Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2002 й. 364-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплексини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2002 й.

N 364



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АЛОҚАЛАР КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Экспорт салоҳиятини кенгайтиришни таъминлаш, мамлакатимиз маҳсулотларининг жаҳон бозорларига кириб боришига кўмаклашиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ташқи иқтисодий алоқалар комплексининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ташқи иқтисодий, савдо алоқаларини ривожлантириш ва амалга оширишга доир фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш;

ташқи иқтисодий алоқаларнинг аҳволи ҳамда ташқи иқтисодиёт хавфсизлиги устидан давлат назоратини таъминлаш;

экспорт салоҳиятини ривожлантиришга, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ва унинг жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашувини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга, иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга йўналтирилган давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш  чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (битимлар, контрактлар, протоколлар ва бошқалар) тайёрланиши ва амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини таъминлаш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси таркибига киритилсин ва Комплекснинг ишчи органи этиб белгилансин. 


3. Қуйидагилар:

Бош вазир ўринбосари - Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари аппаратининг ташкилий  тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти  тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил  22 октябрдаги

364-сон қарорига

1-ИЛОВА

Бош вазир ўринбосари  Ташқи иқтисодий алоқалар

комплекси раҳбари аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бош вазир ўринбосари ёрдамчиси

1

1-тоифали иш юритувчи-котиба

1

Жами:

2


I. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий

инвестициялар департаменти

Департамент бошлиғи

1

1- тоифали иш юритувчи-котиба

1

Экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ўрнини тўлдириш

(ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) масалалари гуруҳи

Гуруҳ раҳбари

1

Бош мутахассис

3

Етакчи мутахассис

3

Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқалар ҳамда

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик  гуруҳи

Гуруҳ раҳбари

1

Бош мутахассис

3

Етакчи мутахассис

1

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий

инвесторлар билан ишлаш масалалари гуруҳи

Гуруҳ раҳбари

1

Бош мутахассис

2

Етакчи мутахассис

2

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан

иқтисодий ҳамкорлик масалалари гуруҳи

Гуруҳ раҳбари

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш гуруҳи

Гуруҳ раҳбари (юрист)

1

Бош мутахассис (юрист)

1

Етакчи мутахассис (юрист)

1

Ташқи савдо ва транспорт акциядорлик корхоналари

фаолияти мониторинги гуруҳи

Гуруҳ раҳбари

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш

Республика кенгаши котибияти


Етакчи мутахассис

1


II. Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар,

идоралар ва ташкилотлар:


Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

"Ўзмарказимпэкс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси

"Ўзсаноатмашимпекс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси

"Ўзинтеримпекс" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси

"Марказсаноатэкспорт" давлат ташқи савдо акциядорлик компанияси

"Ўзмахсусимпэкс" давлат корхонаси

"Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик транспорт-экспедиторлик компанияси

"Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик  компанияси

"Ўзинвестлойиҳа" республика инжиниринг компанияси

"Ўзбекинвест" компанияси

"ЎзбюроКЕС"

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

"Асака" банки


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси - товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳар йилги прогнозларини ишлаб чиқиш, шунингдек инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги лойиҳаларнинг аниқ рўйхати ва йиғма рўйхати бўйича;

Вазирликлар ва идоралар - импортнинг ўрнини тўлдириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича;

Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар - хорижий ва халқаро ташкилотлар билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича;

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар - ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича.



III. Раҳбарлик қилинадиган

республика комиссиялари


Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш идоралараро комиссияси;

Идоралараро божхона-тариф кенгаши;

Консалтинг фирмалари ва давлат бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш;


Экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика кенгаши (ҳамраиси).




Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 22 октябрдаги

364-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий

инвестициялар департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

Департамент бошлиғи

1- тоифали иш юритувчи-котиба -1











Экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) масалалари гуруҳи

7 киши,  шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари  - 1

Бош мутахассис  3

Етакчи мутахассис - 3

Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқалар ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик гуруҳи

5 киши, шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари - 1

Бош мутахассис - 3

Етакчи мутахассис - 1


Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалалари гуруҳи

5 киши, шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари - 1

Бош мутахассис - 2

Етакчи мутахассис - 2


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари гуруҳи

3 киши, шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис 1


Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш  республика кенгаши котибияти

Етакчи мутахассис - 1

Ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш гуруҳи,

3 киши, шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1



Ташқи савдо ва транспорт акциядорлик корхоналари фаолияти мониторинги гуруҳи, 3 киши, шу жумладан:

Гуруҳ раҳбари - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

Ходимларнинг умумий сони: 29 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 22 октябрдаги

364-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2001 йил 29 сентябрдаги 395-сон қарорида:

1-иловада I бобнинг 4-банди, III бобнинг иккинчи ва олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2-иловада I боб 5-бандининг иккинчи хатбоши  чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"  2000 йил 5 августдаги 310-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекинвест" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 61-модда.































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск