ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2013 й. 259-сон "2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2013 й.

N 259



2013-2015 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА   ТУРИЗМ   СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз ва чет эл туристларини минтақанинг тарихий-маданий мероси билан кенг таништириш, транспорт-коммунал инфратузилма объектлари комплекси билан Чимён-Чорвоқ рекреацион зонасида янги лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан аҳолининг дам олиши ва туризми учун шарт-шароитларни яхшилаш ҳамда янги туризм йўналишларини шакллантириш, шунингдек туризм хизматлари сифатини ошириш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш ва вилоят аҳолиси даромадлари ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 апрелдаги Ф-4038-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган:

2013-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятидаги тарихий-маданий мерос объектларини тадқиқ қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида меҳмонхоналарни ҳамда бошқа туризм инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат 4-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Тошкент вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ва тадбирларни тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобига молиялаштириш жадвали 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурни бажариш мониторинги бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Э.М. Ғаниев)га қуйидагилар юклансин:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Дастурга киритилган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, кредитларни ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар грантларини жалб этиш.

Ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳавий таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳар чоракда Ишчи гуруҳга уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Дастурга киритилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:

қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин, бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширсин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси билан биргаликда - ноқонуний қурилишларга ва ер участкаларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига ушбу қарор доирасида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича, ўн икки ойдан иборат имтиёзли давр билан камида беш йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


6. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган 2016 йил 1 январгача товарлар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга доир бошқа тадбирларни молиялаштиришга мақсадли тартибда йўналтирилади;

четдан келтириладиган товарлардан белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланилган тақдирда, бўшаб қоладиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади.


7. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 сентябрь, 39-сон, 510-модда

































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск