининг департамент директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари;

вилоят банклари бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;

туман, шаҳар банк бўлимлари бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;

Республика банкларининг бош мутахассислари.



II. МОЛИЯ ТИЗИМИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари, молиявий инспекторлари;

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири ва унинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари, шўъба мудирлари;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари;

вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқлари, бўлимлари бошлиқлари;

шаҳарлар ва туманлар молия бўлимлари мудирлари ва ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари, ғазначилик бўлинмалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош инспекторлар, бош иқтисодчилар;

вилоят молия бошқармалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош иқтисодчилар, бош назоратчи-тафтишчилар, туман ва шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бухгалтер-тафтишчилари;

суғурта компанияси директори, вилоят дирекцияси директори, вилоят суғурта компанияси филиали директори, суғурта компанияси департаменти бош менежери, бош юрист консультанти, суғурта компанияси менежери, менежер катта ассистенти, менежер ассистенти, катта андеррайтери, андеррайтери, юрист консультанти, шаҳар ва туман бўлинмаси раҳбари.



III. СОЛИҚ ТИЗИМИ


Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиқлари ва бошқарма бошлиқлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари;

бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари.



IV. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ТАРМОҚЛАР


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, тармоқ ва соҳа вазирликлари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг молия ва назорат-тафтиш бошқармалари, хизматлари, бўлимлари ва бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, катта офицерлари ҳамда бош мутахассислари;

компаниялар, ассоциациялар раҳбарлари ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

лойиҳа институтларининг раҳбарлари ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари ва унинг ўринбосари, лойиҳа бош муҳандиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлинма раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 495-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 67-модда





































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск