Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 374-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 31 октябрдаги

374-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида" 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармони билан ташкил этилган.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва Уставга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма у халқаро ноҳукумат жамоат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини олади. Жамғарма хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатади, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар олади.


4. Жамғарма фаолиятида жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва хўжаликларнинг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.


5. Жамғарма фаолияти хайрия тусига эгадир. Унинг маблағлари, уларнинг тушиш манбаларидан қатъи назар, Жамғарманинг мақсади ва унга юкланган вазифаларга эришиш учун сарфланади.

Жамғарманинг тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.


6. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


8. Қуйдагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш;

болаларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, аҳоли манзилгоҳларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш;

болаларни жисмоний ва маънавий тарбиялашнинг замонавий шакл ва услубларини, жинси ва ёшига қараб болаларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг, спорт соҳасида иқтидорли болаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва марказларидаги машғулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларни тадбиқ қилишга кўмаклашиш;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда спорт иншоотларини янада ривожлантириш уларни мамлакатнинг аҳоли пунктларида оқилона жойлаштириш ҳамда замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш;

болаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишини таъминлашни назарда тутган ҳолда тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

болалар ва ёшларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини ҳамда уларнинг жисмоний-спорт тайёргарлиги турларига эҳтиёжларини ҳисобга олиш, жойларда Жамғарманинг спорт фидойилари ишларини ташкил этиш бўйича ўқув-амалий дастурларини яратиш;

ҳудуд аҳолисининг зичлигини, спорт машғулотига жалб этиладиган болалар сони, жинси ва ёшини эътиборга оладиган болалар спорт майдончалари ва комплексларининг илмий асосланган намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича устозлар ва педагог кадрларни мамлакатнинг етакчи илмий ҳамда таълим марказларида ва чет элларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасида республика Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, клуб ва ташкилотлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш;

болалар оммавий спортини ривожлантириш, истиқомат жойларида техникавий жиҳозланган, замонавий болалар спорт комплексларини барпо этиш аҳамиятини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, ушбу вазифаларни рўёбга чиқаришга жамоатчиликни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик вакилларини, корхона ва ташкилотларни, шу жумладан халқаро ташкилотларни фаол жалб этиш;

мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларини болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;

иқтидорли ёш спортчиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

давлатлараро, халқаро, шунингдек минтақавий тузилмалар ва ташкилотлар билан халқаро спорт ҳамкорлигида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт-оммавий ишлар ва хайрия фаолияти бўйича тажриба алмашишда қатнашиш;

Ватанимиз жисмоний тарбия ва спортини ахборотлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, уларни жаҳон ахборот тармоғига киритиш;

минтақавий жамғармаларни ташкил этиш ва уларни зарур ўқув-методик ҳамда кўргазмали-расмли материаллар билан таъминлаш, ушбу ишга олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, ноширлик базасини ва илмий соҳани ривожлантириш, давлат тилида луғатлар ва маълумотнома адабиётларни чоп этиш;

хўжалик фаолиятини ташкил этиш, устав вазифаларини бажаришга ёрдам берувчи суғурта, тижорат, шунингдек коммунал-маиший хизматлар кўрсатиш.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Жамғарма юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

уставдаги мақсад ва вазифаларни бажаришни таъминлаш учун ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил равишда тузиш;

болалар спортини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига таклифлар киритиш;

оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ўтказиш, турли хил спорт мусобақаларида, нотижорат мақсадларидаги тендерлар ва танловларда қатнашиш;

давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ҳамда фирмалар билан биргаликда болалар спортини ва унинг моддий базасини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш;

республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг корхоналари, ташкилотлари, ҳудудий органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;

контракт асосида спорт-педагог кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни, олимларни жалб этган ҳолда, ўқитиш;

Жамғарманинг уставдаги фаолияти соҳасига тааллуқли масалалар бўйича семинарлар ва конференциялар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ шўъба корхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш муассасалари ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш;

минтақалараро ҳамкорликка кўмаклашиш;

зарур ҳолларда, уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун муассисларнинг ва бошқа ташкилотларнинг ёрдамидан: мол-мулкидан, бошқа мулкчилик объектларидан, шу жумладан интеллектуал мулкидан шартномавий асосда фойдаланиш;

кўчар ва кўчмас мол-мулкни мулк қилиб сотиб олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

ўз атрибутларини (фирма белгиларини) яратиш;

белгиланган тартибда банкларда ҳисоб-китоб рақамларини, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб рақамларини очиш, миллий ва эркин алмаштириладиган валютада банк кредитлари ва ссудалар олиш, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузиш, мулкий ҳуқуқларга эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;

фаолиятга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

спортга оид материалларни нашр этиш ва тарқатиш;

Жамғарманинг моддий ва молиявий маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли консультация, ахборот хизматлари ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;

оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти тўғрисида хабарлар бериш;

давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан амалий алоқалар боғлаш.


10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:

ўсиб келаётган авлод ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат сиёсати ва дастурларини амалга оширишда фаол қатнашиш;

ваколатхоналарга, филиалларга ҳамда Жамғарма томонидан ташкил этилган бошқа ташкилотларга ўз фаолияти дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ишларини ўз вақтида назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Жамғарма томонидан йўналтириладиган молиявий ва моддий маблағлардан уставдаги вазифаларга мувофиқ қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.


11. Жамғарма ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари ўз фаолиятида, энг аввало, болалар спорт иншоотлари қурилиши масалаларида шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва уларга таянади.


IV. ЖАМҒАРМА ҚАТНАШЧИЛАРИ


12. Давлат, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, корхоналар, банклар, бошқа жамғармалар, шу жумладан хорижий жамғармалар, шунингдек Жамғарманинг асосий вазифаларини амалга оширишда ихтиёрий асосда қатнашувчи юридик ва жисмоний шахслар (резидентлар ва норезидентлар) Жамғарманинг қатнашчилари ҳисобланадилар.



V. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИ


13. Жамғарма қатнашчиларининг Конференцияси Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, Конференция Жамғарманинг уставдаги фаолияти асосий йўналишларини белгилайди.

Конференцияда Жамғарма бошқаруви, бошқарув раиси, тафтиш комиссияси сайланади, Жамғарма ижро этувчи директори тасдиқланади.


14. Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини ва хорижий шерикларни жалб этишни таъминлаш, болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, Жамғарма томонидан уставдаги фаолияти амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек Жамғарма томонидан жалб қилинаётган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун Ҳомийлик кенгаши тузилади.

Ҳомийлик кенгаши Жамғарманинг уставдаги вазифаларига мувофиқ Жамғарма бошқаруви раисининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб боришга ва тасдиқлашга мажбур.


15. Назорат-тафтиш комиссияси Жамғарма маблағларидан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний фойдаланилишини, Жамғарманинг, унга қарашли минтақавий филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади.


16. Бошқарув раиси ва аъзолари Жамғарма қатнашчилари орасидан Конференция томонидан сайланади.

Жамғарма бошқаруви раиси мақоми ва моддий-маиший шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


17. Жамғарма бошқаруви раиси Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг учун жавоб беради, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради, бошқа юридик, шу жумладан хорижий юридик шахслар билан муносабатларда унинг номидан вакиллик қилади, бошқарув қарорларини имзолайди.

раис раҳбарлигида Бошқарув:

Жамғарма фаолиятини унинг фаолияти асосий йўналишлари бўйича мувофиқлаштиради;

Жамғарма марказий аппарати, унинг минтақавий филиаллари ва ваколатхоналари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;

турли ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда Жамғарма манфаатларини ифодалайди.


18. Жамғарма марказий аппарати жорий фаолиятига раҳбарликни ижро этувчи директор амалга оширади, у Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади (Жамғарма бошқаруви билан келишган ҳолда) штатлар рўйхатини, марказий аппарат ва минтақавий филиалларнинг жорий таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди, Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.


19. Жамғарма минтақавий филиаллари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига кўра, Ҳомийлик кенгаши билан келишган ҳолда, Жамғарма бошқаруви томонидан тайинланадилар.


20. Жамғарма марказий аппарати штатдаги ходимлари сони 18 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), минтақавий филиалларда эса 3 кишидан, шунингдек ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун 1 нафардан бош мутахассис - вакилдан иборат этиб белгиланади.

21.Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


22. Жамғарманинг мол-мулки асосий воситалар ва Жамғарма томонидан Жамғарма қатнашчилари улушлари ҳисобига олинган бошқа активлардан ташкил топиши мумкин.


23. Жамғарманинг пул маблағлари:

давлат бюджети (республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар) маблағлари;

Жамғарма муассисларининг пул бадаллари;

Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, ташкилотлари ва клубларининг пул маблағлари;

хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ва беғараз ёрдами;

бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари ва ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

Жамғарма фаолиятидан, шунингдек Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Жамғарма томонидан таъсис этилган корхоналар ва ташкилотлар даромадлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


24. Жамғарманинг ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма бошқаруви тақдимномасига кўра Ҳомийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Жамғарманинг пул маблағлари уставдаги вазифаларни бажаришга, болалар спортини ривожлантиришга доир тегишли давлат дастурларида назарда тутилган тадбирларга, шунингдек Жамғарма томонидан амалга оширилаётган болаларни соғломлаштириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаол қатнашаётган шахсларни рағбатлантиришга сарфланади.


25. Солиқлар, йиғимлар ва тўловлар Жамғарма томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.


26. Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мол-мулк билан жавоб берадилар.

Давлат Жамғарма мажбуриятлари бўйича, Жамғарма эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.


27. Жамғарманинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг жамоат ноҳукумат ташкилотлар учун белгиланган қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилинади.



VII. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


28. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма конференцияси қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.


29. Жамғарма ихтиёрига берилган бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк уларнинг эгаларига қайтарилади.


30. Жамғармани тугатиш якунланган, Жамғарма эса фаолиятини тўхтатган деб, бу тўғрида давлат рўйхатидан ўтказиш реестрига ёзиб қўйилган пайтдан бошлаб, ҳисобланади.























































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск